ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 21.10.2021 й. 16-мҳ-сон "Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.10.2021 й. 2231-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.10.2021 й.

N 2231-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

21.10.2021 й.

N 16-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган

васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 7-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сон "Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 25 майдаги 111-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2231, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон) билан тасдиқланган Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 7-бандида:

учинчи хатбошидаги "миллий паспорт" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ҳарбий билетлар" деган сўзлар "ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"чет эл фуқароларининг шахси - уларнинг миллий паспорти (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;";

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                         Р.К. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 октябрь



















































Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск