ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Миллий гвардия /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2021 й. 487-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2021 й.

N 487




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ, БОШҚА

ТАШКИЛОТЛАР ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИДАН МАЖБУРИЙ ТАРЗДА ФОЙДАЛАНИШ

НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИНГ

ЎРНИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига мувофиқ:

Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказиш, жиноятлар содир этишда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб бориш, ҳодиса жойига етиб олиш учун давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкинлиги;

транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қопланиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия (кейинги ўринларда - Миллий гвардия) органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) томонидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолларда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиш тартиби;

мажбурий тартибда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш масалалари бўйича доимий комиссияларни ташкил этиш, транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ҳамда транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;

транспорт воситаси эгасига етказилган мулкий зарар миқдори тўғрисидаги зарур маълумотларни тўплаш, мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда мулкий зарарни қоплаш тартиби;

мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш манбалари.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Миллий гвардия органлари томонидан мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар Миллий гвардияга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади;

Миллий гвардия органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда ҳарбий хизматчининг (ходимининг) ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни Миллий гвардиянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 август
































Время: 0.0237
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск