ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2021 й. 393-сон "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизими тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2021 й.

N 393



ИНВЕСТИЦИЯ ВА ТАШҚИ САВДО

СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 25 июндаги

393-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 24 октябрдаги 491-сон қарори 15-бандининг биринчи хатбошисидаги ва 20-бандидаги "Ташқи савдо" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 22 майдаги 225-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошисидаги, 6 ва 8-бандларидаги "Ташқи савдо" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби 6-бандининг "а" кичик бандидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низомнинг 10-банди еттинчи хатбошисидаги "Ташқи савдо" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Ташқи савдо" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 4-банди биринчи хатбошисидаги "Ташқи савдо" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 9-илова 4-позициясининг "Касбий таваккалчилик класслари бўйича иқтисодиёт тармоқлари (кичик тармоқлар)" устунидаги "Ташқи савдо вазирлигининг ташқи савдо ташкилотлари" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг идоравий мансуб ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 июндаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек бошқа юридик шахслар томонидан молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг "Экспертиза органлари" устунидаги "Ташқи савдо" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошисидагиқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган "Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги вақтинчалик низомда:


а) 4-банддаги "Ўзбекэкспертиза" ОАЖ" сўзлари "Ўзбекэкспертиза" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг "а" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэкспертиза" АЖ" сўзлари "Ўзбекэкспертиза" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 377-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни 1-позицияси "Ответственные исполнители" устунидаги "МВТ" аббревиатураси "Мининвествнешторг" аббревиатураси билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар ҳақида" 2013 йил 23 январдаги 16-сон қарорининг 2-бандидаги "Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл ноҳарбий кемалари ва ҳарбий кемаларнинг Ўзбекистон Республикаси ички сувларига, портларига (рейдларига) кириши ҳамда у ерда бўлиши тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 39-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "внешней торговли" сўзлари "инвестиций и внешней торговли" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Ўзбекистон Республикасидаги Ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 26 ноябрдаги 321-сон қарорининг рус тилидаги матнининг 6-бандидаги "внешней торговли" сўзлари "инвестиций и внешней торговли" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 5 майдаги 143-сон қарорига 2-иловада:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари";

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги "Ташқи савдо" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарори билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг "Вазирликлар" бўлими 14-бандидаги "Ташқи савдо" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимига кирувчи телерадиоканаллар эфирини юқори сифатли теле-радио маҳсулотлари билан тўлдириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 23 августдаги 272-сон қарорининг рус тилидаги матни 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Министерстве внешней торговли Республики Узбекистан" сўзлари "ГУП "Центр комплексной экспертизы проектов и импортных контрактов" при Министерстве экономического развития и сокращения бедности Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатида:


а) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги*";


б) 36-5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) изоҳнинг иккинчи хатбошисидаги "23 ва 26-бандларда" сўзлари "23, 26 ва 27-бандларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги Регламентига илованинг 7-позицияси "Маълумотларнинг Тизимга киритилишини амалга оширувчи органлар" устунидаги "Ташқи савдо" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 октябрдаги 867-сон қарорида:


а) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 7-позицияси "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар* матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатида:


а) "2. Вазирликлар" бўлимининг 2-бандидаги "Ташқи савдо" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "3. Давлат қўмиталари" бўлимининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги "Hi-tech city" халқаро юқори технологияли инновацион марказ фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги 169-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент шаҳрида янги замонавий комплекс - "Hi-tech city" халқаро юқори технологияли инновацион марказни (кейинги ўринларда - "Hi-tech city" маркази")";


б) 6-банднинг иккинчи хатбошисидан "Ифтихор, Амир Темур, Кичик ҳалқа йўли ва Сандиққўрғон кўчалари билан чегарадош ҳудудда" сўзлари чиқариб ташлансин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига электрон сўровга мувофиқ маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти орқали улар маълумотлар базасини шакллантиришларидан олдин маълумотлар тақдим этадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати* 7-бандидаги "Ташқи савдо" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги 668-сон қарори билан тасдиқланган Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


5-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари раҳбарлари";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) танловни ташкил этиш бўйича масъул ҳисобланади)";


7-банддаги "Қўмита" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


11-банддаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш департаменти" сўзлари "Вазирликнинг Инвестиция муҳитини ривожлантириш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин";


13-банддаги "Қўмитага" сўзи "Вазирликка" сўзи билан алмаштирилсин;


19-банддаги "Қўмитанинг" сўзи "Вазирликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


илованинг "Масъуллар" ва "Тадбирлар" устунларидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш департаменти" ва "Қўмитага" сўзлари тегишлича "Вазирликнинг Инвестиция муҳитини ривожлантириш бошқармаси" ва "Вазирликка" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 сентябрдаги 721-сон қарорининг 9-банди биринчи хатбошисидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" (2-қўшимча молиялаштириш) лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 2 октябрдаги 785-сон қарори 4-бандининг еттинчи хатбошисидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 17 октябрдаги 832-сон қарорининг 8-бандидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги 902-сон қарорининг 8-бандидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 ноябрдаги 942-сон қарори рус тилидаги матнининг 5-бандидаги "Государственному комитету Республики Узбекистан по инвестициям" сўзлари "Министерству инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокидаги "Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 ноябрдаги 952-сон қарорининг 7-бандидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 29 ноябрдаги 970-сон қарорига 2-илова рус тилидаги матнининг "Ответственные исполнители" устунидаги "Госкоминвестиции" сўзи "Мининвествнешторг" сўзи билан алмаштирилсин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида "Delta city" халқаро юқори технологияли инновация маркази" лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3833-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 декабрдаги 988-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 2-банднинг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 декабрдаги 991-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошисидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги 1007-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошисидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича "йўл хариталари" - дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди олтинчи хатбошисидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарорининг 11-бандидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 29 декабрдаги 1057-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Государственному комитету Республики Узбекистан по инвестициям" сўзлари "Министерству инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. О.Б. Рустамов - заместитель министра инвестиций и внешней торговли, заместитель руководителя рабочей группы".


41. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 34-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар биринчи ўринбосар ва олти нафар ўринбосарга эга";


б) 45-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва унинг ташкилий тузилмасига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда узоқ йиллик хизмати учун ойлик устама ҳақ тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маоши коэффициентларида):";


в) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини таъминлаш ва молиялаштириш (шу жумладан, ходимларни моддий рағбатлантириш) Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети, вилоятлар ҳудудий бюджети, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ҳокимликлари, туманлар (шаҳарлар) ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари даромадлар прогнозининг орттириб бажарилиши ва тегишли бюджетларнинг бўш қолдиқлари ҳисобига Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимлари учун моддий рағбатлантиришнинг қўшимча турларини (устама ҳақ, қўшимча ҳақ, мукофотлар ва иш ҳақига бошқа тўловлар) белгилаш ҳуқуқига эга".






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 25 июндаги

393-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 2 февралдаги 66-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 9-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 21 декабрдаги 1006-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 294-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 20 апрелдаги 297-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 91-модда) илованинг 21-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида" 2018 йил 29 октябрдаги 887-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 227-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро молия институтлари маблағларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 16 январдаги 40-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 8-сон, 179-модда) илованинг 54-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 25 июнь



















































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск