ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2021 й. 766-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2021 й.

N 766



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш

ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан

тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"

2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 декабрдаги

766-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди олтинчи хатбошидаги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 206-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисида низомда:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 3-банднинг "а" кичик бандидаги ва 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси тамом бўлган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқишни таъминлаш учун барча зарур материалларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этадилар, давлат буюртмаси баланси кейинчалик белгиланган тартибда тасдиқланади";


в) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) иловадаги I, II, III, VIII ва XII-босқичларнинг "Субъектлар" устунидаги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорида:


а) 2-илова:


2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Мониторинг хизмати" сўзлари "Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бандда:


" в" кичик банддаги "Мониторинг хизмати" сўзлари "Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги "в-2" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в-2) озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, шу жумладан:

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини таъминлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш";


б) 3-иловада:


5-банднинг биринчи хатбошиси "марказий аппарати" сўзларидан кейин "ва "Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат муассасаси" сўзлари билан тўлдирилсин.


9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Мониторинг хизмати" сўзлари "Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 1 февралдаги 74-сон қарорига 2-илованинг рус тили матнидаги II, IV ва VI позициялари "Субъекты" устунидаги "ХК "Узбекозиковкатхолдинг" сўзлари "Агентство по регулированию алкогольного, табачного рынка и развития виноделия Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 10-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш;

маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари - янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, юқори самара берувчи йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш;

озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;

замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш";

тўртинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 11-банд қуйидаги мазмундаги "б-1 - б-5" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"б-1) мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш соҳасида:

озиқ-овқат саноатини ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлашда, озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган прогноз лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини хорижий тажрибалар асосида қайта ишлаш ва чуқур қайта ишлаш ҳамда уларнинг ҳажмларини ошириш, хом ашё базасини кенгайтириш, замонавий қайта ишлаш қувватларини яратиш ва қайта ишлаш жараёнига илғор технологияларни жорий қилиш орқали озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжири яратиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қўллаб-қувватлаш механизмини ишлаб чиқади;

б-2) маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш соҳасида:

мамлакат озиқ-овқат саноатини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширилиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг талаб ва таклиф балансларининг прогнозларини ишлаб чиқиш, аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган моделларини ишлаб чиқади;

соҳадаги янгиликларни кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва агрологистикага доир бўлган семинарларни ташкил этади;

тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан хамкорликда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда мақсадли тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;

б-3) мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари - янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, юқори самара берувчи йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида:

озиқ-овқат саноатида фаолият олиб бораётган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жорий этиш бўйича лойиҳалар дастурини шакллантиради;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий механизмларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

б-4) озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:

озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет эл инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилади ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқади;

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш соҳасида норматив-хуқуқий базани такомиллаштиради;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга хусусий, хорижий инвестицияларни жалб қилади ҳамда ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганади;

б-5) замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш соҳасида:

замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш чораларини кўриб боради;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, қайта ишлаш корхоналари, тайёрлаш ва сотиш ташкилотлари ўртасида бозор муносабатлари асосида, унинг тайёрланиши, сақланиши, янада чуқурроқ қайта ишланиши ва сотилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат хом ашёси ҳаракатининг замонавий логистикасини кенг жорий этади;

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, махсус сақлаш омборлари ва совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларини ташкил этишга инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади";


6. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 24 июлдаги 622-сон қарорида:


а) 1-илованинг 230 ва 251-позициялари "Масъуллар" устунидаги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари "Маҳаллий ҳокимлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-илованинг 23-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 5 сентябрдаги 733-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошидаги "ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2023 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 21 сентябрдаги 794-сон қарорининг 15-банди тўққизинчи хатбошисидаги ""Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 10 октябрдаги 861-сон қарорида:


а) 4-банддаги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг рус тили матнидаги II, IV ва IX-позициялари "Субъекты" устунидаги "ХК "Узбекозиковкатхолдинг" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Мева ва сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни жорий этиш схемасининг II ва IV - позициялари "Субъектлар" устунидаги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги 136-сон қарорининг 1.1-иловаси билан тасдиқланган Иқтисодиёт тармоқларида ҳар бир лойиҳа ва маҳаллийлаштириладиган маҳсулот тури бўйича ишлаб чиқариш параметрларининг 15-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодларни тавсия этадиган вазирлик ва идоралар рўйхатининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндаги 345-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган Алкоголсиз ичимликлар хавфсизлиги бўйича умумий техник регламентни жорий қилиш схемасининг II ва IV-позициялари "Субъектлар" устунидаги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари чиқариб ташлансин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 декабрдаги 1012-сон қарори билан тасдиқланган Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "олти ой" сўзлари "бир йил" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 6-босқичи "Кўриб чиқиш муддати" устунидаги "6 ой" сўзлари "1 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 декабрдаги

766-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2011 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Бошқарув аппаратлари тузилмасида инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаси фаолият кўрсатиши лозим бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар рўйхатининг 11-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатининг 54-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг "8. Хўжалик бошқаруви органлари" бўлимининг 14-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига электрон сўровга мувофиқ маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти орқали улар маълумотлар базасини шакллантиришларидан олдин маълумотлар тақдим этадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхатининг 28-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 декабрь















































Время: 0.0232
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск