ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2021 й. 793-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги Ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2021 й.

N 793




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ ХИТОЙ ХАЛҚ

РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2019 ЙИЛ 26 ДЕКАБРДАГИ 1041-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузурида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги Ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 декабрдаги

793-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой

Халқ Республикасидаги ваколатхонаси фаолиятини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил

26 декабрдаги 1041-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Қарорнинг номидаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошларидаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 6-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 1-3-иловаларнинг номларида "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 декабрь













































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск