Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.07.2021 й. 422-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 июлдаги

422-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат

ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш

масалалари департаменти бошлиғининг

функционал вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон ва ""2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон ҳамда "Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг (кейинги ўринларда - Маслаҳатчи) функционал вазифаларини белгилайди.


2. Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Маслаҳатчи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Маслаҳатчининг фаолияти геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.


5. Маслаҳатчи Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзоси ҳисобланади.

Маслаҳатчи Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.


6. Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


7. Маслаҳатчи Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментига (кейинги ўринларда - Департамент) бевосита раҳбарлик қилади, шуъба мудирлари ва мутахассислари ишини ташкил этади.


8. Маслаҳатчи ушбу Низомга мувофиқ унга юкланган вазифалар ва мажбуриятлар доирасида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳалий ижро этувчи хокимият органлари ва республиканинг бошқа ташкилотлари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради.


9. Маслаҳатчининг меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат жадвалига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МАСЛАҲАТЧИ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Қуйидагилар Маслаҳатчи фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини муаммоларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, шунингдек, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболга геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ дастурлари ўз вақтида ва самарали амалда бажарилишини таъминлаш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий масъулиятини ошириш;

бириктирилган соҳаларда давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш;

саноатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, кооперация алоқаларини ҳамда мис саноатини кластерини ривожлантириш, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга Давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида ҳисобот бериши учун ҳар чораклик таҳлилий материаллар тайёрланишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, Департаментга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шу жумладан, аҳоли бандлигини ва реал даромадлари ошишини таъминлаш;

Маслаҳатчининг ваколатларига тегишли бўлган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;

геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш концепциялари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари", йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ва тармоқларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини ташкил этиш;

Департаментга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиши самарадорлиги ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини доимий равишда ва тизимли асосда таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган принципиал жиҳатдан янги тизими жорий этилишини таъминлаш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини юзага келаётган муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш;

саноатни ва базавий тармоқларни ҳамда мис саноати кластерини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;

Департаментга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифалари, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари"ни амалга ошириш бўйича масалалар тайёрланиши ва кўриб чиқилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

ижро интизоми даражаси оширилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши асосида ижро этилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;

Департаментда, шунингдек, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш.


11. Қуйидагилар Маслаҳатчининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Департаментга бириктирилган соҳа ва тармоқларда:

янги "ўсиш нуқта"ларини аниқлаш ва шу асосда қўшимча ресурс ва захираларни ишга солиш ҳамда мавжудларини ўзлаштириш, иқтисодиёт ва аҳолининг энергия манбалари ва хомашё ресурсларига бўлган эҳтиёжларини етарлича таъминлашга мўлжалланган ривожлантиришнинг стратегия ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни, биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг ҳар томонлама баҳоланиши ва экспертиза қилинишини ташкил этиш;

белгиланган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақбул шартларини топиш мақсадида хорижий инвесторлар билан музокаралар ташкил этиш ва уларда қатнашиш ҳамда улар бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш;

шунингдек:


а) Геология, ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш соҳасида:

геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш стратегиясини, замонавий технологиялар, асбоб-ускуналарни ҳамда нефть ва газнинг ресурслари ва захираларини прогнозлаштириш усулларини жорий этишни, углеводород конларини излаш ва қидириш самарадорлигини оширишни таҳлил қилиш ва баҳолаш;

ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон, "Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон ҳамда "Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сон қарорларига мувофиқ ер қаъридан фойдаланишни таҳлил қилиш;

геология соҳаси корхоналарини илғор халқаро тажриба асосида самарали бошқарув тизимини жорий этиш, фойдали қазилмаларнинг янги конларини очишга йўналтирилган геология-қидирув ишлари таннархини пасайтириш, конларни саноатда ўзлаштириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш ҳамда ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;

минерал-хомашё, жумладан, нефть ва газ базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш бўйича фаолиятни босқичма-босқич ислоҳ қилиш ва тижоратлаштириш орқали геология-қидирув ишларини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш;

минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида уларнинг ташқи бозорларда талаб юқори бўлган турлари экспортини кенгайтириш мақсадида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;

углеводород хомашёси захираларини жадал ривожлантириш ва қайта тиклаш, янги углеводород хомашё конларини очишни таъминлашга йўналтирилган геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ишларини ташкил этиш;

ёқилғи-энергетика, кимё ва нефть-кимё саноати соҳасида бошқарувнинг корпоратив усуллари жорий этилиши ҳолатини, шу жумладан, давлат улуши профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқаришга берилишини таҳлил қилиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва таннархини пасайтиришни назарда тутиб ёқилғи-энергетика, кимё ва нефть-кимё соҳасида замонавий энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналар жорий этилишини таҳлил қилиш;

ёқилғи-энергетика, кимё ва нефть-кимё саноати соҳасида, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида ислоҳотлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"2019 йил 1 февралдаги ПФ-5646-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон қарорига мувофиқ амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ёқилғи-энергетика, шунингдек, геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишларини ташкил этиш;

геология, электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё, кимё тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасини янада ривожлантириш бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланишини таъминлаш;

республиканинг минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва кенгайтириш, ёқилғи-энергетика, кимё ва нефть-кимё саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё саноати, шунингдек, геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни таҳлил қилиш;

геология, электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё ва кимё тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;

геология, электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё ва кимё тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳсулотлар, хомашё ва материаллар асосий турларининг йириклаштирилган моддий балансларини ишлаб чиқиш тўғрисида" 2019 йил 7 январдаги Ф-5422-сон фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган нефть, газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг моддий баланслари бажарилишини ва истеъмолчиларни маҳсулотларнинг кўрсатиб ўтилган турлари билан таъминлашни таҳлил қилиш ҳамда мутасадди вазирликлар ва идораларнинг асосланган таклиф ва мурожаатлари асосида истеъмолчиларнинг нефть, газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, минерал ўғитларга бўлган амалдаги эҳтиёжларини таъминлаш юзасидан тегишли моддий баланслар кўрсаткичларига ўзгартиришлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритиш;


б) қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ва автомобиль соҳасида:

машинасозлик ва автомобиль саноати соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишни ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноатини ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноати тизимини такомиллаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;

хусусийлаштириш жараёнларига, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноати ташкилотларининг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларни хорижий ва маҳаллий хусусий инвесторларга сотиш йўли билан потенциал инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноати ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестицион, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқларда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва автомобиль саноатида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон ва "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сон қарорларига мувофиқ ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;


в) Металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини ривожлантириш соҳасида:

металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини янада ривожлантириш ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини ташкил қилиш ва ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган кон-металлургия саноатини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;

"хомашёдан тайёр маҳсулотгача" бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган иқтисодиётнинг драйвери сифатида республикада мис маҳсулоти ва у билан боғлиқ соҳаларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илмий-технологик кластерни (кейинги ўринларда - Мис саноати кластери) ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

кон-металлургия саноатини узоқ муддатли истиқболда ишончли ресурс базаси билан таъминлаш учун мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология-қидирув ишларини кенгайтириш, геология фани ва геологик хизматлар бозорини ривожлантириш масалаларини ўрганиш;

Мис саноати кластери доирасида лойиҳа ва муҳандислик хизматлари, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ўзаро боғлиқ тизимини ривожлантириш, замонавий технологияларни трансфер қилиш, инновацияларни ташкил этиш ва рақамли технологияларни жорий этиш, ҳамда мавжудларини такомиллаштириш бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимини йўлга қўйиш бўича амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш;

Мис саноати кластери учун зарур бўлган кон-металлургия машиналари, техникалари, асбоб-ускуналар, хомашёни чуқур қайта ишлаш, кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзлаштириш, маҳаллий ихтисослашган ташкилотлар билан кооперация ва аутсорсинг асосида хизмат кўрсатиш турларини ривожлантириш қаратилган таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;

кон-металлургия саноати учун керакли инфратузилма билан таъминлаш, ҳамда миллий экологик талабларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан оқилона фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш;

давлатнинг кон-металлургия саноати ривожланишини таъминлашга қаратилган энг мақбул тартибга солиш сиёсатини шакллантириш, саноат тармоқларида миллий рақобатбардошликни ошириш тўғрисида таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш концепциялари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ишини мувофиқлаштириш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳамда ушбу қарорда берилган топшириқлар бўйича амалга ошираётган ишларининг натижадорлигини назорат қилиш;

Мис саноати кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия таркибидаги вазирликлар ва идоралар - мис саноати кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш ва натижадорлигини назорат қилиш;


г) мудофаа саноатини ривожлантириш соҳасида:

"Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида"ги ва "Мудофаа тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш доирасида давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

асосан энергия самарадорлиги юқори ва энергияни тежайдиган замонавий технологиялар негизида тармоқни модернизация қилишга ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган мудофаа саноати комплекси корхоналарини жадал ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, ҳарбий ва икки томонлама фойдаланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштиришни ташкил этиш;

ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари яратиш, ушбу соҳадаги ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификация қилиш мақсадида мудофаа саноати комплекси ва улар билан боғлиқ бошқа тармоқларнинг корхоналараро, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро кооперацияси самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармонига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, давлат мудофаа буюртмаси бажарилишини таъминлайдиган юқори технологияли, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

мудофаа саноати комплекси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий этилишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

ҳарбий ва икки томонлама фойдаланиладиган, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мавжуд бўлган ва янги, шу жумладан, қўшма, мудофаа саноати комплекси корхоналарини ривожлантириш учун салоҳиятли инвесторларни ҳамда илғор технологияларни жалб этиш бўйича эксперт баҳолашларни чуқур ўрганиш ва амалга ошириш;

мудофаа саноатига хорижий инвестицияларни ва кредитларни жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш, бунда хорижий капитал иштирокини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришилишини таъминлаш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ишларини мувофиқлаштириш;


д) давлат моддий захиралари соҳасида:

давлат моддий захираларини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқларининг давлат моддий захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга тайёрлик ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;

давлат моддий захираларини жамлаш, янгилаш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан давлат моддий захираларини шакллантириш прогнозлари бажарилишини доимий назорат қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан давлат моддий захираларини шакллантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

давлат моддий захираларини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш, "Ўздавзахира" қўмитаси тизими корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат моддий захираларига бўлган ҳақиқий ёки ҳисобланган эҳтиёжни тизимли ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда давлат моддий захиралари турлари, ҳажмлари, уларни сақлаш шарт-шароитлари ва методларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат моддий захираларининг чиқарилган товарлар ва маҳсулотларнинг сифати ва миқдори бўйича сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ишлари ҳолати мониторингини ва таҳлилини таъминлаш;


12. Маслаҳатчи юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;

яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган саноатни ва кластерни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича концепциялар, давлат дастурлари ва "йўл хариталари" лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари фаолиятига аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимли баҳо беради;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;

Маслаҳатчи ва Департаментнинг иш юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг ижросини назорат қилади;

Департаментга бириктирилган тармоқларда маъмурий ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги олиб борилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, ушбу тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ташкил этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари бўйича Департаментга бириктирилган тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштиради;

ўзининг юритишига кирадиган масалалар бўйича Департаментга бириктирилган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритади;

Маслаҳатчи юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида ҳамда Департамент юритадиган соҳаларга кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳамда унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамасига келган, улар бўйича республика Ҳукумати қарорлари талаб этилмайдиган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Ҳукумат аъзолари бўлган ва Департаментга бириктирилган вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда белгиланган тартибда киритади;

бириктирилган хўжалик бошқаруви органларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун белгиланган тартибда киритади;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимларига кадрлар захирасини ушбу лавозимларга номзодларни тасдиқлаш (тайинлаш)нинг белгиланган тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда танлайди ва шакллантиради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан биргаликда Департамент мутахассислари лавозимларига кадрларни танлайди;

Департамент мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Департаментда кадрлар захирасини шакллантириш бўйича ишларни тизимли асосда ташкил этади;

Департамент бошлиғининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини тасдиқлайди, шунингдек, Департаментнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига тасдиқлаш учун киритади, Департамент бошлиғининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини ташкил этади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Маслаҳатчининг юритишига кирадиган масалалар бўйича жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.

Маслаҳатчи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини Департамент бошлиғининг ўринбосари ижро этади.


13. Маслаҳатчи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича комиссияга раҳбарлик қилади.



3-БОБ. МАСЛАҲАТЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Маслаҳатчи унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари бўйича эса - бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг Маслаҳатчи томонидан юритиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариш ҳуқуқига эга.

Маслаҳатчининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек, бошқа ҳужжатларни пухта ишлаш бўйича талаблари ва топшириқлари уларда белгиланган муддатларда ижро этилиши керак.

Маслаҳатчи томонидан юритиладиган масалалар бўйича унинг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда ижро этилиши шарт.


15. Маслаҳатчи:

унинг ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Маслаҳатчининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бевосита Маслаҳатчининг олдига қўйилган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;

Маслаҳатчи раҳбарлик қиладиган ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Маслаҳатчи юритишига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;

шунингдек, Маслаҳатчи ваколатига кирадиган масалалар бўйича олий даражадаги хорижий ташрифлар, республика ҳудудларига сафарлар якунлари асосида тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;

жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг республика манфаатлари, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан биргаликда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. МАСЛАҲАТЧИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


16. Маслаҳатчининг ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Департаментнинг иш режаси асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.


17. Маслаҳатчининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш орқали, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 июль






















































Время: 0.2230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск