ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 30.11.2021 й. 44-2021-сон "Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.12.2021 й. 3076-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2021 й.

N 3076-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

30.11.2021 й.

N 44-2021


БУЙРУҒИ



"Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар

таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий,

илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини

белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон "Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 20-2018-сон "Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3076, 2018 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 41-сон, 816-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий ва ўрта махсус таълим вазири                                      А.Х. Тошкулов






Буйруққа

ИЛОВА



"Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар

таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий,

илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини

белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) муқаддиманинг иккинчи хатбошисидаги "ҳарбий олий" деган сўзлар "олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2-илова 17-позициясининг "Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш" устунидаги "илмий-техник" деган сўзлар "илмий" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 декабрь











































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск