Умная подшивка

Моҳир тахлам / Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар /

Лизинг: муаммолар ва уларнинг ечимлари (НМ, 38-сон 2021 йил 21 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЛИЗИНГ: МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ

ЕЧИМЛАРИ


Кўпинча лизинг компаниялари ёки лизинг олувчилар ҳуқуқлари лизинг битимлари бўйича контрагентлар томонидан бузилган бўлади. Муаммоларнинг сабаби - шартноманинг нотўғри ёки охиригача ўйланмаган шартлари. Лизинг олувчи учун - лизинг объектининг сифат хусусиятлари кўпроқ аҳамиятга эга, лизинг компанияси учун муҳими эса - лизинг олувчи томонидан тўловлар муддатини ўтказиб юборилиши ёки тўланмаслиги муаммоларига дуч келмаслик.

Эҳтимолий муаммоларни шартномани тайёрлаш ва тузиш босқичида қандай олдини олиш ҳақида "Este Prime" АФ адвокати Александр Цой тушунтирди.


Лизинг объектининг лозим даражада бўлмаган сифати

Бу ҳолда лизинг берувчи ва лизинг олувчининг ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилайдиган қоидаларнинг моҳияти қуйидагича. Агар лизинг объектини лизинг олувчи танлаган бўлса:

q лизинг берувчи лизинг объекти сифати учун жавобгар бўлмайди;

q лизинг олувчи сотувчининг ночорлиги ёки лизинг объектининг ундан фойдаланиш мақсадларига мувофиқ келмаслиги хавфига эга бўлади;

q лизинг олувчининг ўзи сотувчига талабнома тақдим этиши керак, бироқ бунда лизинг объекти олди-сотди шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас.

Бошқача айтганда: ўзингиз танладингизми, ўзингиз айбдорсиз, сотувчи билан ўзингиз келишиб олинг.

Лизинг берувчи фақат лизинг объектини ва унинг сотувчисини ўзи танлаган тақдирда лизинг объектининг сифатига жавоб беради. Ёки - лозим даражада бўлмаган сифати унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида бўлса. Бунда "Лизинг тўғрисида"ги Қонун лизинг берувчининг айбли ҳаракатларини аниқлаштирмайди. Афтидан, айбдорлик масаласи Фуқаролик кодексининг умумий қисми ва лизинг объекти сотувчиси билан тузилган олди-сотди шартномаси (мажбуриятларни бажариш ва харидорнинг ҳуқуқларини амалга ошириш қисмида) тартибга солиниши назарда тутилади.

Лизинг объектининг сифат хусусиятлари борасида низолар ва судлашишни олдини олиш учун лизинг битими тарафларига

...
Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск