ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларини моддий-техник таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.11.2021 й. ПҚ-5280-сон "Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2021 й.

N ПҚ-5280



СПОРТ-ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

2025 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Спорт-таълим муассасалари фаолияти ривожланишининг ўрта ва узоқ муддатли истиқболларини белгилаш, уларда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан уларни бошқариш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, моддий-техник ва ресурс имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;

Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастурини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастурининг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 3-иловага мувофиқ;

2022-2025 йилларда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

а) спорт бино ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари фақатгина олдиндан ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосномага мувофиқ амалга оширилади;

б) олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг моддий-техника базасини янада яхшилаш учун Давлат бюджетидан 2022 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили қўшимча:

қурилиш-таъмирлаш ишларига - 50 миллиард сўм;

замонавий спорт жиҳозлари, технология воситалари, асбоб-ускуналар ва махсус спорт кийимлари билан таъминлашга - 10 миллиард сўм;

тиббиёт бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар, дори-дармон ва тиклантирувчи воситалар билан жиҳозлашга - 10 миллиард сўм;

замонавий ўқув адабиётларини чоп этиш ва харид қилишга - 2 миллиард сўм маблағ ажратилади.


3. Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров):

Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда ўрганишлар олиб борган ҳолда, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари учун қўшимча қуриладиган замонавий ўқув, ётоқхона, ошхона, тиббиёт бинолари ва спорт иншоотларининг намунавий лойиҳаларини тасдиқласин. Бунда, уларнинг спорт иншоотларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишни кўзда тутсин;

мазкур қарор асосида объектларнинг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишида энг мақбул меъморий ҳамда техник ечимлар қўлланилишини, уларни инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш, шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


4. Спортни ривожлантириш вазирлиги:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг тиббиёт бўлимларида фойдаланиладиган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари рўйхатини тасдиқласин;

2021-2022 йиллар давомида олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг тиббиёт бўлимларини модернизация қилиш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин;

олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчиларининг ҳудудлардаги ихтисослаштирилган марказий шифохоналарга махсус контингент сифатида бириктирилишини таъминласин;

б) икки ой муддатда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан биргаликда спорт-таълим муассасалари томонидан республика ва жаҳон ахборот-ресурсларидан масофадан туриб фойдаланиш тизимини яратсин;

в) 2023 йил 1 январга қадар:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти кутубхонасини спорт турлари, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича 8 000 дона;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари кутубхоналарини спорт турлари, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича 7 000 дона;

бошқа спорт-таълим муассасаларининг кутубхоналарини спорт турлари бўйича 35 000 дона хорижий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

Белгилансинки, спорт турлари, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича хорижий адабиётларни харид қилиш ва таълим муассасаларига етказиб бериш билан боғлиқ 10 миллиард сўмлик харажатлар биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Туризм ва спорт вазирлигига 2022 йилда республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади, келгуси йилларда ушбу муассасаларнинг кутубхона фондини бойитиб бориш уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

г) Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасалари машғулотларини олиб бориш учун давлат тасарруфида бўлган зарур бино ва иншоотларнинг ижара тўловларисиз уларга тақдим этилишини таъминласин;

д) 2022 йил 1 июлга қадар олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаётган нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;

е) ўз тизимидаги барча турдаги спорт бино ва иншоотларида турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатиш ишларини Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.

5. Бош прокуратура (Н.Йўлдошев) Ҳисоб палатаси (Б.Турабов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шарахметов) билан биргаликда охирги 3 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

қурилган, шу жумладан реконструкция қилинган, мукаммал таъмирланган ва жиҳозланган спорт объектларини;

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт-таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари ва бошқа давлат спорт ташкилотлари томонидан амалга оширилган харидлар ва хизматларни жойига чиққан ҳолда ўргансин.

Ўрганиш жараёнида сарфланган маблағлардан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланганлиги, тендер ва танловлар очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказилганлиги, коррупцияга йўл қўйилмаганлиги, давлат харидларининг бошқа асосий принципларига тўлиқ риоя қилинганлигига қонуний баҳо берилсин.


6. Спорт-таълим муассасалари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтини жиҳозлаш ҳамда фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, махсус транспорт воситалари, мультимедиа маҳсулотлари, тиббиёт тренажёрлари, адабиётлар, сунъий ҳамда табиий майдон қопламалари ва инвентарлар 2024 йил 1 октябрга қадар божхона божидан озод этилсин.

Давлат божхона қўмитаси мазкур бандга асосан хориждан олиб келинадиган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона божи суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Давлат бюджетига ундирилишини таъминласин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Давлат бюджети, шунингдек, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс (кейинги ўринларда - давлат улуши мавжуд ташкилотлар) ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва спорт федерация (ассоциация)ларининг даромадлари ва харажатлари сметаси ҳар йили Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

даромадлар ва харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлардан ортиқча харажат қилишга ҳамда сметада кўзда тутилмаган харажатларни амалга оширишга йўл қўйилмайди;

спорт мусобақаларини ўтказиш учун бюджет маблағлари фақат ҳар йили тасдиқланадиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида ажратиб борилади;

Давлат бюджети ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган спорт тадбирлари учун ажратиладиган маблағларнинг самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан доимий равишда давлат молиявий назорати органлари томонидан назорат ўрнатилади.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудларда спорт турларини ривожлантириш бўйича ишларни самарали ташкил қилсин, ҳар йили спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ ҳудудий спорт мусобақаларини тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ҳамда юқори савияда ўтказиш чораларини кўрсин.


9. Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов) уч ой муддатда:

а) Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган ёзги ХХХII Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз фаолиятини тарғиб этиш тизимини жорий қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин:

мазкур спортчиларимиз таҳсил олган спорт-таълим ва олий таълим муассасалари, маҳаллаларда уларнинг ибратли фаолиятига бағишланган кўргазмалар ташкил қилиш;

кўргазмаларга ёшларни кенг жалб қилиш, уларда спорт руҳиятини юксалтириш, болалар ўртасида спорт тарбиясини кучайтириш;

тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам равишда ташкил этиш орқали ёшларни спортга, айниқса, олимпия ва паралимпия спорт турларига жалб қилиш;

б) Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов номларидаги спорт маҳорати мактабларини ташкил этиш ва улар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин;

в) спортда юксак натижаларга эришиб, спорт жароҳатлари олганлиги ёки спорт фаолиятини ёш кўрсаткичларига кўра тугатган юксак малакали спортчиларни кейинги фаолиятини давом эттириши учун касбга йўналтириш, уларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ажратилган маблағлар доирасида:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид брифинглар, пресс-конференциялар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин;

Кинематография агентлиги билан биргаликда ёшларнинг спортга кириб келишидан бошлаб уларнинг юқори натижаларга эришиш йўли, нуфузли мусобақалардаги иштироки ва бугунги кундаги ҳаёти тўғрисида қисқа метражли бадиий ва ҳужжатли фильмлар, видеороликлар, махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон чемпионати (кубоги), мамлакатимизда ўтказиладиган нуфузли халқаро мусобақалар (турнирлар)нинг улар ўтказилишидан камида икки ой олдин тасдиқланган медиа-режа асосида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот қилинишини амалиётга жорий этсин.


11. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.О. Касимов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 ноябрдаги

ПҚ-5280-сон қарорига

2-ИЛОВА



Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача

ривожлантириш дастурини 2021-2022 йилларда

амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


N

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга

ошириш

муддати

Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар

I. СПОРТ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

МОДДИЙ-ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ЯНАДА ЯХШИЛАШ ҲАМДА ХАЛҚАРО

ТАЛАБЛАРГА МОСЛАШТИРИШ

1.

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг моддий-техника базасини янада яхшилаш.


1. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш рўйхатини тасдиқлаш.


2021 йил декабрь


-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг моддий-техника базасини янада яхшилаш юзасидан қуйидаги мақсадлар учун маблағлар ажратиш:

қурилиш-таъмирлаш ишларига 50 миллиард сўм;

энг сўнгги замонавий спорт жиҳозлари ва асбоб-ускуналари билан таъминлашга 10 миллиард сўм;

замонавий ўқув адабиётларини чоп этиш учун 2 млрд сўм;

тиббиёт бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга 10 миллиард сўм.

2022 йил

давомида


Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


3. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида тиббиёт бўлимларини ташкил этиш.

2022/2023 ўқув

йилидан

бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


4. Кардиология, травматология, стоматология йўналишлари бўйича замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўриш.

2.

Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш, спорт таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни бугунги кун талаблари асосида ўтказиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини танқидий ўрганиш асосида улар фаолиятини янада ривожлантириш;

спорт-таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиб, янги такомиллаштирилган тизимни жорий этиш;

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш бўйича янги тизимни жорий этиш.


2022 йил февраль





2022 йил

март

-

Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ҳамда йирик спорт иншоотларини оптик толали алоқа линияларига уланишини таъминлаш.

1. Спорт-таълим муассасаларини оптик толали алоқа линияларига улаш учун уларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда Ахборот технологиялари коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритиш.

2022 йил

январь


-


Туризм ва спорт вазирлиги


2. Киритилган рўйхатга мувофиқ спорт-таълим муассасаларини оптик толали алоқа линияларига улаш чораларини кўриш.

2022 йил

февраль

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. ЮҚОРИ МАҲОРАТЛИ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ СПОРТЧИЛАР ТАЙЁРЛАШ УЧУН ЗАРУР

ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ, ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ, СПОРТЧИЛАР

ВА ТРЕНЕРЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

4.

Спорт таълим муассасаларини маҳоратли тренерлар билан таъминлаш чораларини кўриш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш асосида ҳар бир спорт тури бўйича мезон ва талабларни ишлаб чиқиш.


2022 йил

март


-


Туризм ва спорт вазирлиги,

спорт федерация (ассоциация)лари


2. Спорт таълим муассасаларида тоифали тренерлар фаолият кўрсатишига босқичма-босқич эришиш (фоиз ҳисобида) орқали уларнинг сифат таркибини яхшилаш:

спорт таълими муассасаларидаги тренерлар орасида олий тоифали тренерлар улуши (6%);

спорт таълими муассасаларидаги тренерлар орасида биринчи тоифали тренерлар улуши (35%);

спорт таълими муассасаларидаги тренерлар орасида иккинчи тоифали тренерлар улуши (30%).

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Спортчи ва тренерларнинг хориждаги фаолиятини тартибга солиш.

Халқаро тажрибани ўрганиш асосида спортчи ва тренерларнинг хорижда фаолият кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2022 йил апрель

-

Туризм ва спорт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

6.

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг илмий ресурс базасини кучайтириш.

1. Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва мавжуд ўқитиш дастурлари ва методикаларини такомиллаштириб бориш учун замонавий илмий-амалий лаборатория ташкил этиш.


2. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида тренер-ўқитувчиларни замонавий талаблар асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишга ихтисослашган ўқув-амалий лабораториясини очиш.

2022 йил май

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

7.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ходимлари томонидан Япония, Хитой, Россия, Корея, Туркия ва бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш асосида спорт-таълим муассасалари учун иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, профессионал спортчиларни тайёрлаш, тренерларни билим, кўникма ҳамда касбий маҳоратини оширишга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва методикаларини ишлаб чиқиш, доимий такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этиш.

Амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги

III. ҲУДУДЛАРДА ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИ АНИҚЛАШ, ТАНЛАШ ВА САРАЛАШ (СЕЛЕКЦИЯ)НИНГ

РАҚАМЛАШТИРИЛГАН ЯНГИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ, ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР БИЛАН АНИҚ

МАҚСАДГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

8.

Ўзбекистон чемпионати мусобақаларини ўтказишни сифат жиҳатдан юқори босқичга олиб чиқиш.

1. Мусобақаларни ўтказиш регламентини ишлаб чиқиш.

2022 йил январь







Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари







Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания

2. Ўзбекистон чемпионатларини қуйидаги тартибда ўтказиш:

1-босқич - муассаса миқёсида;

2-босқич - туман (шаҳар) миқёсида;

3-босқич - ҳудудлар миқёсида;

4-босқич - республика миқёсида (финал).

Календарь режага мувофиқ

3. Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилгандан сўнг мавжуд паралимпия спорт турлари бўйича чемпионатлар ўтказиш.

Кетма-кет

4. Ҳудудларда спорт турларини ривожлантириш бўйича ишларни самарали ташкил қилиш, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ ҳудудий спорт мусобақаларини тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ҳамда юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чораларни кўриш.

2021 йил ноябрдан бошлаб доимий

5. Ўзбекистон чемпионати (кубоги), Ўзбекистонда ўтказиладиган нуфузли халқаро мусобақаларни тасдиқланган медиа-режа асосида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот қилинишини амалиётга жорий этиш.

Мусобақалар ўтказилишидан камида бир ой олдин

9.

Давлат буюртмасига асосан спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, республика олий спорт маҳорати мактаблари томонидан разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш тизимини жорий этиш.

Спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш


1. Қуйидагиларни тасдиқлаш:

Спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган спорт мактаблари томонидан тайёрланадиган разрядли ва унвонли спортчиларнинг давлат буюртмаси;

Ҳар йили 1 августга қадар


-


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси

Республика олий спорт маҳорати мактабларида тайёрланадиган разрядли ва унвонли спортчиларнинг давлат буюртмаси.

2022 йилдан бошлаб

ҳар йили 1 январга қадар

2. Халқаро тажрибани ўрганиш асосида спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг амалдаги рейтинг тизимини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

2022 йил июнь

IV. СПОРТДА ДОПИНГ ҚЎЛЛАНИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА

ДОПИНГГА ҚАРШИ КУРАШИШ

10.

Антидопинг назоратининг самарали тизимини жорий этиш, спортда фармакологик таъсир кўрсатувчи дори воситалари ва бошқа моддалар қўлланишини назорат қилиш.

1. Спорт таълими муассасалари ўқувчи-спортчилари ва тренерларига ҳалол спортни тарғиб қилиш.


2. Саломатликни муҳофаза қилиш ва спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан қонуний фойдаланиш борасида спортчилар, мураббийларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш.


3. Спортчиларни антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминлаш.


4. Спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали антидопинг назоратини амалга ошириш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар

маблағлари

Миллий антидопинг агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси,

спорт федерация (ассоциация)лари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Спорт таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари, клублари ва жамоалари тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва антидопинг назоратини амалга ошириш борасида услубий ёрдам кўрсатиш.

1. Спортда допинг қўлланишининг олдини олиш масалаларига бағишланган миллий ва халқаро илмий форумлар, симпозиумлар, анжуманлар, семинарлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил қилиш.


2. Тегишли тадқиқотлар (допинг-тест) ва допинг назоратининг бошқа элементларини ташкил этиш, шу жумладан намуналар ва биоматериалларни топшириш тартиб-таомили тўғрисида спортчилар ва шифокорларга ахборот-маслаҳат беришни таъминлаш.


3. Спорт федерация (ассоциация)лари, клублари, жамоалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар учун антидопинг бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


4. Саломатликни муҳофаза қилиш ва спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан қонуний фойдаланиш борасида спортчилар, мураббийлар, тиббиёт ва бошқа мутахассисларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар

маблағлари

Миллий антидопинг агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси,

спорт федерация (ассоциация)лари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ҳамда бошқа муассасаларнинг антидопинг назорати соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.

1. Спортда допинг қўлланишини аниқлаш ва олдини олиш борасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.


2. Спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва спорт таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари, клублари ва жамоаларига етказиш.


3. Давлат органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг антидопинг назорати соҳасида қўшма тадбирлар ташкил этиш ва тажриба алмашиш орқали ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар

маблағлари

Миллий антидопинг агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси,

спорт федерация (ассоциация)лари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

V. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ, ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИДАН

ФАОЛ ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА УШБУ ДАСТУРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ҲАМДА УНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЖАРАЁНИ ТЎҒРИСИДА КЕНГ АХБОРОТ-ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ

13.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали спортни кенг тарғиб қилиш чораларини амалга ошириш.

1. Машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ўтказиш.


2. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларининг тўлиқ ёритилишини таъминлаш.

2021 йил ноябрдан бошлаб доимий


Ижрочилар

маблағлари

Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Спортни кенг тарғиб қилиш, аҳолини спорт соҳасидаги янгиликлар тўғрисида хабардор қилиш.

1. Телерадиоканаллар эфирида жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид эълонларни намойиш этиш.


2021 йил ноябрдан бошлаб

мунтазам


Ижрочилар

маблағлари

Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлар фаолияти ҳамда спорт билан шуғулланишнинг инсон ҳаёти ва саломатлигини таъминлашдаги аҳамиятини тарғиб қилувчи кўрсатув ҳамда эшиттиришларни эфирга узатиш.

Медиа-режага асосан

3. Давлат мукофотлари билан тақдирланган спортчилар томонидан аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга тарғиб қилишга қаратилган телекўрсатувлар тайёрлаш ва ҳар куни намойиш этилишини таъминлаш.

2021 йил ноябрдан бошлаб мунтазам

15.

Нуфузли мусобақалар ғолиблари бўлган спортчилар фаолиятини ёритиш.

Ёшларнинг спортга кириб келишидан бошлаб уларнинг юқори натижаларга эришиш йўли, нуфузли мусобақалардаги иштироки ва бугунги кундаги ҳаёти тўғрисида қисқа метражли видеороликлар ҳамда махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

2021 йил ноябрдан бошлаб доимий


Ижрочилар

маблағлари

Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Кинематография агентлиги

16.

Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил қилиш.

1. Паралимпиячиларнинг матонат мактабини ташкил қилиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузиш.


2. Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

ноябрь

-

Туризм ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Кинематография агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий паралимпия қўмитаси, Ёзувчилар уюшмаси, "Нуроний" жамғармаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

                

Изоҳ: ушбу дастур тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва асосий йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар йили алоҳида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган "йўл харитаси" орқали босқичма-босқич амалга ошириб борилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 ноябрдаги

ПҚ-5280-сон қарорига

3-ИЛОВА



Спорт-таълим муассасалари фаолиятини

2025 йилгача ривожлантириш дастурининг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(индикаторлари)

N

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Индикаторлар

Масъул ижрочилар

Жами

Йиллар кесимида

2021

2022

2023

2024

2025

3.

Спорт-таълим муассасалари томонидан давлат буюртмасига асосан разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш, шу жумладан:


Сон

(разрядли спортчилар)


128 070

25 970

23 700

25 050

26 000

27 350

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари

Сон

(унвонли спортчилар)


14 916

2 276

2 550

2 940

3 330

3 820

спорт мактабларида

Разрядли


77 450

13 950

15 100

15 800

16 100

16 500

Унвонли


3 600

300

500

700

900

1 200

ихтисослаштирилган спорт мактабларида

Разрядли


7 000

1 000

1 200

1 400

1 600

1 800

Унвонли


2 500

300

400

500

600

700

олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларида


Разрядли


11 898

2 698

2 000

2 200

2 400

2 600

Унвонли


720

230

100

115

130

145

олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида

Разрядли


29 943

8 043

5 100

5 300

5 500

6 000

Унвонли


853

103

150

175

200

225

республика олий спорт маҳорати мактабларида


Разрядли


1 779

279

300

350

400

450

Унвонли


7 243

1 343

1 400

1 450

1 500

1 550

5.

Спортчи-ўқувчиларни идентификация карталари (ID-карта) билан қамраб олиш

Фоизда (белгиланган тартибда спортчи паспорти берилиши лозим бўлган ўқувчи-спортчилар сонига нисбатан)

100

10

40

60

80

100

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, спорт федерация (ассоциация)лари


9.

Спорт-таълим муассасаларидаги тренерлар орасида тренерларни тайёрлаш, шу жумладан:

Фоизда

(жами тренерлар сонига нисбатан)

10,0

2,6

5,5

7,0

8,5

10,0

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

олий тоифали тренерларни

биринчи тоифали тренерларни

35,0

17,7

20,0

25,0

30,0

35,0

иккинчи тоифали тренерларни

30,0

8,8

15,0

20,0

25,0

30,0

10.

Спорт-таълим муассасаларида хорижий мутахассислар ҳамда маҳаллий тренерлар ва ўқувчи-спортчилар иштирокида ўқув-семинарлари, маҳорат сабоқларини ташкил этиш

Сон

225

15

30

45

60

75

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси

11.

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари спортчи-ўқувчиларининг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш

Мусобақалар сони

500

50

75

100

125

150

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 ноябрдаги

ПҚ-5280-сон қарорига

4-ИЛОВА



2022-2025 йилларда олимпия ва паралимпия спорт турларига

тайёрлаш марказлари объектларини қуриш, реконструкция

қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

N

Коллеж-

лар

Ишлар

тури

Жа

ми

Шу жумладан:

2022 йил

Шундан:

2023 йил

Шундан:

2024 йил

Шундан:

2025 йил

Шундан:

Бино

ва ин

шо

от

Ётоқ

хо

на

Спорт маж

муаси (ка

мон

дан

отиш)

Спорт зал

Ош

хо

на

Ётоқ

хо

на

Ёпиқ

су

зиш

ҳав

заси

Ста

дион

Ўқув би

но

си

Спорт зал

Ёпиқ

су

зиш

ҳав

заси

Ош

хо

на

Ётоқ

хо

на

Спорт зал

Спорт ма

нежи

Ёпиқ

су

зиш

ҳав

заси

Ош

хо

на

Ётоқ

хо

на

Ста

дион

Ўқув би

носи

Жами:

Жами

52

7

1

2

4

11

2

2

3

1

2

1

12

6

1

2

3

22

6

2

3

1

2

3

5

Янги қурилиш

32

6

0

2

4

8

2

2

2

1

1

0

11

5

1

2

3

7

5

0

0

1

1

0

0

Реконст

рукция

20

1

1

0

0

3

0

0

1

0

1

1

1

1

0

0

0

15

1

2

3

0

1

3

5

1.

Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

6

1

0

0

1

3

1

1

1

0

0

0

1

1

0

0

0

1

0

0

1

0

0

0

0

Янги қурилиш

5

1



1

3

1

1

1




1

1




0








Реконст

рукция

1

0




0







0





1



1





2.

Анди

жон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

1

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

1

0

0

0

0

0

0

1

Янги қурилиш

0

0




0







0





0








Реконст

рукция

1

0




0







0





1







1

3.

Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

2

0

0

0

0

2

0

1

1

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

Янги қурилиш

1

0




1


1





0





0








Реконст

рукция

1

0




1



1




0





0








4.

Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

3

3

1

1

1

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

Янги қурилиш

2

2


1

1

0







0





0








Реконст

рукция

1

1

1



0







0





0








5.

Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

2

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

2

0

1

0

0

0

0

1

Янги қурилиш

5

0




0







0





5

4



1




Реконст

рукция

2

0




0







0





2


1





1

6.

Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

3

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

2

1

1

0

0

1

0

0

0

0

0

0

1

Янги қурилиш

2

0




0







2

1

1



0








Реконст

рукция

1

0




0







0





1







1

7.

Наман

ган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

3

0

0

0

0

3

1

0

0

0

1

1

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

Янги қурилиш

2

0




2

1




1


0





0








Реконст

рукция

1

0




1






1

0





0








8.

Самар

қанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

4

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

3

1

0

1

1

1

0

0

0

0

0

0

1

Янги қурилиш

3

0




0







3

1


1

1

0








Реконст

рукция

1

0




0







0





1







1

9.

Тойлоқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

3

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

3

1

0

1

1

0

0

0

0

0

0

0

0

Янги қурилиш

3

0




0







3

1


1

1

0








Реконст

рукция

0

0




0







0





0








10.

Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

3

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

3

2

0

0

1

0

0

0

0

0

0

0

0

Янги қурилиш

2

0




0







2

1



1

0








Реконст

рукция

1

0




0







1

1




0








11.

Гулис

тон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

2

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

2

0

0

0

0

1

1

0

Янги қурилиш

0

0




0







0





0








Реконст

рукция

2

0




0







0





2





1

1


12.

Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

1

0

0

0

0

1

0

0

0

1

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

Янги қурилиш

1

0




1




1



0





0








Реконст

рукция

0

0




0







0





0








13.

Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

6

1

0

0

1

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

5

1

1

1

0

0

1

1

Янги қурилиш

2

1



1

0







0





1

1







Реконст

рукция

4

0




0







0





4


1

1



1

1

14.

Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

4

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

4

1

0

1

0

1

1

0

Янги қурилиш

1

0




0







0





1





1



Реконст

рукция

3

0




0







0





3

1


1



1


15.

Респуб

лика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази

Жами

4

2

0

1

1

2

0

0

1

0

1

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

Янги қурилиш

3

2


1

1

1



1




0





0








Реконст

рукция

1

0




1





1


0





0









Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 ноябрь




































Время: 0.2281
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск