ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.09.2021 й. ПҚ-5251-сон "Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2021 й.

N ПҚ-5251



ВЕЛОСПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, аҳоли ўртасида велоспорт турларининг оммавийлигини ошириш, улар бўйича миллий терма жамоаларимизнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик мусобақаларда муносиб иштирок этиши ва юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:


1. Велоспорт турларини 2021-2022 йилларда ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Дастурнинг ижроси бўйича маълумотларни Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига тақдим этсин.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Дастур ва мазкур қарорнинг ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотлар ҳамда таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

2. Қуйидагилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилсин:

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 12-уй манзилида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимига кирадиган Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати;

спорт мактабларида ҳамда спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабларида велоспорт турлари бўйича қўшимча 25 та бўлимлар;

Бухоро, Қарши, Навоий ва Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар.

3. Белгилансинки:

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларининг умумий контингенти 100 нафарни ташкил қилади;

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларига олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчилари учун белгиланган суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилади;

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатига велоспорт турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 6-11-синфларга қабул қилинади;

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати раҳбарияти, тренерлари, спортчилари ва бошқа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон ва 276-сон ҳамда 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.

Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов) Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда:

икки ой муддатда Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати фаолиятини ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2022/2023 ўқув йилига қадар мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ҳамда олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар ташкил қилиниши, уларнинг тўлиқ ҳажмда зарур спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаши чораларини кўрсин.


4. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велоспорт федерациясининг 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, барча олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида велоспорт турлари бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналишини очиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда ушбу бандда белгиланган вазифаларни инобатга олсин.


5. Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузурида Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби (кейинги ўринларда - Клуб) ташкил қилинсин.

Белгилансинки:

а) қуйидагилар Клубнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

велоспортнинг барча турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиш орқали Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қўлга киритиш;

республика барча ҳудудларида велоспорт турларини жадал ривожлантириш бўйича барча зарур чораларни кўриш;

велоспорт турлари бўйича хусусий клубларни халқаро мусобақаларда иштирок этишга жалб қилиш, уларга ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

халқаро мусобақалар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш орқали умумжаҳон "Nation Brands" халқаро рейтингида "Uzbekistan" миллий брендининг рейтинг поғоналаридаги ўрнини юқори кўтаришда иштирок этиш;

б) қуйидагилар Клуб фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Давлат бюджетидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

хўжалик фаолиятини амалга оширишдан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан келиб тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади;

в) Марказий банкнинг рухсати билан Клубга чет элдаги ваколатхоналари учун банк ҳисоб рақамларига эга бўлишига рухсат берилади;

г) Клубнинг чет элдаги ваколатхоналари банк ҳисоб рақамларининг юритилишига оид қуйидагича тартиб белгиланади:

чет элдаги ваколатхоналар билан ҳисоб-китоблар хорижий давлатларнинг миллий валютасида ва эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилади;

хизмат кўрсатувчи тижорат банки Клуб талабномасида кўрсатилган миқдордаги эркин валюта маблағларининг унинг чет элдаги ваколатхоналари ҳисоб рақамларига ўтказилишини таъминлайди;

Клубнинг чет элдаги ваколатхоналари томонидан амалга ошириладиган сарф-харажатлар Клуб томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида юритилади;

д) Адлия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон велоспорт федерацияси талабномасига мувофиқ, Европа, Осиё давлатларида ҳамда бошқа хорижий давлатларда Клубнинг алоҳида бўлимларини очиш билан боғлиқ, шунингдек, уни қайта рўйхатдан ўтказиш масалаларида Ўзбекистон велоспорт федерациясига амалий ва ташкилий ёрдам кўрсатади.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда Клуб фаолиятини тўлиқ ва самарали йўлга қўйсин, велоспорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоларининг халқаро мусобақаларда иштирок этишларини таъминласин, Клубнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун уни белгиланган тартибда инвентарлар, спорт кийимлари, озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ускуналар, материаллар, зарур тиббий воситалар билан таъминласин.

6. Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) ташкил қилинсин ва унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал велоспортчилар сифатида тайёрлаш ишларини самарали ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудларда велоспорт инфратузилмасини барпо этиш ва кенгайтириш бўйича инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш, бошқа зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш;

велоспорт турларини таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини оширишга кўмаклашиш;

велоспорт турлари бўйича мусобақалар ва веломарафонларни ўтказишга кўмаклашиш, ушбу йўналишда халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик хайрияларини жалб қилиш;

велосипед ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий шароитларни яхшилашга ҳамда юқори спорт натижаларига эришишни таъминлашга қаратилган янги қонунчилик ташаббусларини илгари суриш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш.


7. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 апрель куни қабул қилинган махсус резолюциясига мувофиқ 3 июнь Бутунжаҳон велосипед куни этиб эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ҳар йили 3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолининг турли қатламларини жалб қилиш орқали узунлиги 15-20 километрдан кам бўлмаган веломарафонлар ташкил қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳар йили 1 майга қадар веломарафонларни ташкил қилиш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича дастурларни ишлаб чиқсин ва уларда қуйидагиларни назарда тутсин:

веломарафонларни ўтказишнинг аниқ жойлари ва маршрутларини белгилаш;

веломарафонларни ўтказиш жойларида велосипедларни ижарага олиш (байкшеринг) имкониятларини яратиш;

веломарафонлар ўтказишнинг жойлари ва маршрутлари бўйлаб йўл хавфсизлигини таъминлаш;

фуқаролар, шу жумладан транспорт воситалари ҳайдовчиларини веломарафонлар ўтказиш жойлари ва маршрутлари тўғрисида олдиндан хабардор қилиш, транспорт тирбандликларининг олдини олиш;

веломарафонлар ғолиблари ва совриндорларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш;

веломарафонларда муваффақиятли қатнашган иштирокчиларни профессионал велоспортга жалб қилиш, уларни спорт-таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш;

оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда веломарафонларни кенг ёритиш;

велосипедни оддий, қиммат бўлмаган, ишончли, экологик тоза ва мақбул транспорт тури сифатида кенг тарғиб қилиш;

3 июнь - Бутунжаҳон велосипед куни тўғрисида ахборотни тарқатишга кўмаклашиш.


8. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерациясининг 2022 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:

велоспортнинг шоссе (Road) ва тоғ (MTB) турлари бўйича Тошкент вилоятида "Oqtosh-Chorvoq-Mountain", Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида "Save-Aral" кўп кунлик халқаро велопойгаларини;

велоспортнинг трек (Track) тури бўйича Тошкент шаҳрида "Silk-Road Tashkent", Наманган шаҳрида "Silk-Road Namangan" кўп кунлик халқаро велопойгаларини;

велоспортнинг мотокросс (BMX Racing) тури бўйича Жиззах вилоятида "Zaamin-Cup" халқаро велопойгасини;

велоспортнинг фристайл (BMX Freestyle) тури бўйича Тошкент шаҳрида "Tashkent-Grand Prix" халқаро мусобақасини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ушбу бандда кўрсатилган велопойгалар ва халқаро мусобақага пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича "йўл хариталари"ни тасдиқласин. Бунда, велопойгалар ва халқаро мусобақани ўтказиш билан боғлиқ молиявий харажатларни қоплаш манбалари этиб ҳомийлик, маҳаллий бюджет ва бошқа маблағлар белгиланади;

велопойгалар ва халқаро мусобақада маҳаллий спортчилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро спортчи, тренер ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;

2022 йил 1 январдан бошлаб республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига велоспорт турлари бўйича мусобақалар ва турнирларнинг киритилишини таъминласин ҳамда уларни юқори даражада ўтказиш чораларини кўрсин.


9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) ҳамда Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда қуйидагиларнинг 2022 йил ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини таъминласин:

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида велоспортнинг шоссе (Road) тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган велошоссе спорт мажмуасини қуриш. Бунда, мажмуа халқаро стандартларга жавоб берадиган 50 ўринли ётоқхона, 50 ўринли ошхона, тренажёр зали, тиббий пункт, велосипед таъмирлаш устахонаси, велосипедларни сақлаш хонаси, кийиниш ва ювиниш хоналари ва бошқа зарур инфратузилма объектларидан иборат бўлади, улар зарур замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланади;

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудида велоспортнинг трек (Track) тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган ёпиқ турдаги велотрек спорт иншоотини қуриш. Бунда, иншоот халқаро стандартларга жавоб берадиган 50 ўринли ётоқхона, 50 ўринли ошхона, тренажёр зали, тиббий пункт, велосипед таъмирлаш устахонаси, велосипедларни сақлаш хонаси, кийиниш ва ювиниш хоналари ва бошқа зарур инфратузилма объектларидан иборат бўлади, улар зарур замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланади;

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 12-уй манзилида Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ва Ўзбекистон велоспорт федерацияси маъмурияти биносини барпо этиш. Бунда, мактаб-интернат халқаро стандартларга жавоб берадиган 100 ўринли ётоқхона, 100 ўринли ошхона, 100 ўринли ўқув биноси, 12х24 ўлчамдаги спорт залидан иборат бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда велоспорт бўйича нуфузли халқаро профессионал ва ҳаваскорлар ўртасида спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш мақсадида тегишли манзил ва участкадаги автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича Ўзбекистон велоспорт федерациясининг сўровномалари инобатга олинсин.

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров) мазкур бандда кўрсатилган спорт объектларини инновацион технологияларга асосланган, қиммат бўлмаган, энергия тежовчи ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Д.Хидоятов) Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси билан келишган ҳолда жорий йил якунига қадар велоспортнинг шоссе (Road) тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган велошоссе спорт иншоотини қуриш учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан 0,5 га ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш чораларини кўрсин.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов) Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда жорий йил якунига қадар велоспортнинг трек (Track) тури бўйича республика ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган ёпиқ турдаги велотрек спорт иншоотини қуриш учун Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани ҳудудида тегишли ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш чораларини кўрсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда:

маҳаллий бюджетлар даромадларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан Ўзбекистон велоспорт федерациясининг ҳудудий бўлинмалари учун ҳар йили 40 донадан велосипед ажратсин, шунингдек, велосипедчиларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2 тадан "Дамас" русумли автотранспорт воситаси билан таъминласин;

Ўзбекистон велоспорт федерациясининг ҳудудий бўлинмалари тўлақонли фаолият юритиши учун зарур чораларни кўрсин, шу жумладан уларнинг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашсин;

аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва велоспортни оммалаштириш мақсадида туман (шаҳар) ва вилоят миқёсида ҳаваскорлар ўртасида велопойгаларни мунтазам ташкил қилсин ва ушбу мақсадлар учун тегишли маҳаллий бюджетлардан маблағ йўналтирсин;

ҳар бир ҳудудда ҳаваскор ва профессионал спортчилардан иборат бўлган велоспорт турлари бўйича хусусий клубларни ташкил қилсин.


11. Молия вазирлиги (Т.Ишметов):

а) мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни 2022 йилдан Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин;

б) 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон велоспорт федерацияси томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ, тузилган шартномалар бўйича олинган мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда Клуб фаолиятини сақлаш, унинг моддий-техника базасини шакллантириш билан боғлиқ зарур маблағларни ҳар йили Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Давлат бюджетидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан:

2021 йил 1 октябрга қадар - 10 миллиард сўм;

2022 йилдан бошлаб - ҳар йили зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон велоспорт федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон велоспорт миллий терма жамоаси, спорт-таълим муассасалари, олий таълим муассасаларининг велоспорт турлари бўйича бўлимлар ва Клубнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси, озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ускуналар ва материаллар, велосипедларни ташишга мўлжалланган янги ва ишлаб чиқарилганлигига етти йил тўлмаган махсус автотранспорт воситалари ва тиркамалар 2024 йил 1 сентябрга қадар божхона божидан озод этилсин.

13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "UzReport" ахборот агентлиги мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид телерадиодастурлар, спортчиларнинг профессионал фаолияти ҳақида махсус кўрсатувлар, мақолалар ва видеороликлар тайёрласин, ўтказиладиган брифинг ва пресс-конференцияларни ёритиб борсин.

Кинематография агентлиги ёшларнинг велоспортга кириб келишидан бошлаб уларнинг юқори натижаларга эришиш йўли, нуфузли мусобақалардаги иштироки ва бугунги кундаги ҳаёти тўғрисида қисқа метражли видеофильмлар тайёрланишини таъминласин.


14. Миллий антидопинг агентлиги (Н.Турсунов) бир ой муддатда велоспорт бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи дастурни тасдиқласин ва уни амалга ошириш чораларини кўрсин:

спортчилар ва тренерларни "шаффоф спорт"га тарғиб қилиш;

саломатликни муҳофаза қилиш ва спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан тўғри фойдаланиш борасида спортчилар, тренерларнинг маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш;

спортчиларни антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминлаш;

спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали антидопинг назоратини амалга ошириш.

16. Туризм ва спорт вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Ш.Ш. Махмудов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.О. Касимов, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 сентябрдаги

ПҚ-5251-сон қарорига

1-ИЛОВА



Велоспорт турларини 2021-2022 йилларда ривожлантириш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Амалга ошириш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. ВЕЛОСПОРТ ТУРЛАРИГА ЁШЛАРНИ КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ, УЛАРНИ

АНИҚЛАШ,  ТАНЛАШ ВА САРАЛАБ ОЛИШ (СЕЛЕКЦИЯ) ҲАМДА

ПРОФЕССИОНАЛ СПОРТЧИЛАР СИФАТИДА ТАЙЁРЛАШ

1.

Велоспорт турлари ривожланмаган ҳудудларда ушбу спорт турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ва бошқа ҳудудларда велоспорт турларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омиллар ва муаммоларни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузиш.


2021 йил

сентябрь


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси


2. Велоспорт турлари ривожланмаган ҳудудларнинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятини таҳлил қилиш, спорт-таълим муассасалари ва клубларининг қамрови ва ресурс таъминоти, аҳолининг велоспорт турларига қизиқишини ўрганиш.


2021 йил

октябрь-ноябрь

3. Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ва бошқа ҳудудларда велоспорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори билан тасдиқлаш.


2021 йил

декабрь

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини самарали йўлга қўйиш.


1. Мўйноқ, Ғузор, Уйчи тумани 1-сон, Оқ олтин, Денов, Паркент туманлари, Андижон шаҳар 1-сон, Бухоро шаҳар 1-сон, Жиззах, Шаҳрисабз, Зарафшон, Каттақўрғон шаҳарларидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспортнинг шоссе (Road) тури бўйича бўлимлар ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш.


2. Зомин, Шаҳрисабз тумани 2-сон, Нурота, Янгиқўрғон тумани 2-сон, Самарқанд тумани 2-сон, Ховос, Денов, Бўстонлиқ, Тошлоқ ва Хонқа туманларидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспортнинг мотокросс (BMX Racing) тури бўйича бўлимлар ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш.


3. Барча вилоятлардаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспортнинг шоссе (Road) тури бўйича бўлимлар ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш.


4. Бухоро, Қарши, Навоий, Термиз олимпия захиралари коллежларида велоспорт бўлимларини ташкил этиш.

Бунда, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон велоспорт федерациясига мазкур бандда кўрсатилган туман (шаҳар)ларда жойлашган спорт-таълим муассасаларида очилиши белгиланган велоспорт бўлимлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.


2022/2023

ўқув йилига

қадар

Давлат бюджети маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси


3.

Қуролли Кучлар тизимида велоспортни оммалаштириш.

1. Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари ва ходимлари орасидан сифатли спорт захираси ва мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш.


2. Мудофаа вазирлиги тизимида велоспорт бўлимини ташкил этиш, уни тренер ва спортчи лавозимлари билан тўлдириш, бўлимни халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминлаш.


3. Мудофаа вазирлиги тизимида велоспорт бўлимини ташкил этиш учун Мудофаа вазирлигининг Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказининг амалдаги штатлар жадвалига Мудофаа вазирлиги тизимидаги штатлар бирлиги ҳисобидан қўшимча 12 нафар (6 нафар ҳарбий хизматчи, 6 нафар Қуролли Кучлар хизматчиси, 2 нафар тренер-ўқитувчи) штат бирликларини ажратиш.


2021 йил

декабрь

Ижрочилар маблағлари

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси


4.

Ҳудудларда велоспорт бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.

1. Селекционерларни жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш.


2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли спортчи бўлиб шаклланиши учун спорт-таълим муассасаларига йўналтириш.


3. Спорт-таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш.


2022 йилдан

бошлаб

доимий


Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси


4. Ҳудудлар кесимида барча давлат корхона, муассаса ва ташкилотлари ходимлари ўртасида велоспорт турлари бўйича "Парламент ўйинлари", "Бош вазир кубоги", "Ҳоким кубоги", "Раҳбар кубоги", "Дўстлик спартакиадаси", олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўртасида "Олимпия чўққилари" спорт мусобақаларини ўтказиш.

2022 йилдан

бошлаб

ҳар йили

5. Ҳар бир туман (шаҳар)да "Мактаблар лигаси", "Спорт мактаблари лигаси", маҳалла ўсмирлари ва ёшлари ўртасида "Маҳалла пойгачиси" мусобақаларини тизимли равишда ўтказиш.


Ҳар йили

мартда

6. Велоспортнинг шоссе (Road), трек (Track), мотокросс (BMX Racing) ва фристайл (BMX Freestyle) турларини устувор равишда ривожлантириш бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция) ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.



7. Олий таълим ташкилотлари ўртасида "Талабалар лигаси" велоспорт мусобақасини ташкил этиш.


2022 йилдан

бошлаб

ҳар йили


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

5.

2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига велоспорт турлари бўйича тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш учун зарур чоралар кўриш.

1. Велоспорт бўйича терма жамоага малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.


2022 йилдан

бошлаб


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига ажратилган маблағлар, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

2. Ўзбекистон велоспорт федерацияси томонидан 2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш дастурини ишлаб чиқиш.


2022 йил

январь


3. Дастурга мувофиқ терма жамоа аъзолари учун халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш.


4. Терма жамоа аъзоларини нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.


2022 йилдан

бошлаб

6.

Мактабгача таълим тизимида велоспортни оммалаштириш.

1. Мактабгача таълим тизимида болалар учун велоспорт бўйича тажрибавий таълим дастурларини амалга ошириш.


2. Мактабгача таълим ташкилотлари тизимида болалар веломарафонини ташкил этиш.


3. Юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандумини тузиш.


2021-2022

йиллар

давомида



Ижрочилар маблағлари, грантлар


Мактабгача таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси офиси


II. ВЕЛОСПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ПРОФЕССИОНАЛ ТРЕНЕРЛАР, ҲАКАМЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ, ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ, СОҲАДА

ИЛМИЙ-МЕТОДОЛОГИК БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

7.

Велоспорт турлари бўйича тренерлар тайёрлашни кенгайтириш.

1. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, барча олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида велоспорт турлари бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш.

2. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналишини очиш.


2022/2023

ўқув йилидан

бошлаб


Республика бюджети маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона вилояти ҳокимлиги


8.

Велоспорт турлари бўйича тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрлар ўртасида тажриба алмашиш.


1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида велоспорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


2. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик асосида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда масофавий таълимни ташкил этиш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

3. Ўқув-машқ жараёнига велоспорт кенг ривожланган мамлакатларнинг мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш, кадрларни тажриба алмашиш мақсадида хорижий давлатларга стажировкага юбориш.

2021-2022

йиллар

давомида


9.

Велоспорт турларининг ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий илмий-инновацион технологияларни жорий қилиш, ёш тадқиқотчиларни велоспорт турлари бўйича илмий фаолиятга жалб этиш.


1. Ёш тадқиқотчиларни велоспорт турлари бўйича илмий фаолиятга кенг жалб этиш.


2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ велоспортни ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган лойиҳалар танловини ташкил этиш.


3. Велоспорт турлари билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган ўқув адабиётларини яратиш.


2022/2023

ўқув йилидан

бошлаб


Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

III. ВЕЛОСПОРТ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ УЧУН ЗАРУР ИНФРАТУЗИЛМАНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ, ШУ ЖУМЛАДАН ВЕЛОСПОРТ ТУРЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШ,

КЛУБЛАР ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ТЕРМА ЖАМОАЛАР УЧУН

ЎҚУВ-МАШҚ ЖАРАЁНИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

10.

Таълим муассасаларини велоспорт турлари бўйича давлат ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаш.


1. Спорт мактаблари, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаблари ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг велоспорт турлари бўйича бўлимларини халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси, шунингдек, бошқа зарур воситалар билан таъминлаш.

2022 йил

октябрь


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига ҳамда унинг тизимидаги спорт-таълим муассасаларига бюджетдан 2022 йил учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Велоспорт турлари учун спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ишлаб чиқариш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


2021 йил

ноябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Хорижий тажриба асосида тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш орқали велоспорт турлари учун зарур спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва экипировкасини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш.


2022 йилдан

бошлаб

Тижорат банклари кредитлари, иштирокчилар маблағлари

11.

Велоспорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Маҳалла, туман (шаҳар), шу жумладан ижтимоий объектларни боғловчи велосипед йўлакларини қуриш бўйича яқин муддатга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Бунда:

2021 йил

сентябрь


Ижрочилар маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

велосипед йўлакларини замонавий, энерготежамкор (ҳаракат сенсорлари билан жиҳозланган) ёритиш тизимлари ва ёруғлик қайтарувчи, йўлакларнинг бошланиши, оралиғи ва якунини кўрсатувчи йўл белгилари билан тўлиқ таъминлаш;

велосипед йўлакларини барпо этишда алоҳида ҳаракатланиш имкониятларини яратиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун "тўсиқсиз муҳит" ташкил этиш;

аҳоли сони ва уй-жойларнинг жойлашувини инобатга олган ҳолда, шунингдек, таълим муассасалари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг тегишли ҳудудларида велосипед турар жойларини ташкил этиш;

ижтимоий ва туризм инфратузилмаси объектлари учун велосипед йўлаклари ва велотураргоҳларини қуриш назарда тутилади.


2021-2022

йиллар

давомида


2. Жиззах вилояти Зомин тумани марказидан "Зомин" миллий боғининг кириш қисмидаги дастлабки постга қадар 4П-40 автомобиль йўлининг 5 км қисмида велосипедда сайр қилиш учун велосипед йўлакларини барпо этиш.


2021 йил

сентябрь

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

3. Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Сангзоркўл ҳудудида жойлашган велоспортнинг "мотокросс" (BMX Racing) тури бўйича янги барпо этилган иншоотни топшириш ва қабул қилиш ишларини амалга ошириш, халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминлаш ҳамда Халқаро велосипедчилар иттифоқи (Union Cycliste Internationale) томонидан мажмуани синовдан ўтказиб, сертификациялаш.


2021 йил

октябрь

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

12.

Велоспорт турларини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш.

1. Велосипед йўлаклари инфратузилмасини ривожлантириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг маблағларини жалб қилиш.


2. Велосипед йўлакларини қуришнинг янги схемаларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш.


3. Аҳоли гавжум бўлган жойларда, шу жумладан туризм, маданий мерос объектлари ҳудудида велосипед ижараси (байкшеринг) тармоғини яратиш.


2021-2022

йиллар

давомида



Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


13.

Велоспорт билан шуғулланишни оммалаштириш ва ривожлантириш.


1. Ҳар бир ҳудудда "Велосипед куни" акциясини ташкил этиш.


Ҳар йили

сентябрь


Ижрочилар маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


2. Аҳолига қулай жойларда велосипедлар тўхташ жойи, ижарага бериш ва таъмирлаш пунктлари тўғрисидаги маълумот стендларини жойлаштириш.


2021 йил

октябрь


3. Оммавий велосипед парадларини, велосипед сафарларини ташкил этиш ва ўтказиш.


Велосипед

мавсумининг

очилиши ва

ёпилиши,

таътил кунлари


Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Велоспорт турлари бўйича клублар фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Велоспорт турлари билан шуғулланувчилар ва тренерлар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ шакллантириш мақсадида барча велосипед клубларини хатловдан ўтказиш ва уларнинг ягона электрон базасини шакллантириш.


2021 йил

ноябрь


Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон велоспорт федерацияси




2. Халқаро велосипедчилар иттифоқи (Union Cycliste Internationale)дан Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби базасида велоспортнинг шоссе (Road) турида эркаклар ва аёллар жамоалари турлари бўйича континентал жамоаларини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш.


3. Халқаро велосипедчилар иттифоқи (Union Cycliste Internationale)дан Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби базасида велоспортнинг "трек" (Track) турида эркаклар ва аёллар жамоалари турлари бўйича "Tashkent Track Team" профессионал жамоаларини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш.


2021 йил

декабрь

-

Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси



4. "Tashkent Track Team" профессионал жамоасини Ўзбекистон велоспорт федерацияси талабномаси асосида зарур маблағлар билан таъминлаш.


2021-2022

йиллар

давомида


Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клубига ажратилган маблағлар


Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

15.

Велоспорт турларини ривожлантириш бўйича илғор тажрибалардан келиб чиқиб "Велоспорт туризми" кластерини ташкил этиш.


Қуйидагилардан иборат бўлган "Велоспорт туризми" кластерини ташкил этиш:

биринчи босқичда 2022 йилда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт турлари бўйича ўқув-машғулот йиғинлари ва халқаро рейтинглар даражасидаги мусобақаларни ўтказиш;

ўқув-машғулот йиғинлари ва халқаро рейтинглар даражасидаги мусобақаларга чет эллик спортчилар ва тренерларни жалб қилиш.


2022 йилдан

бошлаб


Бюджет маблағлари, ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги


16.

Ҳудудларни велоспортнинг шоссе (Road), трек (Track), мотокросс (BMX Racing), тоғ (MTB) ва фристайл (BMX Freestyle) турларига ихтисослаштириш.


1. Барча ҳудудларни велоспортнинг шоссе (Road) турига ихтисослаштириш.


2. Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳрини велоспортнинг трек (Track) турига ихтисослаштириш.


3. Жиззах, Навоий, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрини велоспортнинг мотокросс (BMX Racing) турига ихтисослаштириш.


4. Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларини велоспортнинг тоғ (MTB) турига ихтисослаштириш.


5. Тошкент шаҳрини велоспортнинг фристайл (BMX Freestyle) турига ихтисослаштириш.


2021-2022

йиллар

давомида


Бюджет маблағлари, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


18.

Велосипед ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий шароитларни такомиллаштириш ҳамда юқори спорт натижаларини таъминлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш.


Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш ва қуйидаги ҳужжатлар тайёрланишини белгилаш:

йўловчи сифатида таърифланган велосипедчи мақомини йўл ҳаракати иштирокчисига ўзгартириш;

пиёдалар ҳаракатланиши участкаларида велосипед учун йўлаклар ажратиш бўйича давлат стандартини жорий этган ҳолда йўл қурилиши меъёрларига ўзгартиришлар киритиш;

маданий ва табиий мерос объектларида асосий ҳаракатланиш воситалари сифатида велосипедлардан фойдаланган ҳолда экотуризмни ривожлантириш бўйича Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳамда хусусий ташкилотлар таклифи бўйича лойиҳанинг давлат-хусусий шерикчилик асосидаги миллий оператор тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш;

экотуризмни илгари суриш мақсадларида маданий ва табиий мерос объектларида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда миллий ва халқаро даражадаги мусобақаларни ташкил этиш;

дам олиш ва ишга бориб ишдан қайтиб келиш учун велосипедлардан фойдаланиш бўйича ижтимоий реклама концепциясини кенг тарғиб этиш;

вазирлик, идора ва ташкилотлар атрофида велосипедлар учун тўхташ жойларини ташкил қилувчи иш берувчиларни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш;

таълим муассасалари атрофида велосипедлар учун тўхташ жойларини ташкил этиш, шунингдек, велосипедлардан фойдаланувчи ўқувчи ва талабалардан иборат велоклубларни тузишни рағбатлантириш тизимини яратиш;

тижорат банклари ва лизинг компаниялари томонидан фуқаролар ва ташкилотлар томонидан велосипедлар харид қилинишини молиялаштиришни кенг йўлга қўйиш;

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудида 2023 йилда Халқаро велосипедчилар иттифоқи (Union Cycliste Internationale) ва хусусий ташкилотларнинг "Бутунжаҳон велосипедчилар марказининг Ўрта Осиё филиали"ни ташкил этиш.


2021 йил

ноябрь

Бюджет маблағлари, инвесторлар, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


IV. ВЕЛОСПОРТ ТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР БИЛАН РАҚОБАТ

ҚИЛА ОЛАДИГАН ДАРАЖАГА ЕТКАЗИШ, ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА

МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА МУСОБАҚАЛАРНИ ЎТКАЗИШ

19.

Халқаро велосипедчилар иттифоқи, Осиё велосипед спорти конфедерацияси ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг велоспорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бу борада манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Халқаро велосипедчилар иттифоқи, Осиё велосипед спорти конфедерацияси раҳбари ва раҳбари ўринбосари лавозимларига мамлакатимиздаги велоспорт турлари бўйича етук мутахассис, спортчи ва тренерлари орасидан номзодларни илгари суриш.


2. Хорижий давлатлар велоспорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бунда ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

2021 йилдан

бошлаб


Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

V. ВЕЛОСПОРТ ТУРЛАРИНИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА, ШУ ЖУМЛАДАН

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

21.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали велоспорт турларини кенг тарғиб қилиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:


Ишлаб

чиқиш ва

тасдиқлаш -

2021 йил

сентябрь


Ижрочилар маблағлари


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт" телеканалида велоспорт турлари бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида "Велоспорт" махсус рукнини ташкил қилиш;

ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида велоспорт турларини кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш;

машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш;

таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва намойиш этиш;

спорт журналистларининг велоспорт ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш.


Амалга

ошириш -

2021-2022

йиллар

давомида

2. Ўзбекистон велоспорт федерациясининг веб-сайтини янгилаш, маълумотларни кўпайтириш, видеороликларни жойлаштириш, унинг ижтимоий тармоқлар ва видеохостинглардаги саҳифасини очиш.


2021 йил

октябрь


Ўзбекистон велоспорт федерацияси маблағлари


Ўзбекистон велоспорт федерацияси


3. Ўзбекистонда велоспортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни жаҳон бўйлаб тарғиб қилиш бўйича роликлар тайёрлаш ва Entertainment and Sports Programming Network, Sky Sports, Setanta Sports, Fox Sports, Euronews, Eurosport, CNN каби етакчи хорижий оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш.


2021 йил

декабрь

Ҳомийлик, ижрочилар ва бюджет маблағлари

Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


22.

Велоспорт турларини янада оммалаштириш, таниқли спортчилар ҳаёти ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш.


1. Велоспорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш, таниқли спортчилар ҳаёти ҳақида бадиий фильм ишлаб чиқариш.


2. "Олимпия сари йўл" ҳужжатли фильм ишлаб чиқариш.


2021-2022

йиллар

давомида


Ижрочилар маблағлари

Кинематография агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, кинокомпаниялар

23.

Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузуридаги Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби фаолиятини қўллаб-қувватлаш.


1. Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузуридаги Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клубига ҳомий ташкилотларни бириктириш.


2. Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клубига нуфузли халқаро спорт тадбирлари, мусобақаларда бириктирилган ҳомий ташкилотлар фаолиятини тарғибот-ташвиқот қилиш ва PR-реклама хизматларини кўрсатиш.


2021-2022

йиллар

давомида


Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзчармсаноат" уюшмаси


     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 24 сентябрдаги

ПҚ-5251-сон қарорига

2-ИЛОВА



Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгаши

ТАРКИБИ

1. Т.К. Нарбаева

-

Олий Мажлис Сенати Раиси - Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси, Кенгаш раиси


2. А.А. Абдухакимов

-

Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири, Кенгаш раиси ўринбосари


3. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


4. А.Ҳ. Камилов

-

ташқи ишлар вазири


5. Р.Қ. Давлетов

-

адлия вазири


6. Т.А. Ишметов

-

молия вазири


7. Б.И. Закиров

-

қурилиш вазири


8. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


9. А.В. Шин

-

мактабгача таълим вазири


10. Ш.Х. Шерматов

-

халқ таълими вазири


11. А.Х. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


12. А.Қ. Каримов

-

туризм ва спорт вазири ўринбосари


13. Н.Б. Турсунов

-

Миллий антидопинг агентлигибош директори


14. Р.М. Шаабдурахманов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси


15. М.М. Ташходжаев

-

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси


16. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


17. К.Б. Ўринбойхўжаев

-

Ўзбекистон велоспорт федерацияси бош котиби, Кенгаш котиби


            

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 сентябрь




























































Время: 0.2132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск