Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Иш берувчининг қайси харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди (СБХ, 43-сон 2021 йил 26 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ИШ БЕРУВЧИНИНГ ҚАЙСИ ХАРАЖАТЛАРИ

ХОДИМЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ

ҲИСОБЛАНМАЙДИ


Иш берувчи ўз ходимларининг фойдасига қилган айрим харажатлар ходимларнинг даромади ҳисобланмайди. Бундай тўловлар учун муҳим омил бўлиб ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ҳисобланади, чунки айни бир хил тўловлар турли вазиятларда даромад бўлиши ҳам мумкин ёки солиқ солиш мақсадларида даромад сифатида қаралмаслиги мумкин. Солиқ агенти - иш берувчининг солиқ тўловчи ходимнинг даромади ҳисобланмайдиган харажатлари Солиқ кодексининг 369-моддаси 2-қисмида келтирилган. Шундай харажатларни батафсил кўриб чиқамиз.


1. Меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш бўйича харажатлар.

Ушбу харажатларга ЖШДС солинмаслиги учун сизнинг ташкилотингиз қонун ҳужжатларда белгиланган тартибга риоя этиши лозим. Аввало меҳнат шароитлари ноқулай бўлган иш ўринларини рўйхатини аниқлаш лозим. Бунинг учун иш ўринларини аттестациядан ўтказинг, ушбу жараёнда меҳнат шароити ноқулай бўлган иш ўринларини аниқлайсиз (Низом, 15.09.2014 й. 263-сон ВМҚга илова).

Кейин жамоа шартномасида бундай ишлар рўйхатини, белгиланган товарлар билан таъминлаш шартларини, тарқатиш меъёри, тартибини белгилаб қўйинг. Агар сизнинг ташкилотингизда жамоа шартномаси мавжуд бўлмаса, уларни ходимларнинг вакиллик органлари билан келишувда белгиланг (МК 217-м. 2-қ.).


Аттестация ўтказиш даврийлигини ўзингиз белгилайсиз, бироқ у ҳар 5 йилда камида бир марта ўтказилади. Аттестацияни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш бўйича жавобгарликни ташкилот раҳбарига (эгасига) юкланг (Низом 8-б.).


Иш ўринларини аттестациядан ўтказишда қуйидагиларни ҳисобга олинг:

q Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатларини (12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМК; Йўриқ

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск