ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоқа /

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 25.06.2021 й. 214-мҳ-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 24.06.2021 й. 28-сон "Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 26.06.2021 й. 3061-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.06.2021 й.

N 3061-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.06.2021 й.

N 214-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

24.06.2021 й.

N 28


ҚАРОРИ



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ, 28-сон қарори (рўйхат рақами 3061, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3061/1807-сон) билан тасдиқланган Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Ш.М. Садиков

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

         





Қарорга

ИЛОВА



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

йигирма биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек, чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);";

қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар - юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;";

йигирма иккинчи - йигирма олтинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма учинчи - йигирма еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"учинчи томон - Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган ташкилотлар;"


2. 3-бандда:

бешинчи хатбошисидаги "ва уларнинг яқин қариндошлари" деган сўзлар ", уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида ижро этиш.".


3. 13-бандда:

ўн учинчи хатбошисидаги "ва уларнинг яқин қариндошлари" сўзлари ", уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар" сўзларига алмаштирилсин.

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

"пул маблағлари билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш бўйича махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаларини бажариш тартиби;";

ўн олтинчи хатбошиси ўн еттинчи хатбошиси деб ҳисоблансин.


3. 13-банддаги "ва уларнинг яқин қариндошлари" деган сўзлар ", уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Почта алоқаси операторлари, провайдерларининг ички назорат хизмати тегишли бўлинмалар билан ҳамкорликда ҳар йили жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича уларнинг замонавий техника, усуллар ва йўналишларда хабардорлигини ошириш, қонунчилик ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аник тушунтириш мақсадида почта алоқаси ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ўқитиш дастурини (бундан буён матнда ўкув дастури деб юритилади) ишлаб чиқади.

Ушбу дастур қуйидагиларни акс эттириши керак:

ўқувни ўтказиш тартиби, унинг шакллари (бирламчи инструктаж, режали, режадан ташқари ўқитиш) ва муддатлари;

ўқувни ўтказишни ташкил этишга масъул шахсларни тайинлаш;

ходимларнинг билимини текшириш тартиби.

Ўқув дастури почта алоқаси оператор, провайдернинг раҳбари томонидан тасдиқланади.".


5. 18-банднинг бешинчи хатбошисидаги "ишончлилиги (ҳақиқийлиги)" деган сўзлардан кейин "ёки етарлилигига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 19-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фойдаланувчининг шахсини текшириш ва идентификация қилиш;"

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"фойдаланувчи номидан иш кўраётган шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколатларини тегишли ҳужжатлар асосида текшириш;";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдорнинг юқори мансабдор шахс, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар эканлигини аниқлаш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш тизимларидан фойдаланишлари шарт ва фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича мазкур Қоидаларнинг 19-бандда кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан:

юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўришлари;

юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига киришиш (шу жумладан, мавжуд бўлган бундай фойдаланувчилар билан иш муносабатларни давом эттириш) фақатгина почта алоқаси объектларининг раҳбари ёки тегишли ваколатга эга бўлган унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилади;

амалий иш муносабатларини мунтазам равишда чуқур мониторинг қилиб боришлари лозим.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари юқоридаги чораларни юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзоларига ёки юқори мансабдор шахсга яқин шахсларга нисбатан ҳам кўришлари керак.".


8. Қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

"20-1. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари мазкур Қоидаларнинг 19-бандидаги учинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик почта алоқаси операторлари, провайдерларининг зиммасида қолади. Бунда, почта алоқаси операторлари, провайдерлари:

фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;

фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;

учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари мазкур банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчи билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади ҳамда фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақли.".


9. Қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:

"23-1. Халқаро пул ўтказмалари операцияларини амалга оширувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

ўзларининг ушбу хизматларни кўрсатувчи бўлинмалари ва ушбу бўлинмалар ходимларининг ҳисобини юритишлари;

пул ўтказмаларига оид операцияларни жисмоний шахс - фойдаланувчиларни лозим даражада текширгандан сўнг амалга оширишлари;

жўнатиладиган пул ўтказмаларини фойдаланувчи ҳақидаги (жўнатувчининг номи; шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт/идентификация ID-картанинг рақами ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами - жисмоний шахслар учун; операциянинг хос рақами; жўнатувчининг манзили ёки давлат рақами белгиси ёки жисмоний шахслар учун туғилган санаси ва жойи) ва олувчи ҳақидаги (олувчининг номи; операциянинг хос рақами) аниқ маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда операторлар, провайдерлар томонидан кўриладиган чоралар (ижро қилиш, рад этиш, тўхтатиш ёки бошқалар) тартибини белгиловчи, таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ички ҳужжатни ишлаб чиқишлари керак.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари пул ўтказмаси мазкур бандда белгиланган талабларга жавоб бермаса, пул ўтказмалари бўйича хизматларни кўрсатиш тақиқланади.

Юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотлар халқаро пул ўтказмалари учун қайд этилгани каби жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.".


10. 27-банд қуйидаги мазмундаги хатбошиси билан тўлдирилсин:

"Агарда кўрилган тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчининг раҳбарини идентификация қилиши ва унинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак.".


11. Қуйидаги мазмундаги 30-1-банд билан тўлдирилсин:

"30-1. Агарда, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширилаётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция ҳақида ахборот юборилишига йўл қўйилади."


12. 35-бандда:

"а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг эгалиги ёки назоратидаги ташкилотлар ёхуд Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилувчи шахслар;";

"з" кичик бандидаги "ва уларнинг яқин қариндошлари" деган сўзлар ", уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши керак. Ушбу мақсадда почта алоқаси операторлари, провайдерлари:

янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;

янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак.

Таваккалчиликни бундай баҳолаш янги хизмат турларини, иш амалиётини татбиқ қилишдан ёки янги ёхуд ривожланаётган технологиялардан фойдаланишдан аввал ўтказилиши керак.

Бунда бундай таваккалчиликни аниқлаш ва баҳолаш почта алоқаси оператори, провайдерининг янги хизмат турларини (янги технологияни) бевосита жорий қилаётган бўлинмаси томонидан Ички назорат тизими тузилмасининг масъул ходимлари билан биргаликда амалга оширилади.

Почта алоқаси оператори, провайдерининг мазкур бўлинмаси ва Ички назорат тизими тузилмасининг масъул ходимлари ушбу таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва камайтириш учун тегишли чораларни кўришлари лозим.

Кўрилган чоралар натижалари тўғрисидаги маълумот почта алоқаси оператори, провайдери раҳбарига тақдим қилиниши керак.".


14. Қуйидаги мазмундаги 40-1-банд билан тўлдирилсин:

"40-1. Ички қоидалар билан шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.".


15. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек, фойдаланувчи билан ишлашга берилган таваккалчилик даражаси фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган (оширилган) операцияларнинг фойдаланувчи фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ва зарур ҳолларда маблағлар манбаларини ўрганиш учун мониторингга асос бўлиб ҳисобланади.".


16. 51-банднинг биринчи хатбошисидаги "тўхтатилиши" деган сўздан кейин "ва пул маблағларини ишга солмай тўхтатиб қўйиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


17. 9-боб номидаги "сўровларини" деган сўздан кейин "ва кўрсатмаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


18. Қуйидаги мазмундаги 61-1-банд билан тўлдирилсин:

"61-1. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмасига асосан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш чораларини кўриш мақсадида пул маблағлари билан боғлиқ операцияларини ўз вақтида ва фойдаланувчини олдиндан хабардор қилмасдан ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйишлари шарт.".


19. 63-банд "иш ёзишмаларини" деган сўзлардан кейин "ва ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


20. 68-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш почта алоқаси оператори, провайдерининг ички аудит хизмати томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 июнь

















































Время: 0.1889
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск