ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Давлат солиқ қўмитасининг 15.09.2021 й. 2021-36-сон, Давлат божхона қўмитасининг 09.09.2021 й. 01-02/15-43-сон, Марказий банк Бошқарувининг 11.09.2021 й. 22/2-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.09.2021 й. 2467-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2021 й.

N 2467-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.09.2021 й.

N 2021-36


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

09.09.2021 й.

N 01-02/15-43

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.09.2021 й.

N 22/2


ҚАРОРИ



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта

операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги

юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 637-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22 ва 7/4-сон қарори (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш.Д. Кудбиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

М.Б. Азимов

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

          





Қарорга

ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта

операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги

юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимидан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси объектлари тармоғи орқали юборилади ҳамда белгиланган назорат муддатларида етказиб берилган ҳисобланади".


2. 4-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Юридик ва жисмоний шахслар томонидан

валюта операциялари амалга оширилишининг

асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб

бориш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Жисмоний шахсларнинг амалга оширилиши асосланмаганлиги

белгилари мавжуд бўлган валюта операциялари тўғрисида

20__ йил ___ ___________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

Т/р

Жисмоний

шахснинг

Ф.И.О.


Жисмоний шахснинг

паспорт ёки идентификация

ID-картаси маълумотлари


Жисмоний

шахснинг

шахсий

идентификация

рақами


Жисмоний

шахснинг

яшаш жойи


Ўтказманинг

миқдори

(сўмда)


Ўтказманинг

санаси


Паспорт

серияси ва

рақами ёки

идентификация

ID-картасининг

рақами


Паспорт ёки

идентификация

ID-картаси

қачон ва ким

томонидан

берилган


1

2


3


4

5

6

7

8








жадвалнинг давоми

Келиб

тушган валюта

маблағларининг

суммаси


Келиб

тушган валюта

маблағларининг

санаси


Хорижий

валюта коди


Маблағни

олувчи ёки

жўнатувчининг

номи


Ўтказма тури

(банк ўтказмаси ёки

пул ўтказмаси (пул

ўтказмаси агенти

кўрсатилсин)


Изоҳ


9


10


11


12

13

14





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 сентябрь














































Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск