ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2021 й. 641-сон "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2021 й.

N 641




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ УРУҒЧИЛИГИГА

ОИД АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасини самарали тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

уруғликлар етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда уруғлик қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича танлов эълон қилиш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан танловда иштирок этиш ва талабгорлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, танлов ўтказиш ҳамда уруғлик қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ҳуқуқини тақдим этиш тартибини назарда тутувчи Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

уруғлик учун етиштирилган бошоқли дон экинлари навларига устама ҳақ тўлаш, уруғлик бошоқли дон етиштириш миқдорини аниқлаш, уруғлик бошоқли дон етиштириш учун шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини, шунингдек, нав оригинаторлари, илмий-тадқиқот институтлари, селекционерлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларнинг мажбуриятларини назарда тутувчи Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

уруғлик майдонларидаги қишлоқ хўжалиги экинларининг нав тозалигини, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўт билан зарарланганлигини аниқлаш, уруғлик етиштириш учун яроқли деб топилган майдонларда етиштириладиган ҳосил ҳажмини аниқлаш ва апробация далолатномаларини расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

уруғлик донни қабул қилиш, уни белгиланган стандарт талаблари асосида тозалаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш, уруғлик донни омборларда сақлаш ва сифатини назорат қилиш ҳамда экиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига етказиб бериш тартибини назарда тутувчи Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

уруғлик пахтани қабул қилиш, уни қабул масканларида сақлаш, пахта тозалаш корхоналарига ташиш ҳамда белгиланган стандарт талаблари асосида сақлаш ва қайта ишлаш, уруғлик чигитни белгиланган талаблар асосида саралаш, дорилаш ва қадоқлаш, омборларда сақлаш ва сифатини назорат қилиш ҳамда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига экиш учун етказиб бериш тартибини назарда тутувчи Уруғлик пахта хомашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 10 февралга қадар қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини ҳажми, сифати, селекция нави ва авлодлари бўйича маълумотларни юритишда, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                      А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 октябрдаги

641-сон қарорига

6-ИЛОВА



Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб

чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда

уруғлик пахта хомашёси етиштиришни молиялаштириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўргартириш ва қўшимчалар

1. 5-банддаги "иловада" сўзи "1-иловада" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 16-банднинг "б" кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказиладиган устамаларни тўлаш бўйича уруғлик чигит тайёрловчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилади.

Устамаларнинг ҳисоби ушбу Низомга 2-иловада келтирилган ҳисобот шакллари асосида ҳисобланади ва тўланади";

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Илованинг илова белгисидаги "илова" сўзи "1-илова" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:

"Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик

ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган

майдонларда уруғлик пахта хом ашёси

етиштиришни молиялаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



________туманидаги ________ МЧЖда 20___ йил

пахта ҳосилидан тайёрланган уруғлик чигит учун

уруғчиликда иштирок этган барча субъектларга

тўланадиган устама ҳақлари тўғрисида

ҲИСОБ-ДАЛОЛАТНОМА


минг сўм

Т/р

Уруғ

лик

пах

та

етиш

тир

ган

кор

хона

но

ми

Пах

та

нинг се

лек

ци

он

на

ви

Пах

та

нинг

на

ви

ва

син

фи

Пах

та

тола

си

нинг

ти

пи

Уруғ

лик

чи

гит

нинг

реп

ро

дук

ция

си

(ав

ло

ди)

Уруғ

лик

пах

та

нинг

кон

ди

ци

он

ваз

ни

(тн)

Иш

лаб

чиқа

рил

ган

уруғ

лик

чи

гит

Со

тил

ган

уруғ

лик

чи

гит

га

тўғ

ри

кела

ди

ган

пах

та

Серти

фикатга

мос

келиши

бўйича

таҳлил

нати

жала

ри

Со

тил

ган

уруғ

лик

чи

гит

(тн)

Шу

жум

ладан

Ф

о

и

з

и

1 тн

уруғ

лик

пах

та

нинг

ха

рид

нар

хи,

сўм

Ха

рид

нар

хи

бўйи

ча

пах

та

хом

ашё

си

нинг

қий

ма

ти

(минг

сўм)

Тўлана

диган

устама

мик

дори

Биринчи босқичда ҳисоб

ланган устама (минг сўм)

Ха

рид

қи

лиш

дав

рида

хў

жа

лик

ка

тў

лан

ган

уста

ма

(минг

сўм)

2-босқичда

ҳисобланган ва

тўланиши лозим

бўлган

устама ҳақи

Жа

ми

50 %

уста

ма

Шундан

т

о

н

н

а

ф

о

и

з


сер

ти

фи

кат

лаш

сана

си

нар

хи,

сўм

сер

ти

фи

ка

ра

қа

ми

чи

гит

нинг

унув

чан

лик

син

фи

Тукли

(Сертифи

катланган)

чигит

Тук

сиз

лан

ти

ри

либ

жа

ми

со

тил

ган

тук

ли

уруғ

лик

чи

гит

Шундан

ф

о

и

з

сўм

ма

минг

сўм

Уруғ

чи

лик

хў

жа

лик

лар

га

40%

Инс

ти

тут

ори

гина

тор

ла

рига

30%

Пах

та

тоза

лаш

кор

хо

нала

рига

10 %

"Уруғ

чи

лик

ни

ри

вож

лан

ти

риш

мар

кази"

ДКга

20 %

Тук

сиз

(Сер

ти

фи

ка

тан

ган)

чи

гит

Со

тил

ган

тук

сиз

(Сер

ти

фи

кат

лан

ган)

чи

гит

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

Асосий уруғлик фонд

1





























Жами:





























Захира уруғлик фонд

1





























Жами:





























Жами " __ "

таш

килот

бўйича





























Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

_____________________

(имзо)

____________________

Ф.И.О

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш" ДУК вилояти филиали бошлиғи

_____________________

(имзо)

____________________

Ф.И.О

Уруғчиликни ривожлантириш маркази ДК вилояти бошқармаси бошлиғи

_____________________

(имзо)

____________________

Ф.И.О

"________________" МЧЖ раҳбари

_____________________

(имзо)

____________________

Ф.И.О

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 октябрь

































Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск