ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 29.12.2021 й. 788-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 декабрдаги

788-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан

фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича

давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (вояга етмаган шахслар учун уларнинг ота-онаси ёки васийларига) (кейинги ўринларда - ариза берувчи) давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқларига асосан тадқиқот олиб борувчи фойдаланувчилар учун татбиқ этилмайди.


2. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали давлат архивлари томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИ


5. Давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


7. Архив ҳужжатларидан ташкилотнинг режага мувофиқ хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларини ёки ходимнинг хизмат вазифаларини бажариш мақсадида фойдаланишда сўровномага мазкур ташкилотнинг расмий хати нусхаси илова қилиниши лозим.


8. Давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.


9. Ариза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


10. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ягона идентификация тизими (One ID) орқали тасдиқлаш талаб этилади.


11. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди (архив ҳужжатларидан нусха олиш ва бошқа пуллик архив хизматлари бундан мустасно).


12. Ариза берувчи суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс эканлиги маълум бўлиши, ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар давлат архивлари томонидан идоралараро электрон тизимлар орқали аниқланади.

Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


14. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда тегишли давлат архивига электрон шаклда юборилади.


15. Давлат архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб 1 иш кунида ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга QR-кодли (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани шакллантиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли давлат хизматлари марказига ёки (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади ва бу ҳақида давлат хизматлари марказларини электрон тарзда хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ахборот-коммуникация тизими орқали хабар беради.

Рухсатнома бир йил муддатга фойдаланиш учун амал қилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза берувчи рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашига йигирма иш кунидан кам муддат қолганида мурожаат қилади. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу Регламентга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.


16. Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра давлат хизматлари маркази унга рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

ЯИДХП орқали юборилган ариза бўйича рухсатнома фойдаланувчининг шахсий кабинетига автоматик равишда юборилади ва бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилинади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


19. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


20. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан

фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи ёки унинг ишончли вакили келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Хоҳишига кўра
























2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали


Сўровномани тўлдириб, тегишли давлат архивига юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда
























3-босқич

Давлат архивлари

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда тегишли давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


1 иш кунида























4-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Ариза берувчининг ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда унинг сўровига кўра рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.

1. Рухсатнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида


2. Ариза берувчининг сўровига кўра














Маъмурий регламентга

2-илова




(сана)

(рақам)

Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан

фойдаланишга рухсатнома олиш (амал қилиш

муддатини узайтириш) учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Фамилияси (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):


2. Исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):


3. Отасининг исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак):


4. Туғилган йили ва санаси:


5. Маълумоти, илмий унвони ва даражаси (агар мавжуд бўлса)


6. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил:


7. Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами:


8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


9. Телефон рақами:


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

10. Тегишли ташкилотнинг расмий хати нусхаси (агар мавжуд бўлса)


III. Ўқув залларидан фойдаланиш бўйича маълумот:

11. Асосий мақсад (илмий, генеалогик, мавзули ва бошқалар)


12. Мавзу номи ва даврийлиги


13. Қайси архив ўқув залидан фойдаланади


Ушбу сўровномада келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман.




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА


Давлат архивининг ўқув залида архив ҳужжатларидан фойдаланишга

(архив номи)

РУХСАТНОМА

QR-код

Рухсатнома рақами

А 00000

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Берилган вақти

00.00.0000 й.

Амал қилиш муддати

00.00.0000 й.

узайтирилган

00.00.0000 й.

Ким томонидан берилган

Директорнинг Ф.И.Ш.

Мазкур рухсатнома шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда ҳақиқий ҳисобланади ва фақат рухсатнома берилган архив ўқув зали учун амал қилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 декабрь









































Время: 0.0294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск