ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.2021 й. 494-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

494-сон қарорига

ИЛОВА



Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мактабгача таълим мобиль гуруҳлар (кейинги ўринларда - мобиль гуруҳлар) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Мобиль гуруҳлар ташкил этиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


3. Мобиль гуруҳлар юридик шахс ҳисобланмайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. МОБИЛЬ ГУРУҲЛАР МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Мобиль гуруҳлар мақсади болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларга таълим хизматлари кўрсатишдан иборат.


5. Мобиль гуруҳларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;

мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш;

болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш;

болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;

бола шахсининг асосларини шакллантириш, унинг билим орттиришга бўлган қизиқишларини ривожлантириш;

таълим-тарбия жараёнига инновацион педагогик технологиялар, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва услубларини жорий этиш;

ота-оналарга болаларнинг илк ривожланиши ва уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш.



3-БОБ. МОБИЛЬ ГУРУҲЛАРДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ


6. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари қуйидагилардан иборат:

мобиль гуруҳ тарбияланувчиси;

боланинг қонуний вакиллари;

педагог кадрлар (тарбиячи ва тарбиячининг ёрдамчиси).


7. Мобиль гуруҳларда тегишли касбий маълумотга, тайёргарликка, юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.


8. Мобиль гуруҳларда фаолият кўрсатадиган педагог кадрлари (тарбиячи, тарбиячининг ёрдамчиси) ва ҳайдовчи мобиль гуруҳлар бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотининг штатида ҳисобда туради.


9. Мобиль гуруҳларда фаолият кўрсатадиган педагог кадрлари (тарбиячи, тарбиячининг ёрдамчиси) давлат мактабгача таълим ташкилоти директорига ҳисобот беради.


10. Мобиль гуруҳлар ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар йили тиббий кўрикдан ўтади.


11. Боланинг қонуний вакиллари мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни билан танишиш ҳуқуқига эга.


12. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.



4-БОБ. МОБИЛЬ ГУРУҲЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда республика бўйича мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка ҳудудларни аниқланади ва уларда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинганлигини таҳлил қилган ҳолда мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхатини тасдиқлайди.


14. Мобиль гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган ва ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган махсус автотранспорт воситалари - автобуслар базасида ташкил этилади.


15. Қайта жиҳозланган автобусларнинг ички қисми унда болалар ўзини қулай ҳис этишига, мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ бўлиши зарур.


16. Қайта жиҳозланган автобуслари билан таъминлаш ва уларни манзиллар рўйхатига асосан ҳудудларга тақсимлаш бўйича чоралар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.


17. Мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхати тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан:

мобиль гуруҳларда таълим-тарбияни ташкил этиш учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ фақат фанларни ривожлантирувчи муҳит ва ўйин фаолиятини ташкил этиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ер майдонларини ажратилади;

зарурат бўлганда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ усти ёпиқ ўйин майдончаларини қуриш чораларини кўрилади;

ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағларнинг йиллик лимити тасдиқланади.


18. Мобиль гуруҳларда таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган ер майдончалари ушбу Низомнинг 3-иловасида белгиланган нормативларини инобатга олган ҳолда жиҳозланади.


19. Мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар рўйхати туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан ҳудудлардаги мактабгача таълимга қамраб олинмаган болалардан шакллантирилади.


20. Мобиль гуруҳлар ҳудуддаги энг яқин давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруғига асосан бириктирилади.


21. Мобиль гуруҳлар ўз фаолиятини бириктирилган мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширади.



5-БОБ. МОБИЛЬ ГУРУҲЛАРИГА

БОЛАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


22. Бир мобиль гуруҳдаги болалар сони қайта жиҳозланган автобуснинг кўзда тутилган характеристикасидан (ўриндиқлар сони) келиб чиққан ҳолда камида ўн олти нафар, кўпи билан ўттиз нафар бўлиши лозим.


23. Мобиль гуруҳларга бир хил ёки турли ёшдаги болалар мобиль гуруҳларга бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг буйруғи билан қабул қилинади.


24. Мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар ҳамда улардаги бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритилади.


25. Мобиль гуруҳларга болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:

боланинг қонуний вакиллари аризаси;

туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан бериладиган йўлланма;

бола соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома.


26. Боланинг қонуний вакиллари аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

боланинг қонуний вакиллари фуқаролик паспорти нусхаси (идентификация ID-картаси нусхаси);

боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

боланинг 2 дона 3х4 ҳажмидаги фотосурати.


27. Мобиль гуруҳларда бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда, мобиль гуруҳларга болалар ўқув йили давомида қабул қилиниши мумкин.


28. Мобиль гуруҳларда бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда, болалар уларнинг қонуний вакиллари томонидан мобиль гуруҳларга қабул қилиш бўйича туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларида навбатга қўйилади.


29. Мобиль гуруҳларга болаларни навбатга қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг буйруғи билан белгиланади.


30. Болаларни бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўқув йили давомида боланинг қонуний вакиллари аризаси асосида бўш ўрин бўлган тақдирда ўтказилади.


31. Мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болалар мобиль гуруҳларда тиббий салбий кўрсатмалар бўлмаганда таълим олишлари мумкин.


32. Тиббий салбий кўрсатмалар ва бўш ўрин бўлмаслиги болани мобиль гуруҳга қабул қилиш тўғрисидаги аризани рад этиш учун асос бўлади.


33. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ, болада тиббий салбий кўрсатмалар мавжуд бўлганда, боланинг яшаш жойидаги тиббиёт ташкилоти томонидан мобиль гуруҳга боришга рухсат этиш тўғрисида хулоса берилади ва унда ота-онасининг бири ёки боланинг бошқа яқин қариндоши бўлиши зарурлиги кўрсатилади.



6-БОБ. МОБИЛЬ ГУРУҲЛАРДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


34. Мобиль гуруҳларда ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 31 майигача ҳамда ёзги соғломлаштириш даври 1 июндан 31 августгача ҳисобланади.

Бунда, 1 сменадаги машғулотлар давомийлиги 3 соатгача бўлиши лозим.


35. Мобиль гуруҳларда давлат мактабгача таълим хизматлари бепул кўрсатилади.


36. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни ўзига хос алоҳида хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ташкил этилади.


37. Мобиль гуруҳларнинг иш тартиби 1 кунда 3 сменагача, ҳафта давомида 6 кунгача амалга оширилиши мумкин.


38. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбия жараёни мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида ташкил этилади ва овқатлантиришни мажбурий ташкил этмаган ҳолда, битта майдончада ташкил этилган ҳар бир гуруҳга бир ҳафтада 9 соатдан кам бўлмаган таълим бериш назарда тутилади.


39. Мобиль гуруҳларда боланинг қонуний вакиллари хоҳишига кўра, болаларни тез бузилмайдиган маҳсулотлар билан туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ва санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган ҳолда тўлов асосида енгил таомлантириш ташкил этилиши мумкин.


40. Қайта жиҳозланган автобусда болалар бўлган вақтда унинг ҳаракатланишига йўл қўйилмайди.



7-БОБ. МОБИЛЬ ГУРУҲЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


41. Мобиль гуруҳлар фаолиятини кенгайтириш, шу жумладан, қайта жиҳозланган махсус автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;

Мобиль гуруҳларни ташкил этиш учун жорий этиладиган штат бирликларини сақлаш, мобиль гуруҳлар ташкил этилган автобусларни ёқилғи-мойлаш ва эҳтиёт қисмлари билан таъминлаш, шунингдек, автобуслар ҳаракатини кузатиш тизими (GPS навигация) учун ойлик абонент тўловини амалга ошириш харажатлари ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


42. Мобиль гуруҳлар фойдаланишидаги мол-мулк қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотининг мол-мулки ҳисобланади.


43. Мобиль гуруҳлар фаолияти тасдиқланган сарф-харажатлар сметаси ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


44. Мобиль гуруҳлар ўқув-услубий, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет ҳисобидан мазкур мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида таъминланади.


45. Ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағлар маҳаллий бюджет ҳисобидан мазкур мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида таъминланади.


46. Мобиль гуруҳлар педагог кадрлар (тарбиячи, тарбиячининг ёрдамчиси) ва ҳайдовчи меҳнатига ҳақ давлат мактабгача таълим ташкилоти учун белгиланган тартибда тўланади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар

фаолиятини ташкил этиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда республика бўйича мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка ҳудудларни аниқлаш ва уларда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинганлигини таҳлил қилган ҳолда,мактабгача таълим мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхатини тасдиқлаш.


Доимий равишда









2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги


Ташкил этилаётган мактабгача таълим мобиль гуруҳларни белгиланган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган автобуслар билан таъминлаш ва уларни манзиллар рўйхатига асосан ҳудудларга тақсимлаш бўйича чоралар кўриш.


Заруратга кўра









3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар учун таълим бериш ва ўйин майдончаларини ташкил этиш мақсадида ер майдонларини танлаш ва уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ажратиш.

Зарурат бўлганда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ усти ёпиқ ўйин майдончаларини қуриш ва уларни белгиланган нормативларга мувофиқ жиҳозлаш бўйича чоралар кўриш.

Ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағларнинг йиллик лимитини тасдиқлаш.



Мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхати тасдиқланганидан сўнг бир ой муддатда









4-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари


Мактабгача таълим мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар рўйхатини туман (шаҳар)лардаги мактабгача таълимга қамраб олинмаган болалардан шакллантириш.


Заруратга кўра









5-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари


Мактабгача таълим мобиль гуруҳни ҳудуддаги энг яқин давлат мактабгача таълим ташкилотига буйруқ асосида бириктириш.


Қайта жиҳозланган автобуслар билан таъминланганидан ва ажратилган ер майдончалари тайёр бўлганидан сўнг









6-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари


Мактабгача таълим мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар ҳамда улардаги бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотниЎзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш.


Доимий равишда









7-босқич

Давлат мактабгача таълим ташкилоти


Мобиль гуруҳлар фаолиятини амалга ошириш тўғрисида буйруқ чиқариш.


Мактабгача таълим мобиль гуруҳларини бириктирилганидан сўнг



          





Низомга

2-ИЛОВА



Мактабгача таълим мобиль гуруҳларни жиҳозлаш

НОРМАТИВЛАРИ*

Т/р

Номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдори (сони)


16 нафар

бола бўлган

гуруҳлар учун


16 нафар

боладан ортиқ

гуруҳлар учун


I. МЕБЕЛЬ

1.

Болалар столи - 6 ўринли


дона

3

<5

2.

Болалар стули


дона

16

<30

3.

Ўқув материаллар учун жавон


дона

1

1

4.

Ўйинчоқлар учун жавон


дона

1

1

5.

Магнит-маркер доскаси


дона

1

1

6.

Пол ёстиқ (бин бэг)


дона

6

<10

7.

Болалар каравоти (топчан)


дона

1

1

II. ЎЙИНЧОҚЛАР

1.

Қўғирчоқлар (кўзи ёпиладиган)


дона

2

2

2.

Машиналар (турли хил)


тўплам

1

2

3.

Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари


тўплам

4

6

4.

Ёввойи хайвонлар ва уларнинг болалари


тўплам

4

6

5.

Болалар идишлари тўплами


тўплам

2

4

6.

"Лего" конструктори


тўплам

4

6

7.

Болалар лотоси


тўплам

2

4

8.

"Дорихона" тўплами


тўплам

2

4

9.

Қурилиш асбоблари тўплами


тўплам

2

4

10.

Пазллар


тўплам

10

15

11.

Мозаикалар


тўплам

4

6

III. ДИДАКТИК МАТЕРИАЛЛАР

1.

Ҳисоб таёқчалари


тўплам

16

30

2.

Геометрик шакллар (геометрик мозаика)


тўплам

16

30

3.

Мактабгача ёшдаги болалар учун алифбо


дона

16

30

4.

Рақамлар


тўплам

16

30

5.

Йил фасллари тасвири туширилган расмлар


тўплам

1

2

6.

Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар


тўплам

4

6

7.

Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар


тўплам

4

6

8.

Уй паррандалари тасвири туширилган карточкалар


тўплам

4

6

9.

Қушлар тавсири туширилган карточкалар


тўплам

4

6

10.

Сабзавотлар тасвири туширилган карточкалар


тўплам

4

6

11.

Мевалар ва реза мевалар тасвири туширилган карточкалар


тўплам

4

6

12.

"Ҳаёт хавфсизлиги асослари" карточкалари


тўплам

1

3

13.

"Касблар" карточкалари


тўплам

1

3

14.

Хуснихат


дона

16

30

IV. СПОРТ ИНВЕНТАРЛАРИ

1.

Болалар арғимчоқлари


дона

4

6

2.

Болалар боулинг кеглиси


тўплам

2

4

3.

Турли катталикдаги тўплар


дона

4

6

4.

Турли ҳажмдаги чамбараклар


дона

4

6

5.

Улоқтириб тушириладиган ҳалқалар


дона

2

2

V. БОЛАЛАР АДАБИЁТИ

1.

Жаҳон халқ эртаклари


дона

5

5

2.

Ўзбек халқ эртаклари


дона

5

5

3.

Шеърлар, топишмоқлар


дона

5

5

V. БИРИНЧИ ЁРДАМ УЧУН ДОРИ ВОСИТАЛАРИ**


Дорини номи


Дозаси


Упаковкадаги

сони


Микдори

(100 нафар

тарбияланувчи

хисобига караб)


1.

Адреналин


0,1%-1,0

N 10

1 уп

2.

Димедрол


1%-1,0

N 10

1 уп

3.

Супрастин


2%-1,0

N 5

1 уп

4.

Преднизолон


30 мг

N 3

1 уп

5.

Магния сулфат


25%-5,0

N 10

1 уп

6.

Анальгин


25%-2,0

N 10

1 уп

7.

Новакаин


0,5%-5,0

N 10

1 уп

8.

Эуфиллин


2,4%-10,0

N 10

1 уп

9.

Кальция глюконат


10%-10,0

N 10

1 уп

10.

Аммиак эритмаси


10%-20,0

Фл

2 фл

11.

Йод эритмаси


5%-5,0

Фл

4 фл

12.

Бриллиант кўки


1%-30,0

Фл

4 фл

13.

Валериана таблеткаси


N 10

N 10

2 уп

14.

Но-шпа


2%-2,0

N 5

1 уп

15.

Парацетамол


0,5

N 10

2 уп

16.

Тиббий пахта


200 гр.

200 гр.

2 дона

17.

Бинт




20 дона

18.

Шприц


2,0-5,0-10,0

10 дона

10 донадан

19.

Спирт


70%-100,0

25, 40, 50 мл.

4 дона

20.

Зарарсизлантириш воситалари


1 та болага 2 граммдан кунига


           

*) битта автобус учун ҳисоблаб чиқилган.


**) биринчи ёрдам учун дори воситаларига оид кўрсатмаларга ва талабларга мувофиқ тўғридан тўғри қуёш нурларини олдини олиш учун чоралар кўриш шарти билан шкаф ёки махсус қутичада сақланади.






Низомга

3-ИЛОВА



Мактабгача таълим мобиль гуруҳларнинг таълим

бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш

учун майдончаларни жиҳозлаш

НОРМАТИВЛАРИ

Т/р

Номи

Ўлчов

бирлиги


Миқдори


16 нафар бола бўлган

гуруҳлар учун


16 нафар боладан

ортиқ гуруҳлар учун


1.

Арғимчоқ (икки томонлама)


дона

1

2

2.

Қумдон


дона

1

2

3.

Скамейка


дона

4

8

4.

Сирпанчиқ


дона

1

2

5.

Сюжетли уй


дона

1

1

6.

Балансир


дона

1

2

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 август



















































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск