ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2021 й. 705-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2021 й.

N 705



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги 359-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг ўқув жараёнини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда юридик техникумларнинг рейтингини юритиш механизмини жорий этиш орқали уларда таълим сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари (кейинги ўринларда - юридик техникумлар) рейтингини аниқлаш бўйича маълумотлар базасини ташкил қилиш, рейтинг индикаторлари учун балларни ҳисоблаш ҳамда рейтинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

адлия органлари томонидан юридик техникумлар битирувчиларига йўлланма бериш бўйича махсус комиссия фаолиятини ташкил қилиш, олий таълим ташкилотига ҳужжатларни топшириш, ўқишга қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ҳамда қабулни расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини "юриспруденция" мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, юридик техникумларнинг, шу жумладан, қуйидаги йўналишлардаги фаолиятини қамраб олувчи рейтинги натижалари ҳар янги ўқув йилига қабул бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда уларнинг расмий веб-сайтлари орқали эълон қилинади:

ўқув ва илмий-методик фаолият, шу жумладан, таълим сифати;

рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ва бошқа танловларда ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) юридик техникум ўқувчилари улуши;

хорижий педагоглар, шунингдек, илмий даражали ҳамда чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар ва ўқувчилар улуши;

иш билан таминланган битирувчилари ва олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилари улуши.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейга (кейинги ўринларда - академик лицей) ўқишга қабул қилиш ҳар йили 1 августга қадар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади, бунда тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу мақсадлар учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

академик лицейга дарс машғулотларини, хусусан, онлайн режимда ўтказиш учун хорижий мутахассислар жалб қилинади ҳамда уларга иш ҳақи миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланади;

академик лицейда ва юридик техникумларда педагог ходимлар таркибида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган лавозимлар билан биргаликда кафедра мудири, профессор, доцент лавозимлари ҳам жорий этилади ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари академик лицейда ТДЮУ томонидан, юридик техникумларда эса Адлия вазирлиги томонидан белгиланади;

ТДЮУ томонидан ташкил этиладиган ёки муассис сифатида иштирок этиладиган тижорат ва нотижорат ташкилотларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, фаолиятини ташкил этиш ва доимий равишда молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг устав жамғармаси ва мулкини шакллантириш учун ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланган миқдорда бюджетдан ташқари (шу жумладан, тўлов-контракт ва табақалаштирилган контракт) маблағларни сарфлашга рухсат берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

ТДЮУ бакалавриат таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли ҳамда иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабулни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга ошириш. Бунда, тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади;

республикадаги олий таълим ташкилотларининг буюртмаларига кўра ТДЮУ магистратурасида базавий олий юридик маълумотга эга бўлган кадрларни мақсадли тайёрлаш учун кириш синовларисиз магистратурага қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилиш, шунингдек, ушбу ташкилотларга уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан контракт тўловларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш. Бунда, ушбу кадрларга ўқишини тамомлаганидан сўнг буюртма берган олий таълим ташкилотларида шартнома асосида уч йил давомида тўлиқ ставкада узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) икки ой муддатда:

академик лицей ва юридик техникумларда мазкур қарор билан жорий этилаётган лавозимларнинг разрядлари (базавий тариф ставкалари, маошлари) ҳамда коэффициентлари миқдорлари белгиланишини таъминласин;

Давлат тест маркази билан биргаликда академик лицейга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 ноябрдаги

705-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 91-модда):


а) 1-2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш адлия вазирининг буйруғи билан амалга оширилади";


б) 1-иловада:


6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисидаги аризалар Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда қабул қилинади";


8-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.

Суҳбат ўтказиш муддатлари тўғрисида маълумот ТДЮУ томонидан унинг расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилишидан камида 1 ой олдин эълон қилинади.

Хорижий фуқаролар билан суҳбат бевосита ёки заруратга кўра масофавий (онлайн) тарзда амалга оширилади";


18-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Масофавий (онлайн) суҳбат коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади. Бунда, ушбу коммуникация технологиялари абитуриентнинг шахсини тасдиқлаш имконини берадиган техник талабларга жавоб бериши лозим.

Масофавий (онлайн) суҳбат натижаларини баҳолаш умумий тартибда амалга оширилади";


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш ҳақида ТДЮУ ректори томонидан буйруқ қабул қилинади";


23-банддаги "Давлат комиссияси қарори, қоида тариқасида, 20 августдан" сўзлари "ТДЮУ ректорининг буйруғи, қоида тариқасида, 2 сентябрдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банддаги "Давлат комиссияси" ҳамда "қарор" сўзлари тегишлича "ТДЮУ ректори" ҳамда "буйруқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банддаги "Давлат комиссияси қарори эълон" сўзлари тегишлича "ТДЮУ ректори буйруғи қабул" сўзлари билан алмаштирилсин;


26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Хорижий фуқаролар ўқиш учун тўловни ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширади.

27. ТДЮУ ректорининг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинганидан бошлаб хорижий фуқароларга дарсларга қатнашишга рухсат этилади";


29-банддаги "хорижий фуқароларнинг Давлат комиссияси баёни" сўзлари "хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги бўйруқ" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 808-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-банддаги "ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 109-модда):


а) Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисидаги низомнинг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган талабгорлар ўқув машғулотлари бошланганидан кейин уч кун мобайнида паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг асл нусхаларини тақдим этадилар";


б) Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомда:


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Қабул қилиш тўғрисидаги аризага паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат электрон шаклда илова қилинади.

Аризага илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.

Аризани ҳужжатлар PDF (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади";


38-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "битирув иши" сўзлари "Давлат аттестацияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Тингловчиларнинг Давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказишга доир талаблар ТДЮУ Кенгаши томонидан тасдиқланади";


4-иловадаги "mavzusida bitiruv ishini Davlat attestatsiya komissiyasida bahoga himoya qildi" cўзлари "Davlat attestatsiyasida ball bilan baholandi" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 29-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ушбу Низомга 1-иловага биноан намунавий шартномага мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошисидаги "ушбу Низомга 2-иловага биноан намунавий шартномага мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 30-банднинг биринчи хатбошисидаги "ушбу Низомга 4-иловага биноан намунавий шартномага мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 1, 2 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 5-илованинг "Чора-тадбирлар" устунидаги 6-босқичдаги 2-бандидаги "намунавий шартномани расмийлаштириб," сўзлари "тузилган шартномага асосан" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича намунавий шартномага биноан" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 24-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича намунавий шартномага асосан" сўзлари "шартнома асосида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 29-банднинг биринчи хатбошисидаги "ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича намунавий шартномага биноан" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 1, 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Махкамасининг "Санитария жиҳатидан тозалаш сохасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун худудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида" 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон карорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тадиқлансин";


б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида" 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарорида:


а) 4-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юриспруденция" йўналиши бўйича замонавий стандартларни ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус профессионал таълим мутахассисликлари ва касблари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, чет тиллари бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш учун гуруҳларда ўқувчилар миқдорини белгилаш";


б) 8-банд "ишга қабул қилиш" сўзларидан кейин "ва даврий аттестациядан ўтказиш" сўзлари билан тўлдирилсин.


8. Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон карори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларида:


а) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ тузиладиган," сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-банддаги "мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган намунадаги шаклда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 32-банднинг еттинчи хатбошисидаги "белгиланган намунадаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 апрелдаги 282-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банддаги "ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 323-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 11-банддаги "ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги 669-сон қарорида:


а) 1-иловада:


1 0-банднинг биринчи хатбошисидаги "ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорида:


а) 3-бандда:

учинчи хатбошидаги "унда тўплаш мумкин бўлган умумий баллнинг 60 ва ундан юқори фоизини тўплаб" сўзлари "бироқ юридик техникумлардаги тест синовларидаги ўтиш балини тўплаган" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик техникумларда асосий иш жойи бўйича фаолият юритаётган педагог ходимлар белгиланган тартибда юридик техникумларнинг штат лавозимини эгаллайди ва штатларида акс эттирилади";


б) 4-бандда:

"б" кичик банддаги "шакл" сўзи "таълим шакли" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари - юридик техникум директорларига бюджетдан ташқари (тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган) маблағлар ҳисобидан мустақил равишда:

хорижий мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида, хусусан онлайн режимда дарс ўтиш учун жалб этиб, уларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;";


в) 1-иловада:


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган абитуриентлар" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ва жорий йилда юридик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун республика олий таълим муассасаларининг "юриспруденция" таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тегишли ўқув йилида тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз юридик техникумларга қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилинади";


9-банднинг биринчи хатбошисидаги "1 июндан" сўзлари "15 мартдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Кириш имтиҳонлари бўйича Адлия вазирлиги томонидан белгиланган минимал ўтиш балидан кам баллни тўплаган, шунингдек, белгиланган вақтда имтиҳонларга етиб келмаган абитуриентлар юридик техникумларга қабул қилинмайди";


26-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган абитуриентлар" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларнинг фарзандлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-банднинг "б" кичик бандида:

учинчи хатбошидаги "кам таъминланган оилалар аъзолари" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тўлов-контракт асосида - ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ва жорий йилда юридик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун "юриспруденция" таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар ҳамда хорижий фуқаролар қабул қилинади";

бешинчи хатбошидаги "кам таъминланган оила аъзолари" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


45-бандда:

тўртинчи хатбошиқишга кириш учун" сўзларидан кейин "махсус платформа орқали электрон шаклда" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентларни юридик техникумга қабул қилиш бўйича мурожаат қилиш ва ўқишга қабул қилиш муддатларига Адлия вазирлиги томонидан зарур ҳолларда ўзгартириш киритилиши мумкин";


46-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Республика олий таълим муассасаларида "юриспруденция" таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тегишли ўқув йилида тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар тўлов-контракт асосида доимий яшаш жойидаги юридик техникумга қабул қилинишлари мумкин";

иккинчи хатбоши "20 сентябргача" сўзларидан кейин "махсус платформа орқали электрон шаклда" сўзлари билан тўлдирилсин;


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш схемасида 6-босқичнинг "Тадбирлар" устуни 1-бандидаги "кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган абитуриентларни" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартибида:


5-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биноларни тайёрлаш, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш, бинолардаги ва хизмат постларидаги видео ёзувлар сақланиши учун шароитлар яратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Гуруҳ назоратчилари ва абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга назорат хизмати постлари орқали киритиш, тадбир жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги, ҳудудий адлия органлари ҳамда қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.

Тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир бинода Давлат тест марказининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади. Бунда, бинонинг ҳолати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим";


20-банддаги "20-25" рақамлари "25-30" рақамлари билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:


7-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи-саккизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларига кириш учун ҳужжатларни топшириш бўйича сўровномада:


3.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.2. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари";


3.4-банддаги "ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей битирувчилари (ўзлаштириш кўрсаткичининг ҳақидаги маълумотнома)" сўзлари "Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В1 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар рўйхатида:


3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

3.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

";


4-позиция ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 693-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 11-банддаги "ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ташкилотларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 январдаги 19-сон қарорида:


а) 2-иловада:


7-банддаги "ушбу Низом иловасига мувофиқ намунавий шакл бўйича" сўзлари "ўзаро" сўзи билан алмаштирилсин;


илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-иловада:


11-банддаги "2-иловада келтирилган шаклдаги" сўзлари "тарафлар ўртасида тузиладиган" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомда:


а) 35-банднинг биринчи хатбошисидаги "ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 40-банддаги "ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 43-банднинг биринчи хатбошисидаги "ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича" сўзлархи чиқариб ташлансин;


г) 3, 5 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 8-сон, 198-модда):


а) 1-иловада:


7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда вақт меъёрлари ТДЮУ томонидан Давлат тест маркази билан келишган ҳолда белгиланади";


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Абитуриент рўйхатдан ўтиши учун ҳужжатларнинг асл нусхасидаги қуйидаги маълумотларни Давлат тест марказининг махсус дастури орқали электрон равишда киритади:

олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма - Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) берилган таълим муассасаси номи, серияси, рақами;

хорижий тилни В2 даражасида билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат;

давлат стипендиялари билан тақдирлаш тўғрисидаги ҳужжат - мавжуд бўлганда";


26-30-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


32-банддаги "Давлат комиссияси томонидан" сўзлари "Давлат тест маркази томонидан Адлия вазирлиги билан келишган холда" сўзлари билан алмаштирилсин;


49-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур тоифадаги абитуриентларни магистратурага қабул қилиш бўйича мурожаат қилиш ва ўқишга қабул қилиш, тўлов-контракт (шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт) маблағларини тўлаш бўйича муддатлар, шунингдек, уларни узайтириш ТДЮУ томонидан мустақил равишда амалга оширилади";


51-банддаги "Давлат тест маркази ҳамда ТДЮУ ўртасидаги келишувга кўра ТДЮУнинг бюджетдан ташқари" сўзлари "ушбу мақсадлар учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Хорижий фуқаролар тўпланган балларнинг рейтинг тизими асосида белгиланган ўринлар сонига мувофиқ ТДЮУ магистратурасига суҳбат (кейинги ўринларда - суҳбат) асосида ўқишга қабул қилинади.

Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.

Суҳбат ўтказиш муддатлари тўғрисидаги маълумот ТДЮУ томонидан унинг расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилишидан камида 1 ой олдин эълон қилинади";


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "қабул йилининг 15 май - 30 июль кунлари давомида" сўзлари "Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича ТДЮУ ректорининг абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича буйруғи қабул қилинганидан сўнг уч кун ичида ҳужжатларнинг асл нусхалари абитуриент томонидан ТДЮУга тақдим этилади";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ ректорининг ТДЮУ магистратурасига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида бўйруғи қабул қилинади";


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. ТДЮУ ректорининг ТДЮУ магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи 2 сентябрдан кечиктирмай қабул қилинади";


26-банддаги "Давлат комиссияси қарори" сўзлари "ТДЮУ ректорининг буйруғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:


2-бандда:

"а" кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларида" сўзлари "давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органлари, шунингдек, республика даражасидаги бошқа давлат органларининг марказий аппаратида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"мазкур Низомнинг 5-1-бандига мувофиқ тегишли олий таълим муассасасининг буюртмаси асосида базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар";

"б" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларининг" сўзлари "давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органлари ҳамда республика даражасидаги бошқа давлат органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "марказий аппаратдаги" сўзларидан кейин "мустақил" сўзи билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий судининг мустақил таркибий бўлинмалари раҳбарлари (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлинмалардан ташқари) ҳамда бошқарув кадрлари";


3 -банд "аппарати ходимлари учун -" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва" сўзлари билан тўлдирилсин;


5-банд "ТДЮУ магистратурасига" сўзларидан кейин "масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакллари асосида, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда" сўзлари билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Республикадаги олий таълим муассасасининг буюртмасига кўра базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ТДЮУ магистратурасига кундузги, шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки таълим шаклларида, кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг буюртма берган олий таълим муассасасида камида уч йил тўлиқ ставкада узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга қабул қилинади";


8-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"тегишли олий таълим муассасасининг буюртмасига кўра базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар учун белгиланган тартибда имзоланган ва олий таълим муассасаси бланкасида расмийлаштирилган, рақами ва берилган вақти акс эттирилган олий таълим муассасаси раҳбарининг тавсияси (ушбу Низомнинг 5-1-бандида назарда тутилган асосга кўра ҳужжат топширилганда);

хорижий тилни В2 даражасида билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат";


13 -банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низомнинг 5-1-бандига мувофиқ абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига тўлов-контракт асосида қабул қилиш мақсадида ТДЮУ, олий таълим муассасаси ва абитуриент ўртасида уч томонлама контракт (шартнома) тузилади ҳамда унда контракт тўлови суммасини белгиланган муддатда тўлаш шарти, ўқишни тамомлаганидан сўнг буюртма берган олий таълим муассасасида уч йил давомида тўлиқ ставкада узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти кўрсатилади";


15-банддаги "ТДЮУ Магистратура бўлимига" сўзлари "ТДЮУга" сўзи билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Буюртмачи ташкилот қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун онлайн тарзда (Марказнинг расмий веб-сайти ёки махсус электрон дастурлар орқали) ёки бевосита Марказга мурожаат қилади".


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Марказ директори томонидан ТДЮУ билан келишилган ҳолда Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари (қайта тайёрлаш курсларидан ўтиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлар ва бошқалар) ҳисобидан қуйидагилар мустақил равишда амалга оширилади:

Марказда ташкил этиладиган курсларга консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида жалб этиладиган хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи ва бошқа тўловлари миқдорларини белгилаш;

Марказ ходимларига ҳар ойлик устама ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари, шунингдек, уларнинг миқдорини белгилаш".


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари педагог кадрларига нисбатан татбиқ этилмайди".




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 ноябрдаги

705-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 24 июлдаги 573-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 192-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорига 3-илованинг 7-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 11-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 ноябрь







































Время: 0.0251
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск