ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Нафақаларни тайинлаш ва тўлашда умумий қоидалар /

Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.10.2021 й. 654-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 октябрдаги

654-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий

ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали

аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар

болалари учун нафақа ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ) орқали аниқлаш ҳамда уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа (кейинги ўринларда - болалар нафақаси) ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни (кейинги ўринларда - моддий ёрдам) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - оиланинг 18 ёшга тўлган ва фарзанди бор 18 ёшга тўлмаган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлганчет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими - идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими;


маълумотнома - "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиладиган, QR-кодга эга бўлган маълумотнома.

4. Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади.

Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.

Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган болалар эгизак бўлса, уларнинг бири ёши 3 ёшгача бўлган кичик бола, кейингилари мос равишда иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ҳисобланади.


5. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар "Ягона реестр" АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.


6. Туман (шаҳар)ларнинг маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.



2-БОБ. ОИЛАНИ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ДЕБ

ЭЪТИРОФ ЭТИШ ВА УЛАРГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ

ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТАЙИНЛАШ ШАРТЛАРИ


7. Оила:

2021 йилнинг 1 сентябридан - оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда;

2022 йилдан бошлаб - оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Бунда оиланинг даромадлари кам таъминланганлик мезонига мувофиқлигини аниқлашда минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори Статистика агентлиги томонидан расман эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим этилган аризаларга қўлланилади.

8. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.


9. "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонунчилик ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган тартибда бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга ҳақлидир.

10. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади ва тўланади.


11. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.

Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, 18 ёшга тўлган, ўз оиласига эга бўлмаган (ота-онаси, улардан бири ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) боласи ёки оиланинг фарзандликка олинган боласи ёхуд васийликка олинган шахслар) ариза берувчи бўлиши мумкин.


12. Ҳар бир оила томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун ариза топшириш ва "Ягона реестр" АТга киритиш бир ойда бир марта амалга оширилади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни янги муддатга тайинлаш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойда берилади. Такрорий мурожаатлар умумий белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



3-БОБ. БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ

ЁРДАМ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


13. Кам таъминланган деб эътироф этилганоилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.


14. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.


15. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси бўлими) бошлиғининг номига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID-карталари (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);

чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);

болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси илова қилинади;

Оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари, аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, боғ ва деҳқон хўжалик ерлари, ижарасидан ёки бошқа фаолиятдан олинган даромад ушбу оилага келиб тушадиган нотурар жойлари тўғрисида ушбу Низомга 3а-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумот;

ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан "Ягона реестр" АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ушбу Низомга 3б-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза.

Бунда бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзоларининг ҳақиқийлиги учун ариза берувчи жавобгар бўлади. Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилади.

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.

Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар қўшимча беш кун ичида, бироқ ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши шарт.


16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркибини ҳамда улар аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлигини ариза берилган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида, бироқ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 18-санасига қадар ўрганиб чиқади.

Ариза берувчининг оила таркиби тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумот фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тасдиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар беш кунда камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ариза ва тақдим этилган зарур ҳужжатларни ҳамда оиланинг таркиби тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар рўйхатига асосан ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этилади.


17. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасига қадар "Ягона реестр" АТга киритилади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар 1 йил давомида Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларида сақланади.


4-БОБ. БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМ

ОЛИШ УЧУН АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


18. Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади.


19. Оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёхуд тайинлашни рад этиш "Ягона реестр" АТ орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.


20. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган мезондан ошганда;

б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк ва ер участкаси ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жойлари мавжуд бўлганда.

Ушбу Низомга 3а-иловага мувофиқ олинган маълумотлар бўйича ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган бир ва ундан ортиқ даромад олиб келувчи нотурар жойлари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки ушбу Низомга 3а-иловадаги шакл бўйича маълумотномага мувофиқ ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:

ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берилган ойда бозор қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ суммани ташкил этувчи қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (эри (хотини) ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланганда;

з) болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан такрорий ариза ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда тақдим этилганда. Бунда такроран тақдим этилган ариза "Ягона реестр" АТга киритилгандан сўнг ариза кўриб чиқилмасдан, аризачига рад жавоби аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабар орқали мобил телефон рақамига жўнатилади;

и) оилада камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

к) оиланинг охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси томонидан камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ марта) рад этилган ҳолларда;

л) расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда.

Ушбу қоида қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

бола уч ёшга тўлгунига қадар парвариш қилаётган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);

таълим муассасаларида ўқиётганларга (таълимнинг кечки ва сиртқи шакллари бундан мустасно);

ишламайдиган пенсионерларга, давлат пенсияси тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача шахсларга;

2024 йил 16 августга қадар ариза тақдим этган аризачи ёки оила аъзолари номига расмийлаштирилган томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган фақат битта оила аъзосига;

18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган, шу жумладан, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган ҳолда отасига), оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганларга;

чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларига;

суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида бўлганлиги муносабати билан оилада бўлмаган аъзоларига;

оиланинг чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган аъзоларига;

боласини ёлғиз тарбиялаётган ёлғиз оналар (оталар)га ҳамда никоҳи бекор қилинган аёлларга;

расмий даромад манбаларига эга бўлмаган "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ушбу бўлим томонидан касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилган шахсларга;

тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосига нисбатан. Бунда 2024 йил 16 майдан бошлаб тақдим этилган аризалар бўйича аризачи ёки оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон оила аъзоси бўлганда ушбу қоида қўлланилади;

руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турган оила аъзоларига нисбатан;

м) 2024 йил 16 июлдан бошлаб ариза тақдим этган ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фақат Солиқ қўмитасининг фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларида иш ҳақи тўғрисида маълумотлари мавжуд, бироқ унинг меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобда турмаганда.

Мазкур бандда кўрсатилган мезонлар асосида болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига хабар "Ягона реестр" АТ орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон шаклда (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юборилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар Солиқ қўмитасининг "Ягона реестр" АТ томонидан электрон сўров юборилган кунда ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган (тўлиқ) миқдорда ижтимоий солиқ тўланганда ҳисобга олинади.

Мазкур банднинг фақат "к" кичик банди асосида болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш рад этилган оилалар "Ягона реестр" АТ орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилади. Бунда оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланмайди, бироқ мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома тақдим этилади.

Боласини ёлғиз тарбиялаётган ёлғиз оналар (оталар) ҳамда никоҳи бекор қилинган аёллар тўғрисидаги маълумотлар Адлия вазирлиги "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимидан олинган электрон маълумотларга асосан аниқлаштирилади.

21. Ариза берувчининг ушбу Низомнинг 7 ва 20-бандларига мувофиқ болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга ёки эга эмаслиги "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ва аризачи томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан аниқланади.

Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ариза берувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади. Ушбу маълумотлардан фойдаланиш ваколати Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасининг буйруғи билан расмийлаштирилган масъул ходимга берилади.



5-БОБ. ОИЛАНИНГ БИР АЪЗОСИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИГАН

ЎРТАЧА БИР ОЙЛИК ДАРОМАД ҲАЖМИНИ АНИҚЛАШ


22. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ёки иқтисодий аҳволи ўзгариши қайта ўрганилаётган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин (ёки уларнинг бири) ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), ёлғиз оналар (оталар) киритилади.

Бунда тўлиқ давлат таъминотидаги болалар, тарбиялаш учун оилага қабул қилинган (патронат тартибида) болалар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган шунингдек, суд қарорига асосан бедарак йўқолган деб топилган шахслар ёки расман никоҳи бекор қилинмаган алимент тўлаётган эр (хотин) оила таркибига киритилмайди.

23. Бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;

мулкий даромадлар;

олинган алиментлар. Бунда, фуқаро томонидан тўланган алиментлар суммаси оиланинг жами даромадидан чиқариб ташланади;

якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;

пул тушумлари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари ва бошқалардан олинган пул ўтказмалари суммаси. Бунда хорижий валютада олинган пул ўтказмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Ягона реестр" АТ томонидан электрон маълумот олинган кундаги белгиланган курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобга олинади;

Ариза берувчи ва оила аъзосининг ҳар бир корхона устав фондидаги улуши, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашганлик учун шахсга тўланган меҳнат ҳақи;

тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан, штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш, тадбиркорликка ўқиш харажатларини тўлаш ва кредитни олиш чоғида суғурта полиси ҳақини тўлаш ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғликлар, кўчатлар, суғориш воситалари олиш учун меҳнат органлари томонидан ажратилган субсидияларни олган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;

пенсиялар ва нафақалар (ушбу Низомда белгиланган тартибда оила олаётган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам, ногиронлик бўйича нафақа, ногиронлик бўйича нафақа суммаси доирасидаги ногиронлик пенсияси (ногиронлик пенсия миқдоридан зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори чегириб ташланади), боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ва ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга бўлган шахсларга нафақа, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа, таълим муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар, меҳнат органлари томонидан ишсиз фуқароларга тайинланадиган ва тўланадиган моддий ёрдам, меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида тўланган стипендия бундан мустасно);

томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад;

чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.

Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар амалда ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунига қадар).

24. Якка тартибдаги тадбиркорлик ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими фаолиятидан олинган даромадни аниқлашда (якка тартибдаги фаолият маълум муддатга тўхтатилган давр бундан мустасно) даромад аниқланаётган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган бир ойлик суммасининг ўн баравари миқдорига тенг бўлган, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.

Агар электрон ахборот алмашинуви орқали олинган маълумотларда чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолият турини амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари миқдори аниқланмаса ёки ўтказмалар миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридан кам бўлса, у ҳолда оиланинг бир ойлик ўртача жами даромадини аниқлаш учун оиланинг чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзосига даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги ахборот тизимидан олинган маълумотларда ариза берилган санадан камида бир ой аввал Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига қайтмаганлиги қайд этилган фуқаро чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи шахс сифатида қабул қилинади.

Ушбу бандда кўрсатилган оила аъзоси (аъзолари) нинг бир ойлик ўртача норматив даромади оиланинг ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.


25. Фуқаро бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда бошқа мақсадлар учун меҳнат органлари томонидан ажратилган субсидиялар ва грантларни олган ариза берувчи ва/ёки унинг оила аъзосига даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорига тенг бўлган ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.

Ушбу бандда кўрсатилган оила аъзоси (аъзолари) нинг бир ойлик ўртача норматив даромади оиланинг бир ойлик ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.

27. Аризачи ёки оила аъзоларининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер майдонида томорқа майдонини ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ахборот тизимидан электрон ахборот алмашинуви орқали олинган ҳамда ушбу Низомга 3а-иловага мувофиқ маълумотда ёки 6-иловага мувофиқ далолатномада акс эттирилган маълумотлар асосида куйидаги формуладан фойдаланилади:

         

ТЕМ = УМ - ҚМ - (УМ * 20%) бунда:

         

ТЕМ - томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалиги майдони;

УМ - ажратилган ернинг умумий майдони (кв.м);

ҚМ - қурилишларнинг майдони (кв.м);

(УМ * 20%) кўрсаткичи 200 кв.мдан ошмаган ҳолда ҳисоб-китоб учун қабул қилинади.

Томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад миқдори сифатида ушбу бандда белгиланган томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган бир ойлик даромаднинг норматив миқдори қабул қилинади.

Томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган бир ойлик ўртача норматив даромад томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланилаётган сотихлар майдонини жами даромад аниқланаётган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,035 бараварига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Ушбу бандда кўрсатилган бир ойлик ўртача норматив даромади оиланинг ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.

2024 йил 16 августга қадар ариза тақдим этган томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалиги майдонида оиланинг фақат бир нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоси томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган деб ҳисобланади. Бунда:

оила аъзолари томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан биринчи навбатда, меҳнатга лаёқатли ишсиз бўлган, бола парвариши ва ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосининг парвариши билан банд бўлмаган, жазони ижро этиш жойларида жазони ўтамаётган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган оила аъзоси;

оиланинг вояга етган, таълим муассасасида таҳсил олмаётган, жазони ижро этиш жойларида жазони ўтамаётган ёки чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтамаётган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосининг парвариши билан банд бўлмаган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган, ўз оиласига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатли ишсиз фарзандига, шунингдек, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган шахс (бир нечта фарзанди бўлганда - ёш кетма-кетлиги бўйича);

таълим муассасасида таҳсил олмаётган, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтамаётган ёки чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтамаётган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосининг парвариши билан банд бўлмаган, чет элда ишламайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширмаётган меҳнатга лаёқатли ишсиз отаси банд бўлган деб ҳисобга олинади.

28. Чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларнинг бир ойлик ўртача норматив даромадини ҳисоблаш:

чорва моллари ва паррандаларнинг сони шартли бош қорамол сонига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-иловада келтирилган Чорва молларини ва паррандаларни шартли бошга ўгириш коэффициентига асосан ўтказилади;

ҳар бир шартли бош қорамол сонини даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 бараварига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Ушбу бандда кўрсатилган бир ойлик ўртача норматив даромад оиланинг ўртача ойлик даромадини аниқлаш учун уч ойга кўпайтирилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.


29. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлик, ўзини ўзи банд қилган ва томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромад "Ягона реестр" АТ орқали, шу жумладан, тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаш йўли билан ҳисобланади.


30. Ариза берувчи оиланинг ҳамда иқтисодий аҳволи ўзгариши қайта ўрганилаётган оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:

         

БОЎД - (МҲТД+МД+ОА-ТА+ТУ+ИН+ЖИМҲ+СНД+

ЯТТНД+ПЎ+ПН+ ТД+ЧМ+БД)/ОАС/3 бунда:

        

БОЎД - оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад;

МҲТД - меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги уч ойлик даромадлар (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда);

МД - уч ойлик мулкий даромадлар (ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда);

ОА - оила аъзолари томонидан олинган уч ойлик алиментлар;

ТА - оила аъзолари томонидан тўланган уч ойлик алиментлар;

ТУ - ташкилот таъсисчисига қўлланиладиган норматив даромад;

ИН - камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органлари томонидан ишсиз фуқароларга тўланган уч ойлик ишсизлик нафақаси (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда);

ЖИМҲ - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашганлик учун шахсга тўланган уч ойлик меҳнат ҳақи (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда);

СНД - фуқаро бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда бошқа мақсадлар учун камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органлари томонидан ажратилган субсидиялар ва грантлар учун ҳисобланадиган ўртача уч ойлик норматив даромад;

ЯТТНД - якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун ҳисобланадиган ўртача уч ойлик норматив даромадлар;

ПЎ - пул ўтказмалари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан уч ойлик пул ўтказмалари суммаси (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда) ёки уларга ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромадлар;

ПН - пенсия ва нафақалар кўринишидаги уч ойлик (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда) даромадлар;

ТД - томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан (мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган даврда) ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромадлар;

ЧМ - чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларга ҳисобланадиган уч ойлик ўртача норматив даромад;

БД - оила аъзоларининг уч ойлик бошқа даромадлари;

ОАС - оила аъзолари сони.

31. Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадни ҳисоблаб чиқишнинг мисоли:

5 кишидан иборат оиланинг аъзоси моддий ёрдам учун 2020 йил декабрь ойида мурожаат этган. Унинг даромадлари август - октябрь ойлари учун ҳисобланади. Оила аъзоларининг барча даромадлари йиғиндиси (норматив даромадларни ҳисобга олган ҳолда) 5 250 000 сўмни ташкил этади.

Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади қуйидагини ташкил этади: 5 250 000 сўм / 5 киши / 3 ой - 350 000 сўм.


32. Оиланинг бир ойлик ўртача жами даромади ушбу Низомда назарда тутилган тартибда олинган оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.


33. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида тайинланади.

Бунда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам, биринчи навбатда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган мезонга тўғри келадиган ва бошқа оилалар даромадига нисбатан камроқ бўлган кам таъминланган оилаларга тайинланади ва тўланади.

Туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, кам таъминланган деб эътироф этилган оилага болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш имконияти бўлмаган тақдирда, унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш масаласи автоматик равишда кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун ўтказилади.

Бироқ, оила кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб уч ой давомида туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб аризачига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш имконияти бўлмаган тақдирда, ариза берувчи қайтадан ариза бериш йўли билан болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олиш истагини тасдиқлаши шарт.


34. Ариза берувчи ушбу Низомнинг 6, 19 ва 31-бандларида кўрсатилган мезонларга мос бўлган ҳолларда "Ягона реестр" АТда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади.

Бунда ариза берувчига "Ягона реестр" АТ орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабарлар хизмати орқали мобил телефон рақамига) юборилади.


35. Болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 18 ёшгача болалардан бири вафот этганда, бола (болалар) 3 ёшга ва 18 ёшга тўлганда ва шу кабилар), болалар нафақаси миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб қайта ҳисобланади. Бунда 2024 йил 1 январдан бошлаб нафақа миқдорини қайта ҳисоблаш "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда тақдим этилган маълумотларга асосан амалга оширилади.

35-1. 2023 йил ноябрь ойидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оиланинг иқтисодий аҳволи ўзгариши белгиланган тайинлаш муддати якунига кадар ҳар ойда (янги тайинланган ҳолларда кейинги тўлов ойидан бошлаб) тўлов рўйхатлари шакллантирилгунга қадар қайта ариза талаб этмаган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган маълумотларга мувофиқ автоматик тарзда "Ягона реестр" АТ орқали қайта ўрганилади. Бунда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан маълумотлар электрон шаклда тўлиқ ёки қисман олинмаганда жорий ой тўлов рўйхатлари шакллантирилгунга қадар электрон шаклда олинган маълумотларга асосан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатиш ёки давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Қайта ўрганишда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оила мазкур Низомнинг 20-банди "а", "б", "в", "г", "д" ва "и" кичик бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда кейинги тўлов рўйхатларини шакллантиришда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатилади.

Бунда 2023 йил 16 ноябрга қадар ариза берган оилаларнинг иқтисодий аҳволи ўзгариши мазкур Низомнинг 20-банди "в" кичик бандига мувофиқлиги 2023 йил 16 ноябрга қадар амалда бўлган мезонларга мувофиқ қайта ўрганилади.

2023 йил 16 ноябрдан бошлаб тақдим этилган аризалар бўйича иш излаб (хусусан, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган оила аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб 3 ой давомида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органи орқали касбга тайёрлаш, малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқимаса, марказда иш изловчи ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса, ишга жойлашмаса, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса ёки камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад қилган бўлса кейинги ойдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилади.

Бунда ушбу оила болалар нафақаси тайинлаш учун қайта мурожаат қилган ҳолларда тўлов тўхтатилгандан кейин 9 ой давомида, моддий ёрдам тайинлаш учун қайта мурожаат қилган ҳолларда тўлов тўхтатилгандан кейин 3 ой давомида иш излаб (хусусан, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилган оила аъзосига нисбатан расмий бандлик талаб этилмаслик бўйича истисно қўлланилмайди.

35-2. 2024 йил 1 мартдан бошлаб - болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари ҳамда чорва моллари уларнинг аризаларида кўрсатган маълумотларга мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ўрганиб борилади ва ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда далолатнома (кейинги ўринларда - далолатнома) билан расмийлаштирилади. Бунда далолатнома фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва камида 2 нафар масъул ходимлар томонидан тасдиқланади.

Ўрганиш натижалари "Ягона реестр" АТга ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан киритилади ва ахборот тизими томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловини тўхтатиш ёки давом эттириш бўйича автоматик равишда қарор қабул қилинади.

Ушбу Низомга 6-иловага асосан қайта ўрганишда оилада мазкур Низомнинг 20-банди "б" кичик бандини иккинчи хатбошида ҳамда "в", "е" ва "ж" кичик бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда кейинги тўлов рўйхатларини шакллантиришда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатилади. Бунда тўловни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган оилаларнинг болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим қилган аризалари олти ой давомида кўриб чиқилмайди.

Далолатнома болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг икки ой ичида тузилиб, ахборот дастурига киритилиши лозим. 2024 йил 1 март ҳолатига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар бўйича далолатнома 2024 йил 1 июлгача расмийлаштирилиб, "Ягона реестр" АТга киритилади.

Белгиланган муддат ичида далолатнома тузилмаган, дастурга киритилмаган тақдирда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимларига огоҳлантириш юборилади.

Белгиланган муддатдан кейин ҳам бир ой давомида далолатнома расмийлаштирилмаган, ахборот тизимига киритилмаган тақдирда, "Ягона реестр" АТни юритишга масъул бўлган орган томонидан ушбу ходимларнинг иш берувчи юқори ташкилотига тегишли чоралар кўриш юзасидан тақдимнома киритилади.

Агар фуқаронинг қаршилиги ёки доимий равишда (масъул ходимлар томонидан 2 марта борилганда) уйда бўлмаслиги натижасида маҳалланинг масъул ходимлари томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг моддий аҳволини ўрганиш имкони бўлмаса, бу ҳақда ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилиб, ахборот дастурига киритилади. Ушбу далолатнома ахборот дастурига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлаш вақтинча тўхтатилади ҳамда бу ҳақда аризачига СМС хабар юборилади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин далолатнома расмийлаштирилиб, "Ягона реестр" АТга киритилса ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган тартиб амал қилади.

Бунда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин 2 ой давомида ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилиб, "Ягона реестр" АТ томонидан тўловларни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўлов вақтинча тўхтатилган ойлар учун бир йўла тўлаб берилади. Бироқ, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин икки ой муддатдан кейин далолатнома расмийлаштирилиб, тўловларни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўловлар кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади ҳамда вақтинча тўхтатилган ойлар учун тўловлар амалга оширилмайди.


6-БОБ. БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЁКИ

МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТЎЛАШ


36. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам АТ "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (пластик карталари) орқали тўланади.


37. Электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари ҳар ойнинг 4-санасига қадар "Ягона реестр" АТ орқали АТ "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.

Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келадиган бўлса, электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари кейинги 2 иш куни мобайнида АТ "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши мумкин.


38. Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам суммаси тўловнинг жорий ойи тўлов рўйхатларига киритилади ҳамда тайинланган, бироқ ўз вақтида олинмай қолган тўловлар ўтган даврларда ҳисобланган миқдорларда бутун давр учун, бироқ болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олиш муддати тугаганидан кейин уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда бир йўла тўланади.


39. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

а) қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;

б) ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзоси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза берганда;

в) оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида;

г) "Ягона реестр" АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишдаги техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда;

д) "Ягона реестр" АТ орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилаларнинг иқтисодий аҳволи ушбу Низомнинг 35-1 - 35-2-бандларида кўрсатилган тартибда қайта ўрганиш натижасида оила кам таъминланган деб эътироф этилмаганда;

е) болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда;

ж) мазкур Низомнинг 20-банди "е" кичик бандида кўрсатилган ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганлиги аниқланганда;

з) мазкур Низомнинг 20-банди "ж" кичик бандига асосан Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзолари мавжудлиги аниқланганда;

и) ортиқча тўловлар аниқланганда тўхтатилади. Бунда ортиқча тўловлар кам таъминланган оилага келгуси ойларда тўланиши лозим бўлган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун маблағлар ҳисобидан тўлиқ чегириб қолингандан сўнг тўловлар қайта амалга оширилади.

Мазкур банднинг "г" ва "д" кичик бандларига асосан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилган ҳолатларда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди.

Тўловларни тўхтатиш (қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаган ҳолатлар бундан мустасно) "Ягона реестр" АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали билдирилади.

Ариза берувчи билан Пенсия жамғармаси бўлими ўртасидаги тўловлар тўхтатилиши ёки миқдори ўзгариши юзасидан низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд орқали ҳал этилади.

40. "Ягона реестр" АТ орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам миқдорини ва муддатини белгилаш жараёнида техник сабабларга кўра, шунингдек, мазкур Низомнинг 39-банди "е" кичик банди бўйича ортиқча тўловлар вужудга келганда, ушбу ортиқча тўловлар, биринчи навбатда, тегишли болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчиларга жорий ва келгуси ойлар учун ҳисобланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

Бунда ортиқча тўловни қайтариш учун ҳисобланадиган бир ойлик болалар нафақаси ёки моддий ёрдам маблағлари етарли бўлмаса, қолган ортиқча тўловлар суммаси келгуси ойлар учун ҳисобланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам маблағлари ҳисобидан ушлаб қолинади.

Қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганлиги ёки тугаётганлиги сабабли ортиқча тўловни қоплаш учун ҳисобланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам суммаси етарли бўлмаган ҳолларда:

ортиқча тўловларнинг қопланмаган суммаси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи томонидан ўз хоҳишига кўра қопланиши мумкин;

болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчига унинг аризасига мувофиқ белгиланган тартибда унга такроран тайинланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам маблағлари ҳисобидан қопланади.

Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирлар натижасида ортиқча тўлов аниқланган ойдан бошлаб 12 ой ўтгандан сўнг ортиқча тўловларнинг қопланмаган қисми суд тартибида ундирилади.

Мазкур Низомнинг 39-банди "ж" ва "з" кичик бандлари бўйича ортиқча тўловлар вужудга келганда мазкур банднинг учинчи - олтинчи хатбошиларида белгиланган тартиб асосида ундирилади.

Бошқа ҳолларда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам миқдорларидан чегирмалар қилиниши мумкин эмас.


41. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулининг учинчи шахсга ишончнома орқали тўланишига йўл қўйилмайди.

Ариза берган шахс вафот этган тақдирда, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оиланинг муомалага лаёқатли аъзосига ёки қонуний вакилига тўланади. Бунда оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили тегишли аризани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, мавжуд бўлганда - васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарор нусхасини АТ "Халқ банки"нинг тегишли филиалига тақдим этиши орқали тайинланган болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олиши мумкин.


42. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови ойининг 4-санасидан 27-санасига қадар амалга оширилади.



7-БОБ. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


43. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам туман (шаҳар) бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида харажатларнинг тегишли иқтисодий таснифлагичи бўйича акс эттирган ҳолда тўланади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамнинг ҳар бир тури бўйича АТ "Халқ банки"нинг бўлими (филиали)да алоҳида банк ҳисобварақлари очилади.

АТ "Халқ банки"нинг бўлими (филиали) ҳар ойнинг охирги кунига қадар жорий ой учун, шунингдек, йил бошидан амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар бюджетга қайтарилиши ҳақида электрон маълумотларни болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар бўйича "Ягона реестр" АТга белгиланган тартибда тақдим этади.


44. Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови учун маблағларни Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тўлов рўйхат (ведомост)лари бўйича тайинланган суммалар доирасида маҳаллий бюджет даромади тушумидан келиб чиқиб, бироқ бюджетда назарда тутилганидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлашга ойнинг 4-санасидан бошлаб, бироқ тўлов амалга ошириладиган ойнинг 25-санасидан кечикмай АТ "Халқ банки"нинг махсус ҳисобварағига алоҳида тўлов топшириқномалари билан ўтказади.

Маблағлар Ягона ғазначилик ҳисобварағидан тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.


45. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови бўйича АТ "Халқ банки" бўлимлари (филиаллари) кўрсатадиган хизматлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан АТ "Халқ банки" ўртасида тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўланади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдори болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ажратиладиган маблағлар доирасида АТ "Халқ банки" томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.

46. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун назарда тутилган бюджет маблағлари туманлар (шаҳарлар) ўртасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилалар сони ҳамда туман (шаҳар)нинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ушбу оилаларнинг таркиби ва олдинги даврлар учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши (фойдаланилиши) даражаси ҳисобга олинган ҳолда белгиланган тартибда тақсимланади.


47. Жорий ой мобайнида олувчилар томонидан талаб қилинмаган ва АТ "Халқ банки"нинг бўлимлари (филиаллари)нинг махсус ҳисобварақларидаги маблағлар ушбу Низомнинг 36-бандига мувофиқ келгусида тўлаш учун тегишли маҳаллий бюджет ҳисобига қайтарилиши керак.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига тегишли ахборот автоматлаштирилган режимда фақат "Ягона реестр" АТдан олинадиган ва таҳлил қилинадиган махфий ахборот ҳисобланади ва ошкор қилинмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


49. Ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорат инспекцияси ҳамда Пенсия жамғармасининг ички аудит хизмати томонидан назорат қилинади.

Бунда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўғри тайинланганлиги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимидаги мавжуд ёки манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида ўрганилади.

50. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасидаги маълумотлар алмашинуви жараёнида техник носозликлар ва узилишлар юзага келган ёки электрон маълумотларни тўлиқ олинмаган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги алоҳида ахборот тизимларидаги маълумот алмашинувини тегишли тизимлар тўлақонли қайта ишга тушгунга қадар вақтинчалик тўхтатиш ҳамда оиланинг кам таъминланганлигини автоматик тарзда аниқлаш алгоритмига ўзгартириш киритиш ҳамда кўриб чиқиш, маблағларни АТ "Халқ банки"га молиялаштириш, тўлов рўйхат (ведомост)ларини юбориш муддатларини узайтириш ҳуқуқига эга.

51. Қуйидагилар учун:

оила таркиби, яшаш жойининг ўзгариши ва оиланинг чорва моллари ва паррандалари ҳамда аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, кўчмас мулклари, боғ ва деҳқон хўжалик ерлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги ва ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимини ўз вақтида хабардор қилиш бўйича - ариза берувчига;

АТ "Халқ банки"нинг махсус ҳисобварақларига бюджет маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш бўйича - туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбарига;

болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш бўйича аризаларни "Ягона реестр" АТга белгиланган тартибда ва ўз вақтида киритиш бўйича - Пенсия жамғармаси бўлими раҳбарига;

ариза берувчи ва унинг оила аъзолари мақомини аниқлаш, ариза берувчининг аризаси ва унга илова қилинган тўлиқ тўпламдаги ҳужжатларни Пенсия жамғармаси бўлимига ўз вақтида тақдим этиш бўйича - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисига;

"Ягона реестр" АТни меъёрий-ҳуқуқий ва техник ҳужжатларга асосан тўғри ишлашини таъминлаш, ахборот тизимини такомиллаштириб бориш, ахборот тизими фойдаланувчиларига логин ва парол очиш (ёпиш), вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан маълумот алмашишини таъминлаш ва йўлга қўйиш, ахборот тизими орқали тегишли тўлов рўйхатларини шакллантириш ҳамда тўлов рўйхатларини АТ "Халқ банки"га юбориш бўйича - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот технологиялари маркази раҳбарига;

оилани кам таъминланган деб эътироф этиш учун "Ягона реестр" АТ орқали юборилган электрон сўровларга ўз вақтида ва тўғри (ишончли) маълумотларни электрон равишда онлайн режимида тақдим этилиши бўйича - манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарларига;

махсус ҳисобварақлардаги маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш ҳамда олувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағларни тегишли маҳаллий бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш бўйича - туман (шаҳар) АТ "Халқ банки" бўлими раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади.





Низомга

1-ИЛОВА

Ягона интерактив давлат хизматлари портали логотипининг тасвири


Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири

Давлат органининг номи

N ABC-123456789-DEF

Ҳужжат яратилган сана:

___________________

КК.ОО.ЙЙЙЙ

Кимга берилган:

___________________________

Олувчининг Ф.И.О


Олувчининг идентификация рақами:

_____________ ПИНФЛ

МАЪЛУМОТНОМА


Фуқаро ___________________________нинг оиласи ҳақиқатда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган.

Кам таъминланган деб эътироф этилган оиланинг таркиби:

Т/р

Ф.И.О


Туғилган санаси

(кун/ой/йил)


Жинси

(аёл/эркак)


Паспорт

(IDкарта)

маълумотлари

(серия/рақами)

ЖШШИР


Оила аъзосининг

мақоми (ариза

берувчига

нисбатан)


Фуқаро оиласи аризасининг рақами: ____________.

Фуқаронинг яшаш манзили: _________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар), ____________ тумани (шаҳри), ___________ (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи), ___ уй, ___ хонадон.

Оиласи кам таъминланган деб эътироф этилган ой/йил: ____________.

Ушбу маълумотнома фуқаро ___________________________нинг оиласи "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида, яъни ___/20___ (ой/йил) йилгача амал қилади.

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади.

Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун edoc.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.

Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.

Т

е

к

ш

и

р

у

в


к

о

д

и


Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код

        





Низомга

2-ИЛОВА


Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа

ва моддий ёрдам (ижтимоий нафақа) тайинлаш ва тўлаш

СХЕМАСИ


Босқичлар

      


     

Субъектлар

   


     

Тадбирлар

    


    

Бажариш муддатлари

     











1-босқич


Ариза берувчи


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёзма ариза беради.


       

Хоҳишига кўра, бироқ

жорий ойнинг

16-санасига қадар

    











2-босқич


Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи


Ариза берувчининг оила аъзолари таркиби, мақомини аниқлайди.


     

2 иш куни мобайнида,

бироқ жорий ойнинг

18-санасига қадар

         











   

Пенсия жамғармаси бўлимига ариза ва тўлиқ тўпламдаги ҳужжатларни тақдим этади.

        


Ҳар 5 кунда, бироқ жорий

ойнинг 19-санасига қадар











3-босқич


Пенсия жамғармаси бўлими


    

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига маълумотларни киритади.

        


Ҳар куни, бироқ жорий

ойнинг 26-санасига қадар











4-босқич


"Ижтимоий ҳимоя ягона

реестри" ахборот тизими


       

1. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланади ва белгиланган мезонларга солиштирилади.


2. Ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


3. Туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, аризалар кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун (кутиш рўйхатларига) ўтказилади.

4. Ариза берувчиларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига ижтимоий нафақа тайинланганлиги, тайинлаш рад этилганлиги ёки кўриб чиқиш учун кейинги ойда (кутиш рўйхатларига) ўтказилганлиги тўғрисида хабар юборилади.





Ариза берилган ойдан

кейинги ойнинг 1-санасига

қадар






5. Ижтимоий нафақалар тўлаш бўйича электрон ҳужжатлар шакллантирилади ва АТ "Халқ банки"нинг бўлими (филиали)га юборилади.

         


Тўлов амалга ошириладиган

ойнинг 4-санасига қадар











5-босқич


Иқтисодиёт ва молия бўлими


Ижтимоий нафақалар тўлаш учун маблағларни АТ "Халқ банки" бўлими (филиали)нинг махсус ҳисобварағига молиялаштиради.


   

Тўлов амалга ошириладиган

ойнинг 4-санасидан

25-санасига қадар

      











6-босқич


АТ "Халқ банки" бўлими

(филиали)


1. Ижтимоий нафақа олувчиларга тўловларни амалга оширади.


    

Тўлов амалга ошириладиган

ойнинг 5-санасидан

27-санасига кадар

      











 

2. Пенсия жамғармаси бўлимларига ижтимоий нафақа тўловлари тўғрисида маълумот тақдим этади.


3. Тўланмаган маблағларни маҳаллий бюджетга қайтаради ва туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимларига маълумот тақдим этади.

        


Тўлов амалга оширилган

ойдан кейинги ойнинг

2-санасига қадар




        





Низомга

3-ИЛОВА


Бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасининг

____________ _________ туман (шаҳар)

(республика, вилоят, шаҳар)

бўлими бошлиғига


Қуйидаги манзилда яшайдиган фуқаро:

Маҳалла __________________

кўча (квартал) __________________

Уй __________________

Квартира __________________


_______________________томонидан

   (ариза берувчининг Ф.И.О.)

           

    

АРИЗА


Сиздан менинг оиламга қонунчиликда белгиланган ижтимоий нафақа (кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ёки кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам) тайинлашингизни сўрайман.

Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

q паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

q васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси.

Бошқа ҳужжатлар: ________________________________

Аризани кўриб чиқиш тўғрисидаги хабарни қуйида келтирилган телефон рақамига: +998___________ ёки электрон почта _______________га юборишингизни сўрайман.

Пенсия жамғармаси бўлимини оила таркиби (бола туғилганлиги, вафот этганлиги ёки бошқа ҳолатлар), яшаш жойим ўзгарганлиги ва нафақа (моддий ёрдам) миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар ёки ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини кафолатлайман.

Менинг ва оила аъзоларимнинг иш ҳақларини ва бошқа барча даромадларини ҳамда мулкий ва моддий ҳолатимизнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали текширилишига ҳамда ижтимоий нафақа тўловини банк картаси орқали амалга оширилишига розилик бераман.

Бунда, АТ "Халқ банки"да менинг номимга банк картаси очилмаган бўлса, АТ "Халқ банки"да номимга янги банк картасини очишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.



Мурожаат қилувчининг имзоси: ________________

Сана: 20 ___ й "___" ___________


Аризани рўйхатдан ўтказдим


________________


(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими)






Низомга

3а-ИЛОВА


Оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари, аризачи

ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ

фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, боғ

ва деҳқон хўжалик ерлари, ижарасидан ёки бошқа

фаолиятдан олинган даромад ушбу оилага келиб

тушадиган нотурар жойлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ


_________________________

______________________________________

(ариза берувчининг Ф.И.О.)

       

Т/р

       

Кўрсаткичлар

    

Миқдори

        

1.

Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони:



1.1

Буқа ва сигирлар



1.2

Ёш қорамоллар



1.3

От ва туялар



1.4

Катта ёшдаги чўчқалар



1.5

Қўйлар



1.6

Катта ёшдаги паррандалар



1.7

Ёш паррандалар



2.

Аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ оиланинг фойдаланувида бўлган,



2.1

Юк автотранспорт воситалари сони



2.1.1.

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.2.

Давлат рақами



2.1.3.

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.4.

Давлат рақами



2.2

Енгил автотранспорт воситалари сони



2.2.1.

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.2.

Давлат рақами



2.2.3.

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.4.

Давлат рақами



2.3

Даромад олиб келувчи нотурар жойлари сони



2.4

Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих)



Мен, _________________________________________:

                                     (Ф.И.О тўлиқ кўрсатилади)


Хўжалигимизда мавжуд чорва моллари, паррандалари сони, оила аъзоларим номига расмийлаштирилмаган бироқ оиламнинг фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, қўшимча турар кўчмас мулклари ҳамда боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман.

Ушбу маълумотлар ҳаққонийлигини маҳаллага бириктирилган масъул ходимлар томонидан хонадонимга келиб ўрганиш ўтказишига розиман



Ариза берувчининг имзоси: _________________________


Сана: 20___ й "____" __________






Низомга

3б-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки ва тижорат

банклари раҳбарларига

"Кредит-ахборот таҳлилий маркази"

Кредит бюроси МЧЖга


Қуйидаги манзилда яшайдиган фуқаро:

Маҳалла _____________

кўча (квартал) _____________

Уй _____________

Квартира _____________

_________________________________ томонидан

                 (ариза берувчининг Ф.И.О.)

        

         

АРИЗА

  

20 йил ҳолатига кўра, менинг ёки оила аъзоларим номига очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлар ва уларга ҳисобланган фоиз даромадлари ҳамда ариза берилган санадан олдинги уч ой мобайнида менинг ёки оила аъзоларим номига олинган пул ўтказмалари тўғрисидаги ҳамда мен ва оила аъзоларимнинг кредит тарихига оид маълумотларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига тақдим этишингизни сўраймиз.

Ушбу ариза билан мен ва оила аъзоларим танишиб, юқорида кўрсатилган маълумотларнинг тақдим этилишига розилик берганимизни тасдиқлаб имзо чекмоқдамиз.

          

         

Ариза берувчи

_________

_______________

(Ф.И.О.)



20__ й "__" ______.


Оила аъзоси

_________

________________

(Ф.И.О.)




20__ й "__" ______.

Оила аъзоси

_________

________________

(Ф.И.О.)




20__ й "__" ______.

Оила аъзоси

_________

_______________

(Ф.И.О.)




20__ й "__" ______.

       

Изоҳ. Оила аъзосига - ота-она, турмуш ўртоғи ва ариза берувчи билан бирга яшовчи ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёш ва ундан катта ёшли фарзандлари кўрсатилади.






Низомга

4-ИЛОВА


Ариза берувчи ва унинг оила таркиби тўғрисида

МАЪЛУМОТ

         

Оила аъзоларининг

Ф.И.О. (паспорт ёки

туғилганлик ҳақидаги

гувоҳномага қатъий

амал қилган ҳолда)

       

Қариндошлик

даражаси (*код

кўрсатилади)

      

Туғилган

санаси

(кун/ой/йил)

        

Паспорт ёки

туғилганлик

гувоҳномаси**

серияси ва рақами

(шахсини тасдиқловчи

бошқа ҳужжатлар)

         

Ҳар бир оила

аъзосининг

мақоми (***код

кўрсатилади)

        

Ариза берувчининг оила аъзолари

           

        

Изоҳ. Оила аъзоларининг мақоми идоралараро ахборот алмашинуви орқали олинган ҳолларда, айнан электрон маълумотлар инобатга олинади.


*) Қариндошлик даражаси кодланиши: 01-эр; 02-хотин; 03-қиз/ўғил; 04-ота/она; 05-опа/сингил, ака/ука;


**) Туғилганлик гувоҳномасининг қайд рақами кўрсатилади;


***) Мақом турлари кодланиши:

06 - чет элдаги олий таълим муассасаси талабаси (ўқишнинг фақат кундузги шакли бўлганида белгиланади);

07 - чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўташи сабабли оилада бўлмаган шахс;

08 - ҳарбий таълим муассасасида таълим олиши сабабли оилада бўлмаган шахс;

09 - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар хизматчилари ва ходимлари ҳамда пенсионерлари.

       

     

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи раиси





(имзо ва муҳр)


(Ф.И.О.)

        

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи масъул ходими





(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Низомга

5-ИЛОВА



Пенсия жамғармаси _____________ туман (шаҳар)

бўлимига ______________________ фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тақдим

этиладиган кам таъминланган оилалар болалари

учун нафақа ёки моддий ёрдам тайинлашни

сўраб мурожаат этган ариза берувчиларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р


Ариза берувчининг Ф.И.О


Ариза берилган сана


1.




2.




3.




4.




5.







Топширди:




Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи раис





(имзо, муҳр)


(Ф.И.О)

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи масъул ходими





(имзо)


(Ф.И.О)

Қабул қилди:




Пенсия жамғармаси

_____________ туман (шаҳар)

бўлимининг масъул ходими





(имзо, муҳр)


(Ф.И.О)

20___ йил "___" _________





Низомга

6-ИЛОВА


ДАЛОЛАТНОМА

         

____________ туман (шаҳар)


кун. ой. йил

         

           

_____________ туман (шаҳар) ва _____________ маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказининг ижтимоий ходими томонидан ___________ кўчаси ________ уйда яшовчи ________________ Ф.И.О. оиласининг иқтисодий аҳволи ва оила таркибини ўрганиш мақсадида яшаш манзилига чиқилди.

Ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.

       

Т/р

          

Кўрсаткичлар

        

Миқдори

      

1

Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони:



1.1

Буқа ва сигирлар



1.2

Ёш қорамоллар



1.3

От ва туялар



1.4

Катта ёшдаги чўчқалар



1.5

Қўйлар



1.6

Катта ёшдаги паррандалар



1.7

Ёш паррандалар



2

Аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ оиланинг фойдаланувида бўлган:



2.1

Юк автотранспорт воситалари сони



2.1.1.

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.2.

Давлат рақами белгиси



2.1.3.

Ишлаб чиқарилган йили



2.1.4.

Давлат рақами белгиси



2.2

Енгил автотранспорт воситалари сони



2.2.1.

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.2.

Давлат рақами белгиси



2.2.3.

Ишлаб чиқарилган йили



2.2.4.

Давлат рақами белгиси



2.3

Даромад олиб келувчи нотурар жойлари сони



2.4

Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих)



3.

Доимий бирга яшовчи турмуш ўртоғи (ФҲЦЁ органларида никоҳи қайд этилмаган, шу жумладан алимент тўлаётган, никоҳи бекор қилинмаган) паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) серияси ва рақами, Ф.И.О.



4.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки пенсионерлари бўлган оила аъзоси мавжудлиги (ҳа/йўқ)



5.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзоси мавжудлиги (ҳа/йўқ)



6.

Оила аъзоси чет элдаги олий таълим муассасаси талабасими? (ҳа/йўқ)



7.

Оила аъзоси чақириқ бўйича ҳарбий хизматдами? (ҳа/йўқ)



8.

Оила аъзоси ҳарбий таълим муассасаси тингловчисими (курсантими)? (ҳа/йўқ)



9.

Абонент рақамлари



9.1

Электр энергияси бўйича абонент рақами



9.2

Табиий газ бўйича абонент рақами



         

            

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси:

Ф.И.О.



Ҳоким ёрдамчиси:

Ф.И.О.



Ёшлар етакчиси:

Ф.И.О.



Хотин-қизлар фаоли:

Ф.И.О.



"Инсон" ижтимоий хизматлари марказининг ижтимоий ходими

Ф.И.О.



Ижтимоий нафақа олувчи оила аъзоси

Ф.И.О.

         





Низомга

7-ИЛОВА


ДАЛОЛАТНОМА

         

____________ туман (шаҳар)


кун. ой. йил

         

           

___________ туман (шаҳар) ва ________ маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва "Инсон" ижтимоий хизматлари марказининг ижтимоий ходими томонидан _________ кўчаси ______уйда яшовчи ______________________ Ф.И.О. оиласининг иқтисодий аҳволи ва оила таркибини ўрганиш мақсадида яшаш манзилига чиқилди ҳамда ўрганиш имконияти бўлмади.


1. Ўрганиш учун биринчи маротаба чиқилган сана __________.

Ўрганиш имконияти бўлмаганлиги сабаби (қаршилик кўрсатилган, уйда йўқ ва бошқа)

           


            


            


            


            

2. Ўрганиш учун иккинчи маротаба чиқилган сана _____________.

Ўрганиш имконияти бўлмаганлиги сабаби (қаршилик кўрсатилган, уйда йўқ ва бошқа)

       


            


            


            


            

       

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси:

Ф.И.О.



Ҳоким ёрдамчиси:

Ф.И.О.



Ёшлар етакчиси:

Ф.И.О.



Хотин-қизлар фаоли:

Ф.И.О.



"Инсон" ижтимоий хизматлари марказининг ижтимоий ходими

Ф.И.О.



Ижтимоий нафақа олувчи оила аъзоси

Ф.И.О.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 октябрь












































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск