ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2021 й. 788-сон "Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2021 й.

N 788




ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ ЎҚУВ ЗАЛЛАРИДА

АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШГА

РУХСАТНОМА БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби;

ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби;

рухсатномани ариза берувчига тақдим этиш тартиби;

рухсатномани беришни рад этишнинг асослари.


2. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзархив" агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент бўйича давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги "Ўзархив" агентлиги тизимидаги давлат архивлари томонидан давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилиши устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 декабрдаги

788-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 19 августдаги 495-сон қарорида:


а) 3-иловада (Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти):


10-бандда:

иккинчи хатбошидаги "тегишли прейскурантга асосан," сўзлари "ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади";


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ўзбекистон Миллий архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 10 иш куни мобайнида маълумотномани (аннотацияни) тайёрлайди ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.

Ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса ва сўралаётган ҳужжатнинг аниқ маълумотлари кўрсатилган тақдирда, архивнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда 2 иш куни мобайнида маълумотнома (аннотация) тайёрланади, мазкур Регламентнинг 10-банди биринчи хатбошисида белгиланган нархга 50 фоиз қўшимча ҳақ ундирилади.

Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза берувчи томонидан кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг Ўзбекистон Миллий архиви томонидан 2 иш кунида давлат хизмати кўрсатилмаса, тўланган 50 фоиз қўшимча ҳақ 1 иш куни мобайнида мазкур архивнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади";


Регламентга 1-илованинг 3-босқич "Бажариш муддатлари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3 иш кунида (қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 10 иш кунида), 2 иш кунида (ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса)";


Регламентга 2-илова қуйидаги мазмундаги 18-позиция билан тўлдирилсин:

"

18. Давлат хизматини тезкор бажариш истагини билдирасизми (ҳа/йўқ)


";

б) 4-иловада (Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти):


10-бандда:

иккинчи хатбошидаги "тегишли прейскурантга асосан," сўзлари "ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.";


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Давлат архивлари сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида 200 бетгача, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 15 иш кун мобайнида 200 бетгача бўлган архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) ишларини бажаради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

Ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса ва сўралаётган ҳужжатнинг аниқ маълумотлари кўрсатилган тақдирда, архивнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда 1 иш куни мобайнида 200 бетгача бўлган архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) ишлари бажарилиб, мазкур Регламентга 3-иловада белгиланган нархларга 50 фоиз қўшимча ҳақ ундирилади.

Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза берувчи томонидан кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг, масъул давлат архиви томонидан 1 иш кунида давлат хизмати кўрсатилмаса тўланган 50 фоиз қўшимча ҳақ 1 иш куни давомида тегишли давлат архивининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади";


Регламентга 1-илованинг 3-босқич "Бажариш муддатлари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3 иш кунида (қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 15 иш кунида), 1 иш кунида (ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса)";


Регламентга 2-илова "Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) учун сўровнома" шакли қуйидаги мазмундаги 18-позиция билан тўлдирилсин:

"

18. Давлат хизматини тезкор бажариш истагини билдирасизми (ҳа/йўқ)


";

Регламентга 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни

рақамлаштириш (электрон нусха олиш) учун

ЙИҒИМ МИҚДОРИ

Т/р

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) форматлари

Ҳужжат яратилган давр

Ўлчов бирлиги

Йиғим миқдори

1.

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) бир томонлама А0-А2 форматларда

1917 йилгача

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,64 баравари

1918-1990 йиллар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,32 баравари

1991 йилдан ҳозирги кунга қадар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,16 баравари

2.

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) бир томонлама А3-А5 форматларда

1917 йилгача

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 баравари

1918-1990 йиллар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,04 баравари

1991 йилдан ҳозирги кунга қадар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,02 баравари

".

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-банддаги "уч иш куни ичида" сўзлари "бир иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) низомга илова 2-босқичининг "Бажариш муддатлари" устунидаги "Уч иш куни ичида" сўзлари "Бир иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 декабрь





































Время: 0.0162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск