ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Телерадиоузатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2021 й. 403-сон "Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини замонавий телевизион студия ва кўчма телевизион станция билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2021 й.

N 403




"ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИ ЗАМОНАВИЙ

ТЕЛЕВИЗИОН СТУДИЯ ВА КЎЧМА ТЕЛЕВИЗИОН

СТАНЦИЯ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ" ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАСИНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сон ҳамда "2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сон қарорларига мувофиқ Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини замонавий телевизион студия ва кўчма телевизион станция билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан умумий қиймати 5 496,7 минг евро, шу жумладан, машина ва ускуналар учун 4 449,7 минг евро бўлган "Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини замонавий телевизион студия ва кўчма телевизион станция билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётганлиги;

инвестиция лойиҳасини 2021-2022 йилларда амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2021 йил учун 39 800,0 млн сўм ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини замонавий телевизион студия ва кўчма телевизион станция билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги иловага мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмалар:

жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури доирасидаги маблағлар ҳисобидан;

2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури параметрларини шакллантириш жараёнида ажратилишини назарда тутсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Ж. Хаджаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 июндаги

403-сон қарорига

ИЛОВА



"Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини

замонавий телевизион студия ва кўчма телевизион

станция билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳасининг

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов бирлиги


Жами


Давлат бюджети

маблағлари

2021-2022 йиллар*


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг евро

5 496,7

5 496,7

2.

Капитал қўйилмалар ҳажми жами:


минг евро

5 496,7

5 496,7

Шу жумладан:

машина ва ускуналар

чет эл валютаси


минг евро

экв. минг евро

4 449,7

4 449,7

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар


экв. минг евро

19,0

19,0

Бошқа харажатлар:

чет эл валютаси


минг евро

1 028,0

1 028,0

3.

Ташкилот қуввати, шу жумладан:

йиллик маҳсулот ҳажми


Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини замонавий телевизион студия комплекси ва кўчма телевизион станция билан жиҳозлаш. Жумладан:

телевидение журналистикаси учун тўплам - 12 тўплам;

радиоэшиттириш студияси мажмуаси - 1 тўплам;

аппарат-студия телевизион комплекси (6 та камерали) -1 тўплам;

аппарат-студия телевизион комплекси (4 та камерали) - 1 тўплам;

йиғиш-ишлаб чиқариш мажмуаси - 1 тўплам;

кўчма телевизион станция (5 камерали) - 1 тўплам.


йиллик экспорт ҳажми


Ушбу лойиҳада маҳсулот ишлаб чиқариш назарда тутилмаган.


4.

Инвестиция муддати**



2021-2022 йиллар (19 ой)


5.

Яратилган ишлаб чиқариш фондлари қиймати


экв. минг евро

5 477,7

      

*) Лойиҳа якунлангандан сўнг шартнома бўйича тўловлар амалга оширилган кундаги валюта курслари ўртасидаги фарқ 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ўзлаштирилмаган ва иқтисод қилинган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобига қоплаб берилади.


**) Инвестиция муддати 19 ой - 2021 йил молиялаштириш бошланганлигини инобатга олган ҳолда лойиҳани якунлаш муддатигача (2022 йил октябрь ойида).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 июнь

















































Время: 0.0252
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск