Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 28.09.2021 й. 10-сон "Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.10.2021 й. 2791-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.10.2021 й.

N 2791-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

28.09.2021 й.

N 10


БУЙРУҒИ



"Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор

юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон "Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2016 йил 27 апрелдаги 34-сон "Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2791, 2016 йил 24 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 245-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                       Ф. Умаров






Буйруққа

ИЛОВА



"Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор

юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон "Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман".


2. Иловада:


1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон "Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартибини белгилайди.";


2) 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "ерни рўйхатга олиш" деган сўзлар "ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "инвентаризация қилиш" деган сўзлар "хатловдан ўтказиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри - кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона ахборот маълумотлар базаси;";


3) 2-банддаги "участкасини рўйхатга олиш" деган сўзлар "участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер кадастрига доир ахборот Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (бундан буён матнда Давлат кадастрлари палатаси деб юритилади) унинг ҳудудий бошқармалари маълумотлар базасида шакллантирилади ва улар томонидан манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг мурожаатларига мувофиқ берилади";


5) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри;";


6) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ер кадастрига доир ахборотни унинг шакллантирилишига, сақланишига, янгилаб борилишига ва турига қараб фойдаланувчиларга қуйидаги ташкилотлар тақдим этади:

а) Давлат кадастрлари палатаси томонидан республика бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида бериладиган ахборот:

ер турлари бўйича ерларнинг тоифалари кесимида ер фонди;

қишлоқ хўжалиги ерларининг бонитет баллари;

қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати.

б) Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тегишли ҳудудлари бўйича туманлар (шаҳарлар) кесимида бериладиган ахборот:

ер турлари бўйича ерларнинг тоифалари кесимида ер фонди;

ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги ахборот;

ер участкасининг ер турлари бўйича майдони, қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ва норматив қиймати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ туман (шаҳар) ер кадастри дафтаридаги ахборот;

кадастр йиғмажилдидаги ер участкасининг тавсифи ва бошқа хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар."


7) 10-бандда:

учинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига ва "Давергеодезкадастрга" деган сўзлар "Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар сўралаётган ер кадастрига доир ахборот Давлат кадастрлари палатаси ёки унинг бошқа ҳудудий бошқармасида мавжуд бўлса, мурожаатномани қабул қилган ташкилот уни тегишли ташкилотдан сўраб олади ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахсга тақдим этади";


8) 20-банддаги "мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг" деган сўзлар "мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 октябрь




































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск