ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2021 й. 453-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2021 й.

N 453




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СУВ

МУАММОЛАРИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилоятида сув хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини янада ошириш, сув ресурсларидан фойдаланишни тўғри режалаштириш, илм-фан ютуқларини, жумладан, вилоятнинг ўзига хос тупроққлим шароитларида инновацион ва ресурсларни тежайдиган суғориш технологияларини амалиётга кенг жорий қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 744-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил этилганлиги, унинг асосий вазифалари ва фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 1 июлдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда - Марказ):

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплашни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

илмий ва раҳбар ходимлари иш ҳақини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорига ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг иш ҳақини Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорига тенглаштириш;

илмий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни босқичма-босқич мақбуллаштирган тартибда ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Марказни сақлаш бўйича қўшимча харажатлар 2021 йилда Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилади, 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини 2026 йил 1 январгача босқичма-босқич мақбуллаштириш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

2021 йилда Марказни сақлаш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш ҳамда янги ташкил этилаётган илмий-тадқиқот лабораторияларига зарур бўлган асбоб-ускуналар ва замонавий лаборатория жиҳозларини харид қилиш учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан маблағлар ажратиш бўйича вилоят халқ депутатлари Кенгашига таклиф киритсин;

Урганч шаҳри ҳудудида бўш турган ва захирага олинган ерлардан маъмурий бино ва иншоотларни қуриш учун 0,2 гектар ер участкасини Марказга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин;

Хонқа тумани ҳудудидаги Марказга тегишли бўлган жами 78,9 гектар ер участкаси, шундан 57,1 гектари экин майдони ва 11,0 гектари боғдан иборат бўлган дала-тажриба ер участкаси бино ва иншоотлари, моддий-техник базаси билан биргаликда Хонқа тумани ҳокимлигига берилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг Марказга Урганч туманининг сув таъминоти қулай бўлган ҳудудидан қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синовларни амалга ошириш учун бўш турган ва захирага олинган ерлардан 10,0 гектаргача бўлган суғориладиган ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Марказ:

сув хўжалиги ва бошқа турдош соҳалардаги маҳаллий ёш иқтидорли мутахассислар ва кадрларни ўрганиб, уларни Марказга жалб қилиш, Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш, 2021-2026 йилларда илм-фан ютуқларини, жумладан, вилоятнинг ўзига хос тупроққлим шароитларида инновацион ва ресурсларни тежайдиган суғориш технологияларини амалиётга кенг жорий қилиш бўйича устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган Марказ илмий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни 2022-2026 йиллар даврида босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш чораларини кўрсин.


7. Қуйидагилар Марказнинг илмий-тадқиқот лабораторияларининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва ҳисобини юритишда рақамли ва инновацион технологияларни жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва тупроқ остидан суғориш технологияларини, сув танқислиги шароитида янги усуллар ва технологияларни, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини ва бошқа инновацион технологияларни жорий этиш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиш, шўрланган ерларнинг шўрини ювиш ва суғоришда ерларни лазер ускунали ер текислагичлар билан текислаш ҳамда бошқа инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш;

сув хўжалиги ташкилотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни кучайтириш, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлиги ошириш.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 25 ноябрдаги 744-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 июлдаги

453-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари

илмий-тадқиқот марказининг Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган

илмий ходимлари сонини 2026 йил 1 январгача

босқичма-босқич мақбуллаштириш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Лабораториялар номи


Илмий ходимларнинг штат бирлиги сони


2022-2023

йиллар

2024-2025

йиллар


2026 йилдан

бошлаб


1

Ирригация тизими ва ўзан жараёнлари лабораторияси


3

2

1

2

Суғориш ва сувни тежайдиган технологиялар лабораторияси


3

2

1

3

Мелиорация ва коллектор-дренаж тармоқлари лабораторияси


3

2

1

4

Сув хўжалигида рақамли ва инновацион технологиялар лабораторияси


2

1

1

5

Гидрометрия лабораторияси


2

1

1

6

Тупроқ ва сув тадқиқотлари ҳамда мелиоратив жараёнлар лабораторияси


2

1

1

Жами


15

9

6

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 июлдаги

453-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари

илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 25 ноябрдаги

744-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари".


2. 7-бандда:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Марказнинг илмий ва раҳбар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимлари учун ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади";


б) учинчи хатбошида:

"(илмий ходимлардан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин;

"2021 йил" сўзлари "2022 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Қарорга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказинииг

ТУЗИЛМАСИ











Директор




















































































Директор ўринбосари - илмий котиб




























































Ирригация тизими ва ўзан жараёнлари лабораторияси

3



Сув хўжалигида рақамли ва инновацион технологиялар лабораторияси

2


































Тупроқ ва сув тадқиқотлари ҳамда мелиоратив жараёнлар лабораторияси

2


Бош бухгалтер

1



































Ходимлар ва ҳужжатлар билан ишлаш бўйича мутахассис

1

Суғориш ва сувни тежайдиган технологиялар лабораторияси

3



Мелиорация ва коллектор-дренаж тармоқлари лабораторияси

3











































































































Гидрометрия лабораторияси

2





















































































         

Жами илмий ходимлар ва муҳандислар 19 нафар.

Ёрдамчи ходимларнинг сони белгиланган меъёрларга асосан белгиланади.

Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча равишда жалб қилиниши мумкин".


4. Қарорга 2-илованинг 26-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Марказнинг бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 июль

















































Время: 0.0210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск