ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.11.2021 й. ПҚ-2-сон "Пахта хомашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2021 й.

N ПҚ-2



ПАХТА ХОМАШЁСИНИ

ЕТИШТИРИШ ВА УНИНГ ЙИҒИМ-ТЕРИМ

ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пахта хомашёси етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, пахта хомашёси етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш ҳамда маҳсулотни чуқур қайта ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

3. Белгилансинки:

2023 йил ҳосилидан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштириш тегишли ҳосил йили учун олдинги йилнинг 1 октябридан бошланади;

пахта хомашёсини етиштириш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерларига ажратилган имтиёзли кредитлар пахта хомашёси етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирларни молиялаштириш учун фермер хўжаликларига йўналтирилади, бундан пахта-тўқимачилик кластерларига улар томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ерларида пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган кредитлар мустасно;

пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларига пахта хомашёси етиштириш учун олдиндан тўлов пул шаклида амалга оширилади. Бунда, олдиндан тўловни натура шаклида амалга оширишга йўл қўйилмайди;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, техника ва техника хизматларига (ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларидан ташқари) оид масалалар, шу жумладан уларни импорт қилишни мустақил ҳал қилинади, бунга ҳар қандай тарзда аралашиш тақиқланади.


4. Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилиши ва кластерларнинг молиявий ҳолати устидан доимий мониторингни ташкил этиш мақсадида Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига Жамғарма таркибида 5 штат бирлигидан иборат бўлим ташкил этилсин.

Жамғармага ўзи томонидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилишини аудит ва бизнес консалтинг ташкилотларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда аудитдан ўтказиш ҳуқуқи берилсин.


5. Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар пакетини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

товар омборларига қўйиладиган талаблар, товар омборлари фаолиятини ташкил этиш ва сақлаш учун берилган мол-мулк бўйича томонлар мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш тартиби, шунингдек, қатъий ҳисобда турувчи омбор гувоҳномасига қўйиладиган талаблар;

омборга сақлаш учун берилган мол-мулк миқдори, тури, сақлаш муддати ва бошқа маълумотларни акс эттирувчи Омбор гувоҳномаси ягона реестрини яратиш ҳамда унда тадбиркорлик субъектлари, тижорат банклари ва давлат бошқаруви органлари ўртасида электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.

Тижорат банкларига мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган қонунчилик ҳужжатлари қабул қилингунга қадар, кредитлаш учун пахта-тўқимачилик кластерларининг ип-калава захирасини, башарти ушбу захира қарз мажбуриятларидан ва гаровдан ҳоли бўлган тақдирда, гаровга олиш тавсия этилсин. Бунда, гаровга қўйилган ип-калава захиралари гаровга олувчи тижорат банкининг розилиги асосида тасарруф этилади.


6. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Т.А. Ишметов қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда буғдойни бозор нархларида харид қилиш билан боғлиқ тадбирларни узлуксиз молиялаштириш учун 2022 йилда Жамғармага Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 5 трлн сўм беғараз молиявий ёрдам ҳамда Жамғарманинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра 7,5 трлн сўмгача бюджет ссудаси ажратилишини таъминласин.

7. Пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга бўлган пахта-тўқимачилик кластерларига 2021 йил ҳосили учун пахта хомашёсини етиштиришга ажратилган имтиёзли кредитлар 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб 6 ой давомида тенг улушларда қайтарилиши белгилаб қўйилсин.

Бунда, Жамғарма ҳисобидан ушбу мақсадлар учун тижорат банкларига ажратилган ресурсларни қайтариш имтиёзли кредитларни қайтариш муддатига мутаносиб равишда узайтирилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


9. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


10. Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлашда масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                           Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 10 ноябрдаги

ПҚ-2-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4633-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Белгилансинки, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг имтиёзли кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағларидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик хўжаликлари агротехник тадбирлардан келиб чиқиб, эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлайди".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 53-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг (кейинги ўринларда - қарз олувчи) пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш тартибини белгилайди";


б) 2-бандда "1 ноябригача" сўзлари "1 октябригача" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг биринчи хатбошисига "ҳар ойнинг 5-санасига қадар" сўзларидан сўнг ", пахта йиғим-терими харажатлари учун мавсум даврида ҳар беш кунда" сўзлари қўшилсин;


г) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "1 ноябридан" сўзлари "1 октябридан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш молия йилининг 1 сентябридан бошланади";


д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга асосан кредит ресурсларини:

а) пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун пахта хомашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда, 18 ой имтиёзли давр билан умумий фойдаланиш муддати 24 ойга жойлаштиради, бунда, кредитни қайтариш 19-ойдан бошланади ҳамда у сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтарилади;

б) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддат билан пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада кредит ресурсини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;

в) пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойга кредит ресурсини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради";


е) 7-банднинг "а" кичик бандидан "фермер хўжаликлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


ж) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Тижорат банки қарз олувчи билан пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун тузган кредит шартномасига асосан:

а) пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда (шундан, банк маржаси 2 фоиз), 18 ой имтиёзли давр билан умумий фойдаланиш муддати 24 ойга кредит ажратади, бунда, кредитни қайтариш 19-ойдан бошланади ҳамда у сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтарилади;

б) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 14 ой муддат билан пахта хомашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;

в) пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойга кредит ажратади";


з) Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 ноябрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 11 ноябрь
































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск