ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2021 й. 717-сон "Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2021 й.

N 717




СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН МАХСУС РЕЖИМ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари асосидаги инновацион бизнес-моделлар, маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш усулларини ривожлантириш учун қулай ва мақбул экотизим яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сон қарорига мувофиқ сунъий интеллект технологияларига асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият юритувчи ташкилотлар учун зарурий ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратиш мақсадида Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режимни (кейинги ўринларда - махсус режим) қўллаш ва унинг иштирокчилари фаолиятини ташкил этиш;

махсус режим ишчи органининг фаолиятини ташкил этиш, унинг асосий вазифа ва функцияларини белгилаш;

талабгорларни махсус режим иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш, ишчи орган томонидан ариза шакли ва талаб этиладиган маълумотлар рўйхатини тасдиқлаш;

махсус режим эксперт кенгашининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қуйиш;

махсус режим иштирокчиларига лойиҳаларни самарали ташкил қилиш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг тегишли нормаларини тажриба-синов лойиҳалари муддатида истисно қилиш;

талабгорларни махсус режим таркибига киритиш ва таркибидан чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

махсус режим иштирокчиларининг тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддати давомида ташкилий-ҳуқуқий ва консультатив жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга белгиланган имтиёз ва преференцияларни қўллаш;

махсус режим иштирокчиларига ваколатли давлат органи томонидан тегишли фаолиятни амалга оширишнинг камайтирилган талаблари ва шартларини белгилаш;

ишчи орган томонидан ташкилотни махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ва бу ҳақидаги маълумотларни махсус режим иштирокчиларининг ягона реестрига киритиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда махсус режим фаолиятини йўлга қўйсин;

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида тематик телекўрсатувлар ташкил қилсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 ноябрь





























Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск