ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Телерадиоузатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 й. 546-сон "Foreign Languages" хорижий тиллар телерадиоканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2021 й.

N 546




"FOREIGN LANGUAGES" ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР

ТЕЛЕРАДИОКАНАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг хорижий тилларга ихтисослаштирилган "Foreign Languages" хорижий тиллар телерадиоканалини (кейинги ўринларда - "Foreign Languages" телеканали) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар "Foreign Languages" телеканали фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш, тил билишнинг имкониятларини тарғиб қилиш орқали хорижий тилларни ўрганишга қизиқиш уйғотиш;

ўқувчиларнинг хорижий тилларни пухта ўзлаштириши, тилнинг асосий кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашувчи илмий-оммабоп, ҳужжатли, бадиий фильмлар, болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар ва бошқа телемаҳсулотларни намойиш этиб бориш;

эфир орқали тил ўргатувчи кўрсатувларга малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда улар иштирокида маҳорат теледарслари, видеоролик, ўйин, кўнгилочар кўрсатув, фильмлар ва бошқа ўргатувчи контентларни яратиш ва эфирга узатиш;

давлат тилидан хорижий тилларга ва хорижий тиллардан давлат тилига профессионал таржима қилишда ютуқларга эришган мутахассисларнинг илғор тажрибаларини тарғиб қилиш;

хорижий тилларни ўқитишнинг халқаро тан олинган дастур ва дарсликлари таълимнинг барча босқичларида жорий этилишини изчил ёритиб бориш ҳамда ўқитувчиларнинг замонавий тил ўқитиш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш.


3. Белгилансинки:

"Foreign Languages" телеканали Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги "Oilaviy" телеканали негизида ҳамда ушбу телеканалнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметаси доирасида ташкил этилади;

телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади;

болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларига титрли таржима қилган ҳолда эфирга узатилади;

"Oilaviy" телеканали томонидан ҳозирга қадар фойдаланиб келинаётган телевизион техника воситалари "Foreign Languages" телеканалига белгиланган тартибда берилади ҳамда ушбу телеканалнинг моддий-техник базаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан босқичма-босқич янгиланади ва бойитиб борилади.


4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг буюртмаси бўйича ўрнатилган тартибда "Foreign Languages" телеканалининг телевидение дастурларини DVB-T2 стандартидаги ер усти рақамли телевидение тармоғининг умумий фойдаланиладиган ижтимоий пакети таркибида "Oilaviy" телеканали ўрнига республика миқёсида тарқатилишини ташкиллаштирсин.


5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Foreign Languages" телеканали фаолият йўналишининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, ушбу телеканални биринчи навбатда "Oilaviy" телеканалидаги ижодий ходимлар ҳисобидан ўз зиммасига юкланган вазифаларни юқори профессионал даражада амалга оширишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш йўналишида амалга оширилаётган ишларни доимий равишда кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилищини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Д. Хаджаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август













































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск