ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.06.2021 й. 389-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 июндаги

389-сон қарорига

3-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини

тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бино - функционал мақсадига қараб, одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;


ер участкаси - ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда бошқа хусусиятларга эга бўлган қисми;


иншоот - ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги ер тепасида, ер юзасида ва ер остида жойлашган қурилиш тизими;


кадастр йиғмажилди - объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;


кадастр муҳандиси - геодезия-картография ишлари билан шуғулланувчи ташкилот билан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи ёки ўз фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширувчи ва кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасига эга жисмоний шахс;


кадастр паспорти - кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига электрон ҳужжат;


кўп йиллик дарахтлар - боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтлари;


кўчмас мулк - ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар;


махсус иншоотлар - белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун алоҳида ер участкасида қурилган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, жумладан, темир ва автомобиль йўллари, алоқа ва электр ўтказиш линиялари, ер юзасида, ер усти ва ер остида жойлашган магистрал қувурлар, магистрал канал ва коллекторлар;


қурилиши тугалланмаган объектлар - қурилиши белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бошланган, лекин муайян кунга келиб тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, лекин фойдаланишга қабул қилинмаган бино ва иншоотлар.


3. Кадастр йиғмажилди кўчмас мулкнинг тури, тавсифи, ҳажми, қиймати ва бошқа кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида ахборот тизими орқали тайёрланади ва сақланади.


4. Кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва қиймати, шунингдек, унинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақидаги материаллар ва маълумотларни ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни жамлаш йўли билан кадастр муҳандислари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси) тегишли туман (шаҳар) филиаллари томонидан тайёрланади ва қоғоз ҳамда электрон шаклда Давлат кадастрлари палатасида доимий сақланади.

Кўчмас мулк объектига тайёрланган кадастр йиғмажилди натижаси бўйича мулкдорга ёки унинг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахсга, шунингдек, мулкдорнинг меросхўрига кадастр паспорти тақдим этилади.

Мулкдорнинг ёки унинг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахснинг, шунингдек, мулкдор меросхўрининг сўровига кўра кадастр йиғмажилдининг нусхаси электрон шаклда тақдим этилади.

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан ўтказилган ўлчов ишлари натижасида тайёрланган кадастр йиғмажилди таркибидаги маълумотлар ҳаққонийлигига - Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари, шунингдек, кадастр муҳандислари томонидан ўтказилган ўлчов ишлари натижасида тайёрланган кадастр йиғмажилди таркибидаги маълумотлар ҳаққонийлигига - кадастр муҳандислари жавобгар ҳисобланади.


5. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва унинг натижаси бўйича кадастр паспортини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари ўз хоҳишига кўра, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалларига давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза билан мурожаат қилади ёки кадастр муҳандислари билан хизмат кўрсатиш (келишув) шартномаси асосида битим тузадилар.

Аризага (шартномага) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21, 22, 23, 38, 39, 40 ва 41-бандларида кўрсатилган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага (шартномага) илова қилинмаса, кадастр йиғмажилди тайёрланмайди.


6. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат этилган ҳолларда, аризалар филиал томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қабул қилиб олинганидан сўнг шу куннинг ўзида кўчмас мулк билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича аризалар реестрига киритилади.


7. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишларининг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ аниқланади.

Кадастр муҳандислари томонидан кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатини расмийлаштириш Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдордаги нархларда томонларнинг ўзаро келишув шартномасига мувофиқ амалга оширилади.


8. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва унинг натижаси бўйича кадастр паспортини тақдим этиш кадастр объектининг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

кўп квартирали уйдаги квартира - 3 иш кунигача;

якка тартибдаги турар жой - 5 иш кунигача;

б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми ҳамда яхлит кўп квартирали уйлар бўйича:

умумий майдони 100 кв. метргача бўлган кўчмас мулк - 5 иш кунигача;

умумий майдони 100 кв. метрдан 1 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк - 7 иш кунигача;

умумий майдони 1 000 кв. метрдан 5 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк - 10 иш кунигача;

умумий майдони 5 000 кв. метрдан 15 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк - 15 иш кунигача;

умумий майдони 15 000 кв. метрдан 50 000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк - 20 иш кунигача;

умумий майдони 50 000 кв. метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк - 25 иш кунигача;

ажратилган ер участкалари бўйича - 3 иш кунигача;

кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), янги кадастр паспорти 2 иш куни мобайнида берилади;

в) кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси бўйича:

умумий майдони 1 гектаргача - 10 иш кунигача;

умумий майдони 1 гектардан 5 гектаргача - 15 иш кунигача;

умумий майдони 5 гектардан 10 гектаргача - 20 иш кунигача;

умумий майдони 10 гектардан 100 гектаргача - 25 иш кунигача;

умумий майдони 100 гектардан ортиқ - 30 иш кунигача.

9. Кадастр йиғмажилди ер участкасининг, бино ва иншоотларнинг ҳамда кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотларидан иборат бўлади.


10. Ер участкаси яхлитлигини йўқотмаган ҳолда ушбу кўчмас мулк объекти бўйича ўзгаришлар (бино ва иншоотлар қурилиши, реконструкция қилиниши, кўп йиллик дарахтлар барпо этилиши) ҳақидаги маълумотлар кадастр йиғмажилдига киритиб борилади.


11. Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кадастр паспортини расмийлаштиришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

туман (шаҳар) филиалида ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар аниқланиши;

туман (шаҳар) филиалида ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганлиги;

кўчмас мулк объектида ўлчов ишларини олиб борилишига, шу жумладан, кўчмас мулк объектига кириш имкони йўқлиги (фойдаланиб келаётган шахслар томонидан бино ва иншоотга, ер участкасига киришга қаршилик қилиш).


12. Кадастр муҳандиси юридик ва жисмоний шахсларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаб бериш бўйича келишув шартномасига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг махсус ахборот тизимида ажратилган шахсий кабинети орқали кўчмас мулк объектига оид маълумотларни киритади ҳамда мулкдор (фойдаланувчи)нинг кўчмас мулкига оид мавжуд ахборотни тизимда ўзига юклаб олади.

Кадастр муҳандиси ўз шахсий кабинети орқали қуйидаги маълумотларни Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборади:

кўчмас мулк объектининг кадастр рақами (кадастр ҳужжатларига ўзгартириш киритилаётганда);

мулкдор (фойдаланувчи) юридик ва жисмоний шахснинг номи;

юридик шахсларда солиқ тўловчининг идентификация рақами, жисмоний шахсларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

кадастр йиғмажилдини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21, 22, 23, 38, 39, 40, 41-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) бўйича томонлар ўртасида имзоланган, шу жумладан, жисмоний шахс томонидан шахсий маълумотлардан фойдаланишга розилик берилган шартнома.

Кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасининг амал қилиши тугаганда, шахсий кабинетнинг ишчи функциялари чекланади.



2-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


13. Юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланишида бир нечта ер участкаси бўлса, кадастр йиғмажилди уларнинг ҳар бири бўйича тайёрланади, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда жисмоний ёки юридик шахсга битта ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат билан ажратилган бир неча ер участкаларини умумлаштирган ҳолда кадастр йиғмажилди тайёрланиши мумкин.


14. Ер участкасининг кадастр йиғмажилдини тайёрлашда қуйидаги ишлар бажарилади:

ер участкасининг геодезик ўлчов натижасида топографик хариталарини тайёрлаш;

ер кадастр маълумотлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ва чекловчи ҳужжатлар ҳамда сервитутлар мавжудлигини ўрганиш;

ер участкасини жойида хатловдан ўтказиш;

ер участкасининг чегаралари ва умумий майдонини ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштириш ва уларнинг фарқини аниқлаш;

ер участкасининг амалдаги майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларда белгиланган майдондан ортиқ бўлса, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ернинг чегарасини кадастр режасига тушириш;

кўчмас мулк объектини ҳисобдан ўтказиш варақасида ер ҳақидаги маълумотларни киритиш.


15. Ер участкалари геодезик асбоблар ёрдамида (WGS-84 координаталар тизимида) ўлчовдан ўтказилади. Бунда чегара бурилиш нуқталарининг координатлари аниқланади ва шартли белгилардан фойдаланиб, ер участкасининг электрон рақамли кадастр режаси тузилади.


16. Ер участкасининг электрон рақамли кадастр режасига қуйидагилар туширилади ва маълумотлар акс эттирилади:

бино ва иншоотлар ҳамда бошқа географик объектлар;

ер участкасининг давлат ҳокимияти органлари томонидан ўрнатилган муҳофаза зоналари ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларнинг чегаралари (мавжуд бўлса);

чегарадош ер участкалари ва уларга бўлган ҳуқуқ эгаларининг номлари.


17. Ер участкасининг электрон рақамли кадастр режаси унинг майдонидан келиб чиқиб, кадастр йиғмажилдида тасвирлаш учун қулай масштабларда тузилади. Бунда аҳоли пунктларидаги ер участкасининг кадастр режаси 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача, аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари ер участкасининг кадастр режаси 1:5000 масштабда ёки 1:10000 масштабда тузилади.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ва бошқа шу каби мақсадларда фойдаланилаётган ер участкаларининг электрон рақамли кадастр режаси мавжуд топографик ва қишлоқ хўжалиги электрон хариталаридан фойдаланиб тузилади.

Агар ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача замонавий (актуал) топографик съёмка материаллари мавжуд бўлса, кадастр режаси улар асосида тузилиши мумкин.

Ер участкасининг электрон рақамли кадастр режаси архивда сақлаш учун қоғозда чоп этилиб, режасини тузган ижрочи, ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси томонидан имзоланади ва чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари билан келишилади ва Ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномасига (кейинги ўринларда - далолатнома) унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинади.


18. Ер участкаси жойлашган манзил тез аниқланишини таъминлаш мақсадида ер участкаси жойлашган ҳудуд режаси тайёрланади ва кадастр йиғмажилдига киритилади. Ер участкаси жойлашган ҳудуд режаси ер участкаси туширилган, унга яқин ҳудудларни ўз ичига олган топографик карталардан ёки бошқа режалардан кўчирмадан иборат бўлади.


19. Ер участкасини хатловдан ўтказиш натижаси бўйича қуйидаги ҳолларда ер участкасининг чегаралари қўшни чегарадошлар билан келишилади:

янги ажратилган ер участкаларида;

кўчмас мулкнинг бир қисмини бегоналаштириш натижасида ер участкаси бўлинганда.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳолатларда ер участкасини келишиш мазкур Низомга 10-иловада келтирилган намунавий шаклда далолатнома тузиш ҳамда қўшни чегарадошлар томонидан имзо қўйиш йўли билан амалга оширилади.


20. Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;

ер участкасининг жойлашган манзили - туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ (овул) ва кўчанинг номи, уй рақами, агар кўчанинг номи ва уй рақами бўлмаса, қишлоқ (овул), маҳалла ва аҳоли пунктининг номи келтирилади;

ер участкасининг чегаралари таърифи;

ер участкасининг умумий майдони - ҳужжатлар бўйича ва амалда;

ер участкасининг ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатларда белгиланган фойдаланиш мақсади ва амалдаги фойдаланиш тури;

қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларнинг турлари, бонитет баллари ва меъёрий қиймати;

ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда белгиланган муҳофаза зонасининг майдони;

ер участкаси ҳақидаги бошқа зарур маълумотлар.


21. Далолатнома ер участкаси юридик шахсга тегишли бўлса, унинг раҳбари ёки ишончли вакили томонидан, агар ер участкаси жисмоний шахсга тегишли бўлса, ушбу жисмоний шахс ёки унинг ишончли вакили томонидан имзоланади.

Агар чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси - жисмоний шахс узоқ муддатга бошқа жойга кетган бўлса, юридик шахс бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган бўлиб, чегараларни келишиш куни ва вақти тўғрисида огоҳлантирилган бўлса-да, унинг раҳбари ёки ишончли вакили келишиш учун келмаса, ушбу ҳолат далолатномада акс эттирилади.

Ер участкалари чегараларини аниқлашда ер участкасининг чегаралари чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси (эгалари) билан келишилмаган тақдирда, низо суд тартибида ҳал этилади.

Кейинчалик ер участкасига ёки чегарадош ер участкасига нисбатан белгиланган ҳуқуқ тури ёки ҳуқуқ эгаси ўзгарганда, далолатномани қайта тузиш талаб этилмайди, ер участкасининг чегараси ўзгарган ҳолатлар бундан мустасно.


22. Кўчмас мулк объектини ҳисобга олишда ер участкаси бўйича қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ер участкасининг жойлашган манзили;

манзил белгиланиши (мавжуд, янги берилган, ўзгартирилган);

манзил бериш ёки ўзгартиришни асословчи ҳужжат;

ер участкасининг тоифаси;

ер участкасининг номи;

ер участкасининг кадастр рақами;

иқтисодий зонаси;

ер участкасидан фойдаланиш мақсади;

ер участкасининг умумий майдони (га);

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўйича ер участкасининг майдони (га);

ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони;

муҳофаза зоналари;

муҳофаза зоналарининг майдони (га);

чекловлар ва сервитутлар;

кўп йиллик дарахтлар билан эгалланган ер майдони;

ер участкасини баҳолаш тўғрисида маълумотлар;

ер участкасига хос бошқа маълумотлар.



3-БОБ. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ КАДАСТР

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


23. Ер участкасига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдонидаги тегишли тартиб асосида барпо этилган ва қурилиши тугалланган ёки тугалланмаган бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилди тайёрланишига рухсат берилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларида ноқонуний қурилган қурилмаларни эгаллаб олинган ер майдони ва қурилмаларнинг ўлчамлари ваколатли органларнинг сўровномасига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан маълумотнома тарзида тайёрланади.


24. Бино ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:

бино ва иншоотлар бўйича мавжуд ҳуқуқий, иқтисодий, архитектура-шаҳарсозлик ва бошқа зарур ҳужжатлар йиғилади ва таҳлил қилинади;

бино ва иншоотлар техник хатловдан ўтказилади, бунда биноларнинг ички ва ташқи ўлчовлари аниқланади, майдонлари ва ҳажмлари ҳисобланади ҳамда ушбу маълумотлар биноларнинг ички ва ташқи ўлчов қайдномаларида акс эттирилади;

бино ва иншоотлар конструктив қисмларининг тавсифи аниқланади ва маълумотларда акс эттирилади;

бино ва иншоотларнинг қаватма-қават электрон чизмалари тайёрланади;

бинонинг муҳандислик коммуникациялари (газ, электр энергияси, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти ва бошқалар) билан таъминланганлиги аниқланади;

жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг кадастр қиймати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади;

бино ва иншоотларга ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамлари шакллантирилади;

кўчмас мулк объектини электрон ҳисобга олишда бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари киритилади;

кадастр йиғмажилди тайёрланади.


25. Кадастр йиғмажилди асосида кадастр паспорти расмийлаштирилади.


26. Бино ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш чизмалари энг кам ҳажмда, ортиқча тафсилотларсиз тузилади.

Бунда бинонинг ички хоналари режаси чизилади. Агар бино бир неча қаватдан иборат бўлса, у ҳолда барча қаватларнинг режалари, шунингдек, ертўланинг режаси чизилади. Бинонинг қават режалари 1:100 ёки 1:200 масштабда чоп этилади ва номланади (масалан, "1-қават режаси", "2-қават режаси", "Ертўла режаси").


27. Ер ости иншоотларининг (ҳар хил мақсадларда фойдаланиладиган қувурлар, электр ва алоқа линиялари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган иншоотлар ва бошқалар) тавсифи кадастр йиғмажилдига лойиҳа-смета ёки ушбу иншоотлар давлат кадастри маълумотларидан фойдаланиб киритилади.


28. Махсус иншоотларнинг кадастр маълумотлари тайёрланаётганда, улар тўғрисида ўзларига хос маълумотлар тегишли давлат кадастрлари маълумотларидан фойдаланиб киритилади (масалан, алоҳида кадастр объекти бўлган электр линиясининг кадастр маълумотларидан унинг номи, кучланиши, симлар сони, электр линияси таянчларининг конструкцияси, трансформатор станциялари ва бошқа иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар олиниши мумкин).


29. Кўчмас мулк объектини ҳисобдан ўтказиш натижасига кўра ахборот тизимида бино ва иншоотларнинг қуйидаги кадастр маълумотлари акс эттирилади:

бинолар сони;

иншоотлар сони;

асосий хоналар сони;

бинолар умумий майдони;

фойдали (яшаш) майдони;

бинонинг қурилиш ости майдони;

иншоотлар майдони;

бино ва иншоотларнинг капиталлиги;

функцияси;

конструктив тури (пойдевор, девор, чердак тўсинлар, ораёпма, том қопламаси, пол);

зилзилабардошлиги;

муҳандислик жиҳозланганлиги (сув, оқова, электр, газ, иссиқлик);

бинонинг қаватлилиги;

объект жойлашган қавати;

бинонинг баландлиги, м;

майдон, кв.м. (қурилиш ости, умумий, ишлаб чиқариш, фойдали, яшаш);

қурилган йили;

ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотлар;

кадастр қиймати;

битим (шартнома) қиймати;

махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар.

Бино ва иншоотларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи бошқа кўрсаткичлар ҳам киритилиши мумкин.


30. Кадастр йиғмажилдига абрислар, фотосуратлар ҳамда бино ва иншоотларни тавсифловчи бошқа ҳужжатлар ва электрон файл материаллари илова қилиниши мумкин.


31. Бинолар қайта ихтисослаштирилганда ва реконструкция қилинганда, кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Кўчмас мулк объектининг вужудга келиши (барпо этилиши) ёки икки ва ундан ортиқ қисмларга бўлинишида манзилларни белгилаш Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кадастр йиғмажилдини шакллантириш жараёнида амалга оширилади.


32. Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга кадастр йиғмажилди тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши лойиҳа талабларига мувофиқ бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, мазкур Низомда белгиланган тартиб асосида тайёрланади ва натижаси бўйича кадастр паспорти берилади. Бунда бино ва иншоотнинг пойдевори ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асос ҳисобланади.



4-БОБ. КЎП ЙИЛЛИК ДАРАХТЛАРНИНГ КАДАСТР

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


33. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган кўп йиллик дарахтларга кўчмас мулкнинг бир тури сифатида кадастр йиғмажилди тайёрланади ва натижалари бўйича кадастр паспорти берилади.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари томонидан узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларида ижарага берувчининг рухсати билан ўз маблағлари ҳисобига экилган ва уларнинг мулки бўлган кўп йиллик дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар кадастр йиғмажилди таркибига киритилади.

Якка тартибдаги уй-жойда ҳамда жамоа боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш (дала ҳовли) учун берилган ер участкаларида ўстирилган кўп йиллик дарахтларга кадастр йиғмажилди тайёрланмайди.

34. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнида боғлар, узумзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтларининг майдонида (геодезик ўлчов асбоблари ёрдамида 1:1000 ва 1:10000 гача масштабда топохариталари яратилади) ўлчов ишлари ўтказилади ва кўчатларнинг сони аниқланади. Боғлардаги дарахтлар турларга (олма, нок, шафтоли ва бошқалар) ажратилмасдан, эгаллаган умумий майдони ҳамда сони аниқланади.


35. Кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотлари ер участкасининг кадастр маълумотлари билан биргаликда кўрсатилади. Кичрайтирилган режа харитасидаги шартли белгиларда кўп йиллик дарахтлар эгаллаган ерлар чегараси координата бурилиш нуқталари каталогида акс эттирилади.



5-БОБ. КАДАСТР ЙИҒМАЖИЛДИНИ ТАЙЁРЛАШ


36. Кадастр йиғмажилди давлат тилида электрон ҳужжат сифатида тайёрланади.

Қоғоз кўринишда кадастр йиғмажилди А4 (210 х 297 мм) форматдаги ёзув қоғозларида электрон ҳужжат асосида тайёрланади. Бунда асосий форматларнинг қисқа томонларини каррали миқдорда узайтириш билан ташкил қилинадиган қўшимча форматлар қўлланилиши мумкин.


37. Кўчмас мулк объекти фақат ер участкаси ёки бино ва иншоотдан (квартира, бино, иншоотнинг бир қисми) ҳамда кўп йиллик дарахтлардан иборат бўлган ҳолларда, кадастр йиғмажилди тегишли объект бўйича тайёрланади.


38. Кадастр йиғмажилдининг муқоваси ва таркибидаги электрон ахборот тизимида шаклланадиган маълумотларнинг намунавий жадваллари, қайдномалари ва бланкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) томонидан тасдиқланади.

Бунда кадастр йиғмажилдини тайёрлаган Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар)даги филиали ёки кадастр муҳандиси номи, кўчмас мулк объекти жойлашган жой ва кўчмас мулк объектига оид бошқа барча маълумотлар қайд этилади.


39. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали ходимлари томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилди мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган муддат доирасида текшириб чиқилади. Бунда мазкур йиғмажилдда қайд этилган маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилганлиги ҳамда геоахборот тизимларида акс эттирилганлиги ҳолати ўрганилади. Камчиликлар аниқланган ҳолларда, бир иш куни муддатда ижрочи ходим камчиликларни бартараф этади.

Кадастр муҳандиси томонидан кўчмас мулк объектларига тайёрланган кадастр йиғмажилди бўйича маълумотлар унинг ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалига қабул қилиш учун юборилади.

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали кадастр муҳандиси томонидан ахборот тизими орқали кўчмас мулк объектига оид тайёрланган кадастр йиғмажилди маълумотларини қабул қилиб олади ва уч иш куни мобайнида ўрганиб чиқади.

40. Кадастр муҳандиси ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали кўчмас мулк объектларига оид қуйидаги маълумотларни киритади:

кўчмас мулк объекти жойлашган жой;

эгасига (фойдаланувчига) оид маълумотлар;

кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича келишувга оид маълумотлар (шартнома рақами, санаси, муддатлари, тўлов миқдори ва бошқалар);

мазкур Низомнинг 22 ва 29-бандларида кўрсатилган маълумотлар;

ер участкаси ва ундаги бино иншоотларнинг чегаралари кўрсатилган ҳамда WGS-84 координаталар тизимидаги тайёрланган рақамли кадастр харитаси;

бино ва иншоотларнинг автоматик лойиҳалаштириш дастурлари ёрдамида dxf, dwg форматлардан бирида тайёрланган чизмаси. Кадастр йиғмажилди бирламчи тайёрланган ҳолларда, бино ва иншоотларнинг амалдаги (ўлчов кунидаги) ҳолати бўйича фото суратлар, республикада фойдаланишда рухсат этилган сунъий йўлдош суратлари.


41. Кадастр муҳандисининг ахборот тизими орқали тақдим этилган электрон маълумотлари Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали томонидан уч иш кунида ўрганилади. Бунда:

кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган электрон маълумотлар, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги ва унга мувофиқ кўчмас мулк объекти техник ҳисобга олинади, кадастр паспорти расмийлаштирилади ёки унга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар текширилади;

кадастр муҳандиси томонидан кадастр маълумотлар базасига киритилган техник маълумотларнинг тўғри ва тўлиқлиги текширилади ва дастлабки маълумотлар билан солиштирилади;

ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дарахтлар дастлабки шакллантирилган кадастр маълумотлари асосида солиштирилади ва ахборот тизимида мавжуд чегарадош ердан фойдаланувчиларнинг чегаралари билан солиштирилади ва таҳлил этилади.

Кадастр муҳандиси томонидан ахборот тизими орқали юборилган маълумотларда техник хатоликлар мавжуд бўлса, бартараф этиш учун ушбу хатоликлар кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Агар кўрсатилган техник хатоликлар хабар берилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида бартараф этилмаган ёки муҳандис томонидан тегишли хабар қолдирилмаган бўлса, ҳудудий бошқарма икки иш кунида кадастр паспортини тайёрлашни ва ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда кадастр муҳандисини шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

Тақдим этилган маълумотлар асосида кўчмас мулк объектининг ташқи чегаралари ва объектга оид умумий маълумотлари бир хиллиги аниқлангандан сўнг ҳудудий бошқарма томонидан кадастр муҳандисининг тақдим этилган электрон кадастр йиғмажилди маълумотлари давлат кадастрлари тизимига қабул қилинади. Бу ҳақда ахборот тизими орқали кадастр муҳандисига кўчмас мулк объектининг кадастр паспортидан кўчирма нусхаси юборилади.

Қуйидаги ҳолларда кадастр муҳандиси томонидан тақдим этилган маълумотлар ахборот тизими орқали рад этилади ва камчиликларини бартараф этиш юзасидан тегишли изоҳ юборилади:

ушбу Низомнинг 12, 22 ва 29-бандларида келтирилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

белгиланган муддатда маълумотлардаги техник хатоликлар тўғирланмаганда;

ер участкаси чегараларига оид берилган маълумотлар геоахборот тизими ва туман (шаҳар) филиаллари архив маълумотларига нисбатан фарқ қилганда.

Бошқа ҳолларда кадастр муҳандисига рад жавоби берилишига йўл қўйилмайди.


42. Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали томонидан кадастр муҳандиси маълумотлари келишилган ва ҳисобга қўйилганда, кадастр муҳандиси ўзининг шахсий кабинетида кадастр маълумотлари базасига кирган ҳолда кўчмас мулк объекти бўйича бино ва иншоотларнинг ўлчов қайдномаси, хоналарнинг ўлчов қайдномаси, бино ва иншоотларнинг конструктив элементлари қайдномасини ва бошқа маълумотларни чоп этади.

43. Кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган ва қабул қилинган кадастр йиғмажилди маълумотлари кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи томонидан рўйхатга олиш ишини кўриб чиқишда асос ҳисобланади.


44. Кадастр муҳандиси кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини шакллантиришда ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали зарур бўлган кадастр маълумотларни олишда, электрон маълумотлар базасидан ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.


45. Кадастр муҳандиси томонидан ушбу Низом талабларига икки ва ундан ортиқ равишда қўпол равишда амал қилмаслик ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилиши, кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномаси бекор қилиниши бўйича Кадастр агентлигига ахборот киритиш учун асос ҳисобланади.



6-БОБ. КАДАСТР ЙИҒМАЖИЛДИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ


46. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаларининг ёки улар ишончли вакилларининг талабларига мувофиқ тегишли тартибдаги мурожаатлари асосида киритилади.


47. Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони ўзгартирилган ҳолда реконструкция қилинганда, улар қайтадан техник хатловдан ўтказилади ҳамда шу асосда бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари қайтадан тайёрланади.


48. Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони ўзгармаган ҳолда унга нисбатан ҳуқуқ тури ва (ёки) ҳуқуқ эгаси ўзгарган тақдирда, кўчмас мулк объектига қайтадан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тақиқланади.


49. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ (махфийлик режимидаги) бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун кўчмас мулкни балансида сақловчи ташкилот ёхуд уларнинг ишончли вакиллари томонидан тўғридан-тўғри Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилинади.

Бунда кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича тегишли шартнома расмийлаштирилади.

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини махфийлик режимига риоя этган ҳолда амалга оширади. Хатлов натижалари бўйича кадастр йиғмажилди расмийлаштирилади ва алоҳида махфийлик режимига эга бўлган маълумотлар базасига киритади.


50. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритишда Давлат кадастрлари палатасининг электрон архиви ҳамда тегишли туман (шаҳар) филиаллари архивида сақланаётган қоғоз нусхасига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунда кадастр йиғмажилдининг архивда сақланаётган нусхасида мавжуд бўлган ҳужжатларни олиб ташлашга йўл қўйилмайди, янги ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар кадастр йиғмажилдига янгиланиши бўйича қўшиб борилади.



7-БОБ. КАДАСТР ЙИҒМАЖИЛДИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ НАТИЖАСИДА

КАДАСТР ПАСПОРТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


51. Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

Кадастр муҳандиси билан шартнома тузган ҳолда кадастр йиғмажилди тайёрланганда, кадастр паспорти ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.

Кадастр паспортида мулкдор ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилмайди.


52. Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:

кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти - ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;

якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти - ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ;

нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти - ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ;

ер участкасининг кадастр паспорти - ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ;

кўп квартирали уйдаги нотурар жойнинг кадастр паспорти - ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ;

қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти - ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ;

кўп йиллик дарахтнинг кадастр паспорти - ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ;

махсус иншоотларнинг кадастр паспорти - ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ;

кўп квартирали уйнинг кадастр паспорти - ушбу Низомга 9а-иловага мувофиқ.

53. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда кўчмас мулк объектининг икки қисмига алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);

ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;

кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;

кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда.


54. Кўчмас мулк объектининг паспорти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


55. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Кадастр муҳандиси билан шартнома тузган

ҳолда кадастр йиғмажилди тайёрланганда,

кадастр паспортини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари








1-босқич


Ариза берувчи


Кадастр йиғмажилдини олиш учун кадастр муҳандиссига мурожаат қилади.


Ўз хоҳишига кўра





2-босқич


Кадастр муҳандиси


1. Объектда жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади.


2. Кўчмас мулк объектига оид маълумотларни киритади ҳамда мулкдор (фойдаланувчи)нинг кўчмас мулкига оид мавжуд ахборотни тизимда ўзига юклаб олади.


Ариза берувчи билан шартномага мувофиқ




3-босқич


Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали


1. Ахборот тизими орқали тақдим этилган электрон маълумотларни ўрганади.


2. Кўчмас мулк объекти кадастр паспортидан кўчирма нусхасини юборади.


Уч иш куни




4-босқич


Кадастр муҳандиси


Кадастр паспортини ариза берувчига тақдим этади.


Бир иш куни мобайнида ёки ариза берувчи билан шартномага мувофиқ







Низомга

2-ИЛОВА

(Давлат кадастрлари палатаси филиали номи ёки кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми)


КЎП КВАРТИРАЛИ УЙДАГИ ТУРАР

ЖОЙНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ

(кадастр йиғмажилдидан кўчирма)

Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана


Кадастр паспорти берилган

Сана


Рақами


I. Манзил ҳақида маълумотлар


Кадастр рақами


Жойлашган жойи


II. Объект тавсифи

Бинонинг қаватлар сони


Жойлашган қавати


Умумий фойдали, (кв.м)


Яшаш майдони, (кв.м)


Жами хоналар сони


Яшаш хоналари сони


Кадастр қиймати, (сўм)


Баҳолаш санаси


Қўшимча маълумотлар


(ижрочи лавозими)


(Ф.И.О.)

Объект бўйича қўшимча маълумотларни "davreestr.uz" веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.





Низомга

3-ИЛОВА



(Давлат кадастрлари палатаси филиали номи ёки кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми)

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТУРАР ЖОЙНИНГ

КАДАСТР ПАСПОРТИ

(кадастр йиғмажилдидан кўчирма)

Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана


Кадастр паспорти берилган

Сана


Рақами



I. Манзил ҳақида маълумотлар


Ер участкасининг кадастр рақами


Жойлашган жойи


II. Ер участкаси тавсифи

Ер майдони, (кв.м)

Ҳуқуқий ҳужжатга асосан


Амалда


Ўзбошимчалик билан эгалланган


Фойдаланиш мақсади

Ҳужжат бўйича


Амалда


Ер участкаси баҳоси (сўм)


Сервитут хақида маълумот


Кўп йиллик дарахтлар сони


III. Бино ва иншоотлар тавсифи

Бино ва иншоотнинг номи

Кадастр рақами

Бинолар сони

Умумий қурилиш ости майдони (кв.м)

Умумий фойдали майдони (кв.м)

Фойдали майдони (яшаш майдони), (кв.м)







Жами





Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар







Жами






Кадастр қиймати (сўм)



Баҳолаш санаси


Қўшимча маълумотлар


(ижрочи лавозими)


(Ф.И.О.)

Объект бўйича қўшимча маълумотларни "davreestr.uz" веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.




Низомга

4-ИЛОВА



(Давлат кадастрлари палатаси филиали номи ёки кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми)

НОТУРАР ЖОЙ ТОИФАСИДАГИ КЎЧМАС МУЛК

ОБЪЕКТИНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ

(кадастр йиғмажилдидан кўчирма)

Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана


Кадастр паспорти берилган

Сана


Рақами



I. Манзил ҳақида маълумотлар


Объект номи


Ер участкасининг кадастр рақами


Жойлашган жойи


II. Ер участкаси тавсифи

Ер майдони, (кв.м)

Ҳуқуқий ҳужжатга асосан


Амалда


Ўзбошимчалик билан эгалланган


Фойдаланиш мақсади

Ҳужжат бўйича


Амалда


Сервитут ҳақида маълумот


Ер участкаси баҳоси (сўм)


Кўп йиллик дарахтлар сони


III. Бино ва иншоотлар тавсифи

Бино ва иншоотнинг номи

Кадастр рақами

Қаватлар сони

Умумий қурилиш ости майдони (кв.м)

Умумий фойдали майдони (кв.м)

Фойдали майдони (яшаш майдони), (кв.м)







Жами





Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар







Жами





Кадастр қиймати (сўм)


Баҳолаш санаси


Қўшимча маълумотлар


(ижрочи лавозими)


(Ф.И.О.)

Объект бўйича қўшимча маълумотларни "davreestr.uz" веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.




Низомга

5-ИЛОВА

(Давлат кадастрлари палатаси филиали номи ёки кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми)

ЕР УЧАСТКАСИНИНГ

КАДАСТР ПАСПОРТИ

(кадастр йиғмажилдидан кўчирма)

Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана


Кадастр паспорти берилган

Сана


Рақами


I. Манзил ҳақида маълумотлар

Ер участкасининг кадастр рақами


Жойлашган жойи


II. Ер участкаси тавсифи

Ер майдони, (кв.м)

Ҳуқуқий ҳужжатга асосан


Амалда


Ўзбошимчалик билан эгалланган


Фойдаланиш мақсади

Ҳужжат бўйича


Амалда


Сервитут ҳақида маълумот


Ер участкаси баҳоси (сўм)


Кўп йиллик дарахтлар сони


(ижрочи лавозими)


(Ф.И.О.)

Объект бўйича қўшимча маълумотларни "davreestr.uz" веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.





Низомга

6-ИЛОВА

(Давлат кадастрлари палатаси филиали номи ёки кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми)

КЎП КВАРТИРАЛИ ТУРАР ЖОЙДА ЖОЙЛАШГАН

НОТУРАР ЖОЙНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ

(кадастр йиғмажилдидан кўчирма)

Варақ N


Жами варақлар сони N


Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана


Кадастр паспорти берилган

Сана


Рақами


I. Манзил ҳақида маълумотлар

Кадастр рақами


Жойлашган жойи


II. Объект тавсифи


Объект номи


Объект жойлашган

бинонинг қаватлар сони


Жойлашган қавати


Умумий майдони, (кв.м)


фойдали майдони, (кв.м)


хоналар сони


Ўзбошимча қурилма майдони,(кв.м)


Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони (кв.м)


Кадастр қиймати (сўм)


Баҳолаш санаси


Қўшимча маълумотлар


(ижрочи лавозими)


(Ф.И.О.)

Объект бўйича қўшимча маълумотларни "davreestr.uz" веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.




Низомга

7-ИЛОВА

(Давлат кадастрлари палатаси филиали номи ёки кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми)


ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН ОБЪЕКТНИНГ

КАДАСТР ПАСПОРТИ

(кадастр йиғмажилдидан кўчирма)

Варақ N


Жами варақлар сони N


Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана


Кадастр паспорти берилган

Сана


Рақами


I. Манзил ҳақида маълумотлар

Ер участкасининг кадастр рақами


Жойлашган жойи


II. Ер участкаси тавсифи

Ер майдони, (кв.м)

Ҳуқуқий ҳужжатга асосан


Амалда


Ўзбошимчалик билан эгалланган


Фойдаланиш мақсади

Ҳужжат бўйича


Амалда


Ер участкаси баҳоси (сўм)


Сервитут ҳақида маълумот


Қўшимча маълумотлар


III. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар тавсифи

Объект номи


бинолар сони


Умумий майдони (кв.м)


иншоотлар сони


Умумий майдони (кв.м)


Лойиҳасиз қурилган қурилмалар сони


Умумий майдони (кв.м)


Лойиҳадан ташқари

қурилмалар сони


Умумий майдони (кв.м)


Тугалланганлик фоизи (%)


Асословчи ҳужжат


Кўп йиллик дарахтлар сони


(ижрочи лавозими)


(Ф.И.О.)

Объект бўйича қўшимча маълумотларни "davreestr.uz" веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.




Низомга

8-ИЛОВА

(Давлат кадастрлари палатаси филиали номи ёки кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми)

КЎП ЙИЛЛИК ДАРАХТНИНГ

КАДАСТР ПАСПОРТИ

(кадастр йиғмажилдидан кўчирма)

Варақ N


Жами варақлар сони N


Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана


Кадастр паспорти берилган

Сана


Рақами


I. Манзил ҳақида маълумотлар

Ер участкасининг кадастр рақами


Жойлашган жойи


II. Ер участкаси тавсифи

Ер майдони, (кв.м)

Ҳуқуқий ҳужжатга асосан


Амалда


Ўзбошимчалик билан эгалланган


Фойдаланиш мақсади

Ҳужжат бўйича


Амалда


Ер участкаси баҳоси (сўм)


Сервитут ҳақида маълумот


Қўшимча маълумотлар


III. Кўп йиллик дарахтлар тавсифи

Кўп йиллик дарахтлар номи

сони





(ижрочи лавозими)


(Ф.И.О.)

Объект бўйича қўшимча маълумотларни "davreestr.uz" веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.




Низомга

9-ИЛОВА



(Давлат кадастрлари палатаси филиали номи ёки кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми)

МАХСУС ИНШООТНИНГ

КАДАСТР ПАСПОРТИ

(кадастр йиғмажилдидан кўчирма)

Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана


Кадастр паспорти берилган

Сана


Рақами


I. Манзил ҳақида маълумотлар

Объект номи


Ер участкасининг кадастр рақами


Жойлашган жойи


II. Ер участкаси тавсифи

Ер майдони, (кв.м)

Ҳуқуқий ҳужжатга асосан


Амалда


Ўзбошимчалик билан эгалланган


Фойдаланиш мақсади

Ҳужжат бўйича


Амалда


Сервитут ҳақида маълумот


Ер участкаси баҳоси (сўм)


III. Махсус иншоотлар тавсифи

Иншоотнинг номи

Кадастр рақами

Қаватлар сони

Умумий қурилиш ости майдони (кв.м)

Умумий фойдали майдони (кв.м)

Фойдали майдони (яшаш майдони), (кв.м)







Жами





Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар







Жами





Кадастр қиймати (сўм)


Баҳолаш санаси


Қўшимча маълумотлар


(ижрочи лавозими)


(Ф.И.О.)

Объект бўйича қўшимча маълумотларни "davreestr.uz" веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.





Низомга

9а-ИЛОВА


(Давлат кадастрлари палатаси филиали номи ёки кадастр

муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми)

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ

(кадастр йиғмажилдидан кўчирма)

Кадастр йиғмажилди шакллантирилган сана


Кадастр паспорти берилган

Сана

Рақами

I. Манзил ҳақида маълумотлар

Кадастр рақами


Жойлашган жойи


II. Умумий маълумотлар

Ер участкасининг майдони, кв.м

Ҳужжатдаги


Амалдаги


Бинонинг қаватлари сони


Қурилган йили

Умумий қурилиш ости майдони, кв.м


Туташ ер участкаси майдони, кв.м


Умумий фойдали, кв.м


Яшаш майдони, кв.м


Кўп квартирали уйнинг тури


Квартира ва жойлар сони


Шундан:

1 хонали


2 хонали


3 хонали


4 хонали


5 хонали


6 ва ундан кўп хоналилар


турар жой


нотурар жой


III. Объект тавсифи

Жами хоналар сони


Яшаш хоналари сони


Кадастр қиймати, сўм


Баҳолаш санаси


Конструктив қисмларининг тавсифи

Пойдевор


Юк кўтариб турувчи қисмлар


Том қопламаси


IV. Умумий мол-мулк

Ертўлалар майдони

Кириш йўлаклари (подъездлар) сони


Чердаклар майдони

Лифтлар сони

Бошқа умумий мол-мулклар


(ижрочи лавозими)


(Ф.И.О.)

Объект бўйича қўшимча маълумотларни davreestr.uz веб-сайти орқали олиш имконияти мавжуд.

QR-код



Кўп квартирали уйнинг

кадастр паспортига

ИЛОВА



ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР РЕЖАСИ

(юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

Кадастр рақами:_________________________

Ер участкасининг амалдаги майдони ________(га)

Масштаб 1:_______

Ижрочи:

Буюртмачи:

Чегарадошлар:

ЕР УЧАСТКАСИ ЧЕГАРАЛАРИНИНГ БУРИЛИШ

НУҚТАЛАРИ КООРДИНАТЛАРИ КАТАЛОГИ

Манзили:_________________________________________

Кадастр рақами:__________________________________

Нуқталар тартиб рақами

Геомаълумотлар

Узунлиги (m)

Х

Y

1



2




3




4




...




Ер участкасининг умумий ер майдони   S =___ кв.м = ____ га

Ер участкасининг периметри        П = __ метр

QR-код





Низомга

10-ИЛОВА



НАМУНА



Ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20__ йил "___" ______________

______________ тумани (шаҳри)

Биз,


(туман, шаҳар филиали ёки кадастр муҳандиси номи)

(ижрочининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми ёки кадастр муҳандисининг номи)

ва ер участкасининг ҳуқуқ эгаси

(юридик шахс вакилининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми

қуйидагиларни аниқладик.

ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)


Ер участкаси

жойлашган.


(жойлашган манзили)


Ер участкасининг кадастр рақами

га ________га ер участкаси

(юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)

(ер участкаси берилган ёки унга бўлган ҳуқуқнинг ўтиши тўғрисида ҳужжат номи, санаси, рақами)

мувофиқ

ҳуқуқи билан берилган,


(ер участкасини бериш мақсади, ҳуқуқ тури)


амалда ер участкасининг майдони ________ га ни ташкил қилади.


Ер участкаси __________________ мақсадида фойдаланилмоқда, унинг экин ери  _______ га, боғ _______ га, узумзор ______ га, тутзор ________ га, яйлов ______ га,  қурилиш остидаги ва ҳовли ерлари _______ га, бошқа ерлар ______ га.

Ер участкасидан ҳужжатлар бўйича фойдаланиш мақсади ___________________, амалда _____________________________________________мақсадида фойдаланилмоқда.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши


(ҳужжат номи, чеклаш мазмуни)

Ер участкасида


(ҳужжат номи, муҳофаза зонаси белгиланган объект тури, муҳофаза

зонасининг майдони, фойдаланиш шарти)

Ер участкасини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар

Ер участкаси чегараларининг таърифи

Ер участкаси чегаралари бўйича ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгасининг ва чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаларининг

(эътирозлари йўқ / қуйидаги эътирозлари мавжуд)

Ер участкасининг бошқа хусусиятлари

Мазкур далолатномага унинг ажралмас қисми сифатида ер участкасининг __________ масштабдаги кадастр режаси илова қилинмоқда.

Филиал муҳандиси /

кадастр муҳандиси


(ижрочининг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Ер участкасига

бўлган ҳуқуқ эгаси



(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

Чегарадош ер участкаларига

бўлган ҳуқуқ эгалари 

1.



(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

2.



(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

3.



(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

20 ____ йил "____" _________________ даги

Ер участкаси чегараларини аниқлаш

ва келишиш далолатномасига

ИЛОВА



ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР РЕЖАСИ



(юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)

Кадастр рақами _____________________

Ер участкасининг майдони _________ га

Масштаб _______________

Ижрочи


(имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси


(имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари:

(номи, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 июнь




































Время: 0.0182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск