ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2021 й. 463-сон "Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2021 й.

N 463




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

РОССИЯ   ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ   САВДО

ВАКОЛАТХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5026-сон қарорига асосан, шунингдек, йирик корхоналар, инвестиция фондлари ва молия институтлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасига Россия Федерациясидан жалб этиладиган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш, Россия Федерацияси бозорига маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш ва таркибини диверсификация қилиш, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5026-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик лойиҳаларини сифатли тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича тизимли ишларни таъминлаш мақсадида Москва шаҳрида ходимларнинг чекланган сони 7 кишидан иборат Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси (кейинги ўринларда - Ваколатхона) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Ваколатхонанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича "йўл хариталари"га киритилган Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги аниқ лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқлари ҳамда инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш учун хорижий инвестициялар, шу жумладан, Россия Федерациясининг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари, илғор технологиялари ва молиявий-техник кўмак дастурлари, инвестиция фондлари ва молия институтлари маблағларининг жалб этилиши ва ўзлаштирилишини таъминлаш;

салоҳиятли инвесторларни топишда узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатиш, савдо ва инвестиция шартномаларини тузиш, ишбилармон доиралар иштирокида музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун лойиҳа таклифлари ва бошқа зарур материалларни тайёрлашда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

Россия Федерацияси бозорига маҳаллий маҳсулотлар ва хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш ва ўзаро товар айланмаси номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси иқтисодиётлари тармоқларининг саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликдаги саноат ярмаркаси ва кўргазмаларини самарали ўтказишни ташкиллаштириш;

ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, транзит салоҳиятини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, экспорт йўналишларини диверсификация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо юкларини ташиш ва транзит қилиш учун имтиёзли режимларни қўллаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси тузилмаси ваштат жадвали 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонасини сақлаш учун 2021 йилнинг олти ойидаги харажатлар сметаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда ваколатхона ходимларига йиллик меҳнатга хақ тўлаш фондининг 10 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш тўловлари назарда тутилсин. Моддий рағбатлантириш тўловлари миқдори Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ваколатхона ходимларига фаолиятининг аниқ натижалари учун белгиланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ваколатхона фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ваколатхонани 2021 йилда сақлаш харажатларини 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида хориждаги ваколатхоналарни сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирсин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг сўровига асосан 2022 йилдан бошлаб Ваколатхонани сақлаш харажатлари учун зарур бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси бюджети параметрларида назарда тутсин.

Ваколатхонага тўртта автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда:

Ваколатхона раҳбари ва ходимларининг масъулияти, жавобгарлиги ва фаолиятини баҳолаш мезонларини назарда тутувчи Ваколатхона тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ваколатхонани штатлар жадвалига мувофиқ мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича малакали мутахассислар билан тўлдирсин;

Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ваколатхонанинг Москва шаҳрида жойлаштирилиши ва жиҳозланишини таъминласин, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ унинг фаолиятини ташкил этиш, Ваколатхона ходимларига дипломатик мақом беришни ҳамда бошқа масалаларни ҳал этсин.


7. Белгилансинки:

Ваколатхона Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини вазирнинг умумий раҳбарлигида амалга оширади;

Ваколатхонага Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раҳбар бошчилик қилади;

Ваколатхона раҳбари ўз даражаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тенглаштирилади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 июлдаги

463-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Россия

Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси

ТУЗИЛМАСИ








Раҳбар

1






































































Инвестиция масалалари бўйича менежер

2



Бош ҳисобчи

1































Молия институтлари билан ишлашбўйича менежер

1































































Ташқи савдо масалалари бўйича менежер

2








































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 7 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 июлдаги

463-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Россия

Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси

ШТАТ ЖАДВАЛИ

АҚШ долларида

Т/р

Лавозими


Штат бирликлари

сони


Ойлик

иш ҳақи


Йиллик иш ҳақи

тўлаш фонди*


1.

Директор


1

2 380,0

31 416,0

2.

Инвестиция масалалари бўйича менежер


2

1 820,0

48 048,0

3.

Молия институтлари билан ишлаш бўйича менежер


1

1 820,0

24 024,0

4.

Ташқи савдо масалалари бўйича менежер


2

1 820,0

48 048,0

5.

Бош ҳисобчи


1

1 680,0

22 176,0

Жами


7

13 160,0

173 712,0

           

*) Ваколатхона ходимларига йиллик меҳнатга хақ тўлаш фондининг 10 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш тўловлари назарда тутилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 июлдаги

463-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги

Савдо ваколатхонасини сақлаш учун 2021 йилнинг

олти ойидаги харажатлар сметаси

АҚШ долларида

Т/р

Харажатлар моддаларининг

номланиши


Тоифа


Модда


2021 йил 6 ойлик

харажатлар миқдори*


1.

Иш ҳақи


41

10

86 856,0

2.

Бошқа бадаллар ва ижтимоий эҳтиёжлар учун ажратмалар


41

21

2 985,0

3.

Хизмат сафарлари учун харажатлар


42

10

21 216,0


21 040,0**


4.

Коммунал хизматлар харажатлари


42

20

-

5.

Сақлаш ва жорий таъмирлаш


42

30

2 260,0

6.

Ижара харажатлари


42

40

88 500,0

7.

Моддий айланма маблағлар захиралари харажатлари


42

50

8 906,0

8.

Товарлар ва хизматларни харид қилиш учун бошқа харажатлар


42

90

26 714,0

9.

Асосий фондларни харид қилиш харажатлари


43

50

244 930,0

10.

Бошқа харажатлар


48

00

9 800,0


3 000,0**


Жами:


492 167,0


24 040,0**


            

*) Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тасдиқланган бюджет доирасида ушбу харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиши мумкин.

**) Тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 июль


















































Время: 0.1853
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск