ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 11.01.2022 й. ЎРҚ-743-сон "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.09.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.11.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

11.01.2022 й.

N ЎРҚ-743



ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ ТИЗИМИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 14 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 19 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова N 8, 800, 802, 803-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 107-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"107-модда. Ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа

зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария

талабларини (чораларини) ҳамда бошқа қоидаларни бузиш


Ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини ҳамда бошқа қоидаларни карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва йўқ қилиш чоғида бузиш -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Фитосанитария чораларига риоя қилмаслик, шу жумладан ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмаганлик -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўз ҳудудида ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни аниқлаган, фитосанитария дала назоратини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ихтиёрий равишда мурожаат қилган ҳамда уларнинг ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар қўрган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод этилади";


2) 108-модданинг номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"108-модда. Карантин остидаги маҳсулотларни олиб

кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузиш


Карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш қоидаларини бузиш".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги 113-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-484-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 7, 429-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, N 4, 287-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

зарарли организм - ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг ёхуд касаллик қўзғатувчи агентларнинг ўсимликларга ёки ўсимлик маҳсулотларига зарар етказувчи ҳар қандай тури, хили ёки биотипи;

карантин остидаги маҳсулот - ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти, бошқа маҳсулот ва юклар;

карантин рухсатномаси - карантин остидаги маҳсулотни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтишга рухсат берилганлигини тасдиқлайдиган, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан берилган ҳужжат;

карантин чекловлари - карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишни, ташишни ва ундан фойдаланишни ўсимликлар карантини объектлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида муайян муддатга чекловчи фитосанитария тадбирлари;

фитосанитария сертификати - карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи халқаро намунадаги ҳужжат;

фитосанитария чоралари - ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг ёки тарқалишининг олдини олишга ёхуд тартибга солинадиган, карантин остида бўлмаган зарарли организмларнинг иқтисодиётга таъсир кўрсатишини чеклашга қаратилган тартиб-таомиллар (кўздан кечириш, таҳлил қилиш, назорат қилиш, курашиш, тақиқ қўйиш ва бошқалар);

фитосанитарияга оид хавфни таҳлил қилиш - ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш ва улар бўйича мутаносиб фитосанитария чораларини қабул қилиш мақсадида биологик, илмий ва иқтисодий маълумотларни баҳолаш жараёни;

фумигация - ўсимликлар карантини объектларини ва бошқа зарарли организмларни йўқ қилиш мақсадида уларни кимёвий воситаларнинг газлари билан зарарсизлантириш;

ўсимликлар карантини - қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи;

ўсимликлар карантини объекти (карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда мавжуд бўлган, тарқалиши катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган ва карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмларга қарши курашиш объекти ҳисобланган зарарли организм;

ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар - ўсимликлар карантини объектларининг тарқалишига имконият туғдириши мумкин бўлган транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги машиналари, ерга ишлов бериш қуроллари, идишларнинг барча турлари, айрим саноат товарлари, қадоқлаш воситалари, шунингдек ўсимлик материалларидан тайёрланган буюмлар, яхлит тошлар, тупроқ намуналари ва (ёки) бошқа объектлар";


2) 4-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фитосанитария талаблари Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (бундан буён матнда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги деб юритилади) томонидан тасдиқланади";


3) 6-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фитосанитарияга оид хавф таҳлилини ўтказиш, зарарли организмлардан холи зоналар ва зарарли организмлар сони кам бўлган зоналарни эълон қилиш ҳамда бундай зоналар мақомини бекор қилиш тартибини белгилайди";

еттинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


4) 3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"3-боб. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича

давлат хизмати тизими. Ўсимликлар карантини ва

ҳимояси бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилиш";


5) 9 ва 10-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"9-модда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

бўйича давлат хизмати тизими


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати тизимини:

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари;

туман (шаҳар) ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимлари;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти (бундан буён матнда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти деб юритилади);

Республика агрокимёвий таҳлил маркази;

Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги чигирткага ва тут парвонасига қарши курашиш хизматлари;

"Биосифат" республика маркази;

ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктлари, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктлари, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пункти ташкил этади.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича махсус ваколатли давлат органидир.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига, шунингдек тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бўйсунади.

Туманлар ва шаҳарларнинг ўсимликлар карантини давлат инспекторлари, ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктлари, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктлари, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пункти тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига бўйсунади.


10-модда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилиш


Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматига раҳбарликни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматига раҳбарликни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг бошлиқлари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади. Туман ва шаҳарларнинг ўсимликлар карантини давлат инспекторлари Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади.

Ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктларидаги, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктларидаги, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктларидаги ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пунктидаги ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматига ўсимликлар карантини бўйича тегишли чегара пунктларининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод қилинадиган мудирлари бошчилик қилади";


6) 11-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11-модда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

агентлигининг ваколатлари";


биринчи қисми:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги";

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктлари, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктлари, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва почтамтдаги ўсимликлар карантини пункти, шунингдек зарарсизлантириш (фумигация) бўлимлари, чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди";

ўн учинчи хатбошисидаги "ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш бўйича махсус фумигация бўлинмаларини" деган сўзлар "зарарсизлантириш (фумигация) бўлимларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади";

қуйидаги мазмундаги йигирманчи - ўттизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"фитосанитарияга оид хавф таҳлилини ўтказади;

фитосанитария чораларини ишлаб чиқади ва қўллайди;

зарарли организмлардан холи зоналарни ва ўсимликлар карантини объекти сони кам бўлган зоналарни белгилайди, заруратга қараб бундай зоналарнинг мақомини бекор қилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун потенциал хавф туғдирадиган зарарли организм аниқланган ёки бундай ҳолатлар тўғрисида хабар қилинган тақдирда, тезкор чоралар кўради;

карантин остидаги маҳсулотда, шунингдек ўсимликлар карантини аҳамиятига эга бўлмаган, фойдаланилиши катта иқтисодий зарарга келтириши мумкин бўлган ва шу муносабат билан фитосанитария чоралари кўрилиши лозим бўлган экиш материалида зарарли организмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришнинг олди олиниши устидан назорат олиб боради;

қўлланиладиган фитосанитария чоралари бўйича асосни (фитосанитарияга оид хавфни таҳлил қилишнинг илмий принциплари ва натижалари ҳамда фитосанитария чоралари бўйича халқаро стандартлар асосида) тақдим этади;

чет давлатнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ваколатли органини Ўзбекистон Республикасига экспорт ёки реэкспорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотга нисбатан қўйиладиган фитосанитария талабларига риоя этилмаганлиги ҳоллари тўғрисида хабардор қилади;

Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинган карантин остидаги маҳсулотга нисбатан импорт қилувчи мамлакатнинг эътирозларини текшириш натижалари тўғрисида импорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органини хабардор қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудлари миқёсида ўсимликлар карантини объектини бартараф этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантин остидаги маҳсулот олиб кирилаётган мамлакатни аниқлайди;

чет давлатнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ваколатли органи, Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ва минтақавий ташкилотлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти доирасидаги Фитосанитария чоралари бўйича комиссияси Котиби эътиборига Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхати, кўрилган фитосанитария чоралари ҳамда тезкор чоралар тўғрисидаги маълумотни етказади";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин";


7) 12-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар

карантини ва ҳимояси агентлигининг, вилоятлар ҳамда

Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси

бошқармаларининг ваколатлари";


биринчи қисми:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари";

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"туманлар ва шаҳарлар миқёсида ўсимликлар карантини объектини бартараф этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастурларини ишлаб чиқади, шунингдек уларни тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритади;

экспорт учун юкланаётган карантин остидаги маҳсулотнинг қайта зарарланишининг олдини олишга ва унинг расмийлаштирилган фитосанитария сертификатига мувофиқ бўлишини таъминлашга доир чора-тадбирлар амалга оширади";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин";


8) 13-моддадаги "Ўсимликлар карантини илмий маркази" деган сўзлар "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 14-модданинг учинчи қисмидаги "Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига" деган сўзлар "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг бош директори Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторидир, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосари ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтининг директори - Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг ўринбосарларидир.

Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларидир.

Туманлар ва шаҳарлар ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳамда агроном-энтомологлари ўз фаолиятини тегишли ҳудудда амалга оширади.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг, туман (шаҳар) ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимларининг агрономлари, ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктларидаги, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктларидаги, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктларининг, шунингдек почтамтдаги ўсимликлар карантини пунктининг мудирлари ҳамда агрономлари, зарарсизлантириш (фумигация) бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги чигиртка ҳамда тут парвонасига қарши курашиш бўйича хизматларнинг бошлиқлари ўсимликлар карантини давлат инспекторларидир";


11) 17-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўсимликлар карантини объектларидан холи зоналар ва ўсимликлар карантини объектлари сони кам бўлган зоналар устидан назоратни амалга ошириши";

олтинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12) 18-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати" деган сўзлар "ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматидан" деган сўзлар "ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига" деган сўзлар "ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 19-модда:

биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати" деган сўзлар "ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини" деган сўзлар "ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизматини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) қуйидаги мазмундаги 20-1-модда билан тўлдирилсин:


"20-1-модда. Фитосанитария чоралари


Фитосанитария чоралари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан фитосанитарияга оид хавфни таҳлил қилишнинг илмий принциплари ва натижаларига, фитосанитария чоралари бўйича халқаро стандартларга асосланган ҳолда қабул қилинади.

Фитосанитария чоралари янги илмий-техник ишланмалар ва асослар юзага келишига қараб қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши лозим.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фитосанитария чоралари қабул қилинганлиги, қўлланилганлиги, бекор қилинганлиги тўғрисида йигирма тўрт соат ичида эълон қилади ҳамда бу ҳақда бевосита тегишли чет давлатларнинг ваколатли органларини хабардор қилади.

Карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш чоғида аниқланган янги зарарли организм тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фитосанитарияга оид хавф баҳолангунига қадар вақтинчалик тезкор фитосанитария чораларини қабул қилади ва қўллайди";


15) қуйидаги мазмундаги 21-1-модда билан тўлдирилсин:


"21-1-модда. Ўсимликлар карантини объектини бартараф

этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастури


Ўсимликлар карантини объектини бартараф этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастури янги зарарли организм аниқланган тақдирда, фитосанитарияга оид хавфни, ўсимликлар карантини объектининг биологик хусусиятларини ва унинг аниқланиш ҳолатларини, географик жиҳатдан ўзига хос хусусиятларни, мавсумий хусусиятга эга омилларни таҳлил қилиш асосида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Туманлар ва шаҳарлар миқёсида ўсимликлар карантини объектини бартараф этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастури тегишли ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ўсимликлар карантини объектини бартараф этиш ва унинг ўчоғи кенгайишига йўл қўймаслик дастури Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


16) 24-модданинг матнидаги "ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш бўйича махсус фумигация бўлинмалари" деган сўзлар "зарарсизлантириш (фумигация) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 25-модданинг учинчи қисмидаги "ўсимликлар карантини бўйича" деган сўзлар "ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 26-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимликлар карантини соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шу жумладан фитосанитарияга оид хавф таҳлили натижалари, фитосанитария талаблари, фитосанитария чоралари, карантин остидаги маҳсулот олиб кириладиган ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктларининг рўйхати, шунингдек карантиндаги ҳудудлар, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати томонидан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ўсимликлар карантини соҳасидаги бошқа ахборот оммавий ахборот воситаларида ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади";


19) 27-модданинг:

биринчи қисмидаги "Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг" деган сўзлар "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 29-модда:

иккинчи ва бешинчи қисмларидаги "Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фитосанитарияга оид юқори хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотни, шу жумладан экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган экиш материалларини, хусусан кўчатлар, илдизлар, барглар, қаламчалар, уруғлар, тугунаклар, пиёзбошлар, илдизпояларни ёки уларнинг қисмларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқароларга почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориш, шу жумладан багажда ва қўл юкида олиб ўтиш тақиқланади";

ўн иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Карантин остидаги маҳсулот мавжуд бўлган транзит юклар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати томонидан текширувдан ўтказилиши лозим";


21) 32-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"32-модда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича

давлат хизмати тизимини молиялаштириш";


биринчи қисмидаги "Ўсимликлар карантини бўйича" деган сўзлар "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимликлар карантини соҳасида кўрсатиладиган пулли хизматлардан олинган даромадлар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати тизими ходимларини рағбатлантиришга, унинг моддий-техника базасини ривожлантиришга ҳамда ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларнинг ўрнини қоплашга сарфланади";

тўртинчи қисмидаги "Ўсимликлар карантини бўйича" деган сўзлар "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 январь

















































Время: 0.1815
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск