ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2021 й. ПФ-37-сон "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.12.2021 й.

N ПФ-37



"ТЕРМИЗ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ҲУДУДИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида фармацевтика соҳасига қўшимча равишда бошқа саноат йўналишларида тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига лойиҳаларни амалга ошириш ва янги иш ўринлари яратиш, "Термиз" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида:


1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини (кейинги ўринларда - "Бойсун-фарм" ЭИЗ) "Термиз" эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда - "Термиз" ЭИЗ) ҳудуди таркибига қўшиш ҳамда "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасини тугатиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилансинки:

"Бойсун-фарм" ЭИЗ иштирокчилари "Бойсун-фарм" ЭИЗ белгиланган тартибда тугатилган кундан бошлаб "Термиз" ЭИЗ иштирокчиси ҳисобланади. Бунда, улардан "Термиз" ЭИЗ иштирокчилари реестрига киритилганлик учун тўлов ундирилмайди;

ушбу банднинг иккинчи хатбошисига мувофиқ "Термиз" ЭИЗ иштирокчисига айланган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар ва кафолатлар тўлиқ қўлланилади;

"Термиз" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устав капиталидаги маблағлар Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасига қайтарилади;

"Термиз" ЭИЗнинг ҳудудида, шу жумладан қўшиб берилган ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади;

Сурхондарё вилояти махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига заруратга кўра "Термиз" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси тузилмасига унинг маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликлари қўшиш ҳуқуқи берилади.


3. Сурхондарё вилояти махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Бойсун-фарм" ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган тадбиркорлик субъектларини "Термиз" ЭИЗ иштирокчиси мақомига қайта расмийлаштириш ишларини якунласин.


4. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда "Бойсун-фарм" ЭИЗ ва "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасини тугатиш комиссиясининг таркиби ва ваколатларини, шунингдек, тугатиш тартибини белгиловчи қарор лойиҳасини қабул қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5032-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2022 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 21 декабрдаги

ПФ-37-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 3 майдаги "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм",

"Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм"

ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналарини

ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5032-сон Фармонига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Номланишидан "Бойсун-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Муқаддимадан, 1, 2, 8, 11, 13, 16 ва 17-бандлардан "Сурхондарё" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. 1, 2, 3, 4, 8, 9, 10, 11, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19 ва 20-бандлардан "Бойсун-фарм" ва "Бойсун-фарм" ЭИЗ" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 декабрь






















































Время: 0.1448
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск