Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Харажатлар ҳисоби /

Моддий ишлаб чиқариш харажатларини шакллантириш (СБХ, 28-сон 2021 йил 13 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



МОДДИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


Моддий ишлаб чиқариш харажатлари - Фойда солиғи ҳисоб-китобига (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) 2-илованинг 020-сатрида акс эттириладиган, сотиладиган маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) таннархининг таркибий қисмларидан бири. Моддий ишлаб чиқариш харажатларини ва маҳсулотингиз (ишлар, хизматларингиз) таннархини қанчалик тўғри аниқласангиз, фойда ва фойда солиғи ҳисоб-китобингиз шунчалик аниқроқ бўлади. Келинг, уларни батафсил кўриб чиқамиз.



Моддий харажатлар таркиби


Улар таркибига қуйидагиларни киритинг:

q маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) таркибига кирадиган хом ашё ва материаллар;

q нормал технология жараёнини таъминлаш учун ишлатиладиган материаллар, эҳтиёт қисмлари, инвентарлар ва хўжалик буюмлари;

q монтаж ёки қўшимча ишлов беришни талаб қиладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар;

q ташқи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек корхонанинг ички таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган, фаолиятнинг асосий турига тегишли бўлмаган ишлаб чиқариш тусидаги ишлар ва хизматлар;

q табиий хом ашё (ерни рекультивация қилиш харажатлари, илдизи билан бериладиган дарахт, сув ва ҳ. к. учун ҳақ тўлаш);

q технологик мақсадларга, энергиянинг барча турларини ишлаб чиқаришга, биноларни иситишга, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича транспорт ишларига сарфланадиган ёнилғи;

q корхонанинг технологик, транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжларига сарфланадиган барча турдаги энергия;

q ишлаб чиқариш соҳасида моддий бойликларнинг талафоти, яроқсизланиши ва камомади;

q тара ва қадоқлаш материаллари қиймати (Низом 1.1.-б., 5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илова).

Моддий харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)га шакллантирилишини шартли равишда қуйидаги 2 босқичга бўлиш мумкин:

1) хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлари, бутловчи буюмлар, инвентарлар, ёнилғи, энергия ва бошқалар (бундан кейин матнда - материаллар)ни сотиб олиш;

2) уларни ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш.

Жорий ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархига харид қилинган материалларнинг барчаси ҳисобдан чиқарилмаслиги мумкин. Уларнинг бир қисми омборда қолиб, кейинги даврларда маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мумкин. Яъни, харид қилинган ва ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилган материаллар қиймати - бошқа-бошқа кўрсаткичлар бўлиб, уларнинг қиймати ҳам турлича бўлиши мумкин.



Материалларни харид қилиш


Материалларни харид қилишда нафақат уларнинг шартнома қийматини, балки сотиб олиш бўйича бошқа харажатларни ҳам ҳисобга олинг:

q импорт божхона божлари ва йиғимлари;

q сотиб олиш билан боғлиқ бўлган, қопланмайдиган солиқлар ва йиғимлар суммалари;

q материаллар таъминотчи ва воситачи ташкилотлар орқали харид қилинганда уларга тўланадиган воситачилик ҳақи;

q материалларни сертификатлаш ва синаш бўйича харажатлар;

q транспорт-тайёрлов харажатлари;

q бошқалар (4-сон БҲМС 14-15-б., АВ рўйхат рақами 3259, 30.06.2020 й.).


Материалларни харид қилишда ҚҚС

Материаллар ҚҚС билан харид қилинганда солиқ суммаси:

q материаллар таннархига киритилмасдан, ҚҚС солинадиган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш учун улардан фойдаланилганда умумбелгиланган тартибда ҳисобга олинади. Мазкур ҳолда ҚҚС - қопланадиган солиқ;

q башарти корхонангиз ҚҚС тўлашдан озод этилган бўлса, материаллар таннархига киритилади. Бу ҳолда ҚҚС - қопланмайдиган солиқ (СК 267-м.).


Материаллардан:

q реализация қилиш бўйича айланмаларига ҚҚС солинмайдиган товарларни ишлаб чиқаришда;

q вакиллик харажатларида;

q чегирилмайдиган харажатларда фойдалансангиз, у ҳолда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритинг ва уни материаллар қийматига киритинг.


Ва аксинча, материаллардан реализация қилиш бўйича айланмаларига ҚҚС солинадиган товарларни ишлаб чиқаришда фойдалансангиз, ҚҚСни материаллар таннархидан чиқариб ташлаб, ҳисобга олинг. Масалан, имтиёзнинг амал қилиши тугаганидан кейин.


МИСОЛ. Материалларни харид қилишда ҚҚСни ҳисобга олиш

Ишлаб чиқариш корхонаси 115 млн сўмлик материаллар харид қилди, шу жумладан ҚҚС - 15 млн сўм. Шундан:

q 80,5 млн сўмлик материаллар (шу жумладан ҚҚС - 10,5 млн сўм) ҚҚС билан сотиладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун мўлжалланган;

q 34,5 млн сўмлик материаллар (шу жумладан ҚҚС - 4,5 млн сўм) солиқ солинмайдиган айланмалар учун мўлжалланган.

ҚҚС билан сотиладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун мўлжалланган материаллар бўйича солиқ суммаси (10,5 млн сўм) материаллар қийматига киритилмайди. Мазкур ҳолда ҚҚС - қопланадиган солиқ.

Солиқ солинмайдиган айланмалар учун мўлжалланган материаллар бўйича ҚҚС суммаси (4,5 млн сўм) қопланмайди ва материаллар қийматига киритилади.


Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,  минг сўм


Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит


Умумбелгиланган тартибда ҚҚС солинадиган айланмалар учун материалларни харид қилиш

70 000


1010-"Хом ашё ва материаллар"


6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"


ҚҚСни ҳисобга олиш


10 500


4410-"Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)"

6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"


ҚҚС солинмайдиган айланмалар учун материалларни харид қилиш

34 500


1010-"Хом ашё ва материаллар"


6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"



Транспорт-тайёрлов харажатлари

Транспорт-тайёрлов харажатлари (ТТХ) қуйидагилардан иборат:

q тайёрлаш харажатлари;

q юклаш-тушириш ишлари харажатлари;

q материалларни улар ишлатиладиган жойгача транспортда ташиш (шу жумладан хатарларни суғурталаш) харажатлари.

Бундай харажатларни қуйидагича ҳисобга олишингиз мумкин:

q бевосита материаллар таннархига киритиш йўли билан - бир типдаги материаллар учун;

q 1510-"Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда - қолган ҳолатларда.

ТТХни материаллар таннархига киритаётганингизда уларни улар тегишли бўлган ҳар бир турдаги материалнинг харид қийматига мутаносиб равишда тақсимланг.


МИСОЛ. ТТХни материаллар таннархига киритиш

Корхона омборхонага материалларнинг икки турини олиб келди:

q 1-тур - 57,5 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС - 7,5 млн сўм;

q 2-тур - 34,5 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС - 4,5 млн сўм.

Транспорт-тайёрлов харажатлари 5,75 млн сўмни, шу жумладан ҚҚС - 0,75 млн сўмни ташкил қилди.

ТТХни материалларнинг икки турига тақсимлаймиз, бунда ҚҚС ҳисобга олиниши сабабли материаллар ва ТТХ қийматини ҚҚСсиз ҳисоблаймиз:

1-турдаги материалга:

q 5 / (50 + 30) х 50 = 3,125 млн сўм;

2-турдаги материалга:

q 5 / (50 + 30) х 30 = 1,875 млн сўм.

Материаллар қийматида бу суммаларни уларни харид қилиш харажатлари сифатида ҳисобга оламиз.


Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма, минг сўм


Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит


1-сонли материал кирим қилинди


50 000


1010-"Хом ашё ва материаллар" (1-сонли материал)


6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" (материални етказиб берувчи)

1-турдаги материал қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди


7 500


4410-"Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)"


6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" (материални етказиб берувчи)

2-турдаги материал кирим қилинди


30 000


1010-"Хом ашё ва материаллар" (2-сонли материал)


6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" (материални етказиб берувчи)


2-турдаги материал қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди


4 500


4410-"Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)"


6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" (материални етказиб берувчи)

1-турдаги материал қийматига киритилган ТТХ акс эттирилди


3 125


1010-"Хом ашё ва материаллар" (1-сонли материал)


6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" (транспорт-тайёрлов хизматлари ижрочиси)

2-турдаги материал қийматига киритилган ТТХ акс эттирилди


1 875


1010-"Хом ашё ва материаллар" (2-сонли материал)


6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" (транспорт-тайёрлов хизматлари ижрочиси)

ТТХ қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди


750


4410-"Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)"


6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" (транспорт-тайёрлов хизматлари ижрочиси)

   

1510-"Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" ҳисобварағидан фойдаланганда ТТХни материалларни ҳисобдан чиқариш қийматига мутаносиб равишда харажатларга ҳисобдан чиқаринг (4-сон БҲМС 22-б.).

Ҳисобот ойида харажатларга ҳисобдан чиқарилаётган ТТХ суммасини қуйидаги формула бўйича аниқланг:


ТТХҳч = (ТТХоб + ТТХо) / (Моб + Мо) х Мҳч,


Бунда:

ТТХоб - ой бошидаги ТТХ суммаси (1510-ҳисобварақ сальдоси);

...
Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск