ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.07.2021 й. ПФ-6261-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.07.2021 й.

N ПФ-6261



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 июлдаги

ПФ-6261-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5368-сон Фармонининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Белгилаб қўйилсинки, спорт ташкилотлари (идоралари) раҳбарлиги лавозимига, аввал шуғулланган профессионал фаолият туридан қатъи назар, олий маълумотли ҳамда бошқарув соҳасида амалий кўникмага эга бўлган шахслар тайинланиши мумкин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги "Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5787-сон Фармонида 6-банднинг:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи - тўққизинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6033-сон Фармонида 7-банднинг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079-сон Фармонига 26-илованинг 21-позицияси "Амалга ошириш механизми" устунидан 2-банди чиқариб ташласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга" сўзлари "баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси аъзоси бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 9-бандда:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонунчиликда белгиланган шартларга риоя қилиш ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасида доимий аъзоликда бўлиш";

учинчи хатбошисидаги "баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияни," сўзлари "баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзолиги тўғрисидаги маълумотни ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) VI-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 29-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


е) Х-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:


а) 9-банднинг 9-кичик бандида:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"осуществляет внешний контроль качества работы аудиторских организаций";

олтинчи хатбошидаги "и аттестацию руководителей аудиторских организаций" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 11-банднинг йигирма биринчи хатбошисидаги "и аудиторских" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги "Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4381-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Белгилансинки, баҳоловчиларни тоифалаш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари иштирокида амалга оширилади".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги "Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4400-сон қарорида 5-банднинг учинчи хатбошисидан "ва ломбардлар" сўзлари чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 13 июлдаги

ПФ-6261-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4473-сон Фармонига 1-илованинг 6-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5620-сон Фармонига 1-илованинг 7-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5731-сон Фармонига илованинг 4-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5894-сон Фармонига илованинг 32-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-605-сон қарори.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1245-сон қарорига 31-илованинг 6-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-1756-сон қарорига илованинг 1-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2280-сон қарори.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2597-сон қарори.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПҚ-2601-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2750-сон қарорига 2-илованинг 4 ва 17-бандлари ҳамда 3-илованинг 1, 5, 6, 37, 44, 47, 48, 50, 52, 59, 61, 63, 64 ва 68-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 июль


























































Время: 0.2081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск