Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.08.2005 й. 189-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 9 августдаги

189-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий

мамлакатлардаги  улар  ташкил  этган  савдо  уйлари,

ваколатхоналар,    корхоналар    орқали,    шунингдек

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг

хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари

орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада

расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда Палата деб аталади) аъзолари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


чет элдаги корхоналар - Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатларда таъсис этилган савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс бўлмасдан), корхоналар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари;


экспортчилар - товарларни хорижий мамлакатлардаги ўзлари таъсис этган савдо уйлари, ваколатхонлар, корхоналар номига олиб чиқувчи хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган, товарларни Палатанинг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқувчи хўжалик юритувчи субъектлар.


3. Экспортчилар томонидан товарларни чет элдаги корхоналар номига олиб чиқиш экспортнинг божхона режимида:

консигнация шартномалари (контрактлар)ва шартномаларнинг бошқа шакллари асосида - ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотнома тақдим этмасдан;

контрактсиз асосда (товарлар намуналари, чет элдаги корхоналар номига ўз эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган мол-мулклар) қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда олиб чиқилган товарлар ҳисоби божхона органлари томонидан юкнинг божхона декларацияси асосида юритилади.

6. Товар консигнация шартларида, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим этмасдан экспортчи томонидан чет элдаги корхона номига:

Палатага аъзо бўлган экспортчининг ўз маҳсулотлари Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига экспорт қилинганда;

экспортчининг ўз маҳсулотлари устав жамғармасида экспортчининг улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;

вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланадиган корхоналар томонидан вазирлик, идора, уюшма ёки компаниянинг, шунингдек, уларнинг ихтисослаштирилган ташқи савдо фирмалари ва компанияларининг устав жамғармасидаги улушига тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил этган чет элдаги тегишли корхона номига экспорт қилинганда;

"Ўзтрейд" АЖ, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, "Ўзагроэкспорт" АЖ ёки "Ўрта Осиё Транс" АЖ томонидан устав жамғармасида ташкилотлар улуши тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, "Ўзагроэкспорт" АЖ, "Ўзтрейд"АЖ, шунингдек, уларнинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар, устав жамғармасида мазкур ташкилотларнинг умумий улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган Қозоғистон Республикасидаги савдо уйлари манзилига етказиб берилиши мумкин.

7. Экспортчининг илгари амалга оширилган экспортга етказиб беришлар бўйича тўлов муддати ўтган дебитордик қарзи мавжуд бўлганда ёки сотилмаган товар (тез бузиладиган товарлардан ташқари) тегишли муддатларда қайтариб олиб келинмаганда божхона органлари кейинги экспорт шартномалари (контрактлари) бўйича товарларнинг четга олиб чиқилишини рад этишга ҳақлидир.

Консигнация шартларида кейинги экспортга етказиб беришлар фақат ушбу қарз тўлангандан кейин амалга ошириш мумкин.

8. Давлат божхона қўмитаси хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни чет элдаги корхона орқали экспорт қилиниши ҳисобини юритиш мақсадида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат статистика қўмитасига тегишли статистик маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади.

9. Юқорида кўрсатиб ўтилган экспорт операциялари бўйича хорижий валютадаги тушумларнинг тушиши Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.

Валюта тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши юзасидан жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ чет элдаги корхоналар раҳбарлари ва экспортчилар зиммасига юкланади.

Экспорт контрактлари бўйича маҳсулотлар сотишдан валюта тушуми экспортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказилади.





Низомга

ИЛОВА



Давлат божхона кўмитаси

_________________________________

(божхона органи номи кўрсатилади)

бошқармаси бошлиғи

_______________________________ га

(божхона органи раҳбари Ф.И.О)



АРИЗА


Сиздан ____________________________________________________________

                        (товарнинг номи, вазни, миқдори ва бошқа зарур тавсифлари кўрсатилади)

___________________________________________________________________

______________________________________________________________ нинг

___________________________________________________________________

божхона расмийлаштирувини "экспорт" божхона режимида

хориждаги манзили ________________________________________________

____________________________________________________________ бўлган,

                                                          (хориждаги корхона манзили)

_________________________________________________ да ташкил этилган,

                                         (юк юбориладиган мамлакат)

муассислари _______________________________________________________

_______________________________________________________ ҳисобланган

                               (Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот номи)

корхона:___________________________________________________________

номига амалга оширишга рухсат беришингизни сўрайман.


Олиб чиқилаётган товарнинг тахминий нархи ____________________ сўм.


Ташкилот раҳбари __________________________________________ Ф.И.О.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 246-модда.
































Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск