ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2021 й. 494-сон "Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2021 й.

N 494




МОБИЛЬ ГУРУҲЛАР БАЗАСИДА МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ   ХИЗМАТЛАРИНИ   КЎРСАТИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика ҳудудларидаги мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг қамровини янада кенгайтириш ҳамда мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида" 2019 йил 18 сентябрдаги 786-сон қарорига асосан:

а) 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, республиканинг тегишли вилоятлари 13 та туманларида замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган ISUZU НC 40 автобуслар мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизими (кейинги ўринларда - мобиль гуруҳлар) тажриба-синов тариқасида ташкил этилганлиги;

б) ўтказилган тажриба-синов натижаларида қуйидагилар муваффақиятли амалга оширилганлиги:

мобиль гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка аҳоли манзилларида жойлашган 44 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилиб, ушбу ҳудудларга яқин жойлашган 16 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига бириктирилганлиги;

93 та мобиль гуруҳлар ташкил этилиб, жами 1 556 нафар мактабгача бўлган ёшдаги болалар мактабгача таълим билан қамраб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини кенг жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Белгилансинки:

мобиль гуруҳлар мактабгача таълим тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади;

мобиль гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низомнинг 2-иловасида белгиланган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган махсус автотранспорт воситалари - автобуслар базасида ташкил этилади;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда республика бўйича мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка ҳудудларни аниқлаб, улардаги мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинганлигини таҳлил қилган ҳолда мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхатини тасдиқлайди;


4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш борасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:

мобиль гуруҳларни мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка аҳоли манзилларида ташкил этиш;

мобиль гуруҳларни мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалардан шакллантириш;

мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнига инновацион педагогик технологияларни, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

мобиль гуруҳларни ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, миллий маданий-тарихий бойликларни акс эттирадиган ҳамда болаликдан китоб ўқишга қизиқишни оширадиган бадиий адабиётлар билан таъминлаш;

илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;

мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш;

ота-оналарга болаларнинг ривожланиши, уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳат ва тавсиялар бериш, методик кўрсатмалар тақдим этиш орқали амалий ёрдам кўрсатиш;

мобиль гуруҳларни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг жисмоний тарбия ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича малакасини ошириш юзасидан қисқа муддатли ўқув курсларини бепул ташкил этиш;

мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ривожлантириш.


5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

мобиль гуруҳларни ташкил этиш, уларни ҳудуддаги энг яқин давлат мактабгача таълим ташкилотиларига тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруғига асосан бириктириш тартиби;

мобиль гуруҳларни болалар ўзини қулай ҳис этишига, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ жиҳозлаш нормативлари;

мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун ўйин майдончаларини жиҳозлаш нормативлари;

мобиль гуруҳларга болаларни қабул қилиш тартиби.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхати тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда:

мобиль гуруҳлар учун таълим бериш ва ўйин майдончаларини ташкил этиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ер майдонларини ажратиш, зарурат бўлганда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ усти ёпиқ ўйин майдончаларини қуриш чораларини кўрсин;

ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағларнинг йиллик лимитини тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда мобиль гуруҳларнинг таълим-тарбия жараёни сифатини тизимли назорат қилиш ва фаолиятини ташкил қилиш мониторингини амалга оширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларини шакллантиришда ушбу қарор доирасидаги тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қайта жиҳозланган автобуслари бепул расмийлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилиши, уларга давлат рақами белгилари ажратилиши, шунингдек, улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа тартиб-таомиллар амалга оширилишини таъминласин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида" 2019 йил 18 сентябрдаги 786-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:

мобиль гуруҳлар бириктирилган мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий штатлар жадвалига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 август






































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск