ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2021 й. 464-сон "Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2021 й.

N 464



НОТАРИАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК

ҲУЖЖАТЛАРИГА НОТАРИУСЛАР ТОМОНИДАН

РИОЯ ЭТИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя қилиниши устидан назоратфаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-8-моддасига мувофиқ нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари амалга ошириши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда - адлия органлари) томонидан давлат нотариал идоралар нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;

адлия органлари томонидан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига мувофиқ нотариуслар фаолиятини ҳар уч йилда бир марта режали текшириш тартиби;

адлия органлари томонидан нотариуслар фаолиятини рейд (ҳар йили камида бир марта), "сирли мижоз" ва хизмат текшируви (заруратга қараб) кўринишидаги қисқа муддатли текшириш тартиби;

адлия органлари томонидан нотариуслар фаолиятини "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ва адлия органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни мунтазам ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга ошириладиган камерал текшириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 июлдаги

464-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"енгил автомобилларни, мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини, шунингдек каршеринг ташкилотлари йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга ўттиз кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш юзасидан оддий ёзма шартномалар тузиш ҳолларига";


б) 5-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги" сўзлари "экстерриториаллик тамойили асосида исталган жойдаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 28 декабрдаги 318-сон қарорида:


а) қарор номидаги ва 1-банддаги "Нотариус" сўзи "Давлат нотариуси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илова (Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом)да:


номидаги "Нотариус" сўзи "Давлат нотариуси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "нотариус" сўзи "давлат нотариуси (кейинги ўринларда нотариус деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақидаги маълумотлар коммунал ташкилотлар ахборот тизимлари орқали ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги тўғрисида маълумотлар Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади. Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Автотранспорт воситасини 18 ёшга тўлмаган жисмоний шахс номига, мототранспорт воситасини эса 16 ёшга тўлмаган жисмоний шахс номига давлат рўйхатидан ўтказишда, уларнинг номидан қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олувчилари, васий ёки ҳомийлари) иштирок этади";


б) 24-банднинг учинчи хатбошисидаги "ўгай ота-она" сўзлари "фарзандликка олувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 45-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Автомототранспорт воситаларини бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган битишувларни ҳисобга олиш юридик шахслар томонидан ўз ходимларига берилган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларга ҳамда енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини, шунингдек каршеринг ташкилотларининг йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга ўттиз кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш юзасидан оддий ёзма шаклда тузиладиган ижара шартномаларига нисбатан қўлланилмайди".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма, архив ҳужжатларидан нусхалар, мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалар ва архив маълумотларини бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади";


б) 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ариза берувчи давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказига келган ҳолда мурожаат этади ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

6. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза берувчи давлат хизматлари олиш учун сўровномани электрон тарзда мустақил равишда, платформада жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради";


в) 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ариза берувчи томонидан ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда ҳужжатларнинг асли талаб этилмайди. Бунда ушбу маълумотлар идоравий нотариал архив ходимлари томонидан сўров юбориш ва идоралараро электрон ҳамкорлик орқали текширилади";


г) 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади";


д) 12-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) архив ҳужжатларидан нусхалар, шунингдек мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалар - сўровнома келиб тушгандан сўнг 2 иш куни мобайнида";


е) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда хабарнома ариза берувчининг электрон почта манзилига юборилади";


ж) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

8,75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади";


з) 17-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда архив ҳужжати электрон шаклда ваколатли шахснинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчининг электрон почтасига юборилади. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ариза берувчининг талабига кўра қоғоз шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳолда курьерлик хизмати орқали юборилиши мумкин";


и) 1-иловада:


1-босқич позицияси "Тадбирлар" устунидаги "мурожаат қилиш" сўзларидан кейин "ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш" сўзлари билан тўлдирилсин;


2-босқич позицияси "Субъектлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП";


3-босқич позицияси "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Архив ҳужжатини расмийлаштириш, уни ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш ва мурожаатни қабул қилиш манбасидан келиб чиқиб, тегишлилиги бўйича Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юбориш".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда) Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида сайловолди ташвиқотини олиб борувчи субъект томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларини камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўтказилади. Бунда, ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорида:


а) 1-иловада:


12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ёрдамчисини" сўзи "стажёрини" сўзи билан алмаштирилсин;


17-банднинг учинчи хатбошиси "мажбурий" сўзидан кейин "тўлиқ" сўзи билан тўлдирилсин;


20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилинган давлат божининг нотариусларга йўналтириладиган қисми Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли электрон тақсимлаш тўлов тизими орқали тақсимланади";


28-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳамда" сўзи "ва (ёки)" сўзлари билан алмаштирилсин.


31-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги "ва" сўзи "ва (ёки)" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-банддаги "комплекс, мақсадли ёки назорат текширувлари" сўзлари "текширишлар" сўзи билан алмаштирилсин;


37-банддаги "одоб-ахлоқ" сўзлари "касб этикаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Нотариуснинг фаолиятини текширишга Нотариал палата ходими ёки унинг бошқарув аъзоларидан бири ёхуд нотариуслар жалб қилиниши мумкин";


45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Нотариус лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда ёхуд бошқа узрли сабабларга (нотариус меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ва (ёки) бола парваришлаш таътилларига чиққанда, ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилганда ва бошқа ҳолларда) кўра адлия бошқармалари Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда ушбу нотариуснинг тугалланмаган нотариал ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда аҳолига нотариал хизматлар кўрсатиш учун бошқа нотариусга ваколат беради ва бу ҳақда тегишли буйруқ расмийлаштирилади";


б) 2-илованинг 19-бандида:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"талабгорда Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 2-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда";

бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


в) 4-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ҳар бир округдаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони ушбу нотариал округдаги нотариуслар лавозимлари энг кам сонининг уч бараваридан ошмаслиги лозим".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорида:


а) 1-иловада:


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Нотариус битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.

Битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;

16 ёшга тўлмаган фуқаролар - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

ҳарбий хизматчилар - ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);

чет эл фуқаролари - уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;

хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;

фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.

Битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади";


16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.) билан тасдиқланади. Бунда, ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади".


21-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг ер участкасининг майдони ёки кўчмас мулк ёхуд унинг бир қисми миқдори тўғрисидаги маълумотлари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, кўчмас мулк ёки унинг бир қисмига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларга нотариус бошқа шахсга ўтказилган қисми ҳақида белги қўяди, шунингдек ўз имзоси ва муҳрини қўйиб, нусхасини олиб қолади";


22-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар. Бунда текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади";


23-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кадастр маълумотномасида кўрсатилган ер участкасининг ёки кўчмас мулкнинг ёхуд унинг бир қисмининг ҳақиқий майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилганидан кўп бўлса, шунингдек кўчмас мулкнинг ёки унинг бир қисмининг мулкдори устки қават қурган, қўшимча иморат қурган ёки яшаш хонаси бўлмаган қисмини қайта таъмирлаб, яшаш хонасига ўзгартирган бўлса ёки бошқача тарзда ўзгартирган бўлса, нотариус туман (шаҳар) ҳокимининг бу ўзгаришлар тўғрисида қарори ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарорини ва (ёки) туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тақдим этишни талаб қилади";


36-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Битим тарафларининг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги, эри ёки хотини йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали олинади.

Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.

Агар мурожаат қилувчи томонидан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади";

учинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Битимни расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - ЖШ ШИР) киритилиши шарт:

Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.

16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.

Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий рўйхатга олинмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт";


б) 2-иловада:


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Нотариус битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.

Битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;

16 ёшга тўлмаган фуқаролар - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

ҳарбий хизматчилар - ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);

чет эл фуқаролари - уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;

хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;

фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.

Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади";


16-банд иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади";


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Нотариус томонидан битим тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари экстерриториаллик тамойили асосида исталган жойдаги (сотиб олувчининг танловига кўра) ДЙҲХХ органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши керак. Агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги уни кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирилган сана кўрсатилган ва мансабдор шахс имзоси қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп ёки маълумотнома билан тасдиқланади.

Нотариус томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниб ўрганилгандан сўнг, идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан автоматик тарзда МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар олинади. Бунда текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади";


24-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Битим тарафларининг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги, эри ёки хотини йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали олинади.

Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали амалга оширилади.

Агар мурожаат қилувчи томонидан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади";

учинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Битимни расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - ЖШ ШИР) киритилиши шарт:

Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.

16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.

Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт";


в) 3-иловада:


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Нотариус шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.

Шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;

16 ёшга тўлмаган фуқаролар - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

ҳарбий хизматчилар - ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);

чет эл фуқаролари - уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;

хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;

фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.

Шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади";


16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади";


19-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нотариус томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниб ўрганилгандан сўнг, идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан автоматик тарзда МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар олинади. Бунда, текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади";


29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Шартномани расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - ЖШ ШИР) киритилиши шарт:

Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.

16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.

Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий пропискасиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт";


г) 4-иловада:


10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тасарруф этиш (олди-сотди, ҳадя қилиш, айрибошлаш, лизинг, ижара, текин фойдаланишга бериш, гаров (ипотека)га қўйиш, мол-мулкни бошқа шаклда ўзгага ўтказиш (тасарруф этиш) ҳақида битимларни тузиш) ҳуқуқи билан бериладиган ишончномани тасдиқлашда кўчмас мулк ва транспорт воситаларига нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса, бундан тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномаларни тасдиқлаш мустасно";


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Нотариус мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.

Мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;

16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

ҳарбий хизматчилар - ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);

чет эл фуқаролари - уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;

хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг шахси - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;

фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.

Мурожаат қилувчи фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади";


19-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нотариус томонидан тегишли маълумотларга аниқлик киритилгандан сўнг, идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан автоматик тарзда МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар олинади. Бунда, текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади";


27-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа шахсга ўтказиш йўли билан берилган ишончноманинг амал қилиш муддати асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади";


32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Ишончномани расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - ЖШ ШИР) киритилиши шарт:

Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.

16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.

Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий рўйхатга олинмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт";


46-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Нотариус ишончномани тасдиқлашни рад этганда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундирилган тўловлар қайтариб берилади";


д) 5-иловада:


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;

16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

ҳарбий хизматчилар - ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);

чет эл фуқаролари - уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;

хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг шахси - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;

фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.

Мурожаат қилувчи фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади";


17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади";


23-банднинг олтинчи хатбошиси иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меросдан воз кечиш ҳақидаги аризалар нотариал тасдиқланиши лозим";


29-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг бешинчи - еттинчи хатбошиларида кўрсатилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш имкони бўлмаган тақдирда, ушбу маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали олиниши мумкин.

Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали амалга оширилади";

саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Гувоҳнома беришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - ЖШ ШИР) киритилиши шарт:

Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.

16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.

Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий рўйхатга олинмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди";


48-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Нотариус гувоҳнома беришни рад этганда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундирилган тўловлар қайтариб берилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 июль









































Время: 0.1819
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск