Внимание!

NB! Мазкур Маъмурий регламентга 2024 йил май ойида киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 19.04.2024 й. 223-сон Карорига каранг.


Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Природопользование. Охрана окружающей среды /

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 24.11.2021 й. 709-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 ноябрдаги

709-сон қарорига

1-ИЛОВА



Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер

участкаларини ижарага беришнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент талаблари якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик юритиш учун ер участкалари беришга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 52-сон қарори билан тасдиқланган Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш ҳисобига аҳоли бандлигини ва даромадларини ошириш мақсадида, ташаббускорларга деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ер ажратиш ва уларга ер ижара ҳуқуқларини расмийлаштиришга татбиқ этилмайди.

2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли ташкилотлар - ер тузиш лойиҳаларини келишадиган ташкилотлар - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ер участкасидан фойдаланиш мақсади ва ихтисослиги бўйича), Сув хўжалиги вазирлиги (сув таъминоти, ирригация ва мелиорация иншоотлари бўйича) ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича) ҳудудий бўлинмалари;


ер тузиш лойиҳаси - ягона мавзе бўйича контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда, ер участкаси чегаралари, ҳудуднинг ихтисослиги, ишлаб чиқариш йўналиши, суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлари ҳисобга олинган муайян ер участкасини ижарага бериш учун ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;


ижрочи - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти;


закалат - иштирокчи томонидан танловда қатнашиш учун кафолат таъминоти сифатида киритиладиган пул;


лот - буюртмачи томонидан танловда ер участкасини ижарага бериш учун савдо платформасига қўйилган объект;


оператор - савдо платформасида танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


очиқ электрон танлов - лотни ижарага беришда талабгорлардан келиб тушган таклифлар орасидан энг яхши таклифни автоматик равишда баҳолаш йўли билан ғолибни аниқлаш бўйича ўтказиладиган очиқ электрон танлов шакли;


талабгор - лотни қўлга киритиш бўйича қизиқиш билдириб, очиқ электрон танловда иштирок этиш учун мурожаат қилган, ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли, тегишли вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикасида доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхат олинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс;

танлов ғолиби - очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эта бўлган талабгор;


танловнинг салоҳиятли ғолиби - танлов ғолибининг таклифидан кейинги энг яхши таклифни тақдим этган талабгор;


техник узилиш - танлов жараёнида бир ёки бир нечта иштирокчининг қатнашишини ёки мазкур Регламент талаблари асосида операторнинг хизмат кўрсатиш имкониятини чеклайдиган савдо платформасидаги техник носозликлар;


шахсий кабинет - иштирокчига танловларга буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформанинг махсус бўлими;


шахсий ҳисобварақ - савдо платформаси маълумотлар базасида талабгор рўйхатдан ўтганда автоматик равишда очиладиган ҳисобварақ;

электрон буюртма - деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов асосида реализация қилиш бўйича танлов ташкил қилиш юзасидан ижрочи томонидан операторга бериладиган электрон буюртма;


электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берувчи имзо;


"E-IJARA" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "E-IJARA" AT) - ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишни амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;


"E-AUKSION" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - ер участкаларини ижарага бериш учун очиқ онлайн танловларни ташкил этиш ахборот тизими.


3. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонунида белгиланган муддатларга ва ўлчамларда ижарага берилади.


4-1. Фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган аҳоли пунктига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган экин майдонларини аҳолига бериш учун 2022-2023 йилларда ташкил этиладиган очиқ электрон танловда бир нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

4-2. "Ёшлар дафтари" ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшлар деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага олиши мумкин.

Бунда ёшлар етакчиси "Ёшлар дафтари" ва хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга оид маълумотларни "E-AUKSION" электрон савдо платформасида шакллантиради ва ЭРИ билан тасдиқлайди.


2-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ЮРИТИШ УЧУН ЕР

УЧАСТКАЛАРИНИ ОЧИҚ ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВГА

ҚЎЙИШ БЎЙИЧА МАТЕРИАЛЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига электрон ахборот алмашинув орқали юборади:

ер участкаси кадастр рақами, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда);

ер участкасининг электрон харитасида кўрсатиш учун ер участкасини кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);

мавжуд давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (изоҳ кўринишида). Бунда Давлат кадастрларини юритувчи вазирлик ва идоралар давлат кадастрлари ягона тизимида маълумотларни тўлиқлигига жавобгар ҳисобланади.


6. Жисмоний шахслар "E-IJARA" ATга бўш турган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш ҳукуқига эга.

Ижрочи жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида очиқ электрон танловдаги маълумотлар билан солиштириб таклифни қабул қилади ёки сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. Бўш ер участкаси аниқланган тақдирда ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари таклиф этилган ер участкасини ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирлари юзасидан кўриб чиқади. Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан уч иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига электрон ахборот алмашинув орқали буюртма беради.

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари беш иш куни ичида мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокимлиги номига расмийлаштиради, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ёки рад этиб, бунинг сабабларини электрон ахборот алмашинуви орқали "E-IJARA" АТга жойлаштиради.

Бунда кадастр йиғмажилдини (паспортини) тайёрлаш ва ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри со

...
Время: 0.0248
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск