Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2021 й. 507-сон "Aziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформасини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2021 й.

N 507




"AZIZ-AYOL.UZ" ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ

МИЛЛИЙ ПЛАТФОРМАСИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон, "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек хотин-қизларнинг таълим олишларига кўмаклашиш, уларни турмушга тайёрлаш, фарзанд тарбиясига оид кўникмаларни шакллантириш, турли тазйиқ, зўравонликдан ҳимоя қилиш, касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила мустаҳкамлигини ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда мурожаат қилишлари учун қулайликлар яратилишини электрон тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини, ижтимоий фаоллигини оширишга, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган, хотин-қизларга боғлиқ статистик маълумотлар жамланадиган "Aziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформаси (кейинги ўринларда - Миллий платформа) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Миллий платформанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилган ҳолда, тезкор таҳлилий маълумотлардан самарали фойдаланиш ва бу орқали давлат органларининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

вазирлик ва идоралардан хотин-қизлар билан боғлиқ маълумотлар тезкор йиғилиши ва реал вақт режимида таҳлил қилинишини таъминлаш;

хотин-қизларнингтаълим олишларига кўмаклашиш;

хотин-қизларни турмушга тайёрлаш, уларда фарзанд тарбиясига оид кўникмаларни шакллантириш;

хотин-қизларни турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш;

хотин-қизлар, шу жумладан, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга ёрдам бериш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлашга кўмаклашиш;

хотин-қизлар ўз ҳуқуқларининг таъминланиши бўйича мурожаат қилишлари учун янада қулайликлар яратиш;

оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, ажралишларнинг олдини олиш;

хотин-қизлар бўйича юритилаётган статистик ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш ягона тизимини яратиш;

Республика ва ҳудудий хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини кенг оммага етказиш.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Aziz-ayol.uz" ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Миллий платформани такомиллаштириш бўйича буюртмачи ва унинг юритилиши, узлуксиз фаолият кўрсатиши учун масъул ҳисобланади;

давлат органлари ва ташкилотлари Миллий платформадаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхатига мувофиқ сўраладиган маълумотлар ва ахборотларни киритиб боради;

Миллий платформани техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини мунтазам такомиллаштириш билан боғлиқ барча харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари грантлари, ташқи беғараз кўмак маблағлари (грантлар, техник кўмаклар ва бошқалар), қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Миллий платформадаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинувини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Миллий платформа ҳамда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси ўртасидаги ўзаро электрон ҳамкорлик Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.


4. Миллий платформанинг узлуксиз ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар:

а) Миллий платформанинг самарали фаолият кўрсатишига масъул вазирлик ва идоралар бир ой муддатда:

Миллий платформанинг вазифалари тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, давлат органларива ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини тартибга солишни назарда тутган ҳолда, технологик йўриқномаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Миллий платформа билан ишлаш учун масъул бўлган ходимларни бириктирсин;

Миллий платформани такомиллаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

Миллий платформани Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бўш (вакант) иш ўринлари миллий базаси (ish.mehnat.uz) веб-сайти билан интеграция қилиш;

хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатадиган онлайн тўгаракларни ташкил этиш, ўқув қўлланмалари ва видеоматериалларни, "Ишга марҳамат" мономарказлари ва ўқув марказлари манзиллари, улардаги ўқув курслар ва уларнинг муддатлари тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш чораларини кўрсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази:

Миллий платформа орқали ҳуқуқий, тиббий, психологик маслаҳат олиш ҳамда зўравонлик ва тазйиқдан ҳимояланиш мақсадида ёрдам сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зудлик билан маслаҳатлар бериб бориш;

ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига чиқиш, ижтимоий нафақалар олиш, пенсияга чиқиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибларни ёритиб бориш чораларини кўрсин;

г) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Қорақапоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Миллий платформа орқали "Аёллар дафтари"га киритиш ва чиқариш масалари бўйича онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зудлик билан зарур маслаҳатларни бериб бориш ҳамда муаммоларни ҳал этиш чораларини кўрсин;

д) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази оилавий қадриятларни тарғиб қилувчи, фарзанд тарбиясига оид қўлланмаларни, видеолавҳаларни, шунингдек, маданий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бадиий адабиётларни Миллий платформага юклаш ва ҳар ойда янгилаб бориш чораларини кўрсин.

е) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хотин-қизларнинг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва спорт турмуш-тарзини юритишга жалб этишга, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом этиб тарбиялашга оид видеоматериаллар ва қўлланмаларни Миллий платформага доимий юклаб бориш чораларини кўрсин;

ж) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хотин-қизларнинг Миллий платформадан бепул фойдаланишини таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1146 қисқа рақамли "ишонч телефони"га тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан мулоқот қилиш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш масалалари бўйича келиб тушган мурожаатларга 24 соат ичида тезкор муносабат билдириш амалиётини йўлга қўйсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги:

бир ой муддатда лойиҳа қиймати ва тегишли ишларни молиялаштириш манбаларини акс эттирган ҳолда, мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграциялашган Миллий платформани такомиллаштириш, кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш бўйича техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилишини таъминласин;

уч ой муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Миллий платформани тўлиқ ишга тушириш ишларини якунласин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 август
































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск