ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2021 й. 727-сон "Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2021 й.

N 727



ХАЛҚАРО ЙЎЛЛАРДА ТАШИШ ДАФТАРЧАСИНИ

ҚЎЛЛАГАН ҲОЛДА ЮКЛАРНИ ХАЛҚАРО ТАШИШ

СОҲАСИДАГИ АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясидан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясига қўшилиш ҳақида" 1995 йил 31 августдаги 131-I-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясига қўшилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

халқаро йўлларда ташиш тартиб-таомилларини қўллаш шартларини, товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилганда божхона расмийлаштируви тартибини, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишларни амалга оширишда божхона расмийлаштируви тартибини, халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини тўлдириш, расмийлаштириш ва ундан фойдаланиш қоидаларини, бу борада кафолат уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини назарда тутувчи 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;

халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш талаблари ва шартларини, халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш, унга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Регламент) 2-иловага мувофиқ;

хорижий автоташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартибини назарда тутувчи Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматларини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда келишиш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда автомобилда халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш бўйича билимларга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар (гувоҳномалар) тўғрисидаги маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизимига интеграциялаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:

Регламент бўйича давлат хизматлари кўрсатишни ЯИДХП орқали жорий этиш чораларини кўрсин;

давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг ЯИДХПга уланишини таъминласин;

давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланаётган Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 декабрдаги

727-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 12 июлдаги 489-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 142-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божхона хизмати органлари ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 сентябрдаги 721-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига 1-илованинг 38-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 сентябрдаги 757-сон қарорининг 5-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автоташувчиларни Халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 17 августдаги 673-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 4 октябрдаги 790-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 51-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 48-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 178-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 47-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 декабрь































Время: 0.0238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск