ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2022 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2021 й. 450-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2021 й.

N 450



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш

ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги

ПФ-6208-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 июлдаги

450-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги 40-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди:


а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"оиласи "Темир дафтар"га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида олти ойдан кўп бўлмаган муддатдаги ишлаб чиқариш амалиёти даври учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилишини";


б) учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида шаклланган қўшимча манбаларнинг камида 15 фоизи миқдоридаги маблағлар ҳар чоракда тегишли ҳудуднинг қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туманлар (шаҳарлар)нинг "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларига ушбу жамғармалар Васийлик кенгашининг ушбу қарорда белгиланган харажатларни қоплашга кўмаклашиш ҳақидаги талабномасига асосан йўналтирилади";


б) 3-бандда:

бешинчи хатбоши "бир йилда" сўзларидан кейин "30 фоизи, бироқ" сўзлари билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, "Ёшлар дафтарига" киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга";


в) 1-иловада:

5-бандда:

бешинчи хатбошиси "бир йилда" сўзларидан кейин "30 фоизи, бироқ" сўзлари билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, "Ёшлар дафтарига" киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган "Ёшлар дафтари"ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартибда:


а) 2-банднинг еттинчи хатбошиси "ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида" сўзларидан кейин "шунингдек, ёшларнинг беш ташаббус доирасидаги тадбирларини молиялаштириш учун" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 23-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 25-банд "бир йилда" сўзларидан кейин "30 фоизи, бироқ" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 30-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) 6-параграфнинг номи ва 35-банд "фарзандларининг" сўзларидан кейин ", шунингдек, "Ёшлар дафтарига" киритилган ёшларнинг" сўзлари билан тўлдирилсин;


е) 36-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 июль






















































Время: 0.1802
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск