ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги техникаси. Машина ва трактор парклари /

ЎзР ВМ 26.11.2019 й. 952-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 26.11.2019 й. 952-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 11.08.2023 й. 364-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низом матнининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат

томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 95-сон Қарори,

ЎзР Президентининг 11.11.2021 й. ПҚ-7-сон Қарори,

ЎзР ВМ 21.02.2022 й. 78-сон Қарори,

ЎзР ВМ 17.08.2022 й. 455-сон Қарори,

ЎзР ВМ 03.08.2023 й. 331-сон Қарори


1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Субсидияларни тақдим этиш тартиби

3-боб. Хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни

экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш транспорт

харажатларини компенсация қилиш тартиби

4-боб. Якунловчи қоидалар

1-илова. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан субсидияларни ажратиш

ва компенсацияларни тўлаш схемаси

2-илова. Маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида

сертификат/субсидия ва/ёки компенсация олишга ариза

3-илова. Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб

чиқариш прогноз параметрлари

4-илова. Хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни

экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга

оширилган транспорт харажатлари тўғрисида йиғма ахборот



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом республикада қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш учун субсидияларни тақдим этиш, шунингдек хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) мақсадида комбайнларни ташиш учун транспорт харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг маҳаллий ташкилоти - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи ташкилот;


қишлоқ хўжалиги техникаси - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари;


харидор - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар, пахта-тўқимачилик ташкилотчилари ва кластерлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган қишлоқ хўжалигида механизациялаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар; (ЎзР Президентининг 11.11.2021 й. ПҚ-7-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


ҳисобварақ-фактура - қишлоқ хўжалиги техникасининг ҳақиқатдан сотилганини тасдиқловчи, маҳаллийлаштирилганлик даражасини кўрсатувчи ва қишлоқ хўжалиги техникаси нархини ўз ичига олган ҳужжат ёки шартнома;


субсидия - маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган республикадаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишда ушбу техника қийматининг 15 фоизини ҳамда сотиб олинган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизини қоплаш мақсадида харидорга ажратиладиган маблағлар; (ЎзР Президентининг 11.11.2021 й. ПҚ-7-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


компенсация - хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) мақсадида комбайнларни ташиш учун транспорт харажатларининг 80 фоизини қоплаш учун ажратиладиган маблағлар;


маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг расмий бланкасидаги қишлоқ хўжалиги техникасини маҳаллийлаштириш даражасини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) хулосаси;


транспорт харажатлари - юкларни транспортда ташиш ва комбайнни Ўзбекистон Республикаси ташқарисида белгиланган жойга етказиб бериш вақтида юкларни суғурталаш харажатлари.


3. Субсидияларни ажратиш ва компенсацияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Субсидияларни ажратиш ва компенсацияларни тўлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ўзининг расмий веб-сайтида субсидиялар ажратиш ва компенсацияларни тўлашга ажратилган бюджет маблағлари миқдори тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради, шунингдек уларнинг ўзлаштирилиши ва қолдиғи ҳақидаги маълумотларни янгилаб боради.



2-БОБ. СУБСИДИЯЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


6. Субсидиялар янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади. (ЎзР ВМ 21.02.2022 й. 78-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


7. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик техникасининг маҳаллийлаштирилганлик даражаси Марказ томонидан аниқланади.


8. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари ҳар йили 10 январдан кечиктирмай Марказга қуйидагиларни тақдим этади:

а) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ ариза;

б) ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ, раҳбар ва бош бухгалтер томонидан тасдиқланган ишлаб чиқарилган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларининг параметрлари ва таннарх калькуляцияси;

в) қуйидаги ҳужжатлар нусхаси:

ишлаб чиқарувчи ҳақида, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва бутловчи қисмлар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (хомашё ва бутловчи буюмларни етказиб бериш шартномалари, импорт қилинадиган бутловчи буюмлар ва материаллар учун ҳисобварақ-фактуралар ёки юк божхона декларациялари (ЮБД), Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлар ва материаллар учун ҳисобварақ-фактуралар);

қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш технологик жараённи амалга ошириш имконини берадиган ҳужжатлар нусхаси.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларига маҳаллийлаштириш даражаси тўғрисидаги сертификат тақдим этилганлиги учун Марказ томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Ўттиз кун ичида қайта мурожаат қилинган тақдирда, тўлов ундирилмайди. Агар ўттиз кундан сўнг қайта мурожаат қилинса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравар миқдорида тўлов ундирилади.

Импорт бутловчи қисмлар ва материаллар етказиб берувчиларнинг алмашиши, олиб келинадиган бутловчи қисмлар ва материаллар нархининг ўзгариши, маҳаллий бутловчи қисмлар ва материаллар ўрнига хориждан шундай бутловчи қисмлар ҳамда материаллар сотиб олиниши сабабли маҳаллийлаштириш даражаси йўл қўйиладиган даражадан пасайиб кетганда, маҳаллийлаштириш даражаси тўғрисидаги сертификат ўз кучини йўқотади. Бундай ҳолатда махаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги маҳаллий ташкилотлари Марказни бир ой муддатда хабардор қилиши шарт.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи ташкилот раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллийлаштириш даражаси тўғрисидаги сертификатдан мақсадли ва асосли равишда фойдаланиши учун жавобгардир.

Маҳаллийлаштириш даражаси ҳақидаги сертификатдан асоссиз фойдаланилганда, яъни маҳаллийлаштирилганлик даражаси 25 фоиздан кам бўлган қишлоқ хўжалиги техникаси сотилганда, ишлаб чиқарувчи ташкилот ўз маблағлари ҳисобидан ушбу конкрет техника бирлиги учун ажратилган субсидия маблағини Жамғармага қоплаб беради. (ЎзР Президентининг 11.11.2021 й. ПҚ-7-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


9. Марказ ҳар йили январь ойининг 25 санасидан кечиктирмай маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилаётган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштиришнинг базавий даражалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган электрон маълумотлар базасини янгилайди.

Келгусида Марказ юқоридаги электрон маълумотлар базасини йил давомида камида чоракда бир марта мунтазам равишда янгилаб туради.


10. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари мазкур Низомнинг 8-бандига асосан зарур ҳужжатларни тақдим этганидан сўнг Марказ беш иш куни давомида қишлоқ хўжалиги техникаси параметрлари ва таннарх калькуляциясини кўриб чиқади ва ташкилотга маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат беради.


11. Мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган зарур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, Марказ маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларига ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб беради.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари ҳужжатларда аниқланган камчиликларни бартараф этишга ва ўттиз кун ичида уларни қайта тақдим қилишга ҳақлидир.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари томонидан тушган қайта мурожаати асосида Марказ тақдим этилган ҳужжатларни беш иш кунида кўриб чиқади.


12. Маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат тақдим этилганидан сўнг Марказ уч иш кунида сертификат олган маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари реестрини унга сертификатлар нусхаларини илова қилиб ва қишлоқ хўжалиги турларини кўрсатган ҳолда Жамғармага тақдим қилади.


13. Харидор олди-сотди тўғрисида шартномани тузганидан сўнг шартнома шартларига мувофиқ маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларига техниканинг қийматини тўлаб беради.

Қишлоқ хўжалиги техникаси сотилаётганида шартномада ва ҳисобварақ-фактурада сотилаётган қишлоқ хўжалиги техникасининг маҳаллийлаштирилганлик даражаси ҳақидаги сертификатга мувофиқ маҳаллийлаштирилганлик даражаси кўрсатилиши шарт. Ҳисобварақ-фактурага маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат нусхаси илова қилинади.


14. Харидор шартнома шартларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси учун тўловни амалга оширганидан сўнг қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдорида субсидия олиш учун Жамғармага қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади: (ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 95-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

а) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

б) қишлоқ хўжалиги техникаси:

олди-сотди шартномаси ёки кредит шартларида харид қилинганда шартнома, ҳисобварақ-фактура, тўлов ҳужжати нусхаси;

лизинг шартларида харид қилинганда, лизинг шартномаси, ҳисобварақ-фактура, тўлов ҳужжати, лизинг объектини қабул қилиш - топшириш далолатномаси нусхаси.

(ЎзР ВМ 17.08.2022 й. 455-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


15. Жамғарма, мазкур Низомнинг 14-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни давомида ўрганиб чиқади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, беш иш куни давомида ушбу мақсадларда Жамғармага ажратилган бюджет маблағлари доирасида субсидия ажратади.

Қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдоридаги субсидиялар пул маблағларини харидорнинг аризада кўрсатилган банк ҳисобрақамига ўтказиш орқали ажратилади. (ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 95-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


16. Жамғарма қуйидаги ҳолларда субсидия ажратилишини рад этади:

республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасининг маҳаллийлаштирилганлик даражаси 25 фоиздан кам бўлса; (ЎзР Президентининг 11.11.2021 й. ПҚ-7-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


ЎзР Президентининг 11.11.2021 й. ПҚ-7-сон Қарорига мувофиқ учинчи хатбоши чиқариб ташланган


қишлоқ хўжалиги техникаси имтиёзли шартларда бюджет маблағлари, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлари кредитлари ёки бошқа субсидияларни тақдим қилиш шартлари асосида сотиб олинган бўлса;


мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаган бўлса.

Ҳаридор аниқланган камчиликларни бартараф этишга ва ўттиз кун ичида ҳужжатларни қайта тақдим қилишга ҳақли.

Харидор қайта мурожаат этганда, Жамғарма беш иш куни давомида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни кўриб чиқади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, беш иш куни давомида қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдорида субсидия ажратади. (ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 95-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



3-БОБ. ХОРИЖДА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

(ХИЗМАТЛАРНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШ) УЧУН

КОМБАЙНЛАРНИ ТАШИШ ТРАНСПОРТ

ХАРАЖАТЛАРИНИ КОМПЕНСАЦИЯ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


17. Қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг йигирманчи санасидан кечикмай мазкур Низомга 4-иловага асосан шаклга мувофиқ хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга оширилган транспорт харажатлари тўғридаги йиғма ахборотни Жамғармага тақдим қилади.

Йиғма ахборотга қуйидаги тасдиқловчи хужжатлар мажбурий тартибда илова қилинади:

а) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

б) транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш учун шартнома нусхаси;

в) юкларни транспортда ташиш бўйича кўрсатилган хизматлар далолатномаси;

г) транспорт харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари нусхаси;

д) қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси, шунингдек, хизматлар кўрсатилганлигини ва улар бўйича тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.


18. Жамғарма қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар томонидан тақдим этилган мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳужжатларни беш иш кунида кўриб чиқади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, беш иш кунида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида компенсация ажратади.

Хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга оширилган транспорт харажатларининг 80 фоизи миқдоридаги компенсация қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар банк ҳисобрақамига маблағ ўтказиш йўли ажратилади.


19. Мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган зарур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, Жамғарма уларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб беради.

Қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар аниқланган камчиликларни бартараф этишга ва ўттиз кун ичида уларни қайта тақдим қилишга ҳақлидир.

Қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар қайта мурожаат қилганда Жамғарма тақдим этилган ҳужжатларни беш иш кунида кўриб чиқади ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда беш иш куни давомида хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга оширилган транспорт харажатларининг 80 фоизини компенсация қилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси харидорларидан субсидия ва компенсация олиш учун қонунчилик ва мазкур Низомда кўзда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


20-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

(ЎзР ВМ 03.08.2023 й. 331-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)


21. Ташкилотлар раҳбарлари тайёрланаётган ва тақдим этилаётган хужжатларнинг ишончлилиги ва асослантирилганлиги юзасидан қонунчиликка мувофиқ масъул ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан субсидияларни ажратиш

ва компенсацияларни тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул ижрочилар, амалга ошириш механизми


Муддатлар

I. Қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга

ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдорида субсидия ажратиш

(ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 95-сон Қарори таҳриридаги бўлим номи)






I босқич

Ишлаб чиқарувчи ташкилот ишлаб чиқарилаётган қишлоқ ўжалиги техникасининг маҳаллийлаштирилганлик даражасини аниқлаш учун Марказга тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.

ариза берувчининг ихтиёрига кўра



II босқич

Марказ ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан қишлоқ хўжалиги техникасининг маҳаллийлаштирилганлик даражасини аниқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат тақдим этади.

5 иш куни давомида



III босқич

Марказ сертификат олган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги маҳаллий ташкилотлари реестрини унга сертификатлар нусхаларини илова қилиб ва қишлоқ хўжалиги турларини кўрсатган ҳолда Жамғармага тақдим қилади.

3 иш куни давомида





IV босқич

Харидор олди-сотди тўғрисида шартномани тузганидан сўнг шартнома шартларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларга техниканинг тўлиқ қийматини тўлаб беради.

шартномага асосан



V босқич

Харидор шартнома шартларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси учун тўловни амалга оширганидан сўнг қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдорида субсидия олиш учун Жамғармага тегишли ҳужжатларни тақдим қилади. (ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 95-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

харидор ихтиёрига кўра





VI босқич


Жамғарма субсидия ажратиш учун харидор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.


5 иш куни давомида





VII босқич


Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Жамғарма қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдоридаги субсидияни харидорнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш орқали ажратади. (ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 95-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



5 иш куни давомида





II. Экспорт хизматларини кўрсатиш учун комбайнларни ташиш

транспорт ҳаражатларини компенсация қилиш





I босқич

Қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи махаллий ташкилотлар Жамғармага хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга оширилган транспорт харажатлари бўйича йиғма ахборот тақдим қилади.


ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 санасига қадар





II босқич

Жамғарма қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.


5 иш куни давомида


III босқич

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Жамғарма хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга оширилган транспорт ҳаражатларининг 80 фоизини компенсация қилиб беради.


10 иш куни давомида





Низомга

2-ИЛОВА



Маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида

сертификат/субсидия ва/ёки компенсация олишга

АРИЗА


,

(юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи)

  

  

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами, телефон, факс)

Манзил бўйича

рўйхатдан ўтказилган:

,

,

(гувоҳнома рақами, берилган санаси ва уни берган орган)

номидан

(ариза берувчи раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О.)


махаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилинганлиги муносабати билан маҳаллийлаштириш даражаси ҳақида сертификат тақдим қилишни/субсидия ажратиш ва/ёки хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт қилиш) учун комбайнларни ташиш транспорт харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилишни сўраймиз.

  

Ташкилот почта

манзили:

  

СТИР рақами:

  

Электрон почта

манзили:

   

Ҳисобрақам:

    

Илова: ______ варақ

   

   




(ариза берувчи раҳбар лавозими, Ф.И.О.)

(имзо)


   

20 ___ йил ______ _________  






Низомга

3-ИЛОВА



I. Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш

прогноз параметрлари

  

Т/р

Маҳаллийлаш-

тириладиган

техника номи

Ў/б

Ишлаб чиқариш ва сотиш (соф тушум) ҳажми,

маҳаллийлаштириш даражаси

биринчи йил - 20___ й.

иккинчи йил - 20___ й.

учинчи йил - 20___й.

миқдор

сумма, млн

сўм*

маҳаллий-

лаштириш

даражаси,

%**

миқдор

маҳаллий-

лаштириш

даражаси,

%

миқдор

маҳаллий-

лаштириш

даражаси,

%




























Раҳбар





(имзо)

(Ф.И.О.)


Бош бухгалтер





(имзо)

(Ф.И.О.)


*) Сотиш (соф тушум) суммаси мазкур илованинг "II. Қишлоқ хўжалиги техникалари нархини ҳисоблаш" бўлимида кўрсатилган маҳсулот бирлигининг сотиш нархи ва миқдорини кўпайтириш натижасига тенгдир.


**) Ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштириш даражаси қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Мд=(1 - И/Т)*100%. Бу ерда 0< И < Т:

Мд- маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси;

И - импорт қилинадиган хомашё, материаллар, бутловчи қисмларнинг сўмда ифодаланган валюта қиймати (божхона тўловлари билан бирга);

Т - маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш таннархи.

(Маҳаллий етказиб берувчилардан сотиб олинадиган импорт хомашёлари маҳаллий деб эътироф этилмаслик керак).

Маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич ошиган тақдирда, маҳаллийлаштириш даражасининг ошишини асословчи бутловчи қисмлар, хомашё ва материалларнинг аниқ номлари кўрсатилади.



II. Қишлоқ хўжалиги техникаси таннархининг

КАЛЬКУЛЯЦИЯСИ*


т/р

Техника номи

Ў/б

Миқдор

Нарх,

минг сўм

Сумма,

минг сўм

Ишлаб чиқариш

таннархидаги улуш, %

1

Материаллар, жумладан:







импорт







маҳаллий






2

Бутловчи қисмлар, жумладан:







импорт







маҳаллий






3

Бошқа харажатлар






4

Ишлаб чиқариш таннархи






5

Бир дона учун жами






6

Маҳсулот бирлигининг сотиш нархи






Раҳбар





(имзо)

(Ф.И.О.)


Бош бухгалтер





(имзо)

(Ф.И.О.)


*) Қишлоқ хўжалиги техникаси таннархининг калькуляцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ сотиш нарх шакллантиригунигача барча харажатлар батафсил кўрсатилган ҳолда, махаллийлаштирилган ҳар бир маҳсулот бўйича тақдим этилади.






Низомга

4-ИЛОВА



Хорижда хизматлар кўрсатиш (хизматларни экспорт

қилиш) учун комбайнларни ташиш бўйича амалга

оширилган транспорт харажатлари тўғрисида

ЙИҒМА АХБОРОТ

    

Экспорт

Қайтариш

Жами

(ус-

тун 8-

устун 11)

Ташувчи

Йўна-

лиш ва

транс-

порт

тури

Етказиб берув-

чини

танлаш

бўйича

баён-

нома

Транспорт-

экспедиторлик

хизматларини

кўрсатиш учун

шартнома

ЮБД рақами ва санаси

Ташиш харажат-

лари

Бошқа транспорт харажат-

лари

Компен-

сация қилина-

диган транс-

порт харажат-

лари

жами = 80%*

(устун.

6 + устун 7)

ЮБД рақами ва санаси

Транс-

порт

хара-

жат-

ларини

ком-

пен-

сация қилиш санаси

Қай-

та-

риш сум-

маси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12












Раҳбар





(имзо)

(Ф.И.О.)


Бош бухгалтер





(имзо)

(Ф.И.О.)


ЎзР ВМ 17.08.2022 й. 455-сон Қароридан олдинги таҳрири



14-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) шартнома шартларига мувофиқ тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи шартнома, ҳисобварақ-фактура, тўлов ҳужжати нусхаси.




ЎзР ВМ 21.02.2022 й. 78-сон Қароридан олдинги таҳрири



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Субсидиялар фақат харидор томонидан сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилгани бир йилдан ошмаган янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади.




ЎзР Президентининг 11.11.2021 й.

ПҚ-7-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


субсидия - маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан кам бўлмаган республикадаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишда ушбу техника қийматининг 15 фоизини ҳамда сотиб олинган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизини қоплаш мақсадида харидорга ажратиладиган маблағлар; (ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 95-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)















































Время: 0.1965
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск