Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Юридик шахсларга солиқ солиш / Умумбелгиланган солиқлар / ҚҚС / Имтиёзлар /

Ноль ставкали ҚҚСни қачон қўллаш мумкин (СБХ, 41-сон 2021 йил 12 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



НОЛЬ СТАВКАЛИ ҚҚСни ҚАЧОН

ҚЎЛЛАШ МУМКИН


Ноль ставкали ҚҚС солинганда:

q бундай ставка бўйича ҚҚС солинадиган реализация айланмасига ҚҚС ҳисобланмайди;

q бундай айланмада фойдаланиш учун харид қилинган товарлар ва хизматлар бўйича "кирувчи" ҚҚС ҳисобга олинади.

Шундай қилиб, ҳисобга олиш мақсадида реализация бўйича "ноль" ставкали айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади.

Ноль ставкали ҚҚСни қуйидагиларни реализация қилишда қўлланг:

q товарлар экспортида;

q илгари қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган товарларни;

q божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган (ҳосил бўлган) товарлар (қайта ишлаш маҳсулотлари, чиқиндилар ва (ёки) қолдиқлар)ни;

q божхона ҳудудида қайта ишлаш учун божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларни;

q чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан то Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;

q халқаро ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;

Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилган ашё-анжомларни. Ушбу ҳолатда ҳаво кемаларидан рисоладагидек фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари ашё-анжомлар деб эътироф этилади;

q сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан бундай хизматлар уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан аҳоли номидан, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Мудофаа вазирлигининг ва Миллий гвардиянинг бўлинмалари томонидан сотиб олинганда;

q уларни сотиб олишга ваколатли органга қимматбаҳо металларни, агар ушбу металларни ишлаб чиқарувчиси бўлсангиз (СК 260, 264-м.).


Ноль ставкали ҚҚС фақат товар (хизмат)лар реализация жойи Ўзбекистон деб эътироф этилган ҳолатларда қўлланилади. Реализация қилиш жойи СКнинг 240 ва 241-моддаларига асосан аниқланади.


Алоҳида ҳолатларда ноль ставкали ҚҚС харидорга у 15% ставка бўйича етказиб берувчиларга тўлаган солиқни қоплаш (қайтариш) йўли билан қўлланилади (СК 264-м. 1-қ.).

Бундай тартиб товар(хизмат)лар қуйидагича сотиб олинса амал қилади:

q чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун;

q Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида товарларни (хизматларни) сотиб олаётган солиқ тўловчилар томонидан, агар битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса.


Ноль даражали ҚҚСни ушбу солиқдан озод этиш ҳолати билан адаштирманг:

Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган айланма

Солиқ солишдан озод этилган айланма


q Ҳисобга олиш мақсадида солиқ солинадиган айланмага

...
Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск