Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри махсус иқтисодий зоналарва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари тўғрисидаги Намунавий низом (ЎзР Президентининг 25.10.2017 й. ПҚ-3356-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 25 октябрдаги

ПҚ-3356-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳри махсус иқтисодий зоналарва кичик саноат

зоналари маъмурий кенгашлари тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу намунавий Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри махсус иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда - МИЗ) ва кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда - КСЗ) маъмурий кенгашларининг (кейинги ўринларда - маъмурий кенгашлар) фаолият юритиш тартибини белгилайди.

2. Маъмурий кенгаш коллегиал орган ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат намунавий таркибга мувофиқ ташкил этилади.


3. Маъмурий кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.

Маъмурий кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.



2-БОБ. МАЪМУРИЙ КЕНГАШНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Маъмурий кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

тегишли ҳудудда МИЗ ва КСЗлар фаолиятини маъмурий жиҳатдан бошқариш, мувофиқлаштириш ва давлат йўли билан тартибга солиш, шунингдек, алоҳида ҳуқуқий тартибга риоя этилишини назорат қилиш;

инвестиция лойиҳаларини танлаш ҳамда уларни МИЗ ва КСЗ ҳудудида амалга ошириш учун жойлаштириш бўйича қарор қабул қилиш;

лойиҳаларнинг МИЗ ва КСЗда амалга оширилиши учун масъул бўлган маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳа, танлов ва контракт ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш ва уларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек, МИЗ ва КСЗ фаолияти билан боғлиқ масалаларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ишини мувофиқлаштириш;

МИЗ ва КСЗнинг самарали фаолиятини ташкил этиш, МИЗ ва КСЗ дирекцияларини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун МИЗ директорларининг номзодлари бўйича таклифлар киритиш ҳамда МИЗ ва КСЗ дирекциялари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

МИЗ ва КСЗларни ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;

МИЗни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш;

МИЗ ва КСЗларда муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси қурилиши бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, молиялаштиришнинг очилиши ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

МИЗ ва КСЗларда объектларни қуриш ва модернизация қилиш бўйича тасдиқланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини ва уларнинг ўз вақтида ишга туширилишини тизимли асосда назорат қилиш;

МИЗ ва КСЗ қатнашчилари - хўжалик юритувчи субъектларга МИЗ ва КСЗ ҳудудида амалга ошириш учун истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, хорижий инвесторларни жалб этиш, молиялаштириш манбаларини белгилаш, барқарор кооперацион алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспортга йўналтиришда ёрдам кўрсатиш.


3-БОБ. МАЪМУРИЙ КЕНГАШНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Маъмурий кенгаш зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тегишли ҳудудда махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини давлат йўли билан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, алоҳида ҳуқуқий ва иқтисодий тартибга риоя этилишини назорат қилиш;

махсус иқтисодий зона ва кичик саноат зоналарининг самарали фаолият юритишларини ташкил этиш, махсус иқтисодий зона ва кичик саноат зоналарининг дирекцияларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш ва жойлаштириш бўйича қарор қабул қилиш;

тадбиркорлик субъектларини танлаш ва кичик саноат зоналарида жойлаштириш бўйича танлов комиссияси функцияларини бажариш;

махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, махсус иқтисодий зоналарни ривожлантиришнинг бош режаларини, шунингдек, кичик саноат зоналарини ривожлантириш режаларини кўриб чиқиш, махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;

МИЗ ва КСЗларни ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари бўйича ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига таклифлар киритиш;

кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага олиш лойиҳалари ва шартномаларини амалга ошириш тўғрисидаги битимларнинг асосий шартларини белгилаш;

ўрнатилган мезонларга мос келадиган хўжалик юритувчи субъектларни МИЗ ва КСЗ ҳудудида жойлаштириш, маъмурий кенгаш ёки МИЗ дирекцияси тасарруфидаги ер ёки бино ва иншоотларни ажратиб бериш, шунингдек, уларга МИЗ ва КСЗ иштирокчиси мақомини тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

МИЗ ва КСЗ ҳудудида лойиҳаларнинг амалга оширилишини, инвестиция киритиш тўғрисидаги битимга мувофиқ инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар, МИЗ ва КСЗда фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ва молиявий кўрсаткичлари бажарилишини доимий мониторинг қилиб бориш, инвестиция лойиҳасида назарда тутилган параметрларга эришишда, ишлаб чиқариш қувватларининг жуда тўлиқ ишга солинишини таъминлашда барқарор кооперацион алоқаларни йўлга қўйишда ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспортга йўналтирилишида уларга кўмаклашиш;

тегишли МИЗ ва КСЗда инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаганида инвестиция киритиш тўғрисидаги битимларни белгиланган тартибда муддатидан илгари бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчилари - тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ва корхоналарнинг фаолият юритишида юзага келадиган масалалар комплексини ҳал этишда кўмаклашиш;

МИЗ ҳудуди чегараларини аниқлаштириш ҳамда янги МИЗ ва КСЗлар ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, шу жумладан уларнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритиш;

МИЗ ва КСЗ дирекцияларни шакллантириш ва кадрлар танлаш;

КСЗ дирекцияси директорини лавозимига тасдиқлаш;

МИЗ дирекцияси директори лавозимига номзодни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

МИЗ ва КСЗ дирекцияси штатлар жадвали ва харажатлар сметасини келишиш;

хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантириладиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда улар фойдаланадиган ва бошқарадиган ер участкаларини, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинадиган тушумларнинг бир қисми ҳисобига МИЗ ва КСЗнинг мустақил бюджетларини ҳосил қилиш;

МИЗ ва КСЗнинг мустақил бюджетлари ва уларни ривожлантириш жамғармаларининг маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;

МИЗ ва КСЗ ҳудудларида ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;

қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириш.



4-БОБ. МАЪМУРИЙ КЕНГАШНИНГ

ҲУҚУҚ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


6. Маъмурий кенгаш ўз зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

МИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашининг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорларни қабул қилиш;

МИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш;

маъмурий кенгаш ваколатига тааллуқли статистик маълумот ва бошқа ахборотни белгиланган тартибда давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, МИЗ ва КСЗ иштирокчиларидан, шунингдек, МИЗ ва КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга инвестициявий буюртма бераётган инвесторлардан сўраб олиш;

МИЗ ва КСЗ иштирокчиларининг инвестиция лойиҳалари қандай амалга оширилаётганлигини, шу жумладан жойларга бориб тақдим этилган имтиёз ва преференциялар улар томонидан тўғри қўлланилишини ўрганишни ташкил этиш;

маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг ҳамда маъмурий кенгаш аъзоларининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботлари ва маърузаларини маъмурий кенгашнинг мажлисларида эшитиш;

маъмурий кенгаш фаолиятининг ғоят муҳим масалалари ва унинг зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан таклифларни тайёрлаш ва ўрганиш учун ишчи гуруҳларини тузиш.

маъмурий кенгаш қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


7. Маъмурий кенгаш:

зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, МИЗ ва КСЗда давлат сиёсатининг амалда самарали рўёбга чиқарилиши;

МИЗ ва КСЗ фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш;

МИЗ ва КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларини, дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ҳамда МИЗ ва КСЗни ривожлантиришга оид бошқа дастурий ҳужжатлар, шунингдек, МИЗ ва КСЗни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва унинг ҳудудида муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича бошқа ҳужжатларни самарали амалга ошириш;

МИЗ ва КСЗ ҳудудида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланди.


5-БОБ. МАЪМУРИЙ КЕНГАШ РАИСИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Маъмурий кенгаш раисининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига риоя этиш;

маъмурий кенгаш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, маъмурий кенгаш зиммасига юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкиллаштириш;

МИЗ ва КСЗ ҳудудида жойлаштириладиган лойиҳаларни кўриб чиқишда маъмурий кенгаш аъзоларининг мустақиллигини таъминлаш;

МИЗ ва КСЗ фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

МИЗ ва КСЗ фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

МИЗ ва КСЗ фаолиятини режалаштиришни ташкиллаштириш, маъмурий кенгаш ва дирекцияларнинг ҳар чоракдаги иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини ташкиллаштириш ва мониторинг қилишнинг амалий тизимини яратиш, маъмурий кенгаш фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида"ги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан маъмурий кенгаш аъзоларининг, МИЗ ва КСЗ дирекциялари директорларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

давлат хизматлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг ягона порталида ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда МИЗ ва КСЗ иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда "ягона дарча" самарадорлиги, сифати ва фойдаланиш эркинлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

давлат сирлари ва махфий ахборот жумласига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш.



6-БОБ. МАЪМУРИЙ КЕНГАШ РАИСИ

ВА АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Маъмурий кенгаш раиси:

маъмурий кенгаш зиммасига юкланган вазифа ва функциялар бажарилиши;

ушбу низомнинг 7-бандида назарда тутилган МИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу низомнинг 8-бандида кўрсатилган функционал мажбуриятларини сифатли бажариш юзасидан шахсан жавоб беради.


10. Маъмурий кенгаш аъзолари ўзларининг функционал мажбуриятларини сифатли бажариш юзасидан, шунингдек:

а) Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи:

МИЗ ва КСЗ иштирокчиларининг маҳсулоти экспортга етказиб берилишига кўмаклашишнинг натижадорлиги;

МИЗ ва КСЗ ҳудудида амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларнинг доимо янгилаб туриладиган рўйхатларини шакллантириш, зарур ҳажмдаги хомашё ресурслари мавжудлигини, маҳаллийлаштириш даражасини, ишлаб чиқаришнинг валютада қопланишини ва яратилаётган иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудни, инфратузилмани, саноат тармоқларини ривожлантириш дастурлари билан боғлаган ҳолда лойиҳани амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан МИЗ ва КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга бериладиган инвестициявий буюртмаларни сифатли, ҳар томонлама ва тезкор кўриб чиқиш, МИЗ ва КСЗ иштирокчи-субъектлари томонидан маъқулланган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, шунингдек, корхоналарни муҳандислик таъминоти воситалари билан таъминлаш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида шакллантирилиши ва амалга оширилиши юзасидан;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича ишларнинг натижадорлиги, шунингдек, ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналарини замонавий ускуна ва технологиялар билан жиҳозлаш, хорижий инвесторларнинг компетентлиги нуқтаи назаридан МИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга тақдим этиладиган инвестициявий буюртмаларни сифатли ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари билан биргаликда ишламаётган ва қурилиши тугалланмаган объектлар, самарасиз фойдаланилаётган ишлаб чиқариш хоналари ва ерларни синчиклаб хатловдан ўтказиш ва уларда хўжалик юритувчи субъектларнинг янгидан қурилаётган корхоналарини жойлаштириш ҳамда МИЗ ва КСЗнинг янги ҳудудларини яратиш ёки уларни кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари - тадбиркорлик субъектларига бизнес-режаларни ҳамда МИЗ ва КСЗда жойлаштириш режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

в) давлат бошқаруви органининг ушбу қарорнинг 14-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича шахсан жавоб берадилар.


7-БОБ. ЭИЗ ВА КСЗ МАЪМУРИЙ КЕНГАШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. МИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашнинг раҳбарияти

11. Маъмурий кенгашга раис раҳбарлик қилади, қуйидагилар унинг ваколатига киради:

маъмурий кенгаш мажлисларининг кун тартибини белгилаш ва чақириш;

маъмурий кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши назоратини ташкиллаштириш;

зиммага юкланган вазифаларни бажариш юзасидан маъмурий кенгаш аъзоларининг ишини мувофиқлаштириш;

маъмурий кенгаш самарали ишини таъминлаш учун қонунчиликда тақиқланмаган бошқа амалларни бажариш.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг ишчи органи (кейинги ўринларда - ишчи орган) ҳисобланади.

13. Ишчи орган:

маъмурий кенгашнинг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан ва хўжалик бошқаруви органларидан ҳамда маъмурий кенгаш аъзоларидан зарур материаллар ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқига эга;

маъмурий кенгаш аъзоларининг, лойиҳалар ташаббускорлари, инвесторлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда маъмурий кенгаш мажлисининг кун тартибини шакллантиради, кейинчалик уни келишиб олиш учун маъмурий кенгаш раисига киритади;

кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материалларни, шунингдек, маъмурий кенгаш қарорларига мувофиқ бошқа материалларни тайёрлашни ташкиллаштиради ва маъмурий кенгаш аъзоларининг кўриб чиқиши учун барвақт тақдим этади;

маъмурий кенгаш мажлисларининг баённомаларини юритади ва уларнинг маъмурий кенгаш аъзолари билан келишиб олинишини таъминлайди;

маъмурий кенгаш қарорларининг ижроси устидан назорат олиб боради;

маъмурий кенгаш қарорларининг бажарилиши тўғрисида унга тизимли асосда ахборот бериб туради.


14. Маъмурий кенгаш мажлисларини заруратга қараб, аммо ойига камида бир марта ўтказади.

15. Мажлисни маъмурий кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса - маъмурий кенгаш раисининг ўринбосари ўтказади.

Мажлисда иштирок этиш учун рўйхатга олиш тугаган пайтда маъмурий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми рўйхатга олинган тақдирда маъмурий кенгаш мажлиси ҳуқуқий ваколатга (кворумга эга) ҳисобланади.


16. Маъмурий кенгаш қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолганида маъмурий кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Маъмурий кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда ифода этишга ҳақлидир.

Маъмурий кенгаш раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида маъмурий кенгаш аъзолари билан сўровнома йўли билан келишилган айрим масалалар бўйича қарорларни тасдиқлаши мумкин.


17. Маъмурий кенгаш қарорлари маъмурий кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Маъмурий кенгаш мажлисининг баённомасига унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, котиб томонидан имзоланади, маъмурий кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда уч кун муддатда маъмурий кенгаш аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.

Маъмурий кенгаш баённомасининг асл нусхаси ва унинг материаллари ишчи органда сақланади.


18. Ишчи орган маъмурий кенгаш қарорларини мунтазам ўрганиб, унинг бажарилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда маъмурий кенгаш раисига тегишли таклифлар киритади.


19. Маъмурий кенгаш аъзоларидан бирининг ташаббусига биноан маъмурий кенгашнинг навбатдан ташқари мажлиси ўтказилиши мумкин. Маъмурий кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказиш тўғрисидаги асосли талаб ёзма равишда ишчи органга юборилади.


20. Маъмурий кенгашнинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган масалалар ишчи орган томонидан мажлис ўтказиладиган санадан кечи билан икки кун олдин маъмурий кенгашнинг ҳар бир аъзосига юборилади.



2-§. Маъмурий кенгашнинг Вазирлар Маҳкамаси

билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

21. Маъмурий кенгашнинг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш маъмурий кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан амалга оширилади.

22. Маъмурий кенгаш Вазирлар Маҳкамаси билан шу жумладан қуйидагилар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари бажарилиши тўғрисида маълум қилади;

МИЗ ва КСЗни ривожлантириш бўйича тегишли дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ҳамда бошқа дастурий ҳужжатларнинг ижроси, шунингдек МИЗ ва КСЗ ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш тўғрисида маълум қилади;

МИЗ ва КСЗ фаолияти соҳасидаги қонунчиликни амалга оширишга оид фаолият натижалари тўғрисида, шунингдек, МИЗ ва КСЗ ҳудудида жойлаштириш учун ҳар бир лойиҳани танлаб олиш натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади;

МИЗ ва КСЗ фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликлар ва бузилишларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълум қилади;

ўз ишининг натижалари тўғрисида белгиланган тартиб ва муддатларда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади;

МИЗ ва КСЗ фаолият юритадиган ҳудудларни ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан МИЗ ва КСЗ иштирокчиларининг ва салоҳиятли инвесторларнинг муҳим муаммоларини ҳал этишга қаратилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига юборади;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот беради.



8-БОБ. МАЪМУРИЙ КЕНГАШ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ҲАМДА ИШЧИ

ИНДИКАТОРЛАРИ


23. Маъмурий кенгаш фаолияти самарадорлигига мунтазам баҳо бериб борилиши лозим.


24. Маъмурий кенгаш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан биргаликда тасдиқланадиган фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонларига ҳамда ишчи индикаторларига асосланади.

25. Маъмурий кенгаш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:

маъмурий кенгаш раиси ва аъзоларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чораларини кўриш;

маъмурий кенгаш фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва улар фаолиятини янада такомиллаштириш.


26. Маъмурий кенгаш органи фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ҳамда методикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


9-БОБ. МАЪМУРИЙ КЕНГАШНИНГ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ОЛДИДАГИ ҲИСОБДОРЛИГИ

27. Маъмурий кенгаш раиси кенгаш ваколатига кирувчи масалалар бўйича, шу жумладан МИЗ ва КСЗни бошқаришга оид қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

28. Вазирлар Маҳкамаси маъмурий кенгаш зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича маъмурий кенгаш фаолиятининг доимий мониторингини амалга оширади, кенгаш фаолиятининг самарадорлигига холис баҳо беради.

29. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра маъмурий кенгашнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раиси ва аъзолари рағбатлантириладилар ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун жавобгарликка тортилиб, ҳатто эгаллаб турган лавозимидан озод қилинадилар.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


30. Маъмурий кенгаш ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан тўхтатади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 октябрь


























































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск