ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Туризм ва спорт вазирининг 25.10.2021 й. 149-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.11.2021 й. 3108-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.11.2021 й.

N 3108-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТУРИЗМ ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

25.10.2021 й.

N 149-мҳ


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт

вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича

мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш маркази ва унинг филиаллари

профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари

ҳажмини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон "Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 23 ноябрдаги 24-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3108, 2018 йил 28 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/3108/2394-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А.А. Абдухакимов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт

вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича

мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш маркази ва унинг филиаллари

профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари

ҳажмини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Номи ва 1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмида:


а) номидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 15 ва 24-позицияларнинг "Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш" устунидаги "Марказ" деган сўзлар "Институт" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) изоҳ қисмида:

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Марказ" деган сўз "Институт" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 ноябрь














































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск