ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2021 й. ПФ-34-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.12.2021 й.

N ПФ-34



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5087-сон ва 2021 йил 19 июлдаги "Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тугатишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5187-сон қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 декабрдаги

ПФ-34-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги "2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5707-сон Фармони 3-бандининг тўртинчи хатбошисида:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини" сўзлари билан алмаштирилсин;

"10" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5721-сон Фармони 3-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармонида:


а) 24-банднинг "в" кичик бандида:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"савдо (бундан экспортолди молиялаштириш мустасно), умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш";

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 25-банднинг "б" кичик бандида:

биринчи хатбошидан "бизнес ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "1,5" рақами "1,75" рақами билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6059-сон Фармони 1-бандининг еттинчи хатбошисида:

"ажратиладиган" сўзидан кейин "10 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдордаги" сўзлари билан тўлдирилсин;

"ҳажми," сўзи чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6074-сон Фармони 6-бандининг "а" кичик бандида:

биринчи хатбоши "ҳисобидан" сўзидан кейин "кичик" сўзи билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги "1,5" рақами "1,75" рақами билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6244-сон Фармонининг 2-бандида:


а) биринчи хатбоши "амалга ошираётган" сўзларидан кейин "кичик" сўзи билан тўлдирилсин;


б) "а" кичик бандда:

"15" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;

"кафолатлар" сўзи "кафилликлар" сўзи билан алмаштирилсин;


в) "б" кичик банднинг биринчи хатбошиси "корхоналарига" сўзидан кейин "10 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда" сўзлари билан тўлдирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6262-сон Фармонининг 4-бандида:

биринчи хатбоши "шуғулланувчи" сўзидан кейин "кичик" сўзи билан тўлдирилсин;

"б" кичик банддаги "10" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги "Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4005-сон қарорида:


а) 4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кичик тадбиркорлик субъектларига ушбу бандда назарда тутилган маблағлар эвазига 10 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдордаги кредитлар тижорат фоиз ставкаси бўйича унинг 50 фоизини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилган ҳолда берилади";


б) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Балиқчилик лойиҳалари бўйича (аквакультура йўналишидаги) уни амалга ошириш учун зарур бўлган валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан 2019-2022 йилларда ажратилаётган 10 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдордаги кредит фоизи учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги "Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4022-сон қарорининг 7-бандида:

иккинчи хатбошидаги "уланиш;" сўзи "уланиш ҳуқуқи берилсин." сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги "Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4047-сон қарорининг 5-бандида:


а) биринчи хатбошида:

"қиймати," сўзи чиқариб ташлансин;

"ажратиладиган" сўзидан кейин "10 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдордаги" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги "Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4243-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан озуқабоп экинлар етиштирувчиларга томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга ажратиладиган кредитларнинг валюта туридан қатъи назар, эквиваленти 10 миллиард сўмдан ошмайдиган қисми бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ кредит ставкасининг 10 фоизлик пунктидан ошмаган миқдорда қопланади".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги "Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4335-сон қарори 4-бандининг "д" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "суммасидан қатъи назар" сўзлари "суммаси 10 миллиард сўмдан ошмайдиган" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4406-сон қарори 7-бандининг "б" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "1,5" рақами "1,75" рақами билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4549-сон қарори 5-бандида:

"20" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;

"кредит суммасининг" сўзларидан олдин "8 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича" сўзлари билан тўлдирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4634-сон қарори 6-банди "б" кичик бандининг биринчи хатбошисидаги "50" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4829-сон қарори 17-бандининг "б" кичик бандидаги "1,5" рақами "1,75" рақами билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги "Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4899-сон қарори 14-бандининг "а" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги "1,5" рақами "1,75" рақами билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги "2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4995-сон қарори 3-бандида:

"Боботоғ ҳудудида" сўзларидан кейин "кичик" сўзи билан тўлдирилсин;

"1,5" рақами "1,75" рақами билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги "Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5011-сон қарорининг 3-бандидаги "1,5" рақами "1,75" рақами билан ва "20" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги "Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5212-сон қарори 9-бандининг иккинчи хатбошисидаги "1,5" рақами "1,75" рақами билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 декабрдаги

ПФ-34-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5837-сон Фармонига илованинг 7-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5930-сон Фармонига 4-илова 5-бандининг "б" кичик банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-6021-сон Фармонига 1-илованинг 22-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-6146-сон Фармонига илованинг 54-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 декабрь




















































Время: 0.1881
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск