ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2021 й. 500-сон "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.2021 й.

N 500




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ УНИВЕРСИТЕТИГА

НОМЗОДЛАРНИ САРАЛАБ ОЛИШ ВА ЎҚИШГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5077-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

а) Университетига номзодларни бакалавриат таълим йўналишларига курсантлар сафига саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби:

номзодларни курсантлар сафига қабул қилиш ҳарбий-профессионал йўналиш, дастлабки саралаб олиш ва тест синовлари босқичларида амалга оширилади;

ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур;

ҳарбий-профессионал йўналишда тадбирларни ташкил этиш Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг тегишли соҳавий хизматлари томонидан таъминланади;

дастлабки саралаб олиш давомида номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш, якка тартибда суҳбатлашиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, индивидуал-психологик ўрганиш ҳамда умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш амалга оширилади;

б) номзодларни умумфуқаровий асосда бакалавриат таълим йўналишларига талабалар сафига қабул қилиш тартиби:

номзодларни умумфуқаровий асосда талабалар сафига қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади;

Университетга ўқишга фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади;

умумфуқаровий асосда талабаликка қабул қилишнинг тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари, шунингдек, қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш Университет томонидан мустақил равишда белгиланади;

тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт қиймати) ҳар йили Университетнинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади;

в) номзодларни Университет магистратурасига қабул қилиш тартиби:

магистратура мутахассисликларига умумфуқаровий асосда талабаликка қабул қилишнинг қабул квотаси Университет имкониятларидан келиб чиқиб, тўлов-контракт (шу жумладан, қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт) асосида Университет томонидан мустақил белгиланади;

Университет магистратурасига 5 йил ва ундан кўп хизмат стажига эга бўлган, камида "майор" офицер лавозимларида хизмат ўтаётган, ўқишга қабул йилининг 31 декабригача 45 ёшдан ошмаган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қабул қилинади;

магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларнинг охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади;

магистратурага қабул қилиш учун номзодлар касбий тайёргарлик, чет тили ва жисмоний тайёргарлик бўйича саралаш имтиҳонлари ҳамда тест синовларидан ўтадилар.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Университетга номзодларни курсант, тингловчи ва талабалар сафига ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш орқали амалга оширилади;

Университетга қабул тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талаблар асосида ўтказилади;

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг "Йўл-патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти", "Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти", "Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш" таълим йўналишлари бўйича номзодлар билан дастлабки саралаб олиш тадбирлари Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказилади;

Университетда "Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйлари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага айрим қарорларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 августдаги

500-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида низомда:


5-банднинг иккинчи хатбошида "Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти (кейинги ўринларда Ҳарбий-техник институт деб аталади)" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги университети (кейинги ўринларда - Жамоат хавфсизлиги университети)" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда "Ҳарбий-техник институтнинг" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги университетининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимида ҳуқуқий билимни ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 19 августдаги 694-сон қарорида:


а) 1-бандда "Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 1-бандида "Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисида низомнинг 4-банди бешинчи хатбошида "Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ибратли ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича олий таълим муассасаларини бириктириш рўйхатининг 2-бандида "Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Илҳом" мукофотини таъсис этиш тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги 503-сон қарорига 1-илованинг учинчи хатбошида "Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги университети" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 август




































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск