ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.04.2021 й. 17-сон "Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2021 й.

N 17



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 1991 йил 20 декабрдаги 5-сонли қарорининг 24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириш ва бундай тоифадаги ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш тавсия этилсин".


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида" 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сонли қарорининг 26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига мунтазам равишда судлар томонидан ФК нормаларини кўллаш амалиётини умумлаштириш ва натижалари бўйича уларни тўғри қўллашни таъминлашга қаратилган чораларни кўриш тавсия этилсин".


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли қарори:


7-банди:

биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошиси "Судлар шуни назарда тутиши керакки," деган сўзлардан кейин "Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатилиши оқибатида етказилган" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судлар томонидан маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаши, ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши лозим".


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида" 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли қарори:


5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Турар жой мулкдори вояга етган оила аъзоларининг розилиги билан турар жойни жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда ижарага беришга ҳақлидир.

Мулкдор ва унинг оила аъзолари ўртасида турар жойдан фойдаланиш масалалари юзасидан низолар (уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириш, шунингдек, мазкур ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган бошқа низолар) суд тартибида ҳал қилинади.

Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, мулкдорга нисбатан уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш мумкин эмас.

Тушунтирилсинки, собиқ мулкдор ва унинг оила аъзолари уй-жойни олди-сотди шартномасига асосан бегоналаштирганда, шартномада кўрсатилган кундан, агар шартномада уларнинг рўйхатдан чиқиш муддати келишилмаган бўлса, шартнома тузилган кундан эътиборан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланади";


17-банди чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиёти ҳақида" 2003 йил 19 декабрдаги 18-сонли қарори:


2-бандининг "е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори оширилиши муносабати билан зарарни қоплаш миқдорини кўпайтириш ҳақидаги";


10-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иш ҳақи ёки унинг бир қисмини қоплашда, жабрланувчига меҳнатда жароҳат олиши туфайли тайинланган ногиронлик пенсияси, шунингдек, меҳнат жароҳати олгунга қадар ва ундан кейин тайинланган пенсияларнинг бошқа турлари ҳисобга олинмайди. Шунингдек, жабрланувчининг жароҳат олганидан кейинги иш ҳақи зарарни қоплашда ҳисобга олинмайди. Бунда меҳнатда майиб бўлган жабрланувчилар-ногиронларга зарарни қоплаш суммаси белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаслиги керак";


20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига мунтазам равишда мазкур тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириб бориш тавсия этилсин".


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли қарори:


23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс мазкур қурилмага мулк ҳуқуқини ололмайди, ФК 212-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ўзбошимча қурилмага мулк ҳуқуқини белгилаш асоси ва шартлари мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно";


24-банди чиқариб ташлансин;


25-банди:

биринчи хатбошисидаги "Фуқаролик кодекси 212-моддасининг бешинчи қисми" деган сўзлар "ФК 212-моддасининг тўртинчи қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Фуқаролик кодекси 212-моддасининг бешинчи қисмига" деган сўзлар "ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-бандининг биринчи хатбошисидаги "Фуқаролик кодекси 212-моддасининг олтинчи қисми" деган сўзлар "ФК 212-моддасининг бешинчи қисми" деган сўзлар билан, "Фуқаролик кодекси 212-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига" деган сўзлар "ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида" 2006 йил 3 февралдаги 3-сонли қарори:


17-бандидаги "шартлар ва кафолатлар тегишли тартибда бажарилганидан сўнгина" деган сўзлар "мақсад, шунингдек, тартиб ва кафолатларга риоя қилган ҳолдагина" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига ер низолари тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориш тавсия этилсин".


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли қарори:


қарор матнидаги тегишли келишикдаги "чиқарилади" деган сўз "берилади" деган сўз билан алмаштирилсин;


1-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 238-2-моддасида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 171-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 145-моддасида" деган сўзлар "ФПК 33-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-банди "ариза ёзма шаклда" деган сўзлардан кейин "ва ахборот тизими орқали электрон ҳужжат шаклида" деган сўзлар билан, "талаблар даъво аризага" деган сўзлардан кейин "(ФПК 189-моддаси)" деган сўзлар билан, "келиб чиқиб, судлар" деган сўзлардан кейин "суд буйруғи бериш ҳақида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4-банди чиқариб ташлансин;


5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Судларга тушунтирилсинки, буйруқ тартибида иш юритиш суд муҳокамасини истисно қилиши сабабли кўчар мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисида суд буйруғи бериш ҳақидаги аризада ушбу мол-мулкнинг қиймати кўрсатилиши лозим (ФПК 172-моддаси тўртинчи қисми), шунингдек, қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд буйруғи бериш ҳақидаги аризада тегишинча қарздорлик вужудга келган давр кўрсатилиши лозим (ФПК 172-моддаси иккинчи қисми 5-банди)";


6-банди чиқариб ташлансин;


7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"7. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, ФПК 194-моддаси билан даъво аризасини қабул қилишни рад этиш учун белгиланган умумий асослари билан бир қаторда, агар:

қарздорнинг яшаш жойи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлса;

аризани ва ундирувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганишда ҳуқуқ тўғрисида низо борлиги аниқланган бўлса;

арз қилинган талаб ФПК 171-моддасида назарда тутилмаган бўлса, судья суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади";


9-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 238-2-моддасида" деган сўзлар "ФПК 171-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-банди:

биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 238-2-моддасида" деган сўзлар "ФПК 171-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи - бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


11-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси ФПК 238-2-моддасининг 3-бандига" деган сўзлар "ФПК 171-моддасининг 4-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси ФПК 238-4-моддасига" деган сўзлар "ФПК 174-моддасига" деган сўзлар билан, "даъво аризалар учун" деган сўзлар "даъво иш юритиш тартиби учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Агар ариза ФПК 172-моддаси талабларига жавоб бермаса ва унга арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, белгиланган миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтаради ва бу ҳақда ажрим чиқаради.

Суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин судга қайтадан мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди (ФПК 176-моддаси)";


16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ҳақидаги (ФПК 175-моддаси), шунингдек, суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қайтариш (ФПК 176-моддаси) ҳақидаги ажрим ариза судга келиб тушган кундан бошлаб уч кунда чиқарилиши ва мазмуни бўйича ФПК 194, 195-моддалари талабларига жавоб бериши шарт";


17-банди чиқариб ташлансин;


18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"18. Суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ундирувчини шу талаб бўйича судга даъво тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги сабабли, судлар шуни назарда тутиши лозимки, суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят берилмайди";


19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Судлар суд буйруғини беришда ФПК 178-моддасида унинг мазмунига қўйилган талабларга амал қилиши лозим.

Хусусан, суд буйруғида талабни қаноатлантиришга асос бўлган моддий ҳуқуқ нормаси кўрсатилиши шарт. Суд буйруғининг ёзувидаги хатоларни ва очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш суднинг ташаббуси ёхуд ундирувчининг ёки қарздорнинг аризаси бўйича суднинг ажримига асосан амалга оширилади";


20-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 238-9-моддасида" деган сўзлар "ФПК 179-моддасида" деган сўзлар билан, "ФПКнинг 238-10-моддасида" деган сўзлар "ФПК 181-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 105-моддаси" деган сўзлар "ФПК 129-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23-бандидаги "аризасига" деган сўз "илтимосномасига" деган сўз билан, "ариза" деган сўз "илтимоснома" деган сўз билан, "берилган шикоятлар" деган сўзлар "берилган эътирозлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 238-9-моддасида" деган сўзлар "ФПК 181-моддасида" деган сўзлар билан, "ФПКнинг 12-бобида" деган сўзлар "ФПК 15-бобида" деган сўзлар билан, "ФПКнинг 130-моддасига" деган сўзлар "ФПК 155-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида" 2009 йил 24 ноябрдаги 14-сонли қарори:


3-бандининг бешинчи кичик хатбошисидаги "ва назорат тартибидаги шикоятлардан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, кассация шикоятига уни қайтаришга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган бўлса-ю, лекин қайтарилмаган бўлса ва у бюджетга ўтказилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида белгиланган умумий даъво муддати тугамаган бўлса, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжатнинг ҳам илова қилинишига йўл қўйилади";


24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўришда, мазкур суд инстанциялари биринчи инстанция суди томонидан суд харажатларини ундиришда йўл қўйилган хатоларни тузатиш чораларини кўриши лозим".


10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2010 йил 14 майдаги 5-сонли қарорининг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари фуқаролик ишлари бўйича вакиллик ҳақидаги процессуал қонун нормаларини қўллаш бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши ва мазкур ҳуқуқий институтнинг тўғри қўлланилиши юзасидан чоралар кўриши лозим".


11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарори:


6-бандининг иккинчи хатбошисидаги "апелляция ёки кассация ва назорат инстанциясида" деган сўзлар "апелляция ёки кассация инстанциясида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


37-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши ва мазкур тоифадаги ишлар кўрилишида суд хатоларининг олдини олиш юзасидан чоралар кўриши лозим".


12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида" 2011 йил 25 ноябрдаги 08-сонли қарорининг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари қонун бузилишига йўл қўймаслик чораларини кўрган ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштирсин".


13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 25 майдаги 06-сонли қарори:


16-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси ва Халқаро-ҳуқуқий бўлимига қуйидагилар тавсия этилсин:";


17-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари вақти-вақти билан фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликка оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиётини умумлаштириб борсин, йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этсин".


14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2016 йил 29 июлдаги 11-сонли қарорининг 24-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, вилоят ва Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги 44-сонли қарори:


28-банди биринчи хатбошисининг учинчи кичик хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баробаридан кам миқдорда пенсия ёки нафақа олувчи шахслар бўйича - 5 фоиз";


32-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари мунтазам равишда фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётини ўрганиб бориш орқали йўл қўйилган хатоларнинг ўз вақтида бартараф этилишини ва қонун нормаларининг тўғри қўлланилишини таъминласин".


16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 14-сонли қарори:


4-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аризани қайтариш ҳақидаги суд ажрими устидан ФПК 44-бобида белгиланган тартибда хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин ва у бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади";


22-бандидаги "ФПК IV бўлимида" деган сўзлар "ФПК 44-бобида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "ФПК 43-бобида" деган сўзлар "ФПК 44-бобида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида" 2018 йил 24 августдаги 26-сонли қарори 11-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокурорнинг суд процессида иштирок этиши қонун бўйича шарт деб белгиланган ҳолларда, бу ҳақда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримда кўрсатилиши лозим".


18. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2019 йил 24 майдаги 12-сонли қарорининг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари доимий равишда судлар томонидан қабул қилинаётган ҳал қилув қарорларининг процессуал қонун талабларига мувофиқлигини ўрганиши, қонун талаблари бузилишига йўл қўймаслик чораларини кўриши лозим".


19. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида" 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли қарори:


1-бандининг биринчи хатбошисидаги "(ФПК 6-моддасининг еттинчи қисми)" деган сўзлар "(ФПК 6-моддасининг бешинчи қисми)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 342-моддаси" деган сўзлар ""Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси" деган сўзлар билан, "апелляция ёхуд кассация шикоятини" деган сўзлар "апелляция ва кассация шикоятини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-бандидаги "апелляция ёхуд кассация ёки назорат тартибида" деган сўзлар "апелляция ва кассация тартибида" деган сўзлар билан, "апелляция ёхуд кассация ёки назорат тартибидаги шикоят (протест)га" деган сўзлар "апелляция ва кассация тартибида шикоят (протест)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-банди:

биринчи хатбошисидаги "(ФПК 400, 420, 422-моддалари)" деган сўзлар "(ФПК 400-моддаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисининг ўн саккизинчи кичик хатбошисидаги "хусусий ажрим (қарор)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошисининг йигирма учинчи кичик хатбошисидаги "(кассация)" деган сўз чиқариб ташлансин;


18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари биринчи инстанция судлари томонидан ажримлар чиқарилиши амалиётини вақти-вақти билан умумлаштирсин ҳамда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрсин".


20. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш тўғрисида" 2019 йил 24 декабрдаги 25-сонли қарори:


1-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция, кассация инстанцияси судлари ўзлари томонидан чиқарилган ажримларни янги очилган ҳолатлар бўйича улар томонидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган ёхуд янги ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, қайта кўришга ҳақли (ФПК 438-моддаси)";


3-бандининг учинчи хатбошисидаги "Апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси судига" деган сўзлар "Апелляция ёки кассация инстанцияси судига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12-бандининг иккинчи хатбошисидаги "апелляция, кассация ёхуд назорат инстанцияси суди" деган сўзлар "апелляция ёки кассация инстанцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-банди:

биринчи хатбошисидаги "апелляция ёки кассация инстанцияси судига" деган сўзлар "апелляция инстанцияси судига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "апелляция, кассация ёхуд назорат инстанцияси суди" деган сўзлар "апелляция инстанцияси суди" деган сўзлар билан, "назорат тартибида" деган сўзлар "кассация тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин, ", қарорлар" деган сўз чиқариб ташлансин;


14-бандидаги "апелляция ёки кассация инстанцияси суди" деган сўзлар "апелляция инстанцияси суди" деган сўзлар билан, "суд ҳужжати бекор қилинган судга" деган сўзлар "биринчи инстанция судига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириши лозим".


21. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш тўғрисида" 2020 йил 3 июлдаги 11-сонли қарори:


2-бандининг учинчи кичик хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"апелляция ва кассация инстанцияси судларига мурожаат этилганда - шикоят шаклида амалга оширилади";


5-банднинг учинчи хатбошисидаги "кассация ва назорат шикояти" деган сўзлар "кассация шикояти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-бандидаги "назорат инстанцияси судига" деган сўзлар "кассация инстанцияси судига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-бандидаги "апелляция, кассация инстанциясига" деган сўзлар "апелляция инстанцияси судига" деган сўзлар билан, "ишни апелляция, кассация инстанцияси судида" деган сўзлар "ишни апелляция инстанциясида" деган сўзлар билан, "апелляция, кассация инстанциясида" деган сўзлар "апелляция инстанциясида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандидаги "апелляция, кассация, назорат инстанцияси судлари" деган сўзлар "апелляция, кассация инстанцияси судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

К. Камилов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

И. Алимов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


















































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск