ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2021 й. 562-сон "Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2021 й.

N 562




ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДА ФАН

ОЛИМПИАДАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА ХОРИЖИЙ

ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ

МАКТАБНИ АНИҚЛАШ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарори, "Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарори ҳамда "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

фан олимпиадалари (асосий олимпиадалар, қўшимча республика олимпиадалари, онлайн олимпиадалар)ни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда олимпиада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантириш тартиби;

мақоми асосий олимпиадаларнинг республика босқичига тенглаштирилган минтақавий халқаро фан олимпиадалари рўйхати;

халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларига номзодларни саралаш, Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириш, терма жамоа аъзоларини тайёрлаш учун жалб этилган маҳаллий ва хорижий тренерлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби;

фан олимпиадаларининг назорат материалларини тайёрлаш ҳамда назорат материалларини тайёрлаш учун жалб этилган мутахассислар ва экспертлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекситон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги, инглиз, немис ёки француз тилларидан бири хорижий тил сифатида ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида ўтказиладиган "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби;

инглиз, немис, француз тиллари бўйича бир хил мураккабликдаги назорат материалларини тайёрлаш ва танлов ўтказиладиган жойларга етказиб бериш тартиби;

таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, мактабнинг хорижий тилларни ўқитиш бўйича натижадорлиги кўрсаткичларини баҳолаш тартиби;

туман (шаҳар)лар миқёсида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри миқёсида ҳамда республика миқёсида хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижага эришган мактабларни аниқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг совринини бериш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган талабномага асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ танловда ғолиб бўлган мактабларни бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш учун ажратиладиган маблағларнинг молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

а) туман (шаҳар) босқичида:

1-ўрин учун - 100 миллион сўм, 2-ўрин учун - 75 миллион сўм, 3-ўрин учун - 50 миллион сўм миқдорида мукофотлаш - туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари ҳисобидан;

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида:

1-ўрин учун - 250 миллион сўм, 2-ўрин учун - 200 миллион сўм, 3-ўрин учун - 150 миллион сўм миқдорида мукофотлаш - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан;

в) республика босқичида:

1-ўрин учун - 500 миллион сўм, 2-ўрин учун - 400 миллион сўм, 3-ўрин ўрин учун - 300 миллион сўм миқдорида мукофотлаш республика бюджетидан Халқ таълими вазирлигининг марказлашган харажатларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларига, халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларига ғолибликни қўлга киритган фанидан дарс берганлиги учун, белгиланган устамаларни қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарори қабул қилинган кундан бошлаб тўлиқ тўлаб берилишини таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 сентябрдаги

562-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон иқтидорли

ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш

тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидан "олимпиадалари" сўзи чиқариб ташлансин.


2. 4-илова:


а) номидан "олимпиадалари" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 1-банддан "академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларини" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2, 8, 10-бандлардан ҳамда 7-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларидан "олимпиадалар" сўзи чиқариб ташлансин;


г) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 6-банддан "олимпиадалари" сўзи чиқариб ташлансин;


е) 11-банддан "олимпиада" сўзи чиқариб ташлансин.


3. 5-илова:


а) номидан "олимпиадалари" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 1-банддан "Умумтаълим фанлари бўйича академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг расмий халқаро ва республика олимпиадалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 7-банддан "олимпиадалари" ва "олимпиада фанлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 8, 11, 12, 15-бандлардан "олимпиадалари" сўзи чиқариб ташлансин.


е) 13-банддан "олимпиадалар" сўзи чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 сентябрь

































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск