ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.2021 й. 488-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

488-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аппаратининг Назорат ва ижро интизоми

бўлими тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими (кейинги ўринларда - Бўлим) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ижро этилиши ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро ижро интизомига риоя этилиши юзасидан назоратни ташкил этишни таъминловчи Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.


4. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда унинг Администрацияси топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Раёсати қарорлари ва топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ташкил этишни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон, "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонлари, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари, "Ижро интизоми ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойиши ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига риоя этилишини таъминлаш;

электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизими асосида ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилишини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси мониторингини ташкил этиш;

ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимининг ишлаш сифатини оширишга йўналтирилган ахборот-коммуникация тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар ва топшириқлар ижросининг назоратини ташкил этишга методик раҳбарлик қилиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг барча таркибий бўлинмаларида ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш, ушбу соҳада ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатиш, улар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларини, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизимини жорий этиш асосида ҳужжатлар ва топшириқларнинг бажарилишини рўйхатга олиш, ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш масалаларида методик ёрдам кўрсатиш, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни шакллантиришнинг ягона тизимини жорий этиш, шунингдек, уларни раҳбарият олдида муҳокама қилиш учун бажарилиши тўғрисида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш;

назоратдаги бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига юбориш.


6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга оширишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлик сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари томонидан ижро этилиши мониторингини олиб боради;

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида кейинчалик Олий Мажлис палаталарига тақдим этиш учун ҳисоботлар тайёрлаш жараёни мониторингини олиб боради;

кадрлар танлаш тизимини такомиллаштиради, кадрлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлашнинг самарали усуллари ва шаклларини жорий этади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан ўз вақтида бажарилиши бўйича ишларни ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомини кучайтириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон, "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонларига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига, "Ижро интизоми ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжатлар ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштиради;

ҳужжатлар ва топшириқлар автоматлаштирилган назоратга қўйилишини, уларнинг бажарилиши кузатиб борилишини, огоҳлантирувчи назоратни, ижро интизомининг якунларини чиқаришни таъминловчи электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш ягона тизимининг маълумотлар базасини юритади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибиятига ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ижро интизомининг жорий (ҳар кунлик), ҳар ҳафталик ва ҳар ойлик таҳлилини тақдим этади;

ижро интизоми масалалари бўйича, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси мониторинги натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни киритади, улар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

назорат самарадорлигини ошириш, шунингдек, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш асосида ҳужжатлар ва топшириқлар бажарилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига киритади;

огоҳлантирувчи назоратни ташкил қилади. Ушбу мақсадларда ҳар ҳафтада навбатдаги ҳафтада ишлари тугалланиши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотнома-эслатмаларни шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларига юборади. Ҳар ойда навбатдаги ой мобайнида ишлари тугатилиши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги эслатмаларни шакллантиради, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради ва таркибий бўлинмалар раҳбарларига юборади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида ахборот беради, унинг топшириғига мувофиқ аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

"Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тасдиқланган топшириғи ёки назорат режалари асосида Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан масъул ижрочи ҳамда вазирлик ва идораларни белгилайди ва назоратга олади;

Вазирлар Маҳкамаси бевосита масъул бўлган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Назорат ва ижро интизоми бўлими Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тасдиқланган топшириғи ёки назорат режалар асосида Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан масъул ижрочи ҳамда вазирлик ва идораларни "Ijro.gov.uz" тизимида белгилайди ва назоратга олади;

"Ijro.gov.uz" тизимида ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари топшириқлар ижросини таҳлил қилиб боради ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот киритиб боради;

Адлия вазирлиги томонидан "Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича таҳлилий материалларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини назорат қилади;

таҳлилий материалларни ҳар ойнинг 7-санасига қадар таҳлил қилади ҳамда бажарилмаган бандлар бўйича таҳлилий жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқ хати асосида пухта таҳлил қилиш учун масъул таркибий бўлинмаларга юборади;

таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган таҳлилий материалларни пухта қайта ишлайди ҳамда умумлаштирилган якуний таҳлилий материаллар тўплами, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини ҳар ойнинг 12-санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида, ҳар ойнинг 13-санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилади;

масъул таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисини ташкил этади ҳамда якунлари бўйича ҳужжатлар тўпламини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, бир кун муддатда пухта қайта ишлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлиси баёни пухта қайта ишлангандан сўнг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича таҳлилий маълумотнома ҳамда жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилинган ҳолда, бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборади;

Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифларни беш кун муддатда таҳлил қилади ҳамда асосли деб топилган тақдирда тегишли таклифни Ҳисоб палатасига "Ijro.gov.uz" тизими орқали киритади;

ҳар чоракдаги мажлисларда кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш учун ўтган чоракдаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ижрочилар бўйича уларнинг масъулиятини ошириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш учун тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларига беради;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари мутахассислари томонидан тақдим этиладиган топшириқлар ижроси тўғрисидаги ҳужжатлар асосида уларни назоратдан чиқариш ишларини амалга оширади;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан Бўлимнинг тасдиқланган ярим йиллик иш режаси бўйича мунтазам равишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизоми назорати ташкил этилиши ва унинг ҳолатини ўрганади, уларнинг натижалари бўйича электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизимини жорий этиш асосида ижрони рўйхатга олиш, ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш масалаларида методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари юзасидан назорат режаларни (чора-тадбирлар режалари) ўз вақтида ишлаб чиқилишини назорат қилади ва тизимли ҳисобини юритади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар ҳужжатларини бир кун муддатда ўрганиб чиқади ҳамда номзодлар ҳужжатлари ва тайёрланган шахсий рефератлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлимига хулоса беради;

Бўлим мудири давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқади ҳамда суҳбатдан ўтказади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировкадан ўтказиш рўйхатини, стажировка дастури ва графигини шакллантиради ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тасдиқланган дастур ва график асосида стажировкаларни ташкил этади;

стажировкалар якунида давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг касбий даражаси ва малакасини ошириш бўйича тегишли таклифлар тайёрлайди.

Бўлим ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари ижроси назоратини ташкил этиш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда ишларнинг ҳолати ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларини ўрганиш;

ҳужжатлар ва топшириқлар бажарилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимининг дастурий-техник комплексини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлашда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини, зарурат бўлганда, белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш.

Бўлимнинг зарур материаллар, маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг барча таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши керак.


8. Бўлим:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомини таъминлаш бўйича талаблар бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ташкил этишнинг комплекслилиги ва сифати;

Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатларни белгиланган муддатларда тайёрлашни таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. БЎЛИМНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Бўлимнинг тузилмасига:

Бўлим мудири;

Бўлим мудирининг ўринбосари (вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомини ўрганиш масалалари);

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека);

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (3-картотека);

Мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари") ишлаб чиқилишини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека);

Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (2-картотека);

Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (2-картотека).

инспектор киради.

Бўлимнинг тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.


11. Бўлим мудири, бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Бўлим ишлари "Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.

Бўлимнинг иш режаси, Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.

Бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.


13. Бўлим мудири:

Бўлим ишига бевосита раҳбарлик қилади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради;

Бўлим мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига киритади ва уларнинг ишларини мувофиқлаштиради, зарур ижро интизомини таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ Бўлимда иш юритишни ташкил қилади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Бўлимнинг кадрлар захираси шакллантирилиши ва янгиланилишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш ташкил этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Бўлим ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларни интизомий жазолаш тўғрисидаги таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тақдим этади;

Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва келишиш учун киритади, Бўлим мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган хат-хабарлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳар томонлама кўриб чиқишни таъминлайди, тайёрланган лойиҳаларга виза қўяди ва улар тўғрисида белгиланган тартибда ахборот беради;

давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар ҳужжатларини бир кун муддатда ўрганиб чиқади ҳамда номзодлар ҳужжатлари ва тайёрланган шахсий рефератлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлимига хулоса беради;

Бўлим мудири давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқади ҳамда суҳбатдан ўтказади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


14. Бўлим мудири вақтинча бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бўлим мудирининг ўринбосари бажаради.


15. Бўлим мудирининг ўринбосари (вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомини ўрганиш масалалари):

Бўлим мудири билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Ҳукумат қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси мажлислари топшириқлари ижроси ҳолатини комплекс ўрганишда қатнашади, ушбу ишларни яхшилашга қаратилган таклифларни киритади, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатади;

Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва раҳбариятнинг бошқа топшириқлари ижроси юзасидан материалларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисига киритади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилишининг назоратини ташкил қилиш масалалари юкланган раҳбарлар ва мутахассислар таркиби ҳисоб-назорат номенклатурасини юритади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировкадан ўтказиш рўйхатини, стажировка дастури ва графигини шакллантиради ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тасдиқланган дастур ва график асосида стажировкаларни ташкил этади;

стажировкалар якунида давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг касбий даражаси ва малакасини ошириш бўйича тегишли таклифлар тайёрлайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека):

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ижросини назорат қилиш;

электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;

келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-санасида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;

назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига юборади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;

Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (3-картотека):

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқлари ижросини назорат қилади;

электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;

келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-санасида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;

назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига юборади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;

Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари") ишлаб чиқилишини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека):

мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари") ишлаб чиқилишини назорат қилади;

электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;

келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар - мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари") ишлаб чиқилиши тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-санасида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;

назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига юборади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;

Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


19. Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (2-картотека):

Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижросини назорат қилади;

электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;

келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар - Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижроси тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-санасигача Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;

назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига юборади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;

мониторинг олиб бориш ва амалга ошириш жадвалини ўз вақтида ишлаб чиқиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари рўйхатини шакллантиради;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари бўйича назорат режалари ишлаб чиқилишини ҳар ойда таҳлил қилади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига таҳлил натижалари тўғрисида маълумот киритади;

Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;

"Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тасдиқланган топшириғи ёки назорат режалари асосида Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан масъул ижрочи ҳамда вазирлик ва идораларни белгилайди ва назоратга олади;

Вазирлар Маҳкамаси бевосита масъул бўлган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Назорат ва ижро интизоми бўлими Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тасдиқланган топшириғи ёки назорат режалар асосида Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан масъул ижрочи ҳамда вазирлик ва идораларни "Ijro.gov.uz" тизимида белгилайди ва назоратга олади;

"Ijro.gov.uz" тизимида ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари топшириқлар ижросини таҳлил қилиб боради ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот киритиб боради;

Адлия вазирлиги томонидан "Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича таҳлилий материалларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини назорат қилади;

таҳлилий материалларни ҳар ойнинг 7-санасига қадар таҳлил қилади ҳамда бажарилмаган бандлар бўйича таҳлилий жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқ хати асосида пухта таҳлил қилиш учун масъул таркибий бўлинмаларга юборади;

таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган таҳлилий материалларни пухта қайта ишлайди ҳамда умумлаштирилган якуний таҳлилий материаллар тўплами, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини ҳар ойнинг 12-санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида, ҳар ойнинг 13-санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилади;

масъул таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисини ташкил этади ҳамда якунлари бўйича ҳужжатлар тўпламини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, бир кун муддатда пухта қайта ишлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлиси баёни пухта қайта ишланганидан сўнг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича таҳлилий маълумотнома ҳамда жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилинган ҳолда, бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборади;

Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифларни беш кун муддатда таҳлил қилади ҳамда асосли деб топилган тақдирда, тегишли таклифни Ҳисоб палатасига "Ijro.gov.uz" тизими орқали киритади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


20. Инспектор Бўлимда иш юритишни олиб боради, ҳужжатлар айланишини назорат қилади, ҳужжатларни тайёрлаш ва архивда сақлаш учун ўз вақтида беришни таъминлайди, унга юкланган бошқа функцияларни бажаради.



6-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АППАРАТИНИНГ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАЛАРИДА, ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИДА ВА МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ

ОРГАНЛАРИДА ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА

ИЖРО ИНТИЗОМ ҲОЛАТИНИ

ЎРГАНИШ ТАРТИБИ


1-§. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий

бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро

интизоми ҳолатини ўрганиш тартиби


21. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати юзасидан ўрганиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


22. Бўлим мудири Бўлимнинг бўлажак ярим йиллик бўйича ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирлари иш режасига киритиш учун қоидага кўра декабрь ва июнь ойларида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича илгари ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилади.


23. Иш режасига асосан Бўлим ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш бўйича материаллар (ишчи гуруҳ тартиби, саволнома, жадваллар ва бошқалар) тайёрланади ва тайёрланган материаллар Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади.


24. Бўлим ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати, ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш ўрганилади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур ёрдам кўрсатилади.


25. Ўрганиш якунлангандан кейин Бўлим мудири томонидан 3 кун муддатда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланади ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарлари кейинчалик хабардор қилинади.


26. Бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бир кун муддатда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказилади.


27. Бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижроси ҳолати бўйича кундалик мониторинг олиб борилади.



2-§. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида

ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми

ҳолатини ўрганиш тартиби


28. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати юзасидан ўрганиш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


29. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилиш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


30. Бўлим мудирининг ўринбосари Бўлимнинг келгуси ярим йиллик бўйича ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирлари иш режасига киритиш учун декабрь ва июнь ойларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича илгари ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилади.


31. Иш режасига асосан Бўлим ходимлари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш бўйича материаллар (ишчи гуруҳ таркиби, саволнома, жадваллар ва бошқалар) тайёрланади ва тайёрланган материаллар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишилади.


32. Бўлим мудирининг ўринбосари томонидан бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати, ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш ўрганилади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур ёрдам кўрсатилади.


33. Бўлим мудирининг ўринбосари томонидан ҳар чоракда келгуси ойнинг 10-кунигача ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий материаллар Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрланади.


34. Бўлим мудирининг ўринбосари томонидан ҳар чоракда келгуси ойнинг 15-кунигача Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлиси баёни лойиҳаси ишлаб чиқилади ва тасдиқлаш учун киритилади.


35. Бўлим ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг тасдиқланган баёни ижроси ҳолати бўйича кундалик мониторинг олиб борилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қонунлари,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг

қарорлари,   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг

Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари

ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг

Раёсати қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил

қилиш ва амалга оширилишини назорат қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддатлари




1-босқич


Бош вазир котибияти


Ҳужжатларни имзоланган топшириқнома ва 1-сон назорат карточкаси билан Назорат ва ижро интизоми бўлимига бериш.


Топшириқнома имзолангандан сўнг 30 дақиқа мобайнида











Умумий бўлим


Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва йиғилишлари баёнлари ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёнларини бериш (2-картотека).


Ҳужжат олиниши билан







2-босқич


Бўлим мудири


Ҳужжатларни, топшириқларни ва назорат бандларини ижро интизомининг электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш.


Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида










3-босқич


Бўлим ходимлари


1-сон назорат карточкаларини тўлиқ расмийлаштириш.


Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида










4-босқич


Бўлим ходимлари


Ҳужжатларни топшириқнома ва 1-сон назорат карточкаси билан ижросини ташкил этиш учун Бош вазир ўринбосарларининг ёрдамчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларига имзо қўйдириб бериш.


Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида











5-босқич


Бўлим ходимлари


Бажарилмаган назоратдаги ҳужжатлар ва 1,2,3-сон картотекалар топшириқларининг ижро ҳолатини назоратдаги ҳужжатларнинг ижрочилари билан бирга таҳлил қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш.


Ҳар куни










6-босқич


Бўлим мудири


Бажарилмаган назоратдаги ҳужжатлар ва 1,2,3-сон картотекалар топшириқларининг ижро ҳолатини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида котибиятлар мудирлари ва мутахассислари иштирокида муҳокама қилишни ташкил этиш.


Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни










7-босқич


Бўлим мудири


Бажарилмаган назоратдаги ҳужжатлар ва 1,2,3-сон картотекалар топшириқларининг ижро ҳолатини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида котибиятлар мудирлари иштирокида муҳокама қилишни ташкил этиш.


Ҳар ҳафтанинг жума куни











8-босқич


Бўлим


Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига бажарилмаган назоратдаги ҳужжатлар ва 1,2,3-сон картотекалар топшириқлари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш.


Ҳар ҳафтанинг душанба куни











9-босқич


Бўлим


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари мутахассислари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ижроси таъминланган назоратдаги 1,2,3-сон картотекалар топшириқларини назоратдан чиқариш.


Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда










10-босқич


Бўлим ходимлари


Ижро муддати кейинги ойга тўғри келадиган назоратдаги ҳужжатлар ва 1,2,3-сон картотекалар топшириқлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларига тақдим этиш.


Ҳар ойнинг 25-санасида













Низомга

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий

бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва

ижро интизоми ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддатлари




1-босқич


Бўлим мудири


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолати юзасидан илгари ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.


Декабрь, июнь










2-босқич


Бўлим мудири


Назорат ва ижро интизоми бўлимининг иш режасига ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш тадбирларини киритиш.


Декабрь, июнь










3-босқич


Бўлим ходимлари


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш бўйича материаллар (саволнома, жадваллар ва бошқалар)ни тайёрлаш.


Иш режасига асосан










4-босқич


Бўлим мудири


Тайёрланган материалларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишиш.


Иш режасига асосан










5-босқич


Бўлим ходимлари


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш, ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур ёрдам кўрсатиш.


Иш режасига асосан










6-босқич


Бўлим мудири


Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисини ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш.


3 кун мобайнида










7-босқич


Бўлим ходимлари


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларини Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларига етказиш.


Бир кун мобайнида










   

8-босқич


Бўлим ходимлари


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижроси ҳолати мониторингини олиб бориш.


Ҳар куни













Низомга

3-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида

ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро

интизоми ҳолатини ўрганиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддатлари




1-босқич


Бўлим мудири ўринбосари


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати юзасидан илгари ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.


Декабрь, июнь










2-босқич


Бўлим мудири


Назорат ва ижро интизоми бўлимининг иш режасига ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш тадбирларини киритиш.


Декабрь, июнь










3-босқич


Бўлим мудири ўринбосари


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш бўйича материаллар (ишчи гуруҳ таркиби, саволнома, жадваллар ва бошқалар) тайёрлаш.


Иш режасига асосан











4-босқич


Бўлим мудири


Тайёрланган материалларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан келишиш.


Иш режасига асосан












5-босқич


Бўлим мудири ўринбосари


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш.


Иш режасига асосан











6-босқич


Бўлим мудири ўринбосари


Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрлаш.


Ҳар чоракда келгуси ойнинг 10-санасигача











7-босқич


Бўлим мудири ўринбосари


Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг баёни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.


Ҳар чоракда келгуси ойнинг 15-санасигача











8-босқич


Бўлим ходимлари


Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг тасдиқланган баёни ижроси ҳолати мониторингини олиб бориш.


Ҳар куни













Низомга

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси аппаратида "Ijro.gov.uz"

ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар

ижросини назорат қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Амалга ошириладиган тадбирлар


Ижро муддатлари




1-босқич


Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис


Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочини, зарур бўлганда, вазирлик ва идораларни белгилаш ҳамда топшириқларни назоратга олиш.


Доимий

















2-босқич


Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис


Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.


Доимий

















3-босқич


Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис


Ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари топшириқлар ижросини таҳлил қилиб бориш ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот киритиб бориш.


Ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари










4-босқич


Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис


Адлия вазирлиги томонидан "Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича таҳлилий материалларни ҳар ой якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилишини назорат қилиш.


Ҳар ойнинг

5 - санаси










5-босқич


Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис


Таҳлилий материалларни таҳлил қилиш ҳамда бажарилмаган бандлар бўйича таҳлилий жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқ хати асосида пухта таҳлил қилиш учун масъул таркибий бўлинмаларга юбориш.


Ҳар ойнинг

7 - санаси










6-босқич


Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис


Таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган таҳлилий материалларни пухта қайта ишлаш ҳамда умумлаштирилган якуний таҳлилий материаллар тўплами, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида ҳимоя қилиш.


Ҳар ойнинг

12 - санаси










7-босқич


Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис


Таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган таҳлилий материалларни пухта қайта ишлаш ҳамда умумлаштирилган якуний таҳлилий материаллар тўплами, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилиш.


Ҳар ойнинг

13 - санаси










8-босқич


Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис


Масъул таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисини ташкил этиш ҳамда якунлари бўйича ҳужжатлар тўпламини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, пухта қайта ишлаш.


Ҳар ойнинг

14 - санаси










9-босқич


Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис


Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни пухта қайта ишлангандан сўнг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича таҳлилий маълумотнома ҳамда жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.


Ҳар ойнинг

15 - санаси

10-босқич


Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис


Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳақида Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифларни таҳлил қилиш ҳамда асосли деб топилган тақдирда, тегишли таклифни Ҳисоб палатасига "Ijro.gov.uz" тизими орқали киритиш.


Ҳар ойнинг

15 - санаси


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 август




































Время: 0.0183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск