ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 24.08.2021 й. 538-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 августдаги

538-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий

бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг архив иши

ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Эксперт комиссияси (кейинги ўринларда - ЭК):

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларида (кейинги ўринларда - ташкилот) ҳужжатларнинг, шу жумладан бошқарув (иш юритиш), илмий-техника ва бошқа махсус ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва ҳужжатларни архив сақловига топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни олиб борувчи;

ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган доимий фаолият юритувчи маслаҳат органи ҳисобланади.


3. Эксперт комиссияси ташкилот раҳбари буйруғи билан тузилади.


4. Эксперт комиссияси қарорлари ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритиш ёки ундан чиқариш, алоҳида ҳужжатларнинг амалдаги рўйхатда белгиланган сақлаш муддатларини ўзгартириш ва рўйхатда келтирилмаган ҳужжатларнинг сақланиш муддатларини аниқлаш бўйича таклифларни тасдиқлаш юзасидан ЭК қарорлари тегишлича "Ўзархив" агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - архив иши ҳудудий бошқармаси), Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви (кейинги ўринларда - Миллий архив) томонидан кўриб чиқилиб, "Ўзархив" агентлиги билан келишилгандан сўнг кучга киради.


5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


эксперт-текширув комиссияси (кейинги ўринларда - ЭТК) /эксперт-текширув услубий комиссияси (кейинги ўринларда - ЭТУК) - архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивларида бошқарув (иш юритиш), илмий-техника ва бошқа махсус ҳужжатлар қимматлилиги экспертизасини ташкил этиш ва ҳужжатларни архивларга сақлаш учун топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни ўтказиш ҳамда давлат архивларининг жамлаш манбаи бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда - МЭК) ва ЭК фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш учун тузиладиган доимий фаолият юритувчи комиссия;


ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси - ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилаш ва уларни доимий сақлашга танлаб олиш мақсадида ҳужжатларни уларнинг қимматлилиги мезонларини (яратилиш вақти, яратилиш асоси, аҳамиятлилиги) ҳисобга олган ҳолда ўрганиш.


6. ЭК ўз фаолиятида "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда архив иши ва иш юритиш бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосланади.


7. Ушбу Низомга мувофиқ ташкилот томонидан Эксперт комиссияси тўғрисида низом ишлаб чиқилади ҳамда тегишлича архив иши ҳудудий бошқармаси ёки Миллий архив билан келишилган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.



2-БОБ. ЭКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар ЭКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

иш юритишда тугалланган ва идоравий архивда сақланаётган ҳужжатлар ва йиғмажилдларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат архивлари сақловига топшириш учун ҳужжатлар ва йиғмажилдларни саралашни ташкил этиш ва амалга ошириш;

сақлов муддати тугаган ҳужжатлар ва йиғмажилдларни йўқ қилишга ажратишни ташкил этиш ва ўтказиш;

архив иши ва иш юритиш соҳасига доир меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этиш.


9. ЭК ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) иш юритишда тугалланган ва идоравий архивда сақланаётган ҳужжатлар ва йиғмажилдларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш йўналишида:

расмийлаштирилган доимий сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхатини маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарорларни қабул қилади;

алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхатини маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарорларни қабул қилади;

сақлаш муддати 10 йилдан ортиқ бўлган вақтинча сақланадиган ҳужжатлар, шунингдек шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхатини маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарорларни қабул қилади;


б) давлат архивлари сақловига топшириш учун ҳужжатлар ва йиғмажилдларни саралашни ташкил этиш ва амалга ошириш йўналишида:

ҳужжатларни архив сақловига топширишга тайёрлаш ва топшириш режаларини маъқуллайди;

архивларга сақлаш учун топширилиши керак бўлган архив ҳужжатлари таркибини аниқлайди;

архивга сақлаш учун танлаб олинган ҳужжатларни топшириш тўғрисидаги қарорни қабул қилади;


в) сақлов муддати тугаган ҳужжатлар ва йиғмажилдларни йўқ қилишга ажратишни ташкил этиш ва ўтказиш йўналишида:

доимий сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг рўйхати ЭК ва ЭТК/ЭТУК қарорлари асосида ташкилот раҳбари томонидан тасдиқлангандан, шунингдек шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар йиғмажилдларнинг рўйхати ЭК қарори асосида маъқулланиб, тегишли ЭТК/ЭТУК билан келишилгандан ҳамда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатномаларни кўриб чиқади ҳамда маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарорларни қабул қилади;

қидирув ишлари тугаган ҳужжатларнинг топилмаганлиги ҳақида далолатномаларни кўриб чиқади ҳамда маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарорларни қабул қилади;

ҳужжатларнинг тузатиб бўлмайдиган нуқсонлари ҳақида далолатномаларни кўриб чиқади ҳамда маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарорларни қабул қилади;


г) архив иши ва иш юритиш соҳасига доир меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этиш йўналишида:

масъул бўлимлар томонидан ташкилотнинг йиғмажилдлари номенклатурасини, иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича йўриқномани, идоравий архив тўғрисида низомни, ЭК тўғрисида низомни кўриб чиқади ҳамда қарор қабул қилади;

ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритиш ёки ундан чиқариш, алоҳида ҳужжатларнинг амалдаги рўйхатда белгиланган сақлаш муддатларини ўзгартириш ва рўйхатда келтирилмаган ҳужжатларнинг сақланиш муддатларини аниқлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва тегишли ЭТК/ЭТУКга тақдим қилади.



3-БОБ. ЭК ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. ЭК қуйидаги ҳуқуқларга эга:

иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш, ҳужжатлар қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва архив сақловига топширишга тайёрлаш масалаларига масъул ходимларга, таркибий бўлинмаларга иш юритишда ўрнатилган талабларга мувофиқ кўрсатмалар бериш;

таркибий бўлинмалар раҳбарларидан тегишли архивга сақлаш учун топширилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг қидирувини ташкил этишни ва улар йўқолган ҳолатда ёзма тушунтириш тақдим этишни талаб қилиш;

таркибий бўлинмалардан ҳужжатлар қимматлилигини ва сақлов муддатларини аниқлаш учун зарур маълумот ва хулосаларни сўраб олиш;

комиссия йиғилишларида иш юритиш ёки архив ишига масъул шахсларнинг иш юритишда ҳужжатларни расмийлаштириш ва йиғмажилдларни шакллантириш сифати, доимий ва узоқ муддат сақланадиган ҳужжатларнинг ҳисоби юритилиши ва сақланиши тўғрисида ахборотларини тинглаш;

комиссия йиғилишларига маслаҳатчи ва экспертлар сифатида тегишли ташкилотларнинг мутахассисларини, архив ходимларини таклиф қилиш;

архивларда иш юритиш ҳолати бўйича ўтказиладиган соҳавий ҳамда ҳудудий ўрганишларда ва текширишларда иштирок этиш;

комиссия ваколатига доир масалалар юзасидан ташкилот раҳбариятини хабардор қилиш.


11. ЭК:

"Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда архив иши ва иш юритиш бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатларини бажаришга;

ҳужжатлар бўйича иш юритишни ташкил этиш, ҳужжатлар қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва архив сақловига топширишга тайёрлаш масалаларининг назоратини амалга оширишга;

комиссия йиғилишларида иш юритиш ёки архив ишига масъул шахсларнинг иш юритишда ҳужжатларни расмийлаштириш ва йиғмажилдларни шакллантириш сифати, доимий ва узоқ муддат сақланадиган ҳужжатларнинг ҳисоби юритилиши ва сақланиши назоратини амалга оширишга;

комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширишга мажбурдир.



4-БОБ. ЭК ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. ЭК ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан таркибий бўлинмаларнинг юқори малакали мутахассисларидан, раҳбар ходимлардан бири раислигида тайинланади.

ЭК таркибига ташкилот иш юритувчиси, архивариуси ёки архивга масъул шахс, тегишли давлат архивининг вакили, бош ҳисобчи, кадрлар ишига масъул ва юқори малакали мутахассислар киритилади.

Комиссия котиблиги ташкилот иш юритиш ёки архив хизмати ходими (архив учун масъул шахс)га юклатилади.


13. Давлат архивларининг жамлаш манбаига киритилган ташкилотларнинг ЭК ўз фаолиятини тегишлича архив иши ҳудудий бошқармаси ЭТК ёки миллий архивларнинг ЭТУК билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради ва улардан керакли ташкилий-услубий кўрсатмаларни олади.

Давлат архивларининг жамлаш манбаига киритилмаган ташкилотларнинг ЭКлари ушбу ишларни юқори турувчи ташкилотнинг МЭК назорати остида амалга оширади.


14. ЭК ташкилот биринчи раҳбарига иш фаолияти натижалари тўғрисида йилига камида икки марта ҳисобот беради.


15. ЭК фаолияти ва ваколатига тегишли масалалар заруратга кўра, лекин йилига камида икки мартадан кам бўлмаган ҳолда ўтказиладиган йиғилишларида кўриб чиқилади.


16. ЭК йиғилишлари баённома билан расмийлаштириб борилади.


17. ЭК йиғилиш баённомалари раис, комиссия котиби томонидан имзоланади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


18. ЭК иш юритувини олиб бориш ва унинг ҳужжатларини сақлаш комиссия котибига юклатилади.


19. ЭК йиғилишларида қабул қилинган қарор комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганда ҳуқуқий кучга эга бўлади.


20. ЭК қарори хар бир масала (ҳужжат) бўйича алоҳида, йиғилишда иштирок этаётган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда ЭК раиси ҳал қилувчи қарор қабул қилади.

Ҳал қилувчи овозга фақат комиссия аъзолари эга. Таклиф қилинган маслаҳатчи ва экспертлар маслаҳат бериш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. ЭКни тугатиш ёки қайта тузиш ташкилот раҳбарининг қарорига кўра тегишлича архив иши ҳудудий бошқармаси ва Миллий архивни хабардор қилинган ҳолда амалга оширилади.


22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.


23. ЭК фаолиятида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 25 август










































Время: 0.0142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск