ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 й. ПФ-45-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.12.2021 й.

N ПФ-45



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 декабрдаги

ПФ-45-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4725-сон Фармони


8-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари (автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати бундан мустасно) учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги "Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4933-сон Фармони 1-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида тегишли маҳаллий бюджетларга йўналтирилади, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига йўналтириладиган маблағлар бундан мустасно".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон Фармонининг 6-бандида:


а) "б" кичик бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10 фоизи - бироқ ҳар йили 100 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда Жамғармага";

қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қолган қисми - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига";


б) "в" кичик бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10 фоизи - бироқ ҳар йили 100 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда Жамғармага";

қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қолган қисми - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида тегишли маҳаллий бюджет даромадига ўтказилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги "Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5787-сон Фармони 6-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"спорт лотереяларини ташкил этиш ва юридик шахслар томонидан спорт лотереяларини ўтказишдан олинган даромаднинг 10 фоизигача бўлган қисми;".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон Фармони 3-банди "в" кичик бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5930-сон Фармони 14-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи суммасининг 80 фоизи миқдоридаги маблағлар ҳамда Давлат хизматлари марказлари ва Филиаллар орқали кўрсатиладиган давлат хизмати учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар (автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари бундан мустасно) ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5953-сон Фармонига иловада:


65-банд чиқариб ташлансин;


195-банддаги "Бажариш муддати" устунида "2020 йил 1 декабрь" сўзлари "2023 йил 1 январь" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон Фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"нинг 48-позицияси "Муддати" устунида "2020 йил 1 сентябрь" сўзлари "2023 йил 1 январь" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-6269-сон Фармони 2-иловасининг 13 ва 14-позициялар чиқариб ташлансин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 декабрдаги

ПФ-45-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 6 майдаги "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги ПФ-3240-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5228-сон Фармонига 1-илованинг 1-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сонли қарори)"ги ПФ-5370-сон Фармонига 2-илованинг 2-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5392-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3646-сон қарори)"ги ПФ-5483-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 декабрь



































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск