ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021 й. 600-сон "Ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2021 й.

N 600




ЁНҒИН-ҚУТҚАРУВ СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарорига мувофиқ мамлакатимизда ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ҳамда инфратузилмани яратиш, ушбу спорт тури бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш, қутқарувчиларнинг жисмоний ва касбий маҳоратини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар этиб белгилансин:

қутқарувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва касбий маҳоратини изчил ошириб бориш;

ёшлар орасида ёнғин-қутқарув спортини оммалаштириш, истеъдодли спортчиларни саралаб олиш ва миллий терма жамоа заҳирасини шакллантириш;

замонавий спорт иншоотларини барпо этиш ҳамда спорт техникалари ва анжомлари билан тизимли таъминлаш орқали ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш бўйича илғор жаҳон тажрибасини муттасил ўрганиб бориш ва амалиётга кенг жорий этиш.


2. Қуйидагилар:

2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастури 1-иловага мувофиқ;

2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. 2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш дастуридаги (кейинги ўринларда - Қурилиш дастури) объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Капитал қурилиш ва таъмирлаш бошқармаси - буюртмачи этиб;

бош лойиҳа ташкилотлари ва бош пудрат ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


4. Белгилансинки, 2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, асосланган ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотларининг вакиллари ҳамда донор мамлакатларнинг кредит ва грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда Қурилиш дастурида назарда тутилган марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари кўрсаткичларини ҳар йили аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, 2021-2025 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда инобатга олсин.


6. Фарғона вилояти ҳокимлиги ёнғин-қутқарув спорти мажмуасини қуриш учун икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида белгиланган тартибда ер участкасини ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги буюртмачи ва лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

доимий равишда ёнғин-қутқарув спорти бўйича миллий терма жамоанинг жаҳон ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида хорижий давлатларнинг мазкур спорт тури бўйича иқтидорли тренерларини таклиф қилиш, улар иштирокида миллий терма жамоа тренерлари ва терма жамоага номзод спортчилар билан амалий маҳорат сабоқлари ҳамда намунали ўқув-йиғинларини ўтказишни ташкил этсин;

қутқарувчи касбини ёшлар орасида оммалаштириш, шунингдек, миллий терма жамоага муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида ёнғин-қутқарув спорти бўйича халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқли деб топилган тақдирда, имтиёз (якуний суҳбатсиз) асосида ишга қабул қилиш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг таклифига мувофиқ ёнғин-қутқарув спорти бўйича ҳар йили бўлиб ўтадиган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига киритилишини таъминласин;

ёнғин-қутқарув спорти бўйича миллий терма жамоаларни шакллантириш, шунингдек, ушбу спорт тури бўйича ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш учун спорт майдонларини ажратишда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига яқиндан амалий ёрдам берсин.

Белгилаб қўйилсинки, ёнғин-қутқарув спорти бўйича республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг аҳоли ўртасида соғлом-турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда жисмоний тарбия билан шуғулланишни ташкил этишда вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга кўмаклашиш мақсадида ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларини вазирликнинг тасдиқланган ҳисоб-китоблари бўйича юридик шахсларга шартнома асосида, шунингдек, фуқароларга нақд пул ва нақдсиз пул шаклида фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қурилиш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ижросини таъминлаш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида спортнинг минифутбол, баскетбол, волейбол, бадминтон ва бошқа турларига мўлжалланган кўптармоқли намунали типдаги спорт мажмуасини 2021-2022 йилларда қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур намунали типдаги спорт мажмуасини 2021-2022 йилларда қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сон қарорига мувофиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қўшимча маблағ ажратилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорти бўйича ўтказиладиган барча мусобақалар ва ушбу йўналишдаги тарғибот роликларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 сентябрдаги

600-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг

моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

ДАСТУРИ

Т/р

Асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг номи

Ўлчов

бирлиги


Жами


Ииллар бўйича


2022 йил


2023 йил


2024 йил


1.

4 қаватли ўқув-машқ минораси подиуми билан (йиғиладиган)


дона

10

3

3

4

2.

Титан илгакли спорт ишғол қилиш нарвони (йиғиладиган)


дона

112

38

37

37

3.

Титан илгак (спорт ишғол қилиш нарвони учун)


дона

140

50

45

45

4.

Спорт ёғоч нарвони (йиғиладиган)


дона

112

38

37

37

5.

Спорт уйчаси


дона

28

10

9

9

6.

Спорт буми (созланадиган)


дона

56

20

18

18

7.

Спорт девори (эркаклар учун) 2x2 м. (трансформер)


дона

56

20

18

18

8.

Спорт девори (аёллар учун) 0,7x2 м. (трансформер)


дона

56

20

18

18

9.

Хавфсизлик сеткаси (4 та йўлакка мўлжалланган)


дона

28

10

9

9

10.

Спорт нишони


дона

56

20

18

18

11.

Ёнувчи суюқликни ўчиришга мўлжалланган махсус идиш (протвеннь)


дона

56

20

18

18

12.

Жанговар ёйилиш тури учун сув сиғими


дона

28

10

9

9

13.

"СТАРТ-ФИНИШ" электрон ҳисоблаш ускунаси


дона

3

1

1

1

14.

РТ-70 русумли уч ёқлама сув айиргичи


дона

56

20

18

18

15.

Ёнғин ўчириш дастаги, шторц улагичли (жанговар ёйилиш учун)


дона

112

38

37

37

16.

Алюминли старт колодкаси


дона

112

38

37

37

17.

Спортчилар камари


дона

140

50

45

45

18.

Спортчилар дубулғаси


дона

140

50

45

45

19.

77 мм диаметрли ёнғин ўчириш енги


дона

1120

380

370

370

20.

51 мм диаметрли ёнғин ўчириш енги


дона

1400

500

450

450

21.

РТ-70 русумли спорт уч ёқлама сув айиргичи (эстафета учун)


дона

112

38

37

37

22.

Спорт ёнғин ўчириш дастаги (эстафета учун)


дона

112

38

37

37

23.

51 мм диаметрли ёнғин ўчириш енги (эстафета учун)


дона

140

50

45

45

24.

"ОП-5" русумли ёнғин ўчиргич


дона

560

200

180

180

25.

Сув сўрувчи енг, шторц улагичли (жанговар ёйилиш учун)


дона

56

20

18

18

26.

Сув сўрувчи енг сеткаси, шторц улагичли (жанговар ёйилиш учун)


дона

28

10

9

9

27.

Сув конистраси, 20 литр ҳажмли (жанговар ёйилиш учун)


дона

280

100

90

90

28.

Тренажёрлар жамланмаси


дона

7

2

2

3

29.

Татами (м.кв.)


дона

500

150

150

200

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 сентябрдаги

600-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларини

янгидан қуриш ва реконструкция қилиш

ДАСТУРИ

Т/р

Ҳудуд номи


Лойиҳа бўйича жами

объектлар сони


Янгидан қуриш ва реконструкция

ишлари учун марказлашган капитал

қўйилмалар прогнози

(млн. сўм)


2022 йилда


2023 йилда


2024 йилда


Янги қурилиш

1.

Фарғона вилояти


1



5 250,0

Реконструкция

2.

Қорақалпоғистон Республикаси


1


2 250,0


3.

Бухоро вилояти


1

2 250,0



4.

Жиззах вилояти


1


2 250,0


5.

Қашқадарё вилояти


1



2 250,0

6.

Навоий вилояти


1



2 250,0

7.

Сурхондарё вилояти


1



2 250,0

8.

Хоразм вилояти


1

2 250,0



Жами йиллар бўйича


8

4 500,0

4 500,0

12 000,0

       

Изоҳ. Янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг якуний қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда ўтказилган тендер (танлов) натижаларига кўра аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 25 сентябрь


















































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск